Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Вьетнам

Экзотика Нячанга
от UZS 13,520,000
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Сказочная Европа
от UZS 7,072,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Золотой треугольник Турции
от UZS 7,280,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане + Баку (Азербайджан)
от UZS 7,269,600
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Чартерные рейсы в Шарм-эль-Шейх из Ташкента
от UZS 7,404,800
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 14,008,800
ПОДРОБНЕЕ

Узбекистан

Лечение в Трускавце
от UZS 16,473,600
ПОДРОБНЕЕ

Узбекистан

Однодневный тур в Самарканд из Ташкента
от UZS 457,600
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Занимательная Анталья: релакс + экскурсии
от UZS 13,696,800
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Наследие Турции: древняя Анатолия
от UZS 7,300,800
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Великолепный век
от UZS 8,798,400
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Стамбул + Каппадокия
от UZS 8,008,000
ПОДРОБНЕЕ

13-02-2020 23:40

Камола Расулевадан Фукуокка учиш учун 100 та сабаб

670

0

Биз Вьетнамга турларни энди сота бошлаган пайтимизда кўпчилик сайёҳлар: «Нима, у ерда дам олса бўладими? У ёқда ўзи тинчми?», – дея ҳайрон бўлишарди. Эҳтимол, Вьетнам уруши ХХ аср тарихида шу қадар кучли из қолдирган эканки, баъзилар ушбу давлатнинг Жануби-Шарқий Осиёдаги дам олиш учун энг яхши инфратузилмага эга эканлигини билишмайди. Вьетнам ҳозирда ҳақиқий сайёҳлик тўлқинини бошидан кечирмоқда. Ва биз у ерга бориш керак ёки йўқлигини ўйлаб ўтирган бир пайтда европаликлар ва россияликлар Вьетнамни фаол равишда тадқиқ қилишяпти.

Февралда мамлакатдаги энг йирик ва машҳур ороллардан бири – Фукуокни ўрганишга мен ҳам оилам билан йўл олдим. Илгари Вьетнам жанубидаги ривожланган соҳилбўйи курорт шаҳри Нячангда бўлганман. У ер менга ёққан ва аслини олганда Фукуок менда яхши таассурот қолдиришига шубҳа қилмаганман. Бироқ ажойиб таассуротлардан ташқари у ер менга саёҳатимиз давомида биз билан содир бўлган кўплаб қизиқарли воқеалари билан эсда қолди.

 

Фукуокда меҳмонхоналар кўп. Бунга Marriott, Novotel, Radisson ва бошқа машҳур брендларни мисол қилиб келтириш мумкин. Меҳмонхонани шаҳардан ёки аксинча, шовқин-сурондан узоқроқ жойдан топиш мумкин. Бу ёғи сизнинг хоҳишингизга боғлиқ. Биз Premier Village Phu Quoc Resort 5* меҳмонхонасига жойлашдик. Бу 2017 йилда қуриб битказилган, 80 000 квадрат метр майдонга эга, виллалари ҳар ерга тарқалган нисбатан янги меҳмонхона.

 

Биз ҳам ана шундай виллалардан бирида яшадик.

 

Бизнинг вилламиз ичидан қандай кўринишга эга бўлганини бир кўринг.

 

Кўриб турганингиздек, виллалар жуда ҳам чиройли ва шинам, бассейнлари, ошхонаси, террасаси ва ажойиб манзараси бор!

 

Шунчаки меҳмонхона ҳудудида айланишнинг ўзиёқ ҳақиқий завқ!

 

Premier Village Phu Quoc Resort 5* нинг ўз пляжи бор – жуда ҳам тоза, чиройли, оппоқ қумли ва мусаффо сувли. Айтганча, денгиз сувининг ҳарорати шунчалик ёқимли эдики (камида 27 градус!), сувдан умуман чиққимиз келмасди!

 

Меҳмонхонада ёғоч каравотча ва соябонлар билан бизда бирор марта муаммо бўлмади.

 

Меҳмонхона ҳудудида барга эга улкан очиқ бассейн бўлиб, унинг катталигини кўз билан тўлиқ илғаб бўлмасди.

 

Меҳмонхона ҳудуди катталиги боис меҳмонларни электрокарлар – багларда олиб боришади.

 

Ресепшн мана бундай кўринишга эга.

 

Меҳмонхона ва оролнинг ягона кичик салбий жиҳати – бу ходимлар ва маҳаллий аҳолининг инглиз тилини билиш даражаси. Уларнинг кўпчилиги инглизча сўзлашмайди ва бу тилни умуман тушунишмайди. Шу сабабли, балки сизга ҳам худди бизда бўлгани каби фикрингизни қўлларингиз билан тушунтиришингизга тўғри келар.

Нонуштани меҳмонхонада қилдик, тушлик ва кечки овқат учун эса шу ердаги кафе ва ресторанларга бордик. Балиқ ва денгиз маҳсулотлари шинавандаларини хурсанд қилишга шошиламан: Фукуокда улар олий сифатли ва арзон. Мисол учун, катта балиқ ёки креветкалар порцияси $ 4-5 атрофида туради.

 

Оролда ресторанлар хилма-хил: оддий кўча кафелари ҳам, юқори даражали ресторан, бар ва дискобарлар ҳам бор. Бутун дунёга машҳур Giraffe кафеси ҳам бор бўлиб, у ерда тушлик қилиш ва бир пайтнинг ўзида ушбу ноёб жониворларни томоша қилиш мумкин! Айтганча, бу ерда ҳам нархлар анча арзон. 1 сет (клярга аралаштирилган товуқ, фри, салат ва пепси)га мен бор-йўғи $5 тўладим!

 

Фукуокда зерикиб қолмайсиз, чунки бу ерда кўплаб кўнгилочар жойлар бор. Марварид фабрикаси ёки Қамоқхона музейига бориш мумкин. Биз эса бўш вақтимизни фаолроқ ўтказишни ният қилдик ва ҳайвонот боғи бўлган сафари-паркка йўл олдик. Агар сиз ҳам у ерга боришни истасангиз, у ерда камида 3 соат вақтингизни ўтказишингизни билинг. Бир киши учун чипта $28 туради.

 

Шунингдек биз денгиз устидаги энг узун йўл сифатида Гиннесснинг рекордлар китобига кирган арқон йўлида учишга қарор қилдик. Унинг узунлиги 7,9 км. Бир тарафнинг ўзига тахминан 20 дақиқа юрдик. Чипта нархи – $ 13.

 

У ердан ажойиб манзара очилади!

 

Агар Фукуокка болаларингиз билан боришни режалаштираётган бўлсангиз, албатта Vinpearl Land аквапарк ва кўнгилочар паркларига кириб ўтинг, шунингдек ороллар бўйлаб экскурсия ҳам уюштиришингиз мумкин.

Массажни ёқтирувчилар бу ерда ушбу муолажадан баҳраманд бўлишлари мумкин. У бу ерда Таиланддагидан асло қолишмайди! Унинг нархи $7 дан бошланади (оёқларни уқалаш). Бутун танани бир соат давомида уқалаш $13 ва ундан юқори туради (агар сиз яхшироқ салон танласангиз, нархи ҳам юқорироқ бўлади).

 

Оролда шаҳар бўйлаб биз асосан таксида ҳаракатландик, чунки меҳмонхонамиз марказдан 25 км узоқда жойлашган эди. Мана шундай масофа учун биз бир томонга $ 13 тўладик.

 

Энди эса харидлар ҳақида. Фукуокка биз, албатта, харидлар қилиш учун бормаган эдик, бироқ бу ерда пляжда дам олиш учун керак бўлган ҳамма нарсани топиш мумкин. Яна бу ерда трикотаж маҳсулотлари арзон эканлигини айтиб ўтиш мумкин. Мисол учун, футболкани $ 5 га сотиб олса бўлади.

 

У ердаги меваларни айтмайсизми! Уларни бозорда ҳар куни сотиб олардик. Ўзимиз билан манго олиб келдик. Уни бизда 110 000 сўмга сотиб олиш мумкин бўлса, у ерда манго бор-йўғи 1 доллар туради!

 

Шунингдек, биз ўзимиз билан кўплаб ёрқин таассуротларни олиб келдик. Улар билан бугун сиз азизлар билан баҳам кўришни лозим топдим. Шунинг учун Вьетнам – бу ажойиб ҳордиқ маскани! Фукуокни ўзингиз учун кашф қилинг ва сиз ҳам уни севиб қолиш ва бир кун келиб яна у ерга қайтиш учун 100 та сабабни топасиз!

Автор статьи: Камола Расулева

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

100031, Узбекистан, город Ташкент
Яккасарайский район,
улица Юсуфа Хос Ходжиба, 69.

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top