Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 10,336,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 9,709,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,488,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 9,500,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 5,557,500
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Замки Баварии и Чехии
от UZS 5,462,500
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

Незабываемые каникулы в Грузии
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 10,925,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 12,920,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Экзотика Нячанга
от UZS 12,350,000
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 9,044,000
ПОДРОБНЕЕ

04-01-2019 16:45

Малайзияда хитойча Янги йилни қандай қарши олишади?

314

0

Малайзия – кўп миллатли халқ. Дини ва ижтимоий қарашлари турли бўлса-да, одамлар бу ерда бир оиладек тинч-тотув яшашади. Бағрикенглик ва очиқлик – Малайзияга борганимда мени ҳайрон қолдирган биринчи нарса. Менга ёққан яна бир жиҳат – малайзияликларнинг меҳр-оқибати. Адашиб қолдингизми? Бирор-бир кишидан сўранг ва у сизга барчасини тушунтириб беради ва ҳаттоки керакли жойгача олиб бориб қўяди (агар сиз билан йўли бир бўлса). 

 

Ой календари бўйича Янги йилни нишонлаш вақтида Малайзияга бориб қолганингизда дўстлик ва миллатлараро мулоқотни айниқса кучли сезасиз. Чунки бу фақатгина хитойликлар учун эмас, балки малайзияликлар, ҳиндлар ва бошқа этник гуруҳлар истиқомат қилувчи бутун мамлакат учун байрам.

 

2019 йилда хитойча Янги йил 5 февралда кириб келади. Бу пайтда Куала-Лумпурга бориш насиб қиладиган сайёҳларга омад кулиб боқади, сабаби бу кўп миллионли мегаполис учун катта байрам. Тантаналар нақ 15 кун давом этади!

 

Байрам кириб келишидан олдин Куала-Лумпурдаги хитой кварталининг асосий кўчаси қизил шамдонлар ва олчанинг қоғоз гулларидан иборат гирляндалар билан безатилади. Нега хитойликлар қизил рангни бунчалик яхши кўришини биласизми? Гап шундаки, қизил рангни ёқтириш билан боғлиқ афсона мавжуд. Нянь исмли маҳлуқ ҳар йили хитойликларнинг олдига келиб уларнинг мол ва захираларини еб қўйган, деб ҳисобланади. Бироқ у қизил ранг, олов ва шовқиндан қўрққан. Шу боисдан ҳам хитойликлар кўча ва уйларини, ҳаттоки ўзларини ҳам қизил ранг билан безата бошлашган!

 

Ҳар бир оила байрамга пухта тайёргарлик кўришга ҳаракат қилади: уйлар астойдил йиғиштирилади, ҳар бир хона безатилади. Байрамга яқин Куала-Лумпурнинг марказий кўчаларида ва савдо марказларида томошалар, ёрқин карнаваллар ўтказилади.

 

Шаҳар бўйлаб рақсга тушувчи «аждарҳолар» – театр актёрлари ўтишади. Агар Шер рақсига тушаётган раққосни чақирсангиз, келаётган йил сизга омад олиб келади, деб ҳисобланади. Шу сабабли имкон қадар йирик корпорация, дўкон, савдо марказларининг эгалари ёки шунчаки бадавлат хитойликлар шундай артистларни таклиф қилишади.

Ҳаммаёқдан пиротехника шовқини таралади. Фейерверк ва петардалар албатта бўлиши керак, сабаби улар ёмон руҳларни ҳайдайди – қадимий афсоналарда шундай дейилган.

Анъанага кўра, соат миллари ярим тунни кўрсатганда қариндошлар бир-бирига совғалар – пул солинган қизил конвертлар беришади.

 

Хитой янги йилининг 15-куни (уни Chap Goh Meh деб аташади) – бу хитойча Муқаддас Валентин кунига ўхшаш байрам бўлиб, бу куни турмушга чиқмаган қизлар денгиз, кўл ва дарёларга пишган мандарин ташлашади. Бу уларга ўз суюклиларини учратишга ёрдам беради, деб ҳисоблайдилар.

 

Хитойча янги йилнинг муҳим хусусияти – бу мазкур байрам оилаларни бирлаштиришга қаратилганидир. Қариндошлар йиғилишиб, дастурхон ясатишади ва кўп суҳбатлашишади. Уйлардан ўйин-кулги таралади.

Барча кафе ва ресторанларда байрамона таомлар тайёрланади. Асосий таом – yeesang кириб келган йилда омадни билдиради. Уни юпқа қилиб кесилган хом балиқдан, қизил қалампир, шолғом, занжабил, сабзи, лимон барглари, чили қалампири, креветка ва бошқа масаллиқлардан тайёрлашади. Буни ўзимиз аниқ тайёрлай олмаймиз!

 

Қизиғи, yeesang ни шунчаки еёлмайсиз. Таёқчаларни идишга солиб, сўнг масаллиқларни юқорига отиш ва ушлаб олиш керак. Айтишларича, қанча юқорига отсангиз, омадингиз ҳам шунчалик катта бўлар эмиш!

Яна байрамона дастурхон турли ширинликлар билан безатилади. Буларга kueh – буғлантирилган ёпишқоқ ширин гуруч, kueh kapit ва kueh bangkit пирожнийлари, ананасли пирог ва ёнғоқли бисквитни мисол қилиб келтириш мумкин.

 

Агар сиз ҳали ҳам Куала-Лумпурга бориш ёки бормасликни билмай иккиланаётган бўлсангиз, шубҳасиз бориш керак деб жавоб берамиз! Энг ёрқин хитойча Янги йилни Малайзияда кутиб олишни хоҳласангиз, ушбу ҳавола бўйича ўтинг ва саёҳатимиз билан танишинг. Шунингдек, бизга +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг ва биз сизга қизиқарли ҳамда унутилмас саёҳатни уюштириб берамиз! Ҳаётингиз эртакнамо лаҳзаларга бой бўлсин!

 

 

 

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top