Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 11,286,000
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Рождество в Европе
от UZS 4,845,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 8,075,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 9,500,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 5,890,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 9,623,500
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 8,075,000
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 7,334,000
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

В Грузию — на лечение и отдых
от UZS 9,025,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Рождество в Италии и Франции
от UZS 9,310,000
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Сказочная Европа
от UZS 6,460,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Новогодние приключения в Баку
от UZS 5,016,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Праздничный Стамбул
от UZS 8,806,500
ПОДРОБНЕЕ

23-05-2018 15:50

Miarosa Ghazal Resort: мақбул нарх ва аъло сифатнинг ўзаро нисбати

625

0

Биз Catttour (Туркия)лик ҳамкорларимиз билан Анталия меҳмонхоналари ҳақидаги мақолаларимизни давом эттирамиз. Бугун Лада Биккул билан мақбул, тежамли нархларига қарамай, юқори даражадаги сервис хизмати билан ҳайрон қолдиришда давом этаётган Tui Fun&Miarosa Ghazal Resort меҳмонхонаси ҳақида гаплашамиз!

Кўпчиликка бу меҳмонхона Ghazal Resort Thalasso номи остида машҳур. У 2018 йилнинг 1 майигача шу ном билан аталган. Miarosa Кемердаги Гейнюк курорт минтақасида жойлашган бўлиб, Ўртаер денгизи қирғоғида сервиқор тоғлар билан ўралган.

Ушбу шинам меҳмонхона бир кўришдаёқ ўзига мафтун этади: эрталаб уйғониб, балконга чиқасан ва яшилликка ҳамда денгиз кенгликларига бурканган манзарани кўрасан... Меҳмонхона яқинида кечки вақтингизни мароқли ўтказишингиз мумкин бўлган кўрфаз жойлашган.

Сайёҳлар меҳмонхонанинг озодалиги ва қулайлигини алоҳида эътироф этишади.

Атроф манзаралари бетакрор гўзалликка буркангани боис меҳмонхонада узоқ вақт қолгингиз келмайди.

Мақбул нархларга қарамай, меҳмонхонада овқатланиш 24 соат давомида ташкил қилинган. Бу, албатта, «All inclusive» тизими! Турли-туман мазали таомлар, европа ва турк ошхонаси, гўшт, балиқ, вегетериан таомлари, мевалар ва ширинликлар! Шунингдек, мен нонуштага тортиқ этилувчи янги эзилган шарбатларни эътироф этган бўлардим.

Бу ерда микротўлқинли печь ва блендер, қулай стол ва болалар стулларига эга болалар ресторани ҳам бор. Манний бўтқаси, сут, мюсли, сосискалар ва пюре – болалар таомномасининг бу ва бошқа таомлари энг инжиқ кичкинтойларга ҳам ёқади.

TripAdvisor да билдирилган фикрларни ўқиб, бу ердаги туркча қаҳвани айниқса мақташларига гувоҳ бўласиз. Уни лоббе-барда тайёрлашади. Шу ернинг ўзида спиртли ва спиртсиз коктейлларни татиб кўриш мумкин.

 

Фаст-фудни севувчилар учун снек-барда мазали гамбургер, пицца ва фри тайёрлашади!

Денгиз ёки бассейнда чўмилгандан сўнг музқаймоққа нима дейсиз?!
Меҳмонхона биринчи қирғоқ чизиғида жойлашган ва қумли-шағалли пляжларга эга. Бир нечта муҳим тафсилотлар ҳақида тўхталиб ўтсам: тошлари майда, қирғоғи қиялама, денгизи эса мусаффо бўлиб, бу дам олиш ва чўмилиш учун қулайлик яратади. Шезлонглар, матраслар, соябонлар ва пляж сочиқлари меҳмонхонага келганлар учун бепул берилади. Катта ёғоч пирс (денгиз кемалари боғлаб қўйиладиган махсус жой)нинг кечки маҳал ва тунда фонус шуъласида ажойиб мавжланишини айтмайсизми...

Денгизга тоби йўқлар шезлонг ва соябонлар ўрнатилган катта бассейнга боришлари мумкин, у ерда сув горкалари ҳам бор.

Miarosa Ghazal Resort га неча марта борган бўлсам, бу ерда дам олувчиларнинг ўзгача кайфиятига гувоҳ бўлганман. Улар шунчаки соябон тагида ётишмайди. Меҳмонхонада улар учун турли кўнгилочар машғулотлар ўйлаб топилган. Дайвинг, парасейлинг, яхтада сайр қилиш, футбол, волейбол, теннис, баскетбол, пинг-понг, велосипедлар туфайли дам олувчилар вақтлари қандай қилиб тез ўтиб кетганлигини билмай қолишади.

Меҳмонхонадаги аниматорларнинг тажрибасига ҳавас қилса арзийди! Мен юқорида айтиб ўтган қувноқ машғулотларни айнан улар ўтказишади! Ҳеч қачон тонгги бадантарбия билан шуғулланмаган инсонлар ҳам Miarosa Ghazal Resort даги аниматорлар билан бундай машқларни севиб қолганликларини тан олишади. Дам олувчилар учун йога, рақс, аэробика машқлари таклиф қилинади. Кеч тушиши билан амфитеатрда қизиқарли ва ёрқин шоу-дастури ҳавола этилади!

 

Болаларга нафақат анимациялар, балки мини-клублар ҳам ёқиши шубҳасиз.

Шу йили кичкинтойлар билан болалар ва ўсмирлар учун кўнгилочар ва таълимий дастурларни ташкиллаштирувчи Toucan академияси шуғулланади. Кичик ёшдаги дам олувчиларни интерфаол замонавий ўйинлар ва конкурслар кутиб турибди. Машҳур Фиксиклар мультфильми қаҳрамонлари билан биргаликда болалар суперқаҳрамонлар ва учувчиларга айланишади, спорт академияси сафига қўшилишади. Шунингдек, болалар дастури тадбирлари бадиий мастер-класслар, мультфильм премьералари намойиши, ҳаракатли ўйинлар, мини-диско, мавзули ўйинлар, кечки шоуларни ўз ичига олади! Хуллас, фарзандларингиз асло зерикиб қолишмайди!

 

Бир сафар турмуш ўртоғи ва қизи билан Miarosa Ghazal Resort да дам олаётган она бундай клублар ота-оналар учун ҳақиқий нажот эканлигини таъкидлаб ўтди. Боиси кичкинтойлар билан ўз соҳасининг мутахассислари ишлаётган бир пайтда, улар мириқиб ҳордиқ чиқаришлари учун имкон пайдо бўлади!

Яна бир аёл кичик болалар бассейнини алоҳида эътироф этиб ўтди. Уни шиширилган ўйинчоқлар билан тўлдиришган ва болалар қуёшдан ҳимояланишлари учун устига чодир тортилган.

Сув, ҳаво, сувўтлари, лой, туз, хуллас, денгизга тегишли барча нарсалар билан даволовчи талассо-марказга диққатингизни қаратмоқчиман. У ерда аква-стречинг, гидроуқалаш, талассо-бассейн, денгиз сувили ёпиқ бассейн, шок-бассейн, сувўтларига ўраниш, блиц-душ, юқори босимли душ, юз териси учун косметик муолажалар, прессотерапия хизматлари кўрсатилади.

Гидроуқалаш хонаси, турк ҳаммоми, уқалаш хонаси ва тренажёр залига эга SPA-марказ ҳам мавжуд.

Шунингдек, «18+» зонаси бор!

Биласизми, кўпчилик дам олувчилар Miarosa Ghazal Resort ни «Газелька» деб аташади. Бир тарафдан, унинг номидан келиб чиқиб шундай дейилса керак. Бошқа томондан эса, уни нафислиги, бежиримлиги ва гўзаллиги боис ёқтиришади!


Ҳа, Лада Биккулнинг сўзларига қўшилмай илож йўқ. Биз ушбу ёзда Сизга Анталиядаги Miarosa Ghazal Resort ёки бошқа меҳмонхонада унутилмас оилавий дам олишни ташкиллаштиришга ёрдам берамиз! Бизга +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг ва Facebook даги саҳифамизга ёзинг. Ёки сўнгги чегирмалар ва нархлардан бохабар бўлиб бориш учун Telegram-каналимизга обуна бўлинг!

 

Автор статьи: Лада Биккул

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

100031, Узбекистан, город Ташкент
Яккасарайский район,
улица Юсуфа Хос Ходжиба, 69.

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top