Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,099,890
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Лечение и отдых в Карловых Варах для родителей
от UZS 7,202,944
ПОДРОБНЕЕ

Франция

Комби тур «Париж, Барселона и Рим»
от UZS 10,571,285
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 3,376,380
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Прямые чартерные рейсы в Шарм-эль-Шейх из Шымкента
от UZS 7,741,557
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Тур в Баку «Welcome to Azerbaijan»
от UZS 3,577,355
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Эксклюзивные лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 7,476,270
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Райские пляжи Пхукета
от UZS 6,929,618
ПОДРОБНЕЕ

21-08-2017 12:00

MYTAXI РАҲБАРИ АКМАЛ ПАЙЗИЕВ: «САЁҲАТЛАР – БАХТНИНГ АСОСИЙ ТАШКИЛ ЭТУВЧИЛАРИДАН БИРИ!»

528

0

Бизнес осон иш эмас, бунда кўплаб нарсаларни билиш талаб қилинади! Бу ерда таваккалчилик ҳам, асаблар таранглиги ҳам бўлиб туради! Қўшимчасига доимо ўз устида ишлаш, янги ғояларни ҳаётга татбиқ этиш ва лойиҳаларни ўрганиш керак... Бундай тиғиз шароитда тадбиркор сайр қилишга қандай қилиб вақт топсин? Шундай бўлса-да, ёш ва ғайратли тадбиркор Акмал Пайзиевнинг ишончи комил: бизнес вакиллари учун саёҳатлар ниҳоятда зарур!

32 ёшда бўлишига қарамай, қаҳрамонимиз Тошкент давлат университети (ҳозирда Ўзбекистон Миллий университети)да, Нидерландиядаги Вагенинген университетида, Тошкент ирригация ва мелиорация университетида таълим олишга улгурган. Newmax Technologies асосчиларидан бири, MyTaxi компанияси раҳбари, шунингдек, билимдон мутахассис ва қизиқарли суҳбатдош – буларнинг барчаси айнан у ҳақда. Тадбиркорнинг ишлари доим кўплигига қарамай, у Тatil.uz ўқувчилари учун махсус ўз саёҳатларидан олинган таассуротлари билан ўртоқлашишга рози бўлди.

Айтинг-чи, қайси давлатларда бўлишга улгурдингиз?

Улар у қадар кам эмас. Мисол учун Осиёнинг кўплаб мамлакатлари – Вьетнам, Тайвань, Таиланд, Малайзия, Сингапур, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, шунингдек, Европанинг Германия, Австрия, Польша, Франция, Швейцария каби давлатлари. Ҳа, айтганча, Америка ва бошқа бирнечта давлатларда ҳам бўлганман.

Ўзингизнинг илк сафарингизни эслай оласизми?

Бунга кўп вақт бўлган, ўшанда мен 16 ёшда эдим. Москвага борганман. У ерда ҳаммаси бошқача, Тошкентдан буткул фарқли деб ўйлагандим. Бироқ ўша автобуслар, маршруткалар, кўчалар ва биз тошкентликлар каби қаергадир шошаётган инсонларни кўриб ажабландим. Ҳақиқий рус ўрмони ва рус қиши мени ҳайратга солгани ҳали ҳамон эсимда.

Шунингдек, кўплаб китоблар сотиб олганман ва шу сабабли ичига турли фойдали адабиётлар тўлдирилган ўша оғир сумкамни эслаб қолганман (у пайтларда менда ғилдиракчали чемодан бўлмаган).

Бу воқеа 2001 йилда рўй берган ва мен умримда биринчи марта  McDonald’s га кирганман. У ер менга ҳақиқий ресторандек туюлган!

Қайси шаҳар ва давлатлар сизда унутилмас таассуротлар қолдирган?

Менга Осиё мамлакатлари, айниқса Хитой ва Ҳиндистон жуда ёқади. Шунингдек, Америка ҳам.

Хитой, мисол учун, ранг-баранглиги билан мафтун қилади, бундайини Европада учратолмайсиз. Умуман олганда Осиё – жуда ҳам ёрқин ва қайноқ, бу ерда кучли жўшқинлик ҳукмрон. Шаҳарлар ухламайди, инсонлари қизиқарли, маданияти эса турли-туман, ўзига хос ва ранг-баранг.

Ҳиндистон эса – донишмандлик. Бу умуман бошқа дунё, бошқа инсонлар, уларни кузатиб ўзингиз ҳам беихтиёр донолашасиз.

Сизнинг сафарларингиз кўпроқ иш бўйича бўладими ёки кўнгил учун саёҳат қиласизми?

Ёқимли машғулотларни фойдалилари билан бирга қўшиб олиб боришга одатланганман. Албатта, фақат дам олган вақтларим ҳам бўлиб туради. Бироқ ишга доир ташрифлар чоғида албатта диққатга сазовор жойларни кўздан кечириш ва мароқли дам олиш учун имконият топаман. Инсонларнинг қандай яшаши, турмуш тарзи, у ерда тадбиркорликнинг қандай ривожланаётганлигини ўрганиш доимо қизиқарли...

Мен, шунингдек, қизиқувчан инсонман. Шу сабабли кўрганларимни доимо таҳлил қиламан. Мисол учун, дам олувчиларни кузатганимда уларнинг саёҳатларини қандай қилиб яхши ташкил қилиш ҳақида ўйлайман. Умуман олганда, сайёҳлик соҳаси инфратузилмасини ўрганаман. Мен учун кузатиш – ҳар бир сафаримнинг энг қизиқарли қисмларидан бири!

Қайси бири Сизга кўпроқ ёқади – тарихми ёки замонавийлик?

Тан оламан: тарихий ёдгорликларни унчалик хушламайман. Бироқ кўпинча ҳаммаси гид ва давлатга боғлиқ. Лондонда, мисол учун, биз шаҳар бўйлаб альтернатив турга отландик. Тур доирасида бизнинг гидимиз йўлкўрсаткичларда кўрсатилмаган ва одатда, ҳеч ким гапирмайдиган жойлар: кўприклар, темир йўл станциялари ва шаҳар инфратузилмасининг бошқа объектлари ҳақида сўзлаб берди. Мен учун бундай саёҳат исталган музейдан кўра афзалроқ!

Уйга ўзингиз билан эсдалик совғаларини ҳам олиб келасизми?

Ҳа, илгари айниқса кўп турли-туман стандарт совғаларни олиб келардим. Ҳозирда эса фақатгина ўзига хос, ноодатий совғаларни харид қилишга интиламан... Масалан, Ҳиндистон ёки Индонезияда қўлда ясалган буюмлар.

Саёҳатда, одатда, қайси транспортда ҳаракатланасиз?

Ҳар доим ҳар хил. Агар имконият бўлса, велосипедни ижарага оламан, Осиёда эса – скутерларни. Ёки таксиларни буюртма қилиш учун маҳаллий иловалар – Uber, Grab ва бошқалардан фойдаланаман.

Машҳур инглиз black cab ига чиқдингизми?

Ҳа, бундай ўзига хос хизматлар, шунингдек, Японияда ҳам кўрсатилади, у ерда ҳайдовчи автоматик равишда ўзи эшикларни очади ва ёпади. Ҳиндистонда эса менга рикшалар – такси сифатида фойдаланилувчи кичкина мотоцикллар ёқди. Ҳиндистонда уларни «тук-тук» деб аташар экан.

Ўз бизнесингиз учун илҳом манбаларини ҳам саёҳат давомида оласизми?

Ҳа, албатта. Бироқ бизнинг бозоримиз ҳали ёш ва кенг эмаслигини доим ёдда тутиш керак (мисол учун, Хитой билан солиштирганда). Шу сабабли барчасини маҳаллий шароитимизда қўллаб бўлмайди.

Айтганча, мана, MyTaxi ни биз Uber концепцияси ёққани учун ишлаб чиқдик. Door dash ва Uber Eats эса бизда MyTaxi Express пайдо бўлишига замин яратди.

Сиз боришга улгурган ва яна бир неча марта боришни хоҳлайдиган жой борми?

Ҳа, бу мен ердаги жаннат деб ҳисоблайдиган Калифорния. У ернинг ҳавоси тоза, майин, ҳамма кўтаринки кайфиятда. Бу бахтли инсонлар яшайдиган, бизнеснинг ривожланиши учун барча шароитлар мавжуд бўлган ва дам олиш учун ажойиб инфратузилмага эга жой.

Одатда, бир ўзингиз дам оласизми ёки оилангиз биланми?

Агар бизнес-сафар бўлмаса, оилам билан. Ҳар бир шаҳар ёки мамлакатда биз ўзимиз учун қизиқарли машғулот топамиз. Оиламизнинг ҳар бир аъзоси учун асосийси – саёҳатнинг ўзи, бирор янги нарсани ўрганиш. Яқинда, мисол учун, биз Оролга бордик. Ва Сизга ишонч билан айта оламанки, Ўзбекистон бўйлаб саёҳат хорижий саёҳатдан асло кам эмас!

Ҳозирда бизни ўқиётганлар учун тилакларингиз.

Кўпроқ саёҳат қилинг! Чунки бу дунёқарашни кенгайтиришга, одамларнинг яшаш тарзини солиштиришга ва ҳаттоки ўз ватанингизни кўпроқ севишга ёрдам беради. Сафарларда сиз кўпроқ ўз ҳаёлларингиз билан яккама-якка қоласиз, демак, кўпроқ ўйлайсиз ва руҳий камолотга эришасиз. Ва умуман, саёҳатлар – бу бахтнинг энг асосий ташкил этувчиларидан бири!

Суҳбатдошимиз Мексикада, Жанубий Америкада, жумладан Бразилияда бўлишни орзу қилаётганлигини айтди. Tatil.uz жамоаси унинг ўз орзуларига тезроқ етишишини тилайди! Омад, бахт, янги саёҳатлар ва энг эзгу тилакларимиз Сизга, Акмал!

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top