Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,020,835
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Лечение и отдых в Карловых Варах для родителей
от UZS 7,647,470
ПОДРОБНЕЕ

Франция

Недельный тур в Париж
от UZS 5,124,594
ПОДРОБНЕЕ

Испания

Испания+Лазурный берег
от UZS 5,432,069
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

На отдых в Дубай — по выгодным ценам через Алматы
от UZS 5,818,385
ПОДРОБНЕЕ

Испания

Европейские каникулы из Барселоны
от UZS 12,220,185
ПОДРОБНЕЕ

Франция

Комби тур «Париж, Барселона и Рим»
от UZS 10,367,447
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

В Грузию — на лечение и отдых
от UZS 7,978,598
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Пляжные отели в Сочи
от UZS 2,475,573
ПОДРОБНЕЕ

Турция

В Анталию — с вылетом из Шымкента
от UZS 5,668,589
ПОДРОБНЕЕ

Турция

VIP-отели Анталии — с вылетом из Ташкента
от UZS 18,724,476
ПОДРОБНЕЕ

Турция

На отдых в Бодрум чартером из Ташкента
от UZS 9,484,440
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Отдых на Эгейском побережье Турции
от UZS 7,418,835
ПОДРОБНЕЕ

07-11-2017 14:30

Хитойнинг қаерида иероглифлар санъатига ўргатишади, у ерда овқатга нима солинади ва чой маросимида ўзини қандай тутиш кераклиги ҳақида

396

0

Бугун бизнинг блогимизда Хитой ҳақидаги мақола. Бунда Сиз Шаньдун провинцияси, Хитой ошхонаси, иероглифлар ва ушбу мамлакатнинг бошқа кўплаб қизиқарли жиҳатларини билиб оласиз. Бу Наргис Қосимованинг Хитой сафари ҳақидаги сўнгги ҳикояси.

Шаньдун провинцияси Хитойнинг шарқий қирғоғида, Пекин ва Шанхай оралиғида жойлашган. Буюк Конфуций ватани бўлмиш Шаньдун ўзининг кўп минг йиллик тарихи, маданияти, бетакрор тоғ ва дарё манзаралари билан ҳордиқ чиқариш учун чиндан-да жаннатмакон жой ҳисобланади. Демак, биз у ерда қандай қизиқарли нарсаларни қилишга улгурдик?

 

Юк автомобиллари музейига ташриф буюриш

Юк автомобилларини ишлаб чиқарувчи Хитойнинг China National Heavy Duty Truck Group Co., Ltd. (CNHTC, HOWO, SINOTRUCK) юк автомобиллари музейи чиндан ҳам эътиборга лойиқ. Компания қароргоҳи Цзинань шаҳрида жойлашган.

 

Музейда илк юк автомобиллари, ҳарбий техникадан тортиб энг янги келажак автомобилларини ишлаб чиқаришгача бўлган компаниянинг ривожланиш тарихи намойиш этилган.

 

Компаниянинг марказий офиси ёнида эсдалик учун сурат.

 

Табиат қўйнида дам олиш

Цзинань шаҳри ўзининг кўплаб чашмалари, булоқ суви билан тўйинувчи кўллари, шунингдек, сув атрофида ўсувчи тол дарахтлари билан ном қозонган.

 

Иероглифлар санъатини ўрганиб олиш ва ўзи билан Ўзбекистонга унинг нусхасини олиб кетиш

Шаҳардаги энг кўп инсон ташриф буюрувчи жойлардан бири – хитой иероглифлари музейи.

 

Музейда энг қадимий иероглифлар билан танишиш ва иероглифларнинг оттиск (нусха)ларини тайёрлаш бўйича мастер-класс ўтиш мумкин.

Папирус қоғозида бажарилган оттискни ўзим билан олдим. Унга «Уйда тинчлик-тотувлик, осойишталик, тўқлик ҳукмронлик қилсин ва келишмовчиликлар бўлмасин» деган сўзлар туширилган.

 

 

Чой маросимининг иштирокчиси бўлиш

Музейда биз Хитой чой маросимининг гувоҳи бўлдик. Хитойда чойхўрлик – бу шунчаки чой ичиш эмас. Ушбу тадбир доираси маза, хушбўйлик, эстетика ёки маҳорат деган тушунчалардан анча олислаб кетади.

Чойхўрлик – бу ички уйғунликка эришиш ва ҳаётда ўз ўрнини топишнинг кўплаб йўлларидан бири. Чой маросими (Хитойда у «Гун Фу Ча» деб номланади ва чойнинг энг юқори санъати деган маънони билдиради) – бу чойнинг тўртта «фазилатларидан» бири: дамлама ранги, барг шакли, таъм ва муаттар ҳидидан баҳра олиш имконияти.

 

Қуруқ чойни чойнакка солишдан аввал уни қайнатилган сув билан тўлдирилади, сўнг ушбу сув билан бошқа чой идиши чайилади ва натижада ўша идиш қизийди. Бошқа идиш чайилган сувни чойнакнинг ўзига ҳам қуйилади.

 

Ўлка гўзалликларидан баҳра олиш

Цзинань – булоқлар шаҳри. Кўплаб булоқлар шаҳар марказида жойлашган ва Даминху кўлига қуйилади. «Осмон ости мамлакатида биринчи рақамли чашма» деб ном олган Баоту айниқса машҳур. Баотуцюань боғи ва Даминху кўлига боргач, Хитой шоир ва файласуфлари қаердан илҳом олишганини англадик.

 

«Баоту» сўзи қадимий хитой тилидан таржима қилинганда «бақувват шифт» маъносини англатади. Бу сўз мазкур булоқни чин маънода таърифлаб беради.

 

Баотуцюань боғи Цзинаннинг энг яхши 72 булоғи жойлашган миллий услубдаги табиат боғидир. Боғ шаҳар марказида қад ростлаган. Даминху кўли, Цяньфошань тоғи билан бир қаторда Баотуцюань боғи Цзинаннинг энг диққатга сазовор жойларидан бири сифатида эътироф этилади.

 

Тилла балиқчалар ва тюленлар нафақат болалар, балки катталарнинг ҳам эътиборини тортади.

 

Қадимги даврлардан буён булоқ ёнида кўплаб сайёҳлар тўхтаб ўтишган. Бу ерда ҳаттоки императорлар шеърлари ўйиб ёзилган тошлар ҳам сақланиб қолинган.

 

Шунингдек, бу ерни шоир ва шоираларнинг боғи деб ҳам аташади. Унинг марказий қисмида Иань Цзюйши тахаллуси билан довруғ қозонган машҳур Хитой шоираси Ли Цинчжаога ҳайкал ўрнатилган.

 

Ли Цинчжао чуқур ва теран маънога эга кўплаб шеърлар яратган.

 

У 19 ёшда маҳоратли рассом Чжао Минчэнга турмушга чиққан. Икки севишган қалб бир-биридан олисда бўлган вақтларида ўзаро шеърий хатлар алмашиб туришган.

 

Ўз ижодида Ли Цинчжао «ци» деб ном олган жанрга кўп марта мурожаат қилган. Бу услубнинг ўзига хослиги шундаки, шеърлар машҳур куйларга атаб ёзилган. Тадқиқотчилар Хитой «ци»лари ва Европа романсларида ўзаро ўхшашлик борлигини аниқлашган.

 

Боғнинг барча булоқлари Даминху кўлига қуйилади.

 

Хитой таомларини татиб кўриш

Хитой ҳақида сўз юритганда машҳур Хитой ошхонасини ҳам тилга олмай илож йўқ. Биз Хитой таомлари билан қисман танишишга улгурдик, боиси у жуда ҳам кўп турли-туман таомларни ўз ичига олади.

 

Хитой ошхонасининг ўзига хосликлари бор бўлиб, турли ижтимоий мавқе ва миллатга боғлиқ ҳолда тайёрланади. Хитой ошхонасининг энг машҳур таомлари – пекинча ўрдак, димсам, қовурилган гуруч, юз йиллик тухум, тошбақа шўрваси.

Хитой ошхонасининг бир нечта тури бор: нафис таомлари билан машҳур ширин кантонча, хушбўй, тотли ва янги фунцзянча, ёғли ва ранг-баранг хунанча, Цзянсу ошхонаси, наҳанг сузгичлари ва қалдирғоч уясидан тайёрланувчи шўрвани ўз ичига олган ғаройиб шандунча, аччиқ ва ёғли сичуанча, чжэнцзянча ва бошқалар.

 

Баъзи жанубий хитойча таомлар ниҳоятда аччиқлиги билан ажралиб туради, айтишларича, бундай таомлар кайфиятни кўтарар экан. Жанубий Хитой илонларидан тайёрланган гуручли дамламалар ҳам йўтал ёки бош оғриғидан халос этади, деб ҳисобланади.

Деярли барча таомларга кўплаб хуштаъм кўкатлар қўшилади.

 

Нордон, ширин ва аччиқ таомлар барчамизга жуда ёқди. Тез орада нонни ҳам унутдик. Хитойда нон деярли ейилмайди, унинг ўрнини гуруч босади. Витаминларга бой денгиз маҳсулотлари, қўй гўшти, мол гўшти, сабзавот ва ловияли таомлар ҳам кўнглимиздан жой олди.

 

Ва, албатта, айнан Хитойда, аниқроғи, Пекинда биз ҳақиқий пекинча ўрдакни татиб кўрдик.

Хитойда уйғур ошхонаси ниҳоятда қадрланади. У ўзбек ошхонасига жуда ўхшаш. Шу сабабли Пекиндаги уйғур ресторанига бориш ҳам ҳаммамизга ёқди.

 

Ва яхши ишлаш

Шаҳарни айланиб бўлгач, делегациямиз Шаньдун провинцияси телерадиостанциясига йўл олди.

 

Провинцияда шаҳар миқёси ва ундан ҳам юқори бўлган 18 та радиостанция ва 18 та телестудия, 11 кабель телеканали фаолият кўрсатади.

 

Уезд ва ундан юқори миқёсдаги 83 та радиостанция ишлайди, 30 та радиоузатиш ва трансляция станцияси, 93 та телеузатиш ва трансляцион станциялар бор.

 

Сафаримиз мана шундай қизиқарли бўлди!

Автор статьи: Наргис Косимова

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top