Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Мальдивы

Отдых на Мальдивах
от UZS 15,120,000
ПОДРОБНЕЕ

Португалия

Экскурсионные туры в Португалию и Испанию
от UZS 7,140,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Анталия: раннее бронирование на лето-2019 (через Шымкент)
от UZS 4,645,200
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Прямые чартерные рейсы в Шарм-эль-Шейх из Ташкента
от UZS 6,073,200
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Халяльный тур в Турцию сразу после священного месяца Рамазан
от UZS 11,222,400
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Прямые чартерные рейсы в Карловы Вары из Ташкента
от UZS 15,691,200
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,375,600
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 8,240,400
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

В Эмираты из Ташкента с Fly Dubai
от UZS 4,720,800
ПОДРОБНЕЕ

Турция

В Стамбул на Фестиваль тюльпанов
от UZS 6,753,600
ПОДРОБНЕЕ

Индонезия

Каникулы на сказочном Бали
от UZS 5,544,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,620,000
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Праздничные выходные в Москве
от UZS 2,494,800
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Романтика белых ночей (Санкт-Петербург)
от UZS 3,066,000
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

Халяльный отдых в Дубае (вылеты из Ташкента)
от UZS 4,863,600
ПОДРОБНЕЕ

25-06-2018 16:25

Нафақат пляж: Бодрумдан қаерга экскурсияга бориш мумкин?

279

0

Куни кеча бир танишим Бодрумдан қайтиб келди. Илгари у Анталияда кўп марта дам олган, бироқ бу сафар Анталия қирғоғини Эгей денгизига алиштиришга қарор қилди. У хурсанд ва мамнун ҳолда қайтиб келди, сабаби у ердаги об-ҳаво ажойиб, ҳаво намлиги паст, табиати хушманзара, денгизи эса шаффоф эди. Шунингдек, у пляжда дам олишлар орасида қилган экскурсиялари ҳақида кўтаринкилик билан сўзлаб берди. Ушбу маълумот Сизларга ҳам қизиқарли бўлиши мумкин, шу сабабли бугун Бодрумда қаерларга бориш мумкинлиги ҳақида сўз юритамиз!

Бодрум амфитеатри


Бу Бодрумнинг энг машҳур ва энг қадимий обидаларидан бири. У тоғда жойлашган, шу туфайли у ердан курорт шаҳарга ажойиб манзара очилади. Хор учун мўлжалланган майдончада сайр қилиш, мухлислар ўриндиғини томоша қилиш ва саҳнага қараб, ўзингизни қадимий мухлис сифатида тасаввур қилиш мумкин! Айнан шу ердан бошқа диққатга сазовор жойларга экскурсияни бошлаш лозим!

Бодрум қасри


У, шунингдек, Муқаддас Пётр қасри номи билан ҳам машҳур. Ушбу ўрта асрга оид маҳобатли қалъа деярли ҳамма ердан кўринади. Қачонлардир у антик Галикарнас ҳудуди бўлган, бу ерда дунёнинг етти мўъжизасидан бири – Галикарнас мақбараси жойлашган. Родослик рицарлар ушбу мақбара парчаларидан қасрни барпо қилиш мақсадида фойдаланишган. 1963 йилдан эътиборан бу ер нафақат шаҳар музейи, балки дам олувчиларнинг энг севимли масканларидан биридир.

Мавсол мақбараси


Бошқача номи – Бодрум мақбараси – ҳукмдор Мавсол шарафига бундан икки минг йил аввал барпо этилган дунёнинг мўъжизаларидан бири. Мавсол халқига улкан солиқлар солган ва ҳаётийлик чоғидаёқ шаҳарнинг барча иморатларини ортда қолдирувчи ҳашаматли мақбара қурдиришни ният қилган золим ҳукмдор бўлган. Мавсол ўлимидан икки йил ўтибгина қурилиши якунланган мақбара устида энг яхши архитекторлар меҳнат қилишган. Иморат асосининг кенглиги 20 метр ва узунлиги 43 метр бўлган. 36 та устун юқори ярусни ўз ичига олган, уларнинг устида поғонали пирамида шаклидаги учинчи ярус кўтарилиб турган. Энг юқорисида эса тўрт отли икки ғилдиракли арава кўринишидаги мармар композиция ўрнатилган бўлиб, унинг устида уч метрли қироллик оиласи савлат тўкиб ўтирган. Ҳаммаси бўлиб баландлиги 50 метр!

 

2000 йил турган ва ҳатто 13 асрдаги даҳшатли зилзилани бошидан ўтказган Мавсол мақбараси 15 асрда ионит-рицарлар томонидан таланган. Бугунги кунда ҳам биз қадимий харобаларни томоша қилиб Мавсол тарихини батафсил ўрганишимиз мумкин.

Миндос дарвозаси


Қачонлардир ушбу дарвоза антик Галикарнассосга асосий кириш йўли ҳисобланган. Шаҳар атрофидаги ҳимоя иншоотлари юқорида тилга олинган Мавсол томонидан бунёд этилган. Шарқий дарвоза – Милас дарвозасини Бодрумни қамал қилган Александр Македонский харобага айлантирган. Миндос дарвозаси эса буюк Александр босимига бардош берган. Бу саркарданинг ғазабини келтирган ва у бутун шаҳарни вайрон қилишга буйруқ берган. Бугунги кунда Миндос дарвозаси қисман тикланган, шу сабабли бу жойни албатта томоша қилиш лозим.

Агар Сиз саргузаштларга тайёр бўлсангиз, бошқа қизиқарли жойларга ҳам йўл олишингиз мумкин! Демак, кетдик...


Эфес


Бодрумдан Эфесгача – тахминан 170 километр. Автобусга ўтирсангиз, икки соат ўтар-ўтмас кўзланган манзилга етиб борасиз!
Сайёҳлар Эфесни Истанбулдаги Султон Аҳмаддан кам яхши кўришмайди. Чунки Эфес – экспонатлари яхши сақланган ва қадимий муҳитни ажойиб тарзда сақлаб қолган бутун бошли шаҳар-музей. Ривоятга кўра, Афина ҳукмдори Андроклнинг ўғлига ушбу шаҳарни Эгей денгизининг шу қисмида барпо этишга мўъжиза ёрдам берган. Шаҳарни қуриш пайтида Андрокл амазонкалар йўлбошчиси Эфесияни учратиб қолган ва шаҳарни унинг шарафига номлаган...

Эфесда милодий 117 йилда қурилган Цельсий кутубхонасига албатта кириш керак.

Дунёнинг Етти мўъжизасидан бири – Артемида ибодатхонаси алоҳида диққатга сазовор. Бугунги кунда ибодатхонани бутунлайин кўришнинг, албатта, иложи йўқ. Бироқ ҳеч бўлмаса унинг харобалари ва битта устунни кўриш мумкин.

Адриан ибодатхонаси ҳам эътиборга молик.

Экскурсия вақтида император Траян фаввораси, Геракл дарвозаси, Меммиус ҳайкали, базилик, узоқроқда эса Дева Мария черковини кўриш мумкин.

Помуккале


Бодрумдан Помуккалегача – чамаси 268 километр, бу уч ярим соатлик йўл. Бироқ ЮНЕСКО Бутунжаҳон меросининг ушбу табиат ва маданият объектини кўриш учун бундай олис масофани босиб ўтишга арзийди.

Помуккалени геологик мўъжиза деб аташади, чунки бундай манзарани бошқа ҳеч қаерда учратмайсиз! Унинг сири – травертиндан ҳосил бўлган геотермал булоқ ва терраса-ҳавзаларда.

Клеопатра бассейни сайёҳлар орасида машҳур: ушбу бассейнда чўмилганларнинг ёши узаяди ва бир қатор касалликлардан шифо топади, деб ҳисобланади.

Троя


Троядан бор-йўғи 528 километр узоқликда бўла туриб, унга бормаслик мумкинми?! Афсонавий шаҳарни кўриш учун 6 соатлик йўлни босиб ўтиш – у қадар кўп эмаслигини тан олинг! Чунки бу Гомер достонлари шаҳри, бу афсона ва ривоятлар шаҳри! Ва, албатта, Троя жанги!

Бу кўпроқ Туркияни эмас, балки тарих китобларида ёзилган ва фильмларда намойиш этилган Грецияни эслатади!

Бордию Сиз ҳам Троя, Эфес ва Помуккалега боришни ёки шунчаки Бодрум пляжларида дам олиб, йўл-йўлакай афсоналар дунёсига тушиб қолишни истасангиз, Tatil.uz Сизга унутилмас саёҳатни уюштириб беради! +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг, Facebook га ёзинг ва Telegram даги янгиликларни кузатиб боринг! Биз билан дунёни кашф этинг!

 

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top