Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Мальдивы

Отдых на Мальдивах
от UZS 15,120,000
ПОДРОБНЕЕ

Португалия

Экскурсионные туры в Португалию и Испанию
от UZS 7,140,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Анталия: раннее бронирование на лето-2019 (через Шымкент)
от UZS 4,645,200
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Прямые чартерные рейсы в Шарм-эль-Шейх из Ташкента
от UZS 6,073,200
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Халяльный тур в Турцию сразу после священного месяца Рамазан
от UZS 11,222,400
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Прямые чартерные рейсы в Карловы Вары из Ташкента
от UZS 15,691,200
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,375,600
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 8,240,400
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

В Эмираты из Ташкента с Fly Dubai
от UZS 4,720,800
ПОДРОБНЕЕ

Турция

В Стамбул на Фестиваль тюльпанов
от UZS 6,753,600
ПОДРОБНЕЕ

Индонезия

Каникулы на сказочном Бали
от UZS 5,544,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,620,000
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Праздничные выходные в Москве
от UZS 2,494,800
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Романтика белых ночей (Санкт-Петербург)
от UZS 3,066,000
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

Халяльный отдых в Дубае (вылеты из Ташкента)
от UZS 4,863,600
ПОДРОБНЕЕ

13-07-2018 17:30

Миша ва Машанинг Самуига қилган унутилмас тўй саёҳати

79

0

Тўй – бу ҳар бир инсон учун ҳаётида унутилмас, қувончли, ёрқин воқеа. Бунда янги оила дунёга келади ва олам-олам қувончларга сабаб бўлади. 18-асрга бориб тақаладиган тўй саёҳати ушбу қувончли ҳодисани янада унутилмас, таъсирли қилишга ёрдам беради. Орадан шунча вақт ўтса-да, ушбу анъана давом этиб келмоқда: келин-куёвлар ва уларнинг ота-оналари асал ойи ёшларнинг хотирасида бутун умрга муҳрланиб қолишини истаган ҳолда саёҳат ташкиллаштиришади. Тошкентлик ёш оила Михаил Киркач ва Марина Туржанскаяларнинг ҳаётларида айнан шундай бахтли онлар содир бўлди. Бу ҳақда бугун Марина бизларга батафсил сўзлаб беради.

 

Ўтган йили бизнинг ҳаётимизда ажойиб воқеа содир бўлди – Миша билан тўйимиз бўлиб ўтди. Тўйдан сўнг эса саёҳатга боришга қарор қилдик. Бизга турли вариантларни таклиф қилишди: Европа бўйлаб экскурсиядан тортиб Мальдив оролларида дам олишгача. Бизнинг тушунчамизда асал ойи – денгиз ёнидаги пляжда ортиқча қайғуришларсиз дам олиш... Шу сабабли Европадан воз кечдик. Мальдивга эса мураккаб парвоз йўналишини таклиф қилишди ва бу ҳам бизга маъқул келмади. Кейин эса Самуи варианти пайдо бўлди.

Бизга Самуини Таиланддаги оилавий, мусаффо, сокин орол дея таърифлашди. Бунга кейинчалик ўзимиз ҳам амин бўлдик. Интернетда узоқ вақт пляж ва меҳмонхонани танладик. Ва, ниҳоят, беш юлдузли Sareeraya Villas & Suites, Chaweng Beach да тўхталдик.

Биз Тошкентдан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК рейсида Бангкокка учдик ва бир кечага Таиланд пойтахтида тўхташга қарор қилдик. У ерга эрталаб учиб бордик, шу сабабли шаҳарни айланиш учун вақтимиз бор эди.
Биринчи экскурсиямизни Siam Ocean World океанариумига амалга оширдик. Бизга у ер жуда ёқди.

Умуман олганда, Бангкокда бизга ҳамма нарса ёқди, дейишим мумкин. Бошида, албатта, мураккаб метро тармоқларида адашиб қолдик. Барчасини батафсил кўриш учун асосан пиёда юрдик.

Оқшомни эса дунёдаги энг баланд бинолардан бири – Baiyoke Sky Tower да ўтказдик! Даставвал, биз бинонинг энг баланд нуқтасига кўтарилиб, тунгги Бангкокнинг бетакрор кўринишидан баҳра олдик. Сўнг икки қават пастга тушиб, кечки овқатни ўша ерда едик.

Кейинги кун биз Самуига учдик. Ички чипталарни Bangkok Airways рейсига харид қилдик. Самолёт кичиклигига қарамай, қийинчиликларсиз етиб олдик.

Айтганча, айнан Bangkok Airways да учишни маслаҳат бераман, чунки у ерда хизмат кўрсатиш юқори даражада ва овқатлари мазали. Бор-йўғи 1 соат-у 10 дақиқа учганимизга қарамай, қорнимиз роса тўйди.

Самуи аэропорти кичик, бироқ ўзига хос ва ноодатий. Тасаввур қиляпсизми, у ерда деворлар, тўсиқлар умуман йўқ, фақатгина ҳудуд атрофи бўйлаб сим тортилган. Бизнинг юк олишимизга бир қаранг, шу билан бирга аэропорт, рўйхатдан ўтиш ҳудуди ва duty free ни томоша қилинг.

Мана бундай автобуслар йўловчиларни самолётга олиб боради.

Бангкокдагидек, Самуи аэропортида бизни кутиб олишди ва бўйнимизга гулли маржон тақиб қўйишди. Бу ерда меҳмонларни шундай кутиб олишар экан.

Биз яхши меҳмонхона танладик, деб ўйлайман. Хона шинам, чиройли, тоза, деразадан денгиз кўринар ва жакузиси ҳам бор эди.

Бизга шундай ширин ва тўйимли нонушта беришдики, тушликни ўз вақтида қилгимиз келмас эди!

Ҳа, айтганча, бу ерга келган кунимиз биз ёш келин-куёвларни мана бундай совға билан кутиб олишди...

Меҳмонхонада бизга қандай экскурсиялар бепул таклиф қилинишини, қайсиларига қўшимча тўлаш кераклигини айтишди.
Биринчи куни биз чой уйчасига ташриф буюрдик, у ерда бизга кўплаб турдаги чойларни ичиб кўришимизни таклиф қилишди.
Илон фермасида турли дорилар, биологик фаол қўшимчалар, ҳаттоки илон терисидан тайёрланган совун ва ҳамёнлар харид қилиш мумкин эди.

Миша илон билан расмга тушишга улгурди!

Яна биз снокерлинг – ниқоб ва трубкада сув остида сузиш билан шуғулланиш, зумрад кўрфазни кўриш, қайиқларда сузиш мумкин бўлган турли оролларга бордик. У оролдан-бу оролга саёҳат қилдик, шунингдек, кузатиш майдончасига чиқдик (100, 200 ва 500 метр) ва ҳатто чўққисига етиб бордик! Чиқиш мураккаб бўлди, бироқ олган таассуротларимиз шунга арзийди! Агар Сиз бу жойларга келишни хоҳласангиз, қулай пойабзал ва кийим кийинг, қўлингизда ортиқча нарса бўлмасин.

«Жип-сафари» экскурсиясига бордик. Аввал тоғли жойни айланиб, Катта Будда ҳайкалини кўрдик. У ерда жиринглатишингиз мумкин бўлган махсус қўнғироқлар бор.

Кейин биз Будда боғига бориб, «мўмиёланган монахларни» кўрдик.

Шаршарага етиб бордик.

Сўнг фил фермасига бориб, филлар, маймунлар ва крокодиллар шоусини томоша қилдик, филда учдик.

Таиландни яна таомлари учун ҳам ёқтириб қолдик. Меҳмонхонамиз ёнида бир нечта европача ресторанлар бор эди, тушлик ва кечки овқатни дастлаб ўша ерда қилдик. Бироқ тайча таомларни татиб кўришни роса хоҳладик, шу сабабли қидириб-қидириб ажойиб миллий тайча таомлар ресторанини топдик. У ерда, биринчи навбатда, ўша машҳур том-ям шўрвасини татиб кўрдик. Сўнг яна бир мўъжаз ресторан топдик. Ишонмаслигингиз мумкин, бироқ Тошкентга келгач, тай миллий таомларини уйда тайёрлаб кўришга уриндик.

Биз турмуш ўртоғим билан денгиз маҳсулотларини ёқтирамиз, шу боис уларни кўпроқ ейишга ҳаракат қилдик, ҳатто махсус бозорларга ҳам бордик.

Экзотик меваларни ҳам айтиб ўтмасам бўлмайди. Тўғриси, мен Таиландга мангустинларни татиб кўриш иштиёқида борган эдим... Аммо, афсуски, бунинг учун энг яхши вақт сентябрь ва октябрь эмас, апрель, май, июнь ойлари экан. Биз эса Самуига кузда борган эдик.
Кокосли музқаймоқнинг мазасини айтмайсизми?!

Бироқ машҳур дуриан бизга унчалик ёқмади. Ёнимизда дуриан плантацияси бор эди, биз унинг бетакрор таъми ва ажойиб хусусиятлари ҳақида кўп эшитардик. Бироқ айтишларича, унинг ҳақиқий таъмини тўрт-беш марта еб кўргандан сўнг билар экансиз. Балки, ҳаммаси ҳали олдиндадир...
Майда-чуйда сувенирларни ҳисобга олмаганда ҳеч қандай харидлар қилмадик. Лекин бир неча марта бозорларга бордик. Яна кўча таомлари – манқалда тайёрланган товуқ ва креветкаларни татиб кўрдик. Бизга ёқди.

Оролга «қайноқ» мавсумда бормадик. Сафаримиз вақтида об-ҳаво доим булутли эди. Бироқ бу бизни чўмилиш ва тобланишдан қайтара олмади. Аксинча, ёмғирда чўмилиш менга жуда ёқди.

Уйда ўтириб турмуш ўртоғим билан саёҳатимизни кўп эслаймиз ва балки янги оролларни ўрганиш учун Таиландга яна борамиз, деб ўйлаймиз. Бироқ Самуи ҳам бизга жуда ёқди. Чунки у сокин, оилавий орол. У ерда асосан европаликлар, айниқса, итальянлар, испанлар, немислар дам олишади. Самуида кўнгилочар жойлар ҳам бор эди, бироқ у ерларга кирмадик.

Имконият даражасида ёшлар ўзларига кичкина бўлса ҳам тўй саёҳати уюштиришлари керак, деб ҳисоблайман. Чунки бу икки инсонни бир-бирига янада бирлаштиради ва ёт юртдаги қийинчиликларни биргаликда енгиб ўтишга ёрдам беради. Шу сабабли кўпроқ саёҳат қилинг!

Айтганча, Самуидан биз мана бундай қўлга тақиладиган совға билан қайтдик. Ҳозир уларни тақмаймиз, бироқ унутилмас саёҳатимиздан эсдалик сифатида сақлаймиз!

 

Автор статьи: Марина Туржанская

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top