Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,099,890
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Лечение и отдых в Карловых Варах для родителей
от UZS 7,202,944
ПОДРОБНЕЕ

Франция

Комби тур «Париж, Барселона и Рим»
от UZS 10,571,285
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 3,376,380
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Прямые чартерные рейсы в Шарм-эль-Шейх из Шымкента
от UZS 7,741,557
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Тур в Баку «Welcome to Azerbaijan»
от UZS 3,577,355
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Эксклюзивные лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 7,476,270
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Райские пляжи Пхукета
от UZS 6,929,618
ПОДРОБНЕЕ

05-01-2018 15:00

Je T’aime ёки севишганлар учун аталган Париж

566

1

Февраль – совуқ ва қорли ой, бироқ одатга кўра айнан шу ойда кўпчилик ёшлар дунёнинг энг гўзал шаҳарларидан бири – Парижга йўл олишади. Ўз суюклигингизга нима совға қилишни билмай бошингиз қотган бўлса, Сизга бу борада маслаҳатимиз – унга Парижни совға қилинг!

Франциядаги қиш – бу иссиқ Таиланд эмаслигидан асло хавотир олманг. Парижда ҳаво майин ва вақти-вақти билан шамол эсиб туради. Бироқ ижобий томонлари ҳам кам эмас. Бу ойда Парижда сайёҳлар нисбатан камроқ бўлиб, музей ва диққатга сазовор жойларда навбат деярли йўқ.

Биз эса севишганларнинг Парижда боришлари мумкин бўлган жойлари ҳақида сўз юритамиз.

Сена бўйлаб денгиз саёҳати!
Бу Парижни томоша қилишнинг энг ажойиб усули, чунки денгиз саёҳати давомида Франция пойтахтининг энг машҳур жойлари билан танишиш имконияти туғилади. Шунингдек, алоҳида стол буюртма қилишингиз ҳам мумкин.

Монмартр бўйлаб сайр!
Азалдан бу ер рассомлар, ёзувчи ва шоирларнинг илҳом маскани бўлиб келган. Бу жойларни кўргач Сиз ҳам илҳомланиб китоб ёзгингиз келиб қолса не ажаб!

Айтганча, Монмартр ўзининг Севги девори билан машҳур. Айтишларича, у ерга ўз исмларини ёзганларнинг севгиси абадий бўлар эмиш.

Париждаги Биби Мариям ибодатхонаси
Виктор Гюго қаламига мансуб лўли қиз ва букур йигитнинг чиройли, бироқ қайғули севги қиссасини эсласангиз керак. Айнан шу сабабли ибодатхона жойлашган Сите ороли ва ибодатхонанинг ўзи ҳам Парижга ташриф буюрган меҳмонларнинг энг севимли жойларидан бири ҳисобланади!

Операга киринг!
Оддий операга эмас, машҳур ва замонавий Опера Гарньега!

Луврга ташриф буюринг
Боиси Парижга бориб дунёнинг энг машҳур музейини томоша қилмаслик мумкин эмас!

Биргаликда нонушта қилинг
Албатта эрталабдан меҳмонхонадан қочиб чиқиб кетинг ва шинам қаҳвахоналардан бирига кириб қаҳва ва ҳақиқий кроассан буюртма қилинг!

Ресторанга ҳам кириб ўтинг
Ҳақиқий француз таомларини татиб кўриш ва классик мусиқага рақсга тушиш учун!

Шаҳардан ташқарига чиқинг
Версалнинг маҳобатию сарой-боғ ансамбли бўйлаб сайр қилиш ва ўзингизни ҳақиқий қирол ва қироличалардек ҳис қилиш учун!

Мари кўпригига боринг
У севишганлар кўприги ҳисобланади! Ривоятларга кўра, кимки у ерда ният қилса, албатта амалга ошар экан!

Эйфель минорасида жуфтингизга узук совға қилинг
Бу ҳар бир қизнинг орзуси бўлса керак! Бир умрга ёдда қолувчи онларни ўз суюклигингизга шу тарзда ҳадя этинг!

Оила аъзоларингиз ва яқинларингизга доим соғлик, тинчлик, тотувлик ҳамроҳ бўлсин! Суюклиларингиз учун аталган совғаларингиз унутилмас ва бетакрор бўлишини тилаб қоламиз!

 

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

shahobiddin

parij ga sayoxat narxlari qancha ekan ?

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top