Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 10,336,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 9,709,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,488,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 9,500,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 5,557,500
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Замки Баварии и Чехии
от UZS 5,462,500
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

Незабываемые каникулы в Грузии
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 10,925,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 12,920,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Экзотика Нячанга
от UZS 12,350,000
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 9,044,000
ПОДРОБНЕЕ

24-04-2018 14:00

Меҳмонхонасиз Анталия: қаерга бориш ва нималар қилиш мумкин?

751

0

Яқиндан Анталиядаги Alva Donna Exclusive Hotel & Spa (Белек) меҳмонхонаси вакили билан суҳбатлашиш имкониятига эга бўлдим. У «All Inclusive» тизими бўйича дам олишни қандай ташкиллаштиришлари, бундан ташқари, ўзбекистонлик сайёҳлар учун махсус палов тайёрлашаётганликлари ҳақида сўзлаб берди. Бироқ бундай меҳмондўстликни инобатга олганда ҳам All Inclusive да уч-тўрт кун дам олганингиздан сўнг меҳмонхонадан ташқарига чиққингиз келиб қолади. Биз бу борада Сизга ёрдам берамиз ва бугун Анталиянинг қаерларида вақтингизни чоғ ўтказишингиз мумкинлиги ҳақида сўз юритамиз!

I can fly! Учамизми?
Бир маромдаги дам олишдан зериксангиз, нима билан машғул бўлишни хоҳлар эдингиз? Туркияда жуда машҳур бўлган параглайдинг – парапланда ҳавода учиш Сизга унутилмас онларни ҳадя этишига шубҳамиз йўқ!

Бироқ буни парашютда сакраш билан адаштирманг! Парапландан парвоз тоғ қияликлари ёки баланд қоялардан туриб амалга оширилади. Йўриқчи билан ёки ёлғиз ўзингиз сакрашингиз мумкин. Бунда парвоз давомийлиги Сизнинг истагингизга кўра қанча хоҳласангиз, шунча давом этиши мумкин. Бу баъзан бир неча соатларгача чўзилади. Дюман, Баб Даг, Патари, Эшенкой ёки Каш тепаликларига йўл олишингизни тавсия қиламиз – бу ерларда Сиз Туркиянинг унутилмас манзараларидан баҳра оласиз!

Дайвинг билан шуғулланамизми?!
Парвоз қилишни ёқтирмайсизми? Ундай бўлса денгиз тубини забт этинг! Анталия – бу турли ёшдаги дайверлар учун ҳақиқий жаннат. Сув тубида гўзал манзаралар, чўккан кемалар ва ҳаттоки сув тубига ғарқ бўлган цивилизациялар харобаларини ҳам учратишингиз мумкин!

Мисол учун, Лара ва Коньяолти қирғоқлари оралиғидаги сув остининг 14 метрдан 25 метргача чуқурлигига шўнғиб, кўплаб денгиз жонзотларини учратишингиз мумкин.

Анталия яқинидаги очиқ денгизда мўъжизавий ғорларни кўрасиз.

Дайвинг вақтида, Каш шаҳридан узоқ бўлмаган жойда Улубуруннинг шарқий соҳилидан 60 метр узоқликда эрамиздан 14 аср олдин чўкиб кетган кема қолдиқларини кўришингиз мумкин! Тасаввур қиляпсизми?!

Экстремал рафтинг
Сув ости дунёси Сизни қизиқтирмаса ва кўнглингиз экстремалликка мойил бўлса, у ҳолда рафтинг – қайиқда мусаффо тоғ анҳорларини кечиш айнан Сиз учун! Рафтинг бутун кунингизни олади ва бу вақт ичида қанчадан-қанча таассуротларга эга бўласиз!

Сизга махсус кийим ва хавфсизликка риоя этилиши учун барча анжомларни беришади, рафт – солни бошқаришни ўргатишади. Бундай сол – иширилган қайиқ, одатда, 4 дан 12 тагача кишини сиғдиради.

Энг машҳур йўналишлар икки дарё – Кепрючай (Кемер, Алания, Анталия, Белек, Сидедан унча узоқ бўлмаган) ва Даламан (Далиан, Мармарис ва Фатҳия курортлари яқинида) бўйлаб ўтади. Рафтинг учун энг яхши вақт – апрелдан октябргача.

Романтиклар учун...
Романтиклар отларда миниб сайр қилишлари мумкин! Бунинг учун барча шароитлар муҳайё этилган. Анталия от миниш учун энг яхши жойлардан бири!

Биринчидан, Сизнинг сайрингиз бетакрор табиат қўйнида ўтади. Иккинчидан эса, Анталия минтақаларида ажойиб от спорти клублари ва от миниш марказлари фаолият кўрсатади. Мисол учун, Кемердан 6 км узоқликда Berke номли ранчо бор. У Чамьюва апельсин боғлари бўйлаб манзарали ҳудудда жойлашган.
От миниш нафақат катталар, балки болалар учун ҳам ҳақиқий совғага айланади!

Бутун оила бўлиб қаерга йўл олиш мумкин?
Анталия фарзандларингиз билан дам олиш учун энг мукаммал жой. Ва ушбу дам олиш масканларининг кўпчилиги катталар ва болалар учун мўлжалланган. Буларга Rixos Premium Belek ҳудудидаги Dolphinarium Kemer ёки Troy Aqua & Dolphinarium дельфинарийларини мисол қилиб келтириш мумкин.

Ёки бўлмаса тематик боғ, мисол учун The Land of Legends паркига бориб, аквариум, ҳайвонот боғи, сув горкалари, дельфинлар ва моржларни томоша қилинг!

Ўзингизга ширин таомлар билан хурсанд қилинг
«All Inclusive» тизими мазали ва исталган дидга мос келувчи таомларни ўз ичига олса ҳам, баъзида меҳмонхонадан чиқиб бирор-бир ресторанга йўл олгимиз келади. Демак, Анталияда қандай оилавий ресторанлар мавжуд?
Анталиянинг Эски шаҳари марказида Hasanaga номли ресторан бор. У жума ва шанба кунлари артист ва раққосларнинг чиқишлари бўлиб ўтувчи боғда жойлашган.
Эҳтимол, Ларадаги Antalya Balik Evi энг машҳур ресторанлардан бири бўлса керак. У нафақат балиқ ва денгиз маҳсулотлари, балки меҳмонлар кўз ўнгида таом тайёрловчи бош ошпази билан ҳам довруғ таратган.

Яна Patio номли шинам ресторан ҳам бор, у ерда энг аъло итальян таомлари – карпаччо, паста, риззото ва бошқа гўштли таомларни тановул қилиш мумкин. Антиқа мебель, ғиштли деворлар, ранг-баранг туваклар... Шунингдек, бу ерда ҳар куни итальян таомларини тайёрлаш бўйича мастер-класс ўтказилади!

Ёшларга эса Анталияда Мигрос савдо маркази, Деппо маркази ва Дедеман меҳмонхонаси рўпарасидаги Ларада жойлашган «Шекспир» бистро тармоғини тавсия қиламиз. Бу ерда макарон маҳсулотлари, пицца, салатлар, десертлардан тайёрланган мазали таомларни татиб кўрасиз.

Отларда сайр қилиб бўлганингиздан сўнг қаҳва ичишни хоҳласангиз, шеф-бармен Йилдирим Йилмаз ишловчи Яман Қаҳваси номли турк қаҳвахонасига албатта кириб ўтинг. У Туркиянинг машҳур қаҳвахоналарида ишлаган ва Лондонда малака оширган. Унинг ўз қаҳва тайёрлаш сирлари бор.

Концертга тушинг!
Сиз мусиқа, шоу ва концертларни ёқтирасизми? Унда омадингиз кулиб боққан экан, боиси Анталияда жаҳон эстрадасининг машҳур вакилларидан турли шоу ва концертлар уюштирилади. Мисол учун, Gloria Hotels & Resorts да яқин кунлар ичида «Время и стекло», «Yuzefa» гуруҳи, Елена Темниковалар концерт беришади.

The Land of Legends тематик паркининг очилиши билан кўпчилик айнан ўша ерга концертга боришга интилади. Май ойига бу ерда рус эстрадаси вакиллари – Егор Крид, Тимати, Баста ва Мотларнинг концерти режалаштирилган.

Ўйин-кулги оғушида
Ўйин-кулги, турли кечалар ихлосмандларига Анталия ёқиши шубҳасиз. Бу ерда тунги клублар, бар ва дискотекалар етарли даражада. Энг катта тунги клуб – Arma (собиқ Club 29).
Яна бир машҳур ёшлар тунги клуби – Denizati Disco Bar нинг интерьери муздан ясалган.

Шунингдек, Black Ice Bar («Қора муз») экзотик бари ҳам бор.

Aqualand аквапарки тунда рақс майдончасига айланади, қўшимчасига Олимпос номли машҳур дискотека бор.

Шу сабабли, Туркия ва Анталия фақатгина «All inclusive» тизимли меҳмонхоналар билангина яшамайди! Энг яхши курортларда мавжуд бўлган барча имкониятлардан фойдаланинг!!! Бизга +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг ёки Facebook даги саҳифамизга ёзинг. Биз Сиз орзу қилган дам олишни тақдим этамиз! Шунингдек, доим энг сўнгги янгиликлар ва ажойиб таклифларимиздан хабардор бўлиб бориш мақсадида Telegram-каналимизга обуна бўлинг!

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top