Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Чехия

Лечение и отдых в Карловых Варах для родителей
от UZS 13,054,850
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,870,500
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия + Лихтенштейн
от UZS 5,109,250
ПОДРОБНЕЕ

Португалия

Португалия + Испания = поэма о любви
от UZS 8,117,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 10,505,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 8,117,500
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

В Грузию — на лечение и отдых
от UZS 10,438,150
ПОДРОБНЕЕ

Узбекистан

Отдых и лечение в TIBET MOUNTS FLORA (Узбекистан)
от UZS 1,000,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане + Баку (Азербайджан)
от UZS 10,495,450
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

На недельку в Тбилиси и Баку
от UZS 8,002,900
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

Жемчужины Грузии
от UZS 8,547,250
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

Незабываемые каникулы в Грузии
от UZS 3,753,150
ПОДРОБНЕЕ

16-09-2019 17:03

«Муҳташам юз йил» тошкентлик Евгения ҳикоясида

154

0

Бугунги блогимиз муаллифи – тошкентлик гўзал, дилбар қиз Евгения Юн. Ушбу куз унинг учун Туркиянинг ноёб ва чиройли қадимий шаҳарлари бўйлаб ёрқин ва унутилмас саёҳати билан бошланди!

Мақоламизда гап кетадиган ушбу ноёб ва ноодатий мамлакатга доим қизиқишим катта бўлган. Улуғвор Истанбулнинг бетакрор обидалари, Каппадокиядаги ўзига хос манзара ва ҳаво шарлари, Мармар ва Эгей денгизи соҳиллари – буларнинг барчаси мени узоқ вақтдан бери ўзига сеҳрлаб келган.

 

Таътилда қаерга дам олишга бориш масаласи кун тартибига қўйилганида менинг танловим шубҳасиз таниш ва лекин ўзининг сиру синоатларини яширган Туркия бўлди. Ушбу мамлакатни инсон умрида ҳеч бўлмаса бир марта кўриши керак деб ҳисоблайман! Нега дейсизми? Бу ҳақда қуйида сўзлаб беришга ҳаракат қиламан!

 

Қаерга саёҳат қилишни танлаётганимда қизиқарли экскурсияларнинг мавжудлигига эътибор бердим. Пляжда дам олиш мен учун эмасдек туюлди. Ёрқин ва унутилмас таассуротлар, энг ноёб жойларга бориш, маҳаллий аҳоли, уларнинг урф-одатлари, шунингдек ўлканинг бой табиати билан танишишни хоҳлаган эдим. Менга сайёҳлик агентлигида таклиф қилинган «Мега-тур»да буларнинг барчаси мен учун танлангандек эди. Дастурни ўрганиб чиқиб, бу айнан мен излаган нарса эканлигига амин бўлдим. Ўша куниёқ ўйлаб ўтирмасдан турни бронлаштирдим ва бир ой ўтиб саёҳат қилишим керак бўлган жойларни ўрганишга тушдим.

 

Тан олишим керак, август мен учун жуда секин ўтгандек туюлди, илгари фақат фильмларда кўрган жойларга тезроқ боришни жуда хоҳлаётган эдим.

Айтганча, саёҳатга мустақил боришдан умуман қўрқмаслик керак.  Биринчидан, сиз бир ўзингиз бўлмайсиз, сизга гид, ҳайдовчи ва гуруҳингиздаги бошқа сайёҳлар ҳамроҳлик қилишади. Иккинчидан, кундалик юмушлардан холи бўлиш, ўй-ҳаёлларга берилиш имкони бор.

Ва мана, ниҳоят, узоқ кутилган 31 август етиб келди, учиш 7:40 да, мен тўла-тўкис тайёрман. Бир неча соат ўтиб мен Истанбулда эдим. Ҳаяжонимни сўз билан таърифлаш мушкул. Ўша пайтда тезроқ меҳмонхонага бориб, жомадонни у ерда қолдириб, сайёҳлик гуруҳидаги янги дўстларим билан шаҳарни айланишни хоҳлаётган эдим.

 

Биз меҳмонхонадан тахминан 13:00 да чиқиб, 23:00 да қайтдик. Бу вақт ичида ушбу улкан мегаполисда нималар қилишга улгурдик? Албатта, тарихий марказ – Султон Аҳмад майдонига ташриф буюришга, зираворлар ва чиройли матолар сотилувчи маҳаллий бозорни айланишга, шинам Истанбул ресторанида анъанавий кабоб, аччиқ турк чойини татиб кўришга, улкан савдо марказини кўришга ва сайримизнинг охирида соҳил бўйига чиқиб денгиз шовқинини эшитишга муваффақ бўлдик.

 

Истанбулдаги биринчи кунимиз воқеаларга бой ўтди, кейинги кун соат роппа-роса 8:00 да бизни Трояга сафар кутиб турган эди.

Тонг. 13 кишилик гуруҳ тўлиқ таркибда. Орамизда Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон ва Исроилдан сайёҳлар бор эди. Соат 8:00 да олдимизга на рус, на инглиз тилида бирорта ҳам сўз билмайдиган Омер исмли ҳайдовчи келди. Шундай бўлса-да, танишувимизнинг биринчи соатидаёқ у билан тил топишиб олдик ва кейинчалик бир-биримизни яхши тушуниб кетдик. Кейин саёҳатимиздаги энг асосий инсон – ҳазил-мутойибаси ва кенг дунёқараши билан бизни ўзига ром этган Южель исмли гид билан танишдик.

 

Жомадонларимизни юкхонага юклаб, Трояга йўл олдик.

Режалаштирилганидек, Чаноққалъада тўхтаб ўтдик, у ерда Мармар денгиз бўйлаб катерда сузишга улгурдик.

 

Кўз ўнгимда намоён бўлган гўзал манзарани суратга олишга ҳаракат қилаётганимда, мен камера объективи ушбу жойларнинг гўзаллигини ҳатто 50 фоизгача ҳам етказиб бера олмаслигини тушундим. Шунда смартфонни бир четга қўйиб, шундоққина ёнимдан учиб ўтаётган чайкаларни кузатиб, денгизни томоша қилишга тушдим.

Қуруқликка чиққач, гид бизга икки соат бўш вақт берди. Биринчи бўлиб биз маҳаллий таомларни татиб кўришга отландик. Меҳмонхонадаёқ биринчи навбатда ҳақиқий турк донарини татиб кўришга келишиб олдик. Шу ердаги кафеларнинг бирига кириб, жуда ҳам тотли улкан донарни буюртма қилдик. Нимасини айтасиз, Туркияда гўштли таомлар тайёрлашни қойиллатишади! Сўнг биз ўзимизни денгиз фонида кўпроқ суратга олишга қарор қилдик. Чаноққалъада чиройли жойларни қидириб ўтиришнинг ҳожати ҳам қолмади – бу ердаги манзара суратингизни ижтимоий тармоқларнинг маликасига айлантириши шубҳасиз!

 

Шу ернинг ўзида, қирғоқда машҳур голливуд фильмида суратга олинган Троя оти ўрнатилган.

 

Белгиланган вақтга ҳамма автобусга келди ва биз Трояга йўл олдик. Қадимий шаҳар харобалари бўйлаб экскурсия тахминан икки соатни эгаллади.

 

Минг йиллар аввал илк давлатлар пайдо бўлган жойларни ўз кўзимиз билан кўриш ниҳоятда қизиқарли бўлди. Этимиз жунжикиб кетди.

Экскурсия якунида денгиз қирғоғида жойлашган Tusan меҳмонхонасига йўл олдик. Нима деб ўйлайсиз, биринчи навбатда биз нима қилдик? Албатта, пляжга бордик! Кўз ўнгимизда ажойиб манзара – тўлқинланувчи денгиз ва қуёш ботиши намоён бўлди.

 

Мириқиб чўмилиб бўлгач, биз гуруҳимиз билан дўстона кечки овқат уюштирдик. Ҳазиллашдик, бир-биримиз билан яқиндан танишдик, илк таассуротларимиз билан ўртоқлашдик. Саёҳатимизнинг иккинчи куни мана шундай ўтди.

Учинчи кун тонгида роппа-роса 8:00 да Омер ва Южель яна бизни кутиб олишди. Кейинги манзил Эллин цивилизацияси маркази бўлмиш Пергам эди. Йўл-йўлакай гуруҳимиз қувноқ суҳбатларни давом эттираверди, гидимизнинг ҳазиллари эса янада ажойиб кайфият бағишлади. Пергамга келдик. Қадимий театр, Цельсий кутубхонасига узоқ кутилган ташриф. Ансамблларни томоша қилиш. Кейин Муқаддас Мария уйига экскурсия қилдик. Бу ерда ўзгача муҳит ҳукмрон эди.

 

Чарчаб, бироқ кўнглимиз тўлган ҳолда меҳмонхонага қайтдик.

Кейинги кун тонгда Муқаддас Иоанн черковини, ундан сўнг – Памукқалъани кўздан кечирдик, у ерда бизни Хиераполис бўйлаб экскурсия, бир қарашда қорли текисликларни эслатувчи оҳак қатламларга эга травертин террасалари, шунингдек Клеопатра бассейнида чўмилиш кутиб турган эди. Афсоналарга кўра, миср маликаси қайноқ минерал булоқларда ванналар қабул қилганлиги боис доим ёш ва гўзал бўлиб қолаверган экан.

 

Бешинчи кунимиз одатдагидек меҳмонхонадаги нонушта ва автобус ёнида йиғилишдан бошланди. У ерда ҳар доимгидек Омер ва Южель бизларни кутиб турарди. Кун осон кечмаслиги кутилаётган эди, боиси Каппадокияга режалаштирилаётган сафар тахминан тўққиз соатни эгаллаши лозим эди. Конья орқали ўтувчи йўлда биз анъанавий турк лаваши, яъни шаурмани татиб кўрдик. Куч-қувватга тўлиб, орадаги бир нечта тўхташлар билан йўлимизда давом этдик. Йўлда турли совғалар, мева ва ширинликлар харид қилдик.

Манзилга етиб келганимизда бизни меҳмонхонага жойлашиш, кечки овқат ва тунги Аванос (биз Каппадокияда тўхтаган шаҳар) бўйлаб сайр кутиб турган эди. Гидимиз Южель бизга шаҳарни кўрсатишга қарор қилди...

Икки соатлик сайр давомида биз шаҳарнинг марказий қисмини кўришга, кўриш майдончасига чиқишга, ширин чой ичишга ва машҳур турк дондурмасини татиб кўришга, Туркиянинг энг катта дарёси Қизил Эрмак бўйлаб ўтишга улгурдик.

 

Олтинчи кун Каппадокияни тезроқ ичидан кўриш иштиёқи билан бошланди. Бизни машҳур Гёреме севги водийси, бир неча қаватлардан ташкил топган дунёдаги энг йирик ер ости шаҳарларидан бири Қаймоқли, илк православ черковлари бўйлаб экскурсия, шунингдек туялар ва генераллар водийси бўйлаб сайр кутаётган эди.

 

Шу ерда гуруҳ бўлиб биринчи марта суратга тушдик.

 

Еттинчи куннинг тонгида биз Истанбулга йўл олдик. Йўлда Туркия пойтахти Анқара бўйлаб экскурсияга тўхтадик. Мустафо Камол отатурк мақбарасига ташриф буюриб, қоровуллар алмашинишини кузатдик. Бу гидимиз Юксель билан сўнгги экскурсиямиз эди. Бундан бироқ кўнглимиз ғашланди, лекин Истанбулдаги кейинги кунимиз умиди исталган салбий ҳаёлларни тарқатиб юборар эди. Каппадокиягача бўлган йўл узоқ ва мураккаб кечди, ҳатто кечки Истанбул бўйлаб режалаштирилган сайр ҳам кейинги кунга қолдирилди.

Саккизинчи кун – гуруҳимиздаги кўпчилик сайёҳларнинг учиб кетиш куни эди. Дўконларни айланиш, маҳаллий обидаларни томоша қилишга улгуриб қолиш керак эди.

Истанбулни ичидан кўришнинг ажойиб имконияти – у ерга мустақил йўл олиш.

Бориш шарт бўлган жойлардан бири – Тўпқопи саройи. Маҳобатли сарой комплекси ўлчами билан лол қолдиради. Усмонлилар сулоласи қароргоҳи дунёдаги энг каттаси ҳисобланади. У ерга гидсиз боришдан қўрқманг, қадимий шарқнинг ўзига хос муҳитини ёлғизликда ҳис қилиш янада қизиқ бўлар экан.

 

Босфорга ажойиб манзара очилувчи султон террасасида суратга тушиш ва ўзингизни ҳақиқий султонлардек ҳис қилиш имконияти бор!

 

Тан олишим керак, турк халқи мени ўзининг меҳрибонлиги ва очиқкўнгиллиги билан ром этди. Бу хоҳ таксичи бўлсин, хоҳ музқаймоқ сотувчиси ёки кафедаги официант – ҳар бири менда илиқ таассурот қолдирди. Бироқ мени чиндан ҳам қойил қолдирган нарса, бу туркларнинг ит ва мушукларга бўлган эътиборлари. Улар турк шаҳарларининг тўла-тўкис фуқаролари. Уларни бу ерда ҳар қадамда учратиш мумкин – бекатларда, дўконларга кираверишда, йўлкаларда, паркларда ва ҳ.к. Гуруҳимиздаги бир аёл, агар мушук бўлиб туғилганимда, Туркияни танлаган бўлардим, дегани эсимда. Дарҳақиқат, жониворларни бу ерда яхши кўришади, улар ҳақида ғамхўрлик қилишади, уларга озор бериш ҳеч кимнинг ҳаёлига келмайди.

 

Туркия бўйлаб саёҳат бутун умрга ёдимда қолади! Ушбу давлатни ичидан кўриш имкониятини менга «Мега-тур» тақдим этди. Саёҳатим орқали меҳмондўст, ёрқин, қизиқарли ва ноёб Туркияни бевосита кўриш имкониятига эга бўлганимдан бениҳоя хурсандман.

Евгения Юннинг саёҳати Tatil.uz ҳамкорлари – Leisure Business Travel (Туркия) компанияси томонидан ташкиллаштирилди.

 

Автор статьи: Евгения Юн

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

100031, Узбекистан, город Ташкент
Яккасарайский район,
улица Юсуфа Хос Ходжиба, 69.

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top