Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 10,336,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 4,845,000
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Рождество в Европе
от UZS 4,845,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 8,075,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 9,500,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 5,890,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 10,925,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 8,075,000
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 6,802,000
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

В Грузию — на лечение и отдых
от UZS 9,025,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Рождество в Италии и Франции
от UZS 9,310,000
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Сказочная Европа
от UZS 6,460,000
ПОДРОБНЕЕ

20-08-2018 17:30

Кузда дам олиш ва даволаниш учун Трускавецни танлашга 6 та сабаб

583

0

Трускавец – Карлови Вари ёки Кавказ Минерал Сувларидек у қадар машҳур курорт эмас. Ҳамюртларимиз у ерга деярли боришмайди. Бироқ бу ушбу мўъжаз курортнинг аҳамиятини асло камайтирмайди. Ўз шифобахшлик хусусиятларига кўра у бутун дунё тан олган курортлардан қолишмайди. Ушбу кузда Трускавец ўзбекистонликларга кўплаб совғалар ҳозирлаб қўйган! Бугун биз ушбу кузда Трускавецни дам олиш ва даволаниш мақсадида танлашнинг 6 та афзалликлари ҳақида сўз юритамиз!

Об-ҳаво


Трускавец иқлими юмшоқ бўлиб, табиийки, куз ҳам деярли ноябрь бошларига қадар илиқ. Бунга курорт минтақанинг қулай жойлашгани ҳам сабабдир: у Шарқий Карпат тоғ олди ҳудудининг манзарали водийсида, денгиз сатҳидан 350 метр баландликда, тоғ дарёлари ва ўрмонли қоялар орасида жойлашган.

Бу ерга келган меҳмонлар айнан кузни Трускавецда дам олиш учун энг қулай мавсум деб ҳисоблашади. Сентябрда термометр кўрсаткичи 20 градусгача, октябрда эса – 12-15 даражагача кўтарилади. Ёмғирли кунлар ҳам кўп эмас, ойига бор-йўғи 3-4 кун.


Табиат


Трускавец табиати доим чиройли. Бироқ кузда у ўзгача қиёфа касб этади...

Агар ёзда курорт яшилликка бурканса, кузда ҳаммаёқни зарҳал тўн кияди. Сайёҳларга кузги ўрмонда сайр қилиш, дарахтлар кийган ажиб либосни томоша қилиш айниқса ёқади. Қувноқ олмахонлар дарахтдан-дарахтга сакраб, ёнғоқ чақиш билан овора! Бу даврда ҳаво ҳам ниҳоятда тоза ва фойдали бўлиб, ўпкангизни кислородга бойинтиради.

Соғломлашиш


Трускавецнинг минерал сувини ҳаётбахш дейишади. «Нафтуся»ни сувлар қироличаси деб аташади. У ўзида кўплаб фойдали микроэлементларни тўплаган ва сийдик ҳамда сафро чиқариш йўллари, ўт пуфаги касалликлари билан оғрувчиларга ёрдам беради. Шунингдек, у тана ҳимоя кучларини тиклаш ва яллиғланиш жараёнларини бартараф қилишга ижобий таъсир кўрсатади.

Ошқозон секрециясини нормаллаштириш, яллиғланиш жараёнини ва ошқозон-ичак тракти спастикасини камайтиришга «Мария» ва «София» номли яна икки турдаги шифобахш сувлар ёрдам беради. «Бронислава» минерал суви билан эса оғиз, томоқ ва бурун чайиш мумкин. «Юзя» суви терини майинлаштириб, унга эластиклик бағишлайди.

 

Санаторийлар


Ҳа, Трускавец – бу яна жаҳон даражасидаги ажойиб санаторийлар! Улардан бирини кўришни хоҳлайсизми? Унда Сизни беш юлдузли замонавий Mirotel Resort & Spa меҳмонхона-рекреацион комлексига таклиф этамиз.

Мукаммал сервис, мутлақ қулайлик ва меҳмонлар сўровларига зудлик билан жавоб бериш – 5 ТА МИНЕРАЛ СУВЛИ ЎЗ БЮВЕТИ БОР меҳмонхона шундай тамойилларга таянади!

Меҳмонларга жаҳон стандартларига жавоб берувчи турли-туман хизматлар тақдим этилади.


Таомлар


Украин ошхонаси бой ва мазали. Украина – бу шарқ ва ғарб таомларининг уйғунлиги, шу сабабли бу ердаги таомларнинг тайёрланиш техникаси ноодатийдир!


Даставвал, ҳақиқий украинча боршни татиб кўринг!

Сўнг мазаси оғзингизда қолувчи вареникларга навбат!

Голубциларни ҳам эсдан чиқарманг!

Гўштли рулет ва холодецга ҳам навбат беринг!

Экскурсиялар


Трускавец – Украинанинг манзарали региони бўлиб, у ерда Сиз Украинанинг диққатга сазовор жойларини кўриб, этник халқни ичидан тадқиқ қиласиз!
Мисол учун, Гуцульшинага бориб, сувенирлар бозорига киришингиз, гуцуль кийимида суратга тушишингиз ва от минишингиз мумкин.

Энг ностандарт экскурсион дастурлардан бири – меҳмонлар учун махсус тўй томошаси уюштирилиб, унда тамада чиқиш қилади, кўнгилочар дастур намойиш этилиб, дастурхонга ноз-неъматлар тортиқ этилади!

Хўш, бундай ранг-баранг, қизиқарли ва ёрқин Украинага нима дейсиз? Трускавецга боришни истайсизми? У ҳолда +99871 200 55 44 рақамимизга қўнғироқ қилинг ва биз Сизга ажойиб ҳордиқ ва даволанишни ўз ичига олувчи энг яхши турни танлаб берамиз!

 

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

100031, Узбекистан, город Ташкент
Яккасарайский район,
улица Юсуфа Хос Ходжиба, 69.

Тел: (+998 71) 200 55 44

Тел: (+998 98) 300-55-44

E-mail: info@tatil.uz

Top