Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 11,345,400
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Рождество в Европе
от UZS 4,870,500
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 7,831,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 10,495,450
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 8,117,500
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 7,372,600
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

В Грузию — на лечение и отдых
от UZS 11,173,500
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Рождество в Италии и Франции
от UZS 9,359,000
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Сказочная Европа
от UZS 6,494,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Новогодние приключения в Баку
от UZS 8,509,050
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Праздничный Стамбул
от UZS 9,148,900
ПОДРОБНЕЕ

Узбекистан

Отдых и лечение в TIBET MOUNTS FLORA (Узбекистан)
от UZS 1,000,000
ПОДРОБНЕЕ

12-09-2018 18:00

Кузги Карлови Варининг ҳамюртларимиз кўнглидан жой олиши учун 7 сабаб

600

0

Яқинда офисимизга ота-онаси учун унутилмас совға ҳозирлашни ният қилган бир аёл кириб келди. «Улар чиройли жойларга бутун умрга ёдларида қолувчи саёҳат қилишларини хоҳлайман, агар соғлиқларини тиклаб олиш имконияти ҳам бўлса, нур устига аъло нур бўлар эди» – деди аёл. Меҳмонимизнинг гапларини тинглагач, сайёҳлик менежерларимиз унга мукаммал вариантни таклиф қилишди. Қайси дейсизми? Карлови Вари! Чунки Карлови Вари – бу кузда янги қиёфага кирувчи ҳақиқий эртак. Бугун биз нима учун Карлови Вари соғлиқ учун фойдали жой эканлиги ҳақида тўхталиб ўтамиз!

Об-ҳаво


Чехияда куз – тасвирлаб бўлмас, кўзни қувонтирувчи пайт. Мовий осмон фонида сарғаяётган баргларнинг ёрқин ранглари ўзгача товланади. Ҳаво ҳарорати дам олиш ва даволаниш учун мос: кузда бу ерда ўртача 18-20 даража илиқ. Ёмғирлар у қадар кўп эмас, бу эса сайр қилиш ва диққатга сазовор жойларни кўздан кечириш учун қулайлик яратади.

Ҳаво


Куз ойларида ҳаво кислород билан янада тўйингандек таассурот уйғотади. Ундан яна ва яна нафас олгингиз келаверади. Кўплаб дам олувчилар Карлови Вари ҳавоси ўзгача эканлигини таъкидлашади. Қуруқ, тоза, енгил... Бронхит касаллигига йўлиққанлар бу ерда йўтал хуружларини эсдан чиқариб ҳам юборишади. Аллергияси борлар учун ҳам Карлови Вари ҳавоси жуда мос. «Бу ердаги ҳаво ва булоқлар кони фойда» – таъкидлашади бу ерга кўп марта ташриф буюрганлар.

Даволаниш учун энг қулай фурсат


Соғлиқни мустаҳкамлаш вақт танламаса ҳам, куз даволаниш учун энг мукаммал фасл ҳисобланади!

Шифокорларнинг айтишича, кузда организмимиз кучга тўлиши ва витаминларни керакли миқдорда тўплаб олиши лозим, бу қишни ҳеч бир муаммосиз ўтказишга ёрдам беради.

Қишда сурункали касалликлар авж олади, демакки, олдиндан даволаниб уларнинг таъсирини камайтиришга интилиш лозим!


Сокинлик


Шундай бўлса-да, кўпчилик айнан ёз фаслида Карлови Варига келади. Совуқ тушиши билан курортда дам олувчилар сони кескин камаяди. Бироқ бунинг ижобий томонлари бор: энди шифобахш булоқларга навбатда туриш ҳақида унутсангиз ҳам бўлаверади! Қўшимчасига диққатга сазовор обидаларга ташриф буюриш ҳам осонлашади!

Бу кунлари, сокинлик ва хотиржамликда Боғ колоннадасидан Дворжак паркига томон сайр қилиш нақадар ёқимли. Эман ва заранг дарахти ҳидлари уфуриб турган боғ бўйлаб юриб ҳовуз томон йўл олиш...

Бой маданий дастур


Карлови Вари – бу нафақат даволаниш ва соғломлаштириш муолажалари, балки маданий ҳордиқ ҳамдир. Кузда бу ерда кўплаб қизиқарли тадбирлар ўтказилади.
Бу чех халқининг буюк маданити ва тарихини намойиш қилувчи Карлов фольклор фестивали.

Бу Дворжак кузи – Европанинг энг қадимий мусиқий фестивалларидан бири.


Бу Халқаро жаз фестивали.

Куз – бу Карлови Вари шаҳар театридаги «Шелкунчик» ва «Оққуш кўли»дан тортиб замонавий драматургларнинг саҳна асарларигача ёрқин премьералар ва энг сара спектакллар вақти.

Кечки овқатланиш вақти


Куз оқшомида ресторанлардан бирига кириб, пиво ёки илиқ глинтвейн ва миллий таомлардан бирини буюртма қилиш нақадар ёқимли. Гўзал манзараларни томоша қилиш ва камин ҳароратини туйиш...

Чех таомлари кузда «яратилгандек» гўё. Улар оқсилга бой бўлиб, бу ерда мол гўшти, товуқ гўшти, курка гўшти, ўрдак гўшти, картошка ва карам кўп истеъмол қилинади. Ушбу масаллиқлардан таомлар ҳам тайёрланади. Бунга сметанадаги свичкова (қаймоқ ва брусника қўшилган мол қўшти парчаси), мол гўштили гуляш (етарли даражада аччиқ), қовурилган пишлоқ ва ческа башта (гўштли ассорти), овланган қуш гўштини мисол қилиб келтириш мумкин. Гарнирга анъанавий тарзда картошка ва нонли кнедликлар, брамборачкалар (картошкали драниклар) ва гранолка (фри картошкаси) тортиқ қилинади. Бундай овқатланишдан сўнг кечқурун кўчада асло совқотиб қолмайсиз!

Ёқимли саёҳатлар


Даволаниш муолажалари ўтказиладиган дам олиш кунлари Карлови Вари ёки Европанинг бошқа шаҳарларига йўл олиш мумкин. Мисол учун, Дрезденга шопингга. Автобусдаги сафар бундай пайтда фақатгина ёқимли таассурот қолдиради.

Албатта Прагага ташриф буюринг!

Имкониятингиз бўлса, Швейцария ёки Францияга ҳам боринг!

Ота-оналаримизга эътибор, қўллаб-қувватлаш ва яхши муомаламиз ҳаммасидан муҳим. Энг яқин инсонларимиз учун катта бўлмаган, бироқ эртакнамо Карлови Вари яхши совға бўлиши мумкин! Тatil.uz билан бундай ёқимли эртакни ота-онамизга тақдим этайлик!

 

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

100031, Узбекистан, город Ташкент
Яккасарайский район,
улица Юсуфа Хос Ходжиба, 69.

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top