Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Вьетнам

Комби тур «Нячанг и Куала-Лумпур»
от UZS 5,142,500
ПОДРОБНЕЕ

Португалия

Экскурсионные туры в Португалию и Испанию
от UZS 7,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 4,675,000
ПОДРОБНЕЕ

Малайзия

Загадочное Борнео
от UZS 5,100,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

На отдых в Паттайю
от UZS 2,890,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 4,080,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Анталия: раннее бронирование на лето-2019 (через Шымкент)
от UZS 6,145,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Халяльный тур в Турцию сразу после священного месяца Рамазан
от UZS 8,160,000
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Прямые чартерные рейсы в Карловы Вары из Ташкента
от UZS 15,878,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,213,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 8,338,500
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

В Эмираты из Ташкента с Fly Dubai
от UZS 4,097,000
ПОДРОБНЕЕ

Индонезия

Каникулы на сказочном Бали
от UZS 6,035,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,675,000
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Романтика белых ночей (Санкт-Петербург)
от UZS 3,102,500
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

Халяльный отдых в Дубае (вылеты из Ташкента)
от UZS 3,757,000
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 4,972,500
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Такая разная Европа: Рим + Коста-Маресме + Париж
от UZS 6,528,000
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Замки Баварии и Чехии
от UZS 4,887,500
ПОДРОБНЕЕ

23-04-2018 18:00

Ишончли саёҳат: ўзбекистонлик сайёҳлар учун Tatil.uz дан 10 та маслаҳат

671

0

Бугунги кунда Интернет ва айниқса ижтимоий тармоқлар турли-туман рекламалар билан сайёҳларни ўзига жалб этиб келмоқда: «Биз Сизга энг яхши дам олишни кафолатлаймиз», «Биз билан ҳақиқий қулайликни ҳис этасиз», «Биз Сизга орзуингиздаги саёҳатни тақдим этамиз» ва ҳ.к...

Бироқ ҳамма турфирмалар ҳам мақбул таътилни ҳадя эта оладими? Албатта, оддий инсонлар юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ва баъзи турфирмалар бундай муаммоларга дош беролмай ёпилиб кетаётганлиги каби сайёҳликнинг «ички олами» масалаларини билмасликлари мумкин. Мамлакатимизда турфирмалар сони сўнгги 5 ёки 10 йилда кескин кўпайди. Тошкент кўчаларида «Туризм» (афсуски, баъзан номи ҳам ёзилмаган) ва «Авиакасса» ёзувли офисни ҳар қадамда учратишингиз бор гап.

Бундай вазиятда қандай қарор қабул қилиш керак? Пулингизни беҳуда сарфламаслик ва асабларингизни бузмаслик учун кимга ишониш мумкин? Бугун бу борада баъзи маслаҳатларимиз билан ўртоқлашмоқчимиз!

1-маслаҳат


Демак, Сиз маълум бир йўналишни танладингиз. Facebook да ўзингиз танлаган йўналиш бўйича турларни таклиф қилувчи барча турфирмаларга ёздингиз, турларга нархларни ҳаммадан сўраб чиқдингиз ва энг арзон таклифни аниқладингиз. Баракалла! Бироқ хурсанд бўлишга шошилманг. Ва агар Facebook да турфирмаларни қидириб чиқишга эринмаган бўлсангиз, ўзингиз танлаган турфирма ҳақида барча керакли маълумотларни тўплашга ҳам ҳафсала қилинг.


Биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси (Ўзбектуризм) сайтига киринг. «Интерактив хизматлар» бўлимидан «Очиқ маълумотлар»ни топинг ва пайдо бўлган ойначада «Лицензияга эга туроператорлар рўйхати»ни босинг.


Пайдо бўлган жадвалдан Сизнинг телефон ёки компьютерингиз «ўқий олиши» мумкин бўлган форматлардан бирини танланг (csv, xml, json). Бизда xml формати очилган. Рўйхатни титмаслик учун, қидирув клавишини босиб (CtrlF) танлаган турфирмангизни изланг.
Ягона минус – Ўзбектуризм сайтидаги ўша жадвалга биноан, маълумотлар деярли бир йил аввал янгиланган. Ушбу давр мобайнида яна кўплаб турфирмалар пайдо бўлган. Танлаган турфирмангиз яқинда пайдо бўлган бўлса, эҳтимол, уни рўйхатдан топа олмассиз. Ёки у ҳақиқатан ҳам рўйхатдан ўтмаган бўлиши мумкин.

2-маслаҳат


Интернет орқали мустақил равишда турфирма ҳақида маълумот тўплаш мумкин. Бунинг учун компания сайтига киринг. У ерда мавжуд маълумотларни кўздан кечиринг. Эътиборлироқ бўлинг: ишончли турфирмалар ҳеч нимани сир тутишмайди ёки яширишмайди.

Сайтда расмий маълумотлар – лицензия, сертификат (сканерланган вариантда бўлса янаям яхши), манзил, телефон рақамлари албатта бўлиши шарт. Айтганча, телефон рақамлари ва манзилни Ўзбектуризм сайтидаги маълумотлар билан солиштириб таққослаб кўришингиз мумкин.
Кўпчилик турфирмалар ўз ходимлари ҳақидаги маълумотларни ҳам очиқ тутишади: Сизни дам олишга юбораётган инсонларни юзидан билиб олишингиз ниҳоятда муҳим!


3-маслаҳат


Турфирма саҳифасини ижтимоий тармоқлардан кузатиб чиқинг. Ҳозирда Facebook ва Instagram анча оммалашган. Айнан шу ерда турфирма қанча обуначиларга эга эканлиги, рекламаси сифатли қилинганми, умуман, саҳифадан фаол фойдаланиладими деган саволларга жавоб топишингиз мумкин. У ерда ҳам бошланғич маълумотлар борлигига эътибор қаратинг.

Баъзан ўз фикрини баён қилувчи оддий фойдаланувчиларнинг изоҳлари ҳам ёрдам беради. Бироқ, афсуски, билдирилган салбий фикрларни саҳифа администраторлари беркитишлари мумкин, шу сабабли бор ҳақиқатни билиб олиш борасида муаммо туғилади.


Узоққа бориб ўтирмай Facebook ка бирон-бир сўров юборинг, мос гуруҳда савол беринг ва Сиз бутун турфирма ҳақида билдирилган фикрларни оласиз. Ҳеч қандай фикр (ҳатто салбий бўлса ҳам) билдирилмаганлиги яхши аломат эмас. Эҳтимол, Сиз танлаган турфирма ҳақида ҳеч ким ҳеч қачон эшитмагандир...


4-маслаҳат


Қидирув тармоқларига мурожаат қилинг. Қидирув сатрига танлаган турфирмангизнинг номини киритинг, қилдирувни «Янгиликлар» бўлимигача қисқартиришингиз мумкин. Агар Сиз танлаган турфирма ишида салбий ҳолатлар юз берган бўлса, барчасидан хабардор Интернет ҳаммасини очиқ-ойдин кўрсатиб беради!

Мисол учун, ўтган йили Белоруссиянинг бир турфирмаси билан боғлиқ катта можаро юз берган эди: мижозлар тур учун 1300 доллардан тўлашган, бироқ ҳеч қаерга бора олишмаган. Пулларини ҳам қайтариб беришмаган. Бу янгиликни ОАВ дарҳол илиб кетди, турли текширувлар, тинтувлар ўтказилди. Бордию ушбу турфирма кечирим сўраб мижозларига пулларини қайтариб берган тақдирда ҳам унга бўлган ишонч сўниб бўлган бўлар эди. Шахсан мен бу турфирмага ҳеч қачон мурожаат қилмас эдим. Ишонаманки, Сиз ҳам.


5-маслаҳат


Ишончли ва нуфузли турфирмани танланг. Ҳар ҳолда, бозорда 10 йил ва ундан ортиқ фаолият юритувчи турфирма ўз мижозларини алдамаса керак.
Бироқ, албатта, ҳар хил вазиятлар учраб туради. Йирик операторлардан ҳам норози мижозлар бўлади. Аммо бундай муаммолар кўпинча сайёҳлик фирмасининг фаолияти билан эмас, балки дам олувчиларнинг жойлаштирилиши билан боғлиқ бўлади.


Мана Сизга яна бир мисол. 2013 йили сайёҳлар Россиянинг яна бир турфирмаси устидан шикоят қилишади. Гап шундаки, компания дам олувчиларни Шарм ал-Шайхдаги беш юлдузли меҳмонхоналарнинг бирига майдаги байрамларга юборади, турлар эса январдаёқ сотиб бўлинган эди. Бироқ оқибатда сайёҳлар жойлашишидан аввал меҳмонхона раҳбарияти ўзгарган, ходимлар тарқатиб юборилган, натижада сайёҳларга хизмат кўрсатувчилар умуман қолмаган эди. Бироқ ушбу тур фирмада сайёҳларни шу савиядаги бошқа меҳмонхонага жойлаштириш учун барча зарур ишлар қилинган. Мавжуд муаммоларга қарамай, мижозлар хавотир олмасликлари учун компания қўлидан келган барча ишни қилган. Шубҳали ва ишончли фирмаларнинг фарқи шундаки, йирик компания ўз нуфузи ва мижозларини доим қадрлайди.

6-маслаҳат


Турфирма ишончли ҳамкорлар – қабул қилувчи компаниялар билан алоқани узвий йўлга қўйиши ўта муҳим. Чунки борилган жой учун туроператорлар барчасини тўлашган, бироқ хориждаги компания инқирозга учраган, каби можароларни кўп бор эшитганмиз.


Бундай тушунмовчилик Россия туркомпанияси ва Туркиянинг  турфирмаси ўртасида рўй берган. Сайёҳлар тўловни амалга ошириб бўлган бир пайтда бу фирмаўзини банкрот деб эълон қилган. Турфирма ўша вақтга қадар ишончли, нуфузли компания сифатида эътироф этиб келинаётган эди. Оқибатда ўз мижозлари ҳақида ғамхўрлик қилиб келган рус турфирмалари барча харажатларни ўз бўйинларига олишган, ишончсиз компания эса сайёҳлик бозорини шунчаки тарк этиб қўя қолган.


7-маслаҳат


Турфирмага қўнғироқ қилавермасдан, шахсан ташриф буюринг! Чиндан ҳам ишончли бўлган мутахассисларга эга компания учун бир соат вақтингизни қизғанманг. Турфирма пештахтасида нималар ёзилганига эътибор беринг, офисдаги ҳолатга назар солинг: хариталар, диққатга сазовор жойларнинг суратлари, умумий ишчи муҳит, ходимларнинг ташқи кўриниши, сертификат ва мукофотларнинг мавжудлиги – буларнинг барчаси мижозларга нисбатан очиқликни шакллантиришда муҳим омил саналади.


8-маслаҳат


Ўзингизни бироз муддатга психологдек тасаввур қилинг. Ўзингиз билан ишлаётган турфирма менежерининг ўзини тутишига эътибор беринг. Агар у Сизга ўз фикрини зўрлаб ўтказишга интилаётган бўлса, кетиб қолишингиздан қўрқса ва турфирмасини мақтайверса, демак, бу турфирмада мижозлар етишмовчилиги борлигидан дарак беради. Сайёҳлик менежери – бу ўз фикрини мажбурлаб ўтказувчи эмас, мижоз сўровига мос равишда керакли маълумотни объектив ва тўғри етказиб берувчи инсон. Бошқача бўлиши мумкин эмас.


9-маслаҳат


Барча зарур ҳужжатлар – шартнома, чипталар, ваучерлар ва ҳ.к.ларни Сизга тақдим этишларига эътибор беринг. Ҳужжатларни расмийлаштиришда шаффофлик турфирмага бўлган ишончингизнинг ортишида етакчи омилга айланади.

10-маслаҳат


Танишларингиз билан маслаҳатлашинг! Қариндош, дўст ёки шунчаки танишларингиз орасида кўп саёҳат қилувчилар топилади. Уларнинг фикрига қулоқ тутишдан уялманг, улар кимга мурожаат қилганликлари ва нима учун айнан ўша турфирмани танлаганликларини аниқлаштиринг.

Хотима ўрнида дунёдаги энг кўп инсонлар ташриф буюрувчи, энг «қиммат» шаҳар – Сингапур мисолида баъзи бир рақамларни келтириб ўтмоқчимиз. Иқтисодий ўсиш модели феномени ва аҳоли учун мавжуд жиддий қонун-қоидаларга қарамай, 2013 йилдан буён ушбу шаҳарда 680 та сайёҳлик фирмаси ёпилган! Тасавур қиляпсизми: 680! 2018 йилнинг биринчи квартали якунигача 60 та сайёҳлик фирмаси инқирозга учраган. Яъни банкротлик ва ёпилишдан ҳеч бир мамлакат тўлиқ ҳимояланмаган. Ҳатто энг «қиммати» ҳам.

Эҳтимол, нега биз юртимиз мисолида статистика ва рақамларга мурожаат қилмадик, деб сўрарсиз. Биз бу ҳақда ҳеч қандай маълумотга эга бўлмаганимиз учун эмас, балки одоб-ахлоқ меъёрлари юзасидан шундай қилмадик. Ҳа, айтганча, нега буларнинг барчасини Сизга ёздик? Боиси дам олиши учун пул тўлаётган одам чиндан ҳам ўзини бахтдан еттинчи осмонда ҳис қилиши ва ҳордиғи салбий ҳолатлардан холи бўлишини истаймиз! Ёзги таътилингиз ажойиб ўтсин!

 

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top