Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 10,336,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 4,845,000
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Рождество в Европе
от UZS 4,845,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 8,075,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 9,500,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 5,890,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 10,925,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 8,075,000
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 6,802,000
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

В Грузию — на лечение и отдых
от UZS 9,025,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Рождество в Италии и Франции
от UZS 9,310,000
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Сказочная Европа
от UZS 6,460,000
ПОДРОБНЕЕ

22-05-2018 18:00

Италияга қувноқ кайфият излаб: Gardaland паркининг муваффақият сири

594

0

Италия – бу нафақат ҳар йили минглаб сайёҳларни ўзига ром этувчи, диққатга сазовор обидаларга бой мамлакат. Италия, шунингдек, кўплаб бошқа кўнгилочар томошалар, денгиз, қуёш, шопинг ва парклар ҳамдир! Бугун биз Италияга борганингизда албатта кириб ўтишингиз зарур бўлган парк ҳақида сўз юритмоқчимиз. Демак, қарши олинг – Gardaland!

У нафақат Италия, балки бутун Европадаги энг машҳур парклардан бири. Парк Верона провинциясидаги Гарда кўлининг шарқий соҳилида, манзарали воҳада жойлашган.

Gardaland – бу шунчаки парк эмас, балки муҳим сайёҳлик маскани, ташриф буюрувчилар сонига кўра Ватикан музейи ва Колизейдан кейинги ўринда турувчи кўнгилочар боғ.

Тасаввур қилиш қийин, бироқ парк тарихи 1975 йилга бориб тақалади. Ўша йили Пескьера-дель-Гарда шаҳарчасида истиқомат қилувчи италиялик тадбиркор Ливио Фурини Калифорниядаги Диснейлендни томоша қилиб келади ва... Италияда ҳам шундай паркни яратишни мақсад қилиб қўяди. Gardaland мана шундай пайдо бўлган.
Бугун у 500 000 м2 майдонни эгаллайди ва ўз меҳмонларига 40 дан ортиқ юқори технологияли аттракционлар, шунингдек, иккита меҳмонхонадан бирида дам олиш, дўконлар, болалар павильонларини айланиш ва кўплаб ресторанларда овқатланишни таклиф этади!

Энди эса барчаси ҳақида батафсил!


Болажонлар учун


Gardaland тематик ҳудудларга бўлинган. Уларнинг ҳар бири болалар ва катталар учун ўзига хос кўнгилочар тўпламни таклиф этади.
Энг кичик ёшдагилар учун – бутун бошли Fantasy Kingdom эртакнамо ҳудуди мавжуд. Эҳ, бу ерда ҳам ранг-баранг костюмдаги эртак қаҳрамонлари, ҳам қувноқ каруселлар, паровозлар ва ҳаттоки понилар, видеоўйинли зоналар бор!

Кунг-фу панда академияси ҳам болалар учун!

Фермага йўл олишингиз...

Ёки ўрта асрларга тушиб қолишингиз мумкин!

Паркнинг асосий тимсоли Prezzemolo дракончаси билан суратга тушишни унутманг.

Ўсмирлар учун


Агар болангиз олти ёшдан ошган бўлса, «Супербейби»да учиш у учун қизиқарли бўлмаслиги мумкин! Демак, каттароқ ёшдагилар учун мўлжалланган кўнгилочар масканларга йўл олишнинг айни пайти! Мисол учун, Тунга аттракционида учиш ва сузувчи пирог ичида ўтириб олиб дарёда сузиш!

Болангиз доим фиръавнларни томоша қилишни орзу қилганми? У ҳолда унга «La Valle dei Re» аттракционини тавсия этамиз.

Жасур ўспиринларга денгиз қароқчилари билан жанг қилиш имконини яратувчи «I Corsari» ёқиши табиий.


Катталар учун


Бордию ўзингизни рицарь, ковбой ёки хаёлпараст деб тасаввур қилсангиз, Gardaland га марҳамат! Катталар учун ҳам бу ерда юқори тезлик, экстрим ва адреналин таклиф қилинади!

Ҳамма учун


Gardaland нинг ҳар бир меҳмонига тематик бўлмаган, бироқ қувноқ аттракционлар жойлашган «Луна-парк» ёқади!

Қандай бориш мумкин?


Ушбу савол ҳар бир сайёҳни қизиқтириши табиий: қандай қилиб бориш мумкин? Агар Сиз Турин, Генуя, Модена, Беллуно, Савонада бўлсангиз, Gardaland га автобусда йўл олиш мумкин.
Gardaland га поездда бориш ҳам қулай, боиси паркдан бор-йўғи икки километр узоқликда Пескьера-дель-Гарда темирйўл станцияси жойлашган. у ердан бепул шатл-автобус меҳмонларни ҳар ярим соатда Gardaland га элтиб қўяди.
Айтганча, поездда Миландан Gardaland га бир ярим соатда, Венециядан ҳам шунча, Веронадан эса узоғи билан ярим соатда етиб олса бўлади.

Қаерга жойлашамиз?


Агар Сиз қўнгилочар муҳитга батамом шўнғишни хоҳласангиз, Gardaland меҳмонхоналаридан бирида хона буюртма қилишингиз лозим. Улардан бири Gardaland Hotel деб номланади. Бу ерда меҳмонлар ўзларини эртакка тушиб қолгандек ҳис этадилар, сабаби ҳар бир хона – бу айнан Сиз учун яратилган алоҳида сеҳрли олам.

Вақтингизни чоғ ўтказишингиз мумкин бўлган яна бир беш юлдузли меҳмонхона Gardaland Adventure деб номланади. Бир томоша қилинг!

Қаерда овқатланса бўлади?
Gardaland Hotel да жойлашган Matka ресторани энг яхши ошпазлар томонидан тайёрланган таомларни таклиф этади.
Мўъжизалар оламига тушиб қолишни хоҳлайсизми? У ҳолда WONDER RESTAURANT BUFFEТ да тушлик қилинг! Бу ер ҳам болалар, ҳам катталарга ёқади.
Қадимий Миср муҳитида қаҳва ичишни истайсизми? Унда Tutankhamun Restaurant Сизга мунтазир.
Ва, албатта, у ерда кўплаб барлар, қаҳвахоналар, ресторанлар ва болалар хуш кўрувчи фаст-фудлар бор!
2018 йилнинг ёзи нимаси билан лол қолдиришни режалаштирмоқда?
Ушбу ёз энг кичик ёшдагиларни янги Peppa Pig Land тематик бўлими билан айниқса ҳайратда қолдиради!!! У шу йили очилади ва унда машҳур мультфильм қаҳрамони болаларни ўз уйига таклиф қилиб, майдончада ўйнатади ва укаси Жорж билан таништиради.

Gardaland да ҳар доимгидек ёрқин шоулар, фестиваллар, байрамлар, дискотекалар, цирклар ўтказилади!

 

Айтганча, бўш вақтингизда экзотик балиқлар ва денгиз ҳайвонлари бор улкан аквариумга боришни унутманг!

Сиз ҳам ушбу паркка боришни истасангиз, биз Сизга бу борада ёрдам беришга ва Сиз ҳамда болаларингизга энг қувноқ ҳордиқ онларини тақдим этишга тайёрмиз!

Бизнинг «Ажойиб Италия» тури билан танишинг, сўнг +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг ёки Facebook даги саҳифамизга ёзинг ва Telegram даги каналимизга обуна бўлинг! Аста кириб келаётган ёз фасли Сиз ва фарзандларингиз учун унутилмас бўлишига тилакдошмиз!

 

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

100031, Узбекистан, город Ташкент
Яккасарайский район,
улица Юсуфа Хос Ходжиба, 69.

Тел: (+998 71) 200 55 44

Тел: (+998 98) 300-55-44

E-mail: info@tatil.uz

Top