Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 11,286,000
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Рождество в Европе
от UZS 4,845,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 8,075,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 9,500,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 5,890,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 10,440,500
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 8,075,000
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 7,334,000
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

В Грузию — на лечение и отдых
от UZS 9,025,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Рождество в Италии и Франции
от UZS 9,310,000
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Сказочная Европа
от UZS 6,460,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Новогодние приключения в Баку
от UZS 5,016,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Праздничный Стамбул
от UZS 8,806,500
ПОДРОБНЕЕ

26-07-2018 17:45

Каппадокиянинг 1001 эртаги: у ерга умрингизда ҳеч бўлмаса бир марта бориш учун 10 та сабаб

740

0

Каппадокия... 10 ҳарфдан иборат сўзни эшитишингиз ҳамоно нафақат Туркиянинг, балки табиат томонидан яратилган бетакрор манзара, ландшафтга эга дунёнинг энг гўзал масканларидан бирига йўл олгингиз келади. Ноёб ва ўзига хос Каппадокия тарихи олисга бориб тақалади. У ўзида кўплаб сиру синоатларни яширган. Қуйида Каппадокиянинг 1001 сирини билиш мақсадида у ерга ташриф буюришингиз учун 10 та сабабни келтириб ўтамиз!

1 . Табиат сирларидан воқиф бўлиш


Каппадокия – бу ҳар бир инсон умрида ҳеч йўғи бир марта бўлса ҳам бориши керак бўлган жой, боиси у ҳозирги жадал суръатда кечаётган ҳаёт тарзи ҳақидаги қарашларимизни ўзгартириб, бизни бошқа оламга етаклайди. Каппадокияга борганлар «Бу бизнинг сайёрамиз эмас» дейишади. Шунга кўра унга нисбатан турли афсона ва асотирлар пайдо бўлган: бундай мўъжизани яратган илоҳий куч, ушбу ўлкада яшаган муқаддас баҳодирлар ва ҳ.к. бот-бот тилга олинади.

Аслини олганда эса Каппадокия – бу табиат мўъжизаси. Буюк табиат миллионлаб йиллар аввал (тахминан 65-62 миллион йилча олдин) бу ерда вулқонларни вужудга келтирган. Вақт ўтиб вулқон кули туфга, лава – базальтга айланди, зилзила ва ёмғирлар бу ерга ўз «чизгиларини» туширди ва бугунги кунда Каппадокия деб номланмиш сирли дунёни яратди!

Ишонмаслигингиз мумкин, бироқ айнан Каппадокия кўплаб машҳур шахсларни ижодга илҳомлантирган! Мисол учун, Гауди шу ернинг манзарасидан Барселонада фойдаланган.


Бугунги кунда бутун бошли Гёреме шаҳарчаси (Каппадокия пойтахти деб юритилади) ҳали ҳамон қояли ёки тошли шаҳарлигича қолмоқда. Гёреме ғорларида одамлар бундан минг йиллар олдин яшай бошлашган ва ҳамон яшаб келишмоқда. Уларнинг уйлари ноёб, эртаклардагидек чиройли кўринишда! Ҳа-ҳа, оддий одамлар қояларда яшайдилар. Уларнинг кўпчилигида каптархоналар бор. Илгари каптарлардан бир-бирига хат жўнатиш мақсадида фойдаланишган. Шунингдек, бу ерда узум етиштирилади, шу сабабли рим давридан бошлаб Каппадокия виноси қадрланиб келинади!

Мабодо Каппадокияга бориб, қоядаги уйлардан бирини сотиб олиб у ерда яшаб қолишга қарор қилсангиз, уни Сизга сотишмайди. Гап шундаки, ушбу табиат қўриқхонаси ЮНЕСКО томонидан ҳимоя қилинади, уй эгалари ўз қояларини Сизга фақат маълум муддатга ижарага беришлари мумкин.

2. Абадий севги сирини фош этиш!


Каппадокия тоғларига назар ташлаб, уларни эртак қаҳрамонларига қиёслайсан: сеҳрлаб қўйилган одамлар, паҳлавонлар, гномлар... Энди эса гўё улар одатий ҳаётга қайтиш учун мўъжиза кутишмоқдадек.
Каппадокияда бир-бирига уланган уч қоя кўринишидаги табиат ёдгорлиги бор. У Каппадокия тимсолларидан биридир ва Üç güzeller , яъни уч гўзал деб номланади.

Ривоятларга кўра бадавлат шоҳнинг қизи бир чўпон йигитни севиб қолади. Улар оила қуришади ва улардан ўғил туғилади. Бундан ғазабланган шоҳ йигит ортидан ўз аскарларини жўнатади. Бироқ улар оилани қувиб етолмайдилар. Шоҳ қизи Яратганга мурожаат этиб, уларни умрбод бирлаштиришни сўрайди. Шунда улар тошга айлантирилади. Абадий севги қиссаси мана шунақа!


Яна бир афсонага кўра, бу уч қоя бирлашиб бу ерларни қўриқлайдиган уч қадимий юнон илоҳалари – Афродита, Гера ва Афинадир.


3. Тош аскарларни томоша қилиш!


Каппадокияда Пашобаг номли эртакнамо водий бор. Афсоналарга мурожаат қиладиган бўлсак, у ўз номини бу ерларда ривожланган узумчилик ва виночиликдан олган. Жойнинг иккинчи номи – Роҳиблар водийси. Тарихчилар буни бу ерларда қачонлардир тошли устунлар орасида черков бўлганлиги ва роҳиблар яшаганлиги билан изоҳлашади.

Кўпгина қоялар («шапкали» гномчаларни эслатувчи) аскарларни ёдга солади. Яна бир ривоятга кўра, бир авлиё одам аскарлардан қочиб кетаётган бўлади. Аскарлар унга деярли етиб олганларида, қария Худога ёлвориб, ўзини қушга, аскарларни эса тошга айлантиришни сўрайди. Мўъжиза рўй бериб аскарлар тошга айланиб қолади.

Айтганча, Каппадокияда айнан ўша тош гномчаларни эслатувчи махсус таом ўйлаб топилган бўлиб, у Тести кабоб деб номланади. Узун тор бўғизли кўзага олдиндан тайёрланган гўштни солишади, хамирли қопқоқ билан бўғизни ёпишади ва тандирга қўйишади. Оқибатда бир соат ўтар-ўтмай кўза айнан ўша шапкали гномчага ўхшаб қолганини кўришимиз мумкин! Унинг ичидаги гўштнинг мазаси эса тилларда достон бўлган!

4. Хаёллар водийсига йўл олиш!


Тасаввур қилмаслигингиз мумкин, бироқ Каппадокияда Дервент номли шундай водий бор! У ерга бориб, тошларга назар солсангиз, уларнинг ҳайвонларни эслатишини кўрасиз! Туялар, каптарлар, шерлар, ажойиб қушлар... Тасаввури у қадар шаклланмаган киши ҳам ушбу ноёб ландшафтни кўриб ҳайратда қолиши шубҳасиз! Хўш, туяга ўхшайдими?

5. Ерости шаҳри бўйлаб айланиш


Мисол учун, Қаймоқлида! Ушбу қадимий шаҳар икки минг ёшга кирган бўлиб, тарихчиларнинг фикрича, уни қадимий хеттлар барпо этишган.

Унинг топилиш тарихи ҳам қизиқ. Айтишларича, 20 асрда оддий бир киши ўз ертўласини чуқурлатишга қарор қилади ва шу сабабли қоядаги уйининг ерини ковлай бошлайди. Уйининг остида бутун бошли шаҳарни топганидан сўнг эса ҳайратга тушади! Бугунги кунда олимлар унинг 8 қаватини қазиб бўлишган. У ерда нималарни учратмайсиз: тор йўлакчалар, черковлар, заллар ва ҳатто қўшни Геринкую шаҳрига бўлган тоннель!


6.Қадимий фрескаларни томоша қилиш


Каппадокия турли даврларни бошидан кечирган. У 4 асрда Каппадокия тоғларига келиб жойлашган ва кўплаб монастир ва ибодатхоналарни яратган насронийлар макони бўлган. Улар бугунги кунда ҳам сақланиб қолган.

7. Пушти ранг водийда кун ботишини қаршилаш


Бу шунчаки тасаввур, деб ўйлаяпсизми? Асло йўқ. Водий, аслини олганда, ботаётган қуёш нурида пушти ранг-қизил тусда товланади!

Бироқ бу аслида мўъжиза эмас, водийга қизғиш тус берувчи темир оксид гидрати! Бу ҳам табиат ғаройиботларидан бири.


8. Кулоллар шаҳрига сафар


Ҳамма ҳам Каппадокия – бу нафақат тош аскарлар шаҳри, балки Туркиянинг энг узун дарёси Қизилирмоқ шу ердан оқиб ўтиши ва кулоллар шаҳри Аванос ушбу ўлкада жойлашганлигини билмаса керак.

У ерда ноёб кулолчилик буюмларини харид қилиш ва уста Ғолиб билан танишиш мумкин. Мана 57 йилдирки, у ҳар хил тувакларни ясаб келмоқда ва бунинг билан икки марта Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган! Биринчи марта 1050 та майда кўзачалардан ясаган улкан кўзаси, иккинчиси эса унга қачонлардан меҳр қўйган қизларнинг соч толалари сақланувчи ноёб музей учун. Унинг айтишича, устани бутун дунёга машҳур қилган шундай анъанани қизларнинг ўзи бошлаб берган. Айтганча, Ғолиб Сизга кимнидир эслатмаяптими? Ҳа, Эйнштейнга жуда ўхшайди!

9. Ҳаво шарларини ўтказиб юборманг...


Чунки бу Каппадокиянинг энг асосий сири, бу тушунтириб бўлмайдиган ҳиссиёт, бу дунёнинг саккизинчи мўъжизаси, бу ҳаётингизда бошқа қайтарилмайдиган таассурот!

10. От миниш


Сабаби Каппадокия – бу эртакнамо отлар водийси. Каппадокия отлари азалдан маълуму машҳур. Бугунги кунда бу ерда отда сайр қилиш анча оммалашган.

Тан олинг, Каппадокия орзу қилишга арзийди! Мана бу манзараларга бир қаранг. Бундай гўзалликдан бошингиз айланиб қолиши ҳеч гап эмас!

Хўш, Каппадокияга боришни хоҳлайсизми? У ҳолда бизга мурожаат этинг! Бизда жуда ҳам қизиқарли тур мавжуд бўлиб, унинг доирасида бетакрор, ажойиб, сеҳрли ва бебаҳо Туркиянинг барча сир-синоатларини томоша қиласиз! Тур билан мана бу ерда танишишингиз мумкин. Facebook даги саҳифамизга киринг. Telegram-каналимиздан эса кўплаб қизиқарли янгиликлар ва қайноқ таклифларни билиб олинг.

 

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

100031, Узбекистан, город Ташкент
Яккасарайский район,
улица Юсуфа Хос Ходжиба, 69.

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top