Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,078,955
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Лечение и отдых в Карловых Варах для родителей
от UZS 7,670,034
ПОДРОБНЕЕ

Франция

Недельный тур в Париж
от UZS 5,198,668
ПОДРОБНЕЕ

Испания

Испания+Лазурный берег
от UZS 5,510,588
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

На отдых в Дубай — по выгодным ценам через Алматы
от UZS 5,902,487
ПОДРОБНЕЕ

Испания

Европейские каникулы из Барселоны
от UZS 12,396,823
ПОДРОБНЕЕ

Египет

На отдых в Хургаду — через Алматы
от UZS 8,549,809
ПОДРОБНЕЕ

Франция

Комби тур «Париж, Барселона и Рим»
от UZS 10,517,304
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

В Грузию — на лечение и отдых
от UZS 8,093,925
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Пляжные отели в Сочи
от UZS 2,511,356
ПОДРОБНЕЕ

Турция

В Анталию — с вылетом из Шымкента
от UZS 5,462,600
ПОДРОБНЕЕ

Турция

VIP-отели Анталии — с вылетом из Ташкента
от UZS 11,804,974
ПОДРОБНЕЕ

11-12-2017 16:45

Мисрда шопинг санъати: нима, қаерда ва қанчага?

335

0

Tatil.uz нинг савдо бўйича менежери Шерзод Алиев Миср ўзбекистонликлар орасида тобора машҳур бўлиб бораётганлигини диққат билан кузатиб бормоқда. Унинг ўзи ҳам Мисрга бориб бизга у ер ҳақида батафсил маълумотларни етказмоқда.

Ними дейишса дейишсину, шопингсиз саёҳат – саёҳат эмас. Қандай қилиб океан ва денгизлар узра минглаб километр масофани учиб ўтиш ва яқинларингиз учун ўзингиз билан қандайдир экзотик мева ёки эсдалик совғасини олиб келмаслик мумкин?!

Аёллар «шопинг – бу ижтимоий ривожланишни ҳаракатлантирувчи куч» деб ҳисоблашади ва уй-рўзғорда асқотиши мумкин бўлган барча нарсаларни харид қилишга интилишади!

Мен ҳам Мисрда бўлганман ва шу сабабли ушбу юртни шопинг учун мукаммал жой деб ҳисоблайман. Бу ерда танлов ҳам, ранг-баранглик ҳам, мисрча ўзига хослик ва арзон нархлар ҳам мужассам!

Мен ҳам Мисрда бўлганман ва шу сабабли ушбу юртни шопинг учун мукаммал жой деб ҳисоблайман. Бу ерда танлов ҳам, ранг-баранглик ҳам, мисрча ўзига хослик ва арзон нархлар ҳам мужассам!Ҳозир мен Сизларга нарса харид қилганда қандай қилиб пулни тежаш ва сифатли маҳсулот сотиб олиш борасидаги баъзи бир сирларни очмоқчиман.

Савдолашиш
Шарқ – нозик масала, айниқса гап шарқона бозор ва дўконлар ҳақида кетганда. Ва айнан бир хил маҳсулотнинг ўзи учун $ 500 ёки $ 1000 тўлашингиз Сизнинг савдолаша олиш маҳоратингизга боғлиқ.

Савдолашинг, савдолашинг ва яна савдолашинг – бу энг асосий қоида. Ахир бу Миср! Ҳаттоки энг йирик дўконларда ҳам нархни пасайтирса бўлади!
Миср бозорига борсангиз, сотувчилар Сизни ўраб олишига тайёр туринг. Ҳар бир сотувчи энг яхши маҳсулот ФАҚАТГИНА УНДА эканлигига Сизни ишонтиришга интилади. Сизга сотилаётган маҳсулотни ушлаб ҳам, татиб ҳам, ҳидлаб ҳам кўриш таклиф этилади!

Мисрдаги сотувчилар – деярли психологлар. Бордию нимагадир бироз тикилиб қолсангиз, улар айнан шу нарса Сизга кераклигини англашади. Ва турган гапки, нархини кўтара бошлашади: ахир маҳсулот Сизга ёқди-ку!
Шу сабабли, нимани танлаган бўлсангиз ҳам, савдолашинг! Охиригача савдолашинг! Ва ора-орада ҳазиллашиб туринг – бу араб сотувчиларига ёқади!

Сизга гидлар таклиф қилувчи жойларга бормасликни маслаҳат бераман. Боиси улар таклиф қилган жойларини яхши билмасликлари ҳақиқатга яқин. Ва яна бир сабаб, улар ҳар бир харидордан ўз улушларига эга: араб шопинги мана шундай айёрликлардан холи эмас!

Умуман олганда, мисрликлар савдолашиш мажбурий деб ҳисоблайдилар. Ва айтилган нархда харид қилган инсонни ақлиз санайдилар! Тан олинг, ўзига хос ким-кимни енгиш мусобақаси қизиқарли-ку!
Буни психологик тренинг деб ҳисоблайверинг!

Бир нечта маслаҳатлар
Йирик дўконларда нархлар, одатда, 3-5 баравар қиммат бўлиб, у ерда нархларни унчалик кўп пасайтиришмайди.
Оддийроқ, тилла ва бриллиантларсиз кийининг: акс ҳолда ҳеч ким Сизга чегирма қилиш керак эканлигига ишонмайди! Эркакларга маслаҳат: араблар аёлларни ҳурмат қилишади ва бажонидил арзонроққа беришади. Шу сабабли аёлингиз бирор буюмни сотиб олаётганида узоқроқ кетинг ва уларга халақит берманг. Ва, ўз навбатида, аёлларга маслаҳат: табассум қилинг ва ўзингизни дадил тутинг! Ва бордию эсдалик буюмни 3 долларга сотишни сўраётган бўлсангиз, ўз фикрингиздан асло қайта кўрманг!
Нималарни харид қилиш мумкин?
Шахсан мен харидларни Шарм ал-Шайхда қилганман. Аслини олганда, ҳар бир инсон ўз дидига эга. Қуйида менинг назаримда энг эътиборга молик харидларни келтираман.
Сувенирлар
Турли папируслар, оҳанрабо ва Миср услубидаги ҳайкалчалар.

Кальянлар
Айтганча, бу Мисрдаги энг машҳур совғалардан бири.

Хушбўй атирлар

Шарқона ширинликлар

Каркаде чойи

Экзотик мевалар
Мисол учун гуава ёки финиклар.

Чарм
Маҳаллий фабрикаларда қўлда бажарилган сумка, ҳамён, камарлар.

Қишки кийим
Чарм курткалар, кўйлаклар, шубалар.

Қаерда сотиб олган маъқул?
Хушбўй мойларни – яхшиси дорихоналардан. Шиша контейнерда сотиб олинг. Чой, мева ва ширинликларни эса бозордан.
Чарм маҳсулотларни Эски шаҳардаги бозордан харид қилинг.

ҲЕЧ ҚАЧОН СОТИБ ОЛМАНГ!!!
Денгиз типратиканлари, маржон гуллари ва денгиз чиғаноқларини – уларни мамлакатдан ташқарига олиб чиқиш ТАҚИҚЛАНАДИ! Бу жарима ва яна бошқа кўнгилсиз ҳолатларга олиб келиши мумкин. Булар миллий бойликлар ҳисобланади!

Айтганча, божхонада ҳар эҳтимолга қарши ноёб ва қадимий буюмлар учун ҳам албатта чек олинг.
Қаерда сотиб олган маъқул?
Бозорма-бозор юришни хушламайдиганлар учун савдо марказларини тавсия қиламан. Қуйида уларнинг ўзим тузган қисқача рўйхатини келтириб ўтаман.

Il Mercato савдо маркази
Бу ерда кўплаб дўкон, салон ва бутиклар мавжуд. Харид қилаётган пайтингизда болаларингиз кичкинтойлар учун мўлжалланган турли-туман аттракционларда вақтичоғлик қилишлари учун шароит бор. Савдо маркази дам олиш кунларисиз ишлайди!

Naama Center савдо маркази
Машҳур Naama Bay сайёҳлик туманида жойлашган. Чарчасангиз, юқори қаватдаги ресторан Сизнинг хизматингизда.

Эски шаҳардаги Old Market бозори
У ерда Сиз нафақат совға ва сувенирларга, балки унутилмас таассуротларга ҳам эга бўласиз.

Ва албатта Сохо кўчалари бўйлаб сайр этинг. У ерда исталган дидга мос совға ва кўнгилочар масканлар Сизга муҳайё!

Мен Сизларга Миср ҳақида яна кўплаб нарсаларни айтиб беришим мумкин! Боиси у ерда кўплаб қизиқарли нарсаларнинг гувоҳи бўлдим! Келинг, кейинги сафар дайвинг ёки эҳромлар сири ҳақида сўз юритамиз! Бордию Сизда аниқ таклиф ва саволларингиз бўлса, изоҳга ёзинг! Демак, Tatil.uz да кўришгунча!

 

Автор статьи: Шерзод Алиев

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top