Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Вьетнам

Экзотика Нячанга
от UZS 13,520,000
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Сказочная Европа
от UZS 7,072,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Золотой треугольник Турции
от UZS 7,280,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане + Баку (Азербайджан)
от UZS 7,269,600
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Чартерные рейсы в Шарм-эль-Шейх из Ташкента
от UZS 7,404,800
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 14,008,800
ПОДРОБНЕЕ

Узбекистан

Лечение в Трускавце
от UZS 16,473,600
ПОДРОБНЕЕ

Узбекистан

Однодневный тур в Самарканд из Ташкента
от UZS 457,600
ПОДРОБНЕЕ

31-01-2019 16:48

Мисрга бориш учун 7 та сабаб

1106

0

Маълумки, шу йили Мисрнинг Шарм ал-Шайх курортига чартер парвозларни бирданига икки авиакомпания – маҳаллий «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ва Мисрнинг «Al Masria Airlines» авиакомпаниялари очишмоқда. Ҳамюртларимиз орасида Мисрга қизиқувчилар сони тобора ошиб бормоқда, шу боис фиръавнлар мамлакати нимаси билан бизни ўзига жалб қилишини таҳлил қилиб кўрамиз!

 

1-сабаб. Қизил денгиз

Ушбу денгиз, дарҳақиқат, жуда ҳам чиройли. Ранглар уйғунлиги, маржон қоялар ва ранг-баранг балиқлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Шу сабабли ҳам у ерга борган кўпчилик сайёҳлар биринчи навбатда денгизга акваланг билан шўнғишгани ва сув ости дунёси билан танишганини сўзлаб беради. Яна айтишларича, ушбу денгиз шифобахш хусусиятга эга ва аллергия ҳамда нафас олиш йўллари касалликлари билан оғрийдиганларга у ерга бориш фойдали экан.

 

2-сабаб. «All inclusive»

Кўпчилик, айниқса, оилавий дам олувчилар тушлик ва кечки овқат билан боғлиқ муаммолар бўлмайдиган жойларни афзал билишади. Туркия каби, Миср ҳам қорин муаммосини унутиш ва пляжда хотиржам дам олишингиз учун имкон беради!

 

3-сабаб. Эҳромлар

Мисрга бориб Дунёнинг етти мўъжизасидан бирида бўлмаслик мумкинми?! Гизага сиз дам олаётган курортдан ҳеч бир муаммосиз боришингиз мумкин. Мисол учун, Шарм ал-Шайхдан самолётда учиш имконияти бор.

 

4-сабаб. Мақбул нархлар

Миср ўзининг арзон нархлари билан довруғ қозонган. Бу нафақат харид ва сафарга, балки таом ва озиқ-овқатларга ҳам тегишли. Борди-ю сиз меҳмонхонада овқатланишни истамай қолсангиз ҳам, шаҳардаги исталган кафе ёки ресторанда арзон нархга егулик харид қилишингиз мумкин.

 

5-сабаб. Ҳақиқий шарқона бозор

Бозорларда ўз яқинларингизга олиб келишингиз мумкин бўлган қизиқарли сувенир ва совғалар кўп. Кийим-кечак, ҳайвонлар мўйнаси, сумкалар, ёғоч маҳсулотларини Мисрнинг исталган бозоридан топасиз! Шарм ал-Шайхга борганлар албатта Эски бозорга кирган бўлишлари табиий. Чунки бу шунчаки бозор эмас, балки ҳақиқий обидадир!

 

6-сабаб. Таомлар

Миср миллий таомлари ранг-баранг ва тўйимли. Бунга хамирли ва гўштли таомлар, мева ва ширинликларни мисол қилиб келтириш мумкин. Бундан ташқари, Шарм ал-Шайх меҳмонхоналари «All inclusive» тизими бўйича ишлайди, бу дегани барчасини исталган миқдорда татиб кўришингиз мумкин!

 

7-сабаб. Кўплаб кўнгилочар масканлар

Исталган дид ва чўнтакка! Катталар, болалар ва оила учун: аквапарклардан тортиб мусиқий шоуларгача!

 

Шу сабабли Миср сизни кутмоқда! Шарм ал-Шайхга биргаликда борамизми?

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

100031, Узбекистан, город Ташкент
Яккасарайский район,
улица Юсуфа Хос Ходжиба, 69.

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top