Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Вьетнам

Комби тур «Нячанг и Куала-Лумпур»
от UZS 5,142,500
ПОДРОБНЕЕ

Португалия

Экскурсионные туры в Португалию и Испанию
от UZS 7,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 4,675,000
ПОДРОБНЕЕ

Малайзия

Загадочное Борнео
от UZS 5,100,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

На отдых в Паттайю
от UZS 2,890,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 4,080,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Анталия: раннее бронирование на лето-2019 (через Шымкент)
от UZS 6,145,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Халяльный тур в Турцию сразу после священного месяца Рамазан
от UZS 8,695,500
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Прямые чартерные рейсы в Карловы Вары из Ташкента
от UZS 15,878,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,375,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 8,338,500
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

В Эмираты из Ташкента с Fly Dubai
от UZS 4,097,000
ПОДРОБНЕЕ

Индонезия

Каникулы на сказочном Бали
от UZS 6,035,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,675,000
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Романтика белых ночей (Санкт-Петербург)
от UZS 3,102,500
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

Халяльный отдых в Дубае (вылеты из Ташкента)
от UZS 3,757,000
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 4,972,500
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Такая разная Европа: Рим + Коста-Маресме + Париж
от UZS 6,528,000
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Замки Баварии и Чехии
от UZS 4,887,500
ПОДРОБНЕЕ

14-03-2019 17:59

Истанбулдан Каппадокиягача: антик ва замонавий Туркия Маҳмуда Азимова ҳикоясида

608

0

Дўстлар, бугун блогимизда тошкентлик Маҳмуда Азимова ўзининг саёҳати ҳақида сўзлаб беради. У Туркиядан олам-олам таассуротлар билан қайтиб келди ва бугун у ерда бошидан кечирган саргузаштлари билан ўртоқлашмоқчи!

 

Ҳаммаси Facebook даги «Туркияга мега турлар» рекламасини кўрганимдан бошланди. Ҳавола бўйича ўтиб, дастурни ўқиб чиқдим ва у ерга боришга қарор қилдим. Мана бир неча йилки, дугоналаримни саёҳат қилишга чақираман: доим кимнингдир қандайдир иши чиқиб қолади. « Туркияга мега тур» эса – гуруҳ бўлиб амалга ошириладиган тур. Шу сабабли ўзимга ўзим нима бўлса ҳам, дугоналаримсиз бўлса-да, боравераман дедим ва сентябрь ойини ўзим учун мўлжалладим.

Сайёҳлик фирмасига бордим ва кейинги куниёқ тур сотиб олдим. Албатта, сўнги лаҳзагача у ердаги ҳолатимдан хавотирландим, гуруҳимда ўзимизникилар, яъни ўзбекистонликлар бўлиш-бўлмаслигини доим аниқлаштириб турдим. Режага кўра гуруҳимизда ҳамюртларимиз ҳам бўлиши керак эди. Уларни самолётда учратиб қолишга умид боғладим, бироқ биз самолёт қўнгандан сўнг, аэропортдаги учрашув пайтида танишдик. Менга сайёҳлик фирмасида бизни Leisure Business Travel қабул қилувчи компанияси ёзуви билан кутиб олишларини айтишган эди. Айтганча, олдиндан айтиб ўтишим керакки, улар ўз ишининг моҳир усталари, турни ажойиб тарзда ташкиллаштиришди ва барчасини икир-чикиригача ўйлаб чиқишди!

 

Кўзларим билан LBT ҳарфларини қидирдим... бироқ ҳеч тополмадим. Кайфиятим тушиб кетди. Улар эса ўзбекистонликларни ҳар биримизнинг исмимиз туширилган махсус табличкалар билан кутиб олишга қарор қилишган экан! Балли, йигитлар! Шу ернинг ўзида бир-биримиз билан танишиб олдик.

Гуруҳимиз 20 кишидан иборат бўлди. «Ўзимизникилар» 9 нафар, қолганлари – Россия, Украина, Молдавия, Белоруссия фуқаролари. Гуруҳимиз ажойиб ва қувноқ экан. Бир ҳафталик саёҳат давомида ҳаммамиз дўстлашиб кетдик, юртимиз ҳақида бир-биримизга сўзлаб бердик. Кўпчилик Ўзбекистон ҳақида деярли ҳеч нарса билмас экан. Мен бўлсам Ўзбекистонимизни шу қадар мақтадимки, энди шу йили мариуполлик эр-хотинларни меҳмон сифатида уйимизда кутяпман. Айтганча, мана гуруҳими билан тушган суратимиз.

 

 

Шуни айтишим лозимки, саёҳатдан олдин автобусдаги узундан-узоқ сафарлардан хавотирланаётган эдим. Бироқ хавотирим ўринсиз бўлиб чиқди. Мен Туркия кўчаларини севиб қолдим, чунки бирор марта ҳам ўнқир-чўнқирни сезмадим! Ҳатто Истанбулдан олис жойларда ҳам йўллар равон эди. Шу боис автобусимизда ўзимизни қулай ҳис қилдик, ухлаб ёки ойнадаги манзарадан баҳра олишимиз мумкин эди.

Яна гидимиз Гўкхан Горскини бутун гуруҳимиз билан ёқтириб қолдик. Асли келиб чиқиши болгариялик бўлган йигит рус ва турк тилларида бемалол гаплашарди, у ўз ишининг устаси бўлиб, шу қадар чиройли сўзлардики, маҳлиё бўлиб қоласиз!

 

Демак, Туркияга мега-саёҳатимиз Истанбулдан бошланди. Султон Аҳмад майдонида бўлдик, Мовий ранг масжид ва Миср бозорига кирдик.

 

Сўнг автобусга ўтириб саргузаштлар сари йўл олдик! Денгиз бўйлаб юрдик, манзара шу қадар гўзал эдики, бошингиз айланиб қолади! Кейин кемада Дарданелла бўғози бўйлаб суздик... Қарама-қарши тарафда бизни автобус кутиб турган эди ва кечки пайт Чаноққалъа – қадимий Трояга етиб келдик.

 

Бизни денгиз ёнидаги ажойиб меҳмонхонага жойлаштиришди. Эрталаб, уйғониб, ушбу гўзал манзарага қараб, ўзгача ҳиссиётларни туйдим...

Тонгда Троя бўйлаб кичик экскурсия уюштирилди.

 

Сўнгра биз Пергамга йўл олдик. У ерга икки соат йўл юриш керак эди. Шаҳар тепаликда жойлашган бўлиб, у ерга фуникулёрда кўтарилдик.

 

Гидимиз ушбу қадимий шаҳар афсоналари ҳақида сўзлаб берди, кейин биз у ерда дунёдаги энг қия амфитеатр жойлашганлигини билиб олдик! У ердан, Пергамдан пастга бетакрор манзара кўринарди!

 

Тушликдан сўнг биз яна йўлга тушдик, бу сафарги манзилимиз Салжуқ бўлди. У ерга Измир орқали борилар экан. Қачонлардир мен Измир – бу бир кичкина қишлоқча бўлса керак деб ўйлар эдим, аслида эса бу ривожланган инфратузилмага эга замонавий шаҳар экан.

Кейинги куни биз Эфес ва Измир яқинида жойлашган Биби Марям ибодатхонасига бордик. Ибодатхонага кириш учун тоғга кўтарилиш керак эди, у ерга кўтарилаётганимизда мусаффо ҳаво ва қарағайли ўрмондан баҳра олдик. Айтишларича, Эфесдаги Биби Марям ибодатхонаси унинг сўнгги макони бўлган, бу ерга Рим Папаси ҳам келган экан.

 

Йўл-йўлакай кўплаб зайтун дарахтларини кўрдик ва улар ҳақида гидимиздан сўрадик. У бизни зайтун ёғи тайёрланувчи кичик фабрикага олиб борди. Сафаримиз вақтида биз бугунги кунда Туркияда ёғ қандай тайёрланишини билиб олдик. Қизиғи, кўпчилик ҳозирги кунда ҳам анъанавий усуллардан фойдаланиб келаётган экан. Барчаси табиий тоза маҳсулот! Шу ерда ушбу ёғдан сотиб олдик, чунки бу ерда у жуда ҳам арзон нархда сотилар экан!

Бироз вақт ўтиб биз очиқ осмон остидаги шаҳар, ҳафталаб айланиш мумкин бўлган Эфес билан «танишдик». У ердаги ҳар бир тош тарихдан сўзлайди! Афсуски, бизга фақатгина уч соат берилди. Бу ерда сайёҳлар ниҳоятда кўп, шу сабабли ҳар бир обидани узоқ томоша қилиш қийин.

 

Кейин эса Помукқалъа бизни қарши олди... Йўлда мўйнадан тайёрланувчи буюмларга ихтисослашган фабрикага кириб ўтдик. У ерда биз учун кичик экскурсия уюштирилди. Фабрикада бизда 2000 доллардан қимматга сотилувчи, бу ерда эса 300 доллар турувчи чиройли курткаларни кўрдим. Ўша пайтда ўзимга биттасини сотиб олмаганимдан афсусландим!

Ва мана биз Помукқалъадамиз! Бу ерда мен билан ажойиб воқеа рўй берди! Тушлиқ вақтида барча дўстларим ҳар тарафга тарқалиб кетишди, мен эса суратга олавериб, ёлғиз қолиб кетдим. Гуруҳимни излаб кафеларга кириб чиқдим. Ўша кафеларнинг бирида бир турк йигит мен билан... ўзбек тилида гаплашиб кетди. Маълум бўлишича, у Тошкентдаги Grand Mir Hotel да 10 йил ишлаган, ўзбек қизига уйланиб, уни Помукқалъага олиб кетган экан. У ерда кафе очиб ҳозир ўша ерда яшаётган эмиш!

Помукқалъа – бу алоҳида мавзу ва алоҳида эртак... Термал сувли Клеопатра бассейни.

 

Оппоқ травертинли террасалар... Биз у ерга кечқурун бориб, ушбу оппоқ мўъжиза фонида қуёш қандай ботишини суратга туширдик. Айтганча, Помукқалъа – қўриқланувчи ҳудуд. Травертин бассейнларига оёқ кийими билан бориш тақиқланади. Қўриқчилар сайёҳлар табиат асарига зиён етказмаслигига жиддий эътибор беришади. Меҳмонхонамиз ҳам травертин тарафга қараган эди. Тасаввур қиляпсизми, эрталаб уйғониб деразадан мана бундай гўзалликни кўриш! Кеч тушгач меҳмонхонада жонли мусиқа янграй бошлади...

 

Саёҳатимиз давомида бизни яхши боқишди. Шуни айтиб ўтиш жоизки, Истанбулдан қанча узоқлашганимиз сари, бизни шунча кўпроқ овқатлантиришаётгандек туюлди. Умуман, турда ёзилганидек, икки маҳал овқатланиш етарли экан. Тушликда мен кўпинча бошқалардан ажралиб қолмаслик учун овқатландим.

Помукқалъадан сўнг биз Каппадокияга кетдик. Айтганча, Помукқалъа «пахта шаҳри» деган маънони билдирар экан, шу боисдан йўл-йўлакай бизни пахта хомашёсидан тайёрланган буюмлар сотилувчи фабрикага олиб боришларини сўрадик. Ўша пайтда мен умримда биринчи марта бамбукли сочиқни кўрдим. Бундайлари афсуски бизда йўқ! Албатта, уларни сотиб олдик ва йўлимизда давом этдик.

Каппадокиягача масофа яқин эмас: деярли бир кун йўл юриш керак эди. Кўпчилик саёҳатнинг айнан шу жойидан қўрқади. Бироқ, маълум бўлдики, бу ерда ҳам вақт тез ўтиб кетди. Биз бир неча марта овқатланиб олиш учун тўхтадик. 6-7 соатдан кейин Каппадокияга етиб келдик. Яна бир кузатувим хулосаси: Истанбулдан қанча узоқлашсанг, ўсимликлар ҳам шунча камайиб кетаверар экан. Иқлим ҳам ўзгариб бораверади. Каппадокияда намлик йўқ, об-ҳаво қуруқ, нафас олиш осон эди. Кечқурун бизга хоҳловчилар эрталаб ҳаво шарида учишлари мумкинлигини айтишди. Мен баландликдан жуда қўрқаман, ҳатто самолёт ҳам мен учун – мушкул. Шу сабабли меҳмонхонадан кузатишга қарор қилдим. Кейин эса бундан афсусландим. Эҳтимол, у ерга яна қайтиб ўз қўрқинчимни енгишимга тўғри келар!

 

Каппадокия – ҳақиқий эртак. Бу ерда ҳатто ўтган асрнинг 70-йилларида «Юлдузлар уруши» фильмини суратга олишган, чунки Каппадокия Ер сайёрасидаги бошқа жойларга ўхшамайди!

 

Биринчи навбатда очиқ осмон остидаги музей Гёремени ўрганиб чиқдик. Табиатнинг ўзи яратган машҳур тош ҳайкалларни кўрдик. Баъзилари роҳибларга ўхшаса, қолганлари қизларга, учинчилари эса туяга...

 

Айтганча, Каппадокияда ҳаммаси ғорда жойлашган, ҳатто полиция маҳкамаси биноси ҳам!

 

Тушликни ғорда жойлашган ресторанда қилдик. Энг мазали таомлар Каппадокияда экан! Бу ердаги ошпазларнинг маҳоратига гап йўқ! Ўзим асални ёқтирмайман, лекин Каппадокияда уни татиб кўрмаслик мумкин эмас! Нонушталар ҳам тўйимли!

Энг қизиғи Қаймоқли ерости шаҳрига борганимизда бошланди. Гидимиз бу ердаги ғорлар жуда кичик эканлигига қарамай, қачонлардир одамлар яшаганини айтди. Агар кимда фобия бўлса, у ерга бормаслиги ҳақида ҳам огоҳлантирди. Мен ҳаво шарида учмай, сўнг афсусланганлигимни эсладим ва қўрқувни йиғиштириб биринчи бўлиб кирдим. Бироқ тан оламан, қўрққанимдан у ердан биринчи бўлиб қайтиб чиқдим!

Қаймоқли – бу туннель ва хоналарга эга бутун бошли ерости шаҳри, у ерда вентиляция ва сувли қудуқлар ҳам бор. Нақ 8 қават! Қанча пастга тушсанг, шунча қўрқинчли. Йўлаклар тор ва узун. Иккинчи залдан сўнг мен қўрқишни бошладим, учинчисидан кейин эса ҳаво етишмаётганини ҳис қилдим. Аслида бу фобия бўлиб, у ерда ҳаво бор эди. Гид христианлар бу ерда душманлардан яширинишганлигини айтди, бироқ менга улар душманлардан эмас, ўзга сайёраликлардан беркинишгандек туюлди! Қаймоқли – бу мен олган энг ёрқин таассурот!

 

Кеча «Турк оқшоми» шоуси билан ниҳоясига етди, эрталаб эса биз Анқара орқали Истанбулга йўл олдик. Йўлда Туз кўлини кўрдик. Анқара билан танишдик. Бу замонавий шаҳар нимаси биландир Тошкентга ўхшайди. Айтганча, у ерда балконга эга кўплаб уйлар бор. Биз ҳамюртларимиз билан нега бизда бундай уйлар кам эканлигини ўйлаб қолдик. Отатурк мақбарасига бориб, қоровулларнинг алмашишини томоша қилдик.

 

Кечқурун эса Истанбулга етиб бордик. Кечки овқатдан сўнг хайрлаша бошладик: ҳамманинг рейси турли вақтларда бўлиб, бизники энг кечкиси – кейинги куни соат 22:00 да эди. Шу боис бир-биримизга ўзимиз билан олиб келган совғаларни улашдик. Телефон рақамларимизни ҳам алмашдик. Ҳозир бир-биримиз билан боғланиб турибмиз! Эҳтимол, биз яна аҳил жамоа бўлиб қаергадир биргаликда борармиз!

 

Кейинги кунни тўлиқ шопингга бағишладик. Сўнг бизни азим Тошкент кутиб олди.

Сафарим ҳақида ҳозиргача дўст ва яқинларимга сўзлаб бераман. Биласизми, худди шу йўналиш бўйлаб ўша ерларга яна боришни жуда хоҳлайман! Чунки «Туркияга мега тур» мен учун ҳақиқий эртакка айланди. Эртак эса ҳеч қачон тугамаслигини хоҳлайман!

 

Автор статьи: Маҳмуда Азимова

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top