Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Мальдивы

Отдых на Мальдивах
от UZS 15,120,000
ПОДРОБНЕЕ

Португалия

Экскурсионные туры в Португалию и Испанию
от UZS 7,140,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Анталия: раннее бронирование на лето-2019 (через Шымкент)
от UZS 4,645,200
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Прямые чартерные рейсы в Шарм-эль-Шейх из Ташкента
от UZS 6,073,200
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Халяльный тур в Турцию сразу после священного месяца Рамазан
от UZS 11,222,400
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Прямые чартерные рейсы в Карловы Вары из Ташкента
от UZS 15,691,200
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,375,600
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 8,240,400
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

В Эмираты из Ташкента с Fly Dubai
от UZS 4,720,800
ПОДРОБНЕЕ

Турция

В Стамбул на Фестиваль тюльпанов
от UZS 6,753,600
ПОДРОБНЕЕ

Индонезия

Каникулы на сказочном Бали
от UZS 5,544,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,620,000
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Праздничные выходные в Москве
от UZS 2,494,800
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Романтика белых ночей (Санкт-Петербург)
от UZS 3,066,000
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

Халяльный отдых в Дубае (вылеты из Ташкента)
от UZS 4,863,600
ПОДРОБНЕЕ

01-02-2018 13:00

Испаниянинг Тошкентдаги виза маркази директори: «Европа билан яқинлашиш вақти келди»

1354

1

Дўстлар, яқинда биз май ойидан бошлаб «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси «Тошкент – Барселона – Тошкент» йўналишида мунтазам рейсларни йўлга қўйиши ҳақида ёзган эдик. Ўтган йили эса пойтахтимизда BLS International Tashkent компаниясининг Испания виза маркази ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, Сизнинг ушбу мамлакатга қизиқишингизни инобатга олган ҳолда марказга ташриф буюрдик. Иши кўплигига қарамай, марказ директори Фарангиз Абдуллаева бизга ўз вақтини ажратди ва Tatil.uz ўқувчилари учун эксклюзив интервью берди.

- Фарангиз Абдуллаевна, марказнинг иши нималардан иборат?
- Исталган виза маркази – моҳиятига кўра, воситачи-ташкилот. У сайёҳлардан визани расмийлаштириш учун мурожаатнома қабул қилади, сўровларни қайта ишлайди ва элчихона ёки бош консулликнинг виза бўлимларига тегишли шаклда жўнатади. Шуни билиш керакки, биз ўзимиз виза бериш ёки бермаслик ҳақида қарор қабул қилмаймиз, бу фақатгина дипломатик ваколатхонанинг ҳуқуқи. Бизнинг ишимиз барча зарур ҳужжатларни тегишли равишда тайёрлаш, мижозларимизни навбатсиз ва муаммосиз қабул қилиш ва консулликнинг ишини бироз енгиллаштиришдан иборат.

Испаниянинг Ўзбекистондаги виза маркази Испания ташқи ишлар вазирлиги тендерида ғолиб чиққан BLS International жаҳон бренди номи остида очилди. BLS International – виза, паспортлар ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштиришга мўлжалланган ихтисослаштирилган дунёдаги энг йирик етказиб берувчи ташкилот жаҳоннинг 61 мамлакатида фаолият кўрсатади. Жумладан, эндиликда Ўзбекистонда ҳам.

2017 йилнинг 21 июлидан эътиборан марказимиз синов тарзида фаолият юритган. Шу вақт мобайнида керакли техникалар билан таъминландик, ходимларимиз (ҳозирда улар 10 нафар) Москвада шу соҳа бўйича таълим олиб қайтишди. 20 октябрда эса марказимизнинг расмий очилиши бўлиб ўтди. Тадбирда Испаниянинг Россиядаги бош консули Итсиар Акеррета Табоада, Испаниянинг Ўзбекистондаги фахрий консули Альфонсо Лопез Фандиелли, BLS International нинг Россия ва МДҲ давлатлари ҳудудий раҳбари Санжибан Чаттержелар иштирок этишди.

- Бугунги кунда марказ ўз олдига қандай вазифаларни қўйган?
- Қисқача айтсам, бу аризачилардан уларнинг Испанияга шенген визасини олишлари учун зарур ҳужжатларни қабул қилиш, қайта ишлаш ва уларга керакли маслаҳатлар бериш. Зарур шаклдаги ҳужжатларни биз Москвага – Испаниянинг Россиядаги бош консуллигига юборамиз. Мижозларнинг хавфсизлиги ва махфийлигини таъминлаш мақсадида биз юқори технологияли тадбирларни амалга оширамиз.


Марказимизда учта маълумот кабинкаларига эга умумий зал, учта биометрик хона, VIP-зал бор. Булардан ташқари, анкеталарни тўлдириш, суғурта ва бошқа хизматларни тақдим этамиз.

- Илгари ўзбекистонликлар Испанияга қандай қилиб виза олишган?
- Олдин Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонасига мурожаат қилиш керак бўлган. Бироқ у ерда Испания асосий давлат сифатида кўриб чиқилмагани ва элчихонанинг улкан ҳажмдаги ишлари сабабли аризаларни кўриб чиқиш муддати чўзилиб кетарди. Шунингдек, аризачилар суҳбат ва интервьюлардан хавотир олишар эди. Бизда, айтганча, бундай эмас. Марказимизда сайёҳлардан фақатгина ҳужжатларни тўлдириш учун керак бўлган маълумотларни сўрашади. Айтганча, сўнгги уч ойда паспортингизда шенген визаси турган бўлса ва бизга сайёҳлик фирмаси орқали мурожаат қилаётган бўлсангиз, ҳаттоки офисимизга келишингиз ҳам шарт эмас. Барча зарур ишларни туроператор ўрнингизга бажариши мумкин.

- Визани қанча муддат ичида олиш мумкин?
- Ҳозирча 14 кун, бу ҳам ҳужжатларни Москвага жўнатаётганлигимиз сабабли. Яқин вақтлар ичида ушбу муддатни бир ҳафтагача қисқартиришни режалаштиряпмиз.
- Сизга кимлар кўпроқ мурожаат қилишади – Испания бўйлаб сайр қилишни режалаштираётган оддий сайёҳларми ёки тадбиркорларми?
- Турли тоифа кишиларидан ҳужжатлар қабул қиламиз. Аризачиларимиз орасида Испанияга аниқ мақсадни кўзлаб шартнома, битим тузиш, форумлар ёки бошқа шу каби тадбирларда иштирок этиш учун кетаётган тадбиркорлар кўпайганлиги кишини қувонтиради. Мисол учун, жорий йилнинг январида мижозларимизнинг 59% ини ишбилармонлар ташкил этди. 36 % мижозларимиз саёҳатни кўзлаб, 5 % эса қариндошлари ва дўстлари таклифига биноан Испанияга йўл олишди.

- Сайёҳлик фирмалари билан ҳамкорлик қиласизларми?
- Албатта! Ўзбекистонлик туроператорлар билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйганмиз, жумладан Tatil.uz – бизнинг энг яқин ҳамкорларимиздан.
Туроператорлар илгари визани расмийлаштириш билан боғлиқ муаммолар туфайли кўпчилик сайёҳлар Испанияга саёҳат қилишдан воз кечишганини сўзлаб беришади. Испания қисмангина қамраб олинган қўшма саёҳатларни йўлга қўйишга тўғри келган экан. Аммо Испания – бу бир ҳафта дам олиш ҳам камлик қиладиган улкан бир олам!


Февралда маҳаллий туроператорларимизни Испаниянинг Барселона ва Мадриддаги сайёҳлик бозори билан таништириш мақсадида тадбирлар ташкиллаштиришни режалаштирганмиз. Унда тақдимотлар ва b2b-учрашувлар бўлиб ўтади.
Ушбу учрашувлар турфирмаларимизга янги йўналишларни, сайёҳларимизга эса – янги қизиқарли саёҳатларни очишга хизмат қилса, ажаб эмас. Бизнинг сайёҳларимиз сафарларини аввалдан режалаштиришларини жуда ҳам хоҳлаймиз!


- Сизнинг фикрингизча, юртдошларимиз учун Испания қанчалик қизиқиш уйғотиши мумкин?
- Испания – истиқболли йўналиш, бозорнинг ўзига хос бўлаги деб ҳисоблайман.

Бу денгиз, қизиқарли тарихий ёдгорликлар ва диққатга сазовор жойлардир.

Қачонлардир араблар томонида босиб олинган Испания бизнинг менталитетимизга яқин, у ердаги аҳоли биз каби очиқкўнгил ва ҳис-ҳаяжонга берилувчан. Ўйлашимча, сайёҳларимиз учун Испания вақт ўтиб албатта боришлари лозим бўлган давлатлари қаторидан ўрин олади. Айтганча, нархлар борасида ҳам Испания Европанинг бошқа давлатларига қараганда анча арзон.

Мен бу давлатга кўп марта борганман ва ҳар сафар ижобий таассуротлар билан қайтаман. Испания ранг-баранг, у ҳеч қачон жонга тегмайди. У ерда йилнинг исталган фаслида ажойиб об-ҳаво ҳукмрон!

Бу ерда майин денгиз, пляжлар, мазали таомлар, фестиваллар, байрамлар, музейлар, меъморий обидалар ниҳоятда кўп. Пальма-де-Майоркада меҳмонхоналар Анталиядагидек «All inclusive» тизими бўйича ишлайди. Шунинг учун, эҳтимол, яқин орада Испания Туркиянинг курорт ҳудудлари билан бемалол рақобатлаша олади!

- Бир сирни очсангиз, сайёҳларимизни қандайдир янгиликлар кутяптими?
- Ҳа! Ҳозирда биз Польша, Италия ва Латвия элчихоналари билан ҳамкорлик қилиш борасида музокаралар олиб бормоқдамиз. Агар ҳаммаси кўнгилдагидек якунланса, биз яқин орада Европа виза марказига айланамиз!


- Tatil.uz ўқувчиларига тилакларингиз.
- Саёҳат қилишни, дунёни ўрганишни ва эришган маррангизда тўхтаб қолмасликни тилайман! Чунки дунёни ўрганибгина ўзимизни, ўзлигимизни англаймиз! Янги йўналишлардан хавотир олмасликни сўраган бўлар эдим, боиси Туркия ва Жануби-Шарқий Осиё бозори сайёҳларимиз томонидан яхши ўрганиб бўлинган. Энди эса Европани кашф қилиш вақти келди!

Эслатиб ўтамиз, BLS International Tashkent компаниясининг Испания виза маркази Тошкент шаҳри, Истиқбол, 14 кўчасида жойлашган. Ҳужжатларни ҳар куни соат 9:00 дан 16:00 гача қабул қиламиз, 16:00 дан 18:00 гача эса – берамиз. Шанба ва якшанба дам олиш кунлари. Шунингдек, марказ Испания расмий байрамлари куни ҳам ишламайди.

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ОЗОД

мен туркияданхам йахширог оромгохларга бормокчиман

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top