Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 11,345,400
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Рождество в Европе
от UZS 4,870,500
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 7,831,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 10,495,450
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 8,117,500
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 7,372,600
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

В Грузию — на лечение и отдых
от UZS 11,173,500
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Рождество в Италии и Франции
от UZS 9,359,000
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Сказочная Европа
от UZS 6,494,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Новогодние приключения в Баку
от UZS 8,509,050
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Праздничный Стамбул
от UZS 9,148,900
ПОДРОБНЕЕ

Узбекистан

Отдых и лечение в TIBET MOUNTS FLORA (Узбекистан)
от UZS 1,000,000
ПОДРОБНЕЕ

04-06-2018 17:30

Кушадасига зудлик билан бориш учун 10 та сабаб

714

0

«Туркия» деганда биринчи ўринда хаёлимизга Анталия ёки Истанбул келади. Боиси бу йўналишлар сайёҳлар, айниқса, ҳамюртларимиз орасида машҳур. Бироқ Туркия шу қадар кўпқирралики, уни ҳар сафар янгидан кашф қилиш мумкин. Бугун биз Кушадаси – Эгей денгизидаги машҳур курорт ҳақида сўз юритамиз. Демак, биз савол ва жавоб шаклида Кушадасига албатта бориш кераклигининг 10 та сабабини келтириб ўтамиз!

Қаерда жойлашган?


Агар биз Туркия харитасини очиб, унинг ғарбий қисмига назар ташласак, Ойдин провинциясини кўрамиз. Ушбу курорт айнан шу ерда, Измир ва Бодрумдан унча узоқ бўлмаган жойда, манзарали Эгей денгизи соҳилида жойлашган.

Унинг номи «қуш ороли» деб таржима қилинади. Шу сабабли бу ерда унинг тарихий номи билан боғлиқ ҳайкал бор.

 

У ер қанчалик иссиқ?


Кушадаси ва Эгей денгизи қирғоғида жойлашган ҳамма курортлар ўзининг иқлими билан ажралиб туради. Чунки ёзнинг жазирамасида ҳам бу ерда майин ҳаво ҳукмронлик қилади. Денгиз шамоли эсиб туради. Намлик бошқа курорт минтақаларга қараганда бир неча баравар паст, шу боис Кушадасида дам олувчиларнинг бу ерга мослашишлари осон кечади.

Июнда Кушадасида ёз ўзининг авж палласига чиқади: кундузи 30° гача. Июль ва августда бир-икки градусга кўтарилади. Сентябрда бу ерда бахмал мавсум бошланади, бу эса болалари билан ҳаддан ташқари иссиқда дам олишга боришни хоҳламайдиган ота-оналар учун энг мақбул муддатдир.

Денгиз-чи?


Денгиз эса Кушадасида тоза, мусаффо, июнь ўрталаридан бошлаб илиқ – +22-23 °С, июль ва августда – +24-25 °С.

Қаерда яшаш мумкин?


Кушадасида сайёҳлик инфратузилмаси ўтган асрнинг 70-йилларидан ривожлана бошлаган. Шу туфайли бугунги кунда у исталган дид ва кармонга мос келувчи меҳмонхоналарни ўз ичига олиши ажабланарли ҳол эмас. Бунга 3 дан 5 юлдузлигача бўлган меҳмонхоналарни, апартамент, виллаларни мисол қилиб келтириш мумкин.

Кушадасида нарх ва сифатнинг ажойиб уйғунлиги мавжудлигини таъкидлаш ўринли, меҳмонхоналарда дам олиш ҳам ёқимли ва завқли.

Биз Сизга энг яхши пляжга эга меҳмонхонани танлашни маслаҳат берамиз. Чунки Кушадасида турли – қумли, шағалли ва платформали пляжлар бор.

Қайси пляжлар энг яхши?


Кушадаси ажойиб пляжлар танловига эга. Улардан бир нечтасини санаб ўтамиз.
Энг яхшиларидан бири «Аёллар пляжи» ёки «Ladies Beach» ҳисобланади. Унга бундай ном қачонлардир бу ерга фақат аёлларга киришга рухсат этилгани учун берилган. Бугунги кунда бундай чекланиш йўқ, пляжда барча сайёҳлар исталганча дам олишлари мумкин. Чунки бу ернинг қуми майин, майда, денгизи шаффоф. Пляж бўйлаб кўплаб кафе, ресторан ва дўкончалар бор.

30 километрга чўзилган бошқа бир пляж – «Long Beach» ҳам машҳур. У қумли, яхши ривожланган инфратузилмага эга.


Кушадасидан 15 километр нарида сайёҳларнинг севимли масканига айланиб улгурган ёввойи Памужак қумли пляжи жойлашган.

У ерда нималарни томоша қилиш мумкин?


Кушадасида томоша қилишингиз мумкин бўлган жойлар жуда кўп. Улардан бири – илгари «Қушли» деб номланган «Кабутар ороли». Орол кўплаб сиру синоатларга бой, бугунги кунда бу ерда 16 асрга оид византия услубидаги қалъани, музей, 17 асрда барпо этилган Kaleici Camii масжидини томоша қилиш, шунингдек, қадимий кўчалар бўйлаб сайр қилиш мумкин.

Кечқурун Отатурк ҳайкали ва томоша майдончасига эга Гюзелчамли қирғоғи бўйлаб айланиш учун яхши имконият пайдо бўлади.

Кушадасидан амалга оширилувчи экскурсиялар катта муваффақият қозонмоқда. Жумладан, Эфесга, дунёнинг етти мўъжизасидан бири – Артемида ибодатхонасига.

Бутун дунёга мевали шарбатлари билан донғи кетган Ширинче қишлоқчасига.

У ерда кечки томошалар борми?


Албатта! Кушадасида Barlak Sokak номли кўча бор. Бу ерда кўплаб кўнгилочар масканлар жойлашган.
Фарзандларимиз билан аквапаркка борсак бўладими?
Кушадасида энг катта, энг қувноқ ва болаларнинг севимли икки аквапарки – Adaland ва Aquafantasy бор. Бу ерда уч ёшгача бўлган болалар учун кириш мутлақо бепул.

Болаларни яна қаерларга олиб бориш мумкин?


Вагон ва поездларнинг ичига киришга рухсат берилувчи Кушадасидаги паровозлар музейи кичик ёшли дам олувчилар орасида айниқса машҳур.

Агар Сиз Кушадасидан Измирга боришга қарор қилсангиз, 2014 йилда энг яхши болалар музейи деб топилган дунёнинг турли мамлакатлари ўйинчоқлари намойиш этилган ноёб музейни ўзингиз учун кашф этасиз!

У ерда кафе ва ресторанлар кўпми?


Кушадасида оч қолиб кетмаслигингиз аниқ! Қизиқарли муҳитга эга жойлар ҳам бор. Мисол учун, қирғоқ бўйида жойлашган «Chez Maurice» ресторани. Бу ерда турк ошхонасининг мазали таомлари тортиқ этилади, турли томошалар қўйилади ва сокин турк мусиқаси янграб туради.

«Avlu» ресторанида Туркиядаги энг мазали палов билан меҳмон қилишади.
«Kofteci Hasan’in Yeri»да эса ҳақиқий турк ширинликлари билан қаҳва ва чой татиб кўриш таклиф этилади.

Кушадасида мақбул харидлар қилса бўладими?


Бўлади. Биринчидан, бу ерда турк ишлаб чиқарувчиларидан сифатли трикотаж ва чарм маҳсулотлари сотилувчи дўконлар кўп. Иккинчидан эса, Benetton, Lacoste, Levi’s, Naf-Naf, Cotton, Mudo каби бренд дўконлари ҳам бор.
Шарқ ширинликлари, зираворлар ва бу ерда машҳур бўлган зайтун ёғидан тайёрланган косметикани албатта харид қилинг.

Шаҳар марказидан узоқроқ кетиб, аутлетларда буюмлар харид қилиб пулингизни тежаб қолишингиз мумкин. Бироқ сифатли кийимни танлашда адашмаслик лозим.

Агар Кушадасига боришни хоҳласангиз, Tatil.uz Сиз учун ажойиб ҳордиқни уюштириб беришга тайёр! Бизда жуда ҳам қизиқарли таклиф бор! Шу сабабли бизга +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг, Facebook га ёзинг ва Telegram-каналимиздаги янгилик ва акцияларимизни кузатиб боринг!

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

100031, Узбекистан, город Ташкент
Яккасарайский район,
улица Юсуфа Хос Ходжиба, 69.

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top