Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Вьетнам

Комби тур «Нячанг и Куала-Лумпур»
от UZS 5,142,500
ПОДРОБНЕЕ

Португалия

Экскурсионные туры в Португалию и Испанию
от UZS 7,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 4,675,000
ПОДРОБНЕЕ

Малайзия

Загадочное Борнео
от UZS 5,100,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

На отдых в Паттайю
от UZS 2,890,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 4,080,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Анталия: раннее бронирование на лето-2019 (через Шымкент)
от UZS 6,145,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Халяльный тур в Турцию сразу после священного месяца Рамазан
от UZS 8,160,000
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Прямые чартерные рейсы в Карловы Вары из Ташкента
от UZS 15,878,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,213,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 8,338,500
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

В Эмираты из Ташкента с Fly Dubai
от UZS 4,097,000
ПОДРОБНЕЕ

Индонезия

Каникулы на сказочном Бали
от UZS 6,035,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,675,000
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Романтика белых ночей (Санкт-Петербург)
от UZS 3,102,500
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

Халяльный отдых в Дубае (вылеты из Ташкента)
от UZS 3,757,000
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 4,972,500
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Такая разная Европа: Рим + Коста-Маресме + Париж
от UZS 6,528,000
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Замки Баварии и Чехии
от UZS 4,887,500
ПОДРОБНЕЕ

09-02-2019 16:49

Kolonada: ўзбекистонликларни доим хурсандчилик билан қарши олувчи Карлови Вари меҳмонхонаси

132

0

Бугун Tatil.uz блогида эксклюзив интервью! Бу йили Карлови Варига чертер рейслар қайта йўлга қўйилганидан хабардор бўлсангиз керак. Ҳамюртларимиз томонидан интиқлик билан кутилаётган ушбу воқеа арафасида севимли SPA-меҳмонхоналаримиз – Bristol Hotel, Bristol Palace, Kolonada ва бошқаларни ўз ичига олувчи Bristol Group компанияси вакиллари билан боғландик. Қадрли сайёҳлар, фақат сизлар учун бир нечта интервью тайёрлашга қарор қилинди. Демак, дастлабки мақоламизнинг илк қаҳрамони отельер, Kolonada меҳмонхонасининг маркетинг бўйича директори Петр Полончак!

 

Ўқувчиларимиз учун Kolonada меҳмонхонаси ҳақида қисқача гапириб берсангиз.

Kolonada меҳмонхонаси Карлови Вари курортининг марказида, Тепла дарёси қирғоғида, Тегирмон колоннадаси рўпарасида жойлашган.

 

2006 йили тўлиқ ва 2011 йили қисман таъмирланган меҳмонхона қизиқ тарихга эга. У 1997 йилда «Otava» ва «Patria» меҳмонхоналарининг бирлашиши натижасида пайдо бўлган.

Ўз вақтида «Otava» меҳмонхонаси илк марта 1802 йилги йилномаларда тилга олинган «Golden Lion» меҳмонхонасининг ўрнида қад ростлаган. Бу Карлови Варидаги энг биринчи меҳмонхона бўлиб, унда бир нечта хона, тушлик учун зал, отхона ва экипаж учун айвон бўлган. Меҳмонхона бир неча марта қайта  қурилган ва номини ўзгартирган: «William the Prussian», «Hotel de Russie», «Hanika».

«Patria» меҳмонхонаси ҳам икки, яъни 1820 йили қад ростлаган «Paradise Inn» ва 1930-йилларда босқичма-босқич қурилган «Morgenstern House» меҳмонхоналарининг меъморий ва техник бирлашуви маҳсулидир. Шу тарзда Иккинчи жаҳон урушидан сўнг пайдо бўлган «Patria» меҳмонхонаси 1989-1991 йилларда тўлиқ қайта қурилган: «Morgenstern House» оригинал биноси ўрнида янги меҳмонхона қад ростлаган бўлса, «Paradise Inn» тўлиқ таъмирланган.

Бугунги кунда Kolonada меҳмонхонасининг хоналар фонди – бу 6-тоифадаги 161 хона: бир ўринли, икки ўринли стандарт, икки ўринли супериор, апартаментлар, люкс, «Президент» апартаментлари.

 

Меҳмонхонанинг бальнеологик маркази хизматларнинг тўлиқ комплексини тақдим этади: тиббий текширув, лаборатория текширувлари, мутахассислар маслаҳати, ҳамширалар, шунингдек, кенг қамровли тиббий ва SPA-муолажалар.

 

Карлови Варида мавсум деган тушунча борми ёки бу ерда исталган вақтда дам олиш мумкинми?

Карлови Варида хоҳлаган пайтингиз ҳордиқ чиқаришингиз мумкин, сабаби соғлиғингизни тиклаш, текширувдан ўтиш ва профилактик муолажаларни олиш мавсум танламайди.

Бу ерда, дарҳақиқат, йилнинг исталган фаслида дам олиш қулай.

 

Баҳорда келиб, сиз дарахтларнинг гуллашини кўришингиз мумкин. Шаҳар қишки уйқудан уйғониб, гуллайди ва ўз кўриниши билан романтик муҳит яратади.

 

Ёзда ушбу чех курорти янада чирой очади. Бинолар архитектурасини томоша қилиб соҳил бўйича соатлаб сайр қилиш ёки скамейкада ўтириб китоб ўқиш мумкин.

Карлови Варида куз сеҳрга бурканади! Бунда дарахтлар барги тилла рангга киради. Ҳаво салқинлашади, ёмғир эса тозалик ҳиссини уйғотади.

Минерал сувларнинг термал булоқлари йилнинг исталган фаслида меҳмонлар хизматида.

Қишда шаҳар қиёфасини ўзгартиради: дўконлар витринаси ранг-баранг иллюминациялар билан безатилади, арчалар ўрнатилади. Дўконларда безак ва совғалар сотилади, кўчаларда ярмаркалар уюштирилади. Атроф байрамона муҳитга бурканади...

 

Биз йил бўйи ишлаймиз ва исталган пайтда меҳмонларга касалликдан даволаниш ва профилактика хизматларини тақдим этамиз.

Ҳар йили меҳмонхонада ўртача қанча сайёҳ дам олади ва уларнинг контингентини кимлар ташкил қилади?

Ҳар йили бизда 5000 га яқин киши даволанади. Бунга дунёнинг турли бурчакларидан келган меҳмонларни мисол қилиш мумкин. Булар Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Форс кўрфази мамлакатлари ва бошқалар. Ташриф буюрувчиларнинг катта қисмини 40-45 ёшли кишилар ташкил этиб, улар ошқозон-ичак тракти касалликларини даволаш ёки профилактика қилиш, ортиқча вазн, подагра, қандли диабетга чалинган беморлардир.

 

Меҳмонхонангизга ўзбекистонлик меҳмонлар кўп келишадими?

Ҳа, кўп! Ўзбекистондан меҳмонлар оқими йил сайин ўсиб бормоқда, айниқса, ёзда. Шу сабабли Карлови Варидаги Kolonada меҳмонхонаси штабида ўзбек тилида сўзлашувчи шифокор Аҳматилла Умурзоқов фаолият юритади.

 

Карлови Вари бутун дунёдан келган меҳмонларни нимаси билан ўзга жалб этади, деб ўйлайсиз?

Авваламбор, минерал ресурсларнинг ноёб таркиби билан, чунки Карлови Вари минерал сувига ўхшаш сувни бошқа ҳеч қаердан тополмайсиз. Карлови Варида нафақат танани, балки кўнгилни ҳам даволайдиган ўзига хос муҳит бор.

Бу ерга келгач, 19 асрга тушиб қолгандек бўласиз, юришингиз ҳам сиполашади, нутқингиз равонлашиб, ҳаёлингиз тозаланади. Шу заҳоти ўзингиз билан олиб келган энг чиройли кийимингизни кийгингиз келиб қолади. Карлови Вари фақат шорти ва шиппакда бориладиган жой эмас.

Бироқ жомадонингизда бўш жой қолдиришни эсдан чиқарманг – бу ерда шопинг қилиш имкониятингиз бўлади. Кийим-кечак, тақинчоқлар, косметика ва бошқа маҳсулотлар эрта тонгдан тунгача сотилади.

 

Kolonada қандай соғломлаштириш ва ёшартириш муолажалари билан мақтана олади?

Меҳмонхонамизда, авваламбор, соғломлаштириш муолажаларининг кенг танлови бор. Мисол учун (ванналар (марваридли, карбонат ангидритли, гирдобли, минерал қўшимчалар билан), Шарко души, уқалаш (классик, сув ости, рефлектор, лимфодренаж, хушбўйлантирувчи, товонларни уқалаш, стоун-терапия), пневмопунктура (газли инъекциялар), кислород терапияси, магнит терапияси, электр терапияси (диадинамик), термотерапия (парафанго, криотерапия, пелоид компресслар), ультратовуш терапияси, лазер терапияси, фототерапия («Соллюкс» лампаси), даволаш бадантарбияси (индивидуал, гуруҳли, бассейнда), ингаляция, милкларни сув билан ювиш.

 

Меҳмонлар асосан қанча муддатга қолишади?

Асосан 14 кундан 21 кунгача.

Бальнеологик марказ ва у ерда ишловчи мутахассислар ҳақида ҳам тўхталсангиз.

Меҳмонхонанинг бальнеологик маркази санаторий хизматларининг тўлиқ комплексини тақдим этади. Меҳмонхонага Карлови Вари булоқларидан сув ўтказилган бўлиб, ундан тиббий муолажаларда фойдаланилади.

Кун давомида ишловчи ресепшн, ресторан, бар, экскурсион устун, дўконлар, SPA-марказ, бассейн, ҳаммом, жакузи, пул алмаштириш шохобчаси, кутубхона, мажлислар зали, Интернетга кириш, факс/ксерокс, DHL экспресс почтаси, кимёвий тозалаш (химчистка), кир ювиш хонаси, пойабзал тозалаш автомати, юкларни сақлаш камераси, фойеда газета ва журналлар, аэропорт ёки темир йўл вокзалига трансфер меҳмонлар ихтиёрида. Бассейн 15:00 гача очиқ. Эрталаб бассейнда аквааэробика ва шифокор томонидан буюрилган бошқа тиббий муолажалар ўтказилади. Шунингдек, SPA-марказда веллнесс муолажалари, мисол учун, тери лифтинги, юзни чуқур тозалаш, ёшартириш муолажалари таклиф этилади.

 

Ушбу меҳмонхона нимаси билан ўзбекистонликларнинг диққатини тортиши мумкин, деб ҳисоблайсиз?

Биринчидан, Kolonada меҳмонхонаси нарх, сифат ва ҳар бир меҳмонга индивидуал ёндашувнинг мукаммал нисбати. Бунинг устига, меҳмонхона пиёда ҳудудга ва Тепла дарёсига қулай жойлашган, у булоқларнинг шундоққина ёнгинасида қурилган. Бундай жойлашув кўплаб қулайликларни яратади.

 

Нима деб ўйлайсиз, меҳмонларнинг талаб ва истакларини тўлақонли бажариш учун қандай сервис ташкил этилиши лозим?

Аввало, стандартларни доим яхшилаб бориш ва уларга риоя қилиш керак. Шунингдек, меҳмонларнинг хоҳишини тушуниш, истакларини бажаришни ўрганиш зарур. Бу ҳеч қачон тугамайдиган доимий иш бўлиб, мен меҳмонларимизнинг таклифлари учун доим миннатдорман.

 

Саёҳат қилишни ёқтирасизми? Қайси давлатларда бўлгансиз?

Ҳа, саёҳат қилиш жону дилим. Иш юзасидан кўплаб давлатларда бўлишимга тўғри келади, боиси сайёҳлик бизнесида ҳамкорлар билан ишлаш соҳасида алоқаларни йўлга қўйиш жуда муҳим.

Ўзбекистонда бўлганмисиз?

Афсуски, йўқ, бироқ бу режамда бор!

Ўзбекистонлик сайёҳларга ва хусусан, Tatil.uz ўқувчиларига тилакларингиз.

Имкониятингиз ва соғлиғингиз доим саёҳат қилишга имкон берсин. Kolonada меҳмонхонаси сизни йилнинг исталган фаслида кутиб олишга тайёр!

 

Пётр, ажойиб тилаклар ва самимий суҳбат учун катта раҳмат! Энди эса биз ўзбекистонликларни меҳмон сифатида кутинг!

Tatil.uz компанияси Bristol Group компаниясига интервьюни ташкиллаштиришганликлари ва суратлар учун миннатдорчилик билдиради!

Tatil.uz дан Карлови Варига турни мана бу ердан топишингиз мумкин. барча маълумотларни +99871 200 55 44 рақами орқали оласиз!

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top