Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 11,286,000
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Рождество в Европе
от UZS 4,845,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 8,075,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 9,500,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 5,890,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 9,623,500
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 8,075,000
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 7,334,000
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

В Грузию — на лечение и отдых
от UZS 9,025,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Рождество в Италии и Франции
от UZS 9,310,000
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Сказочная Европа
от UZS 6,460,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Новогодние приключения в Баку
от UZS 5,016,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Праздничный Стамбул
от UZS 8,806,500
ПОДРОБНЕЕ

21-11-2018 18:48

Қишда Карлови Варида умуман қилмаслигингиз лозим бўлган 7 та нарса

812

0

Карлови Вари – бу минглаб сайёҳлар йилдан-йилга соғлик, гўзаллик ва ёшлик сирини излаб келувчи Европанинг энг яхши курортларидан бири. Карлови Варининг мўъжизавий суви ва замонавий санаторийларидан барча хабардор. Сайёҳлар бу ерга асосан ёзда, таътиллар мавсумида келишади. Бироқ бу ерда «мавсум – мавсум эмас» деган тушунча йўқ: Карлови Варида йилнинг исталган фаслида даволаниш учун ажойиб шарт-шароитлар яратилган! Бугун биз даволаш муолажалари самараси юз фоизлик бўлиши учун қишда Карлови Варида нималар қилмаслик кераклиги ҳақида сўзлашамиз!

Сув ичиб даволаниш баҳор ва ёзда самаралироқ деб ҳисоблаш


Аслини олганда, йилнинг қай мавсуми бўлишидан қатъи назар шифобахш сувни ичиб даволаниш бир хил самара келтиради. Карлови Вари минерал булоқлари 3 метр чуқурликда жойлашган, шу сабабли ҳеч қандай совуқ уларга тўсқинлик қила олмайди. Аксинча, Tripadvisor даги кўплаб сайёҳларнинг фикрига қулоқ тутсак, тонг саҳардан мусаффо ҳавода сайр қилиш ва шифобахш илиқ сувни ичиш ҳақиқий ҳузур эканлигига гувоҳ бўламиз!

Сиз курорт ҳудудининг маркази – «Гейзер» номли илиқ ва энг қувватли булоққа йўл олишингиз мумкин. Ундаги сув ҳарорати – нақ 72 градус! Шу ернинг ўзида, яъни Гейзер колоннадасида ҳар куни бешта булоқдан бирида идишингизга сув тўлдириб олиш имконияти бор.

Ўз ихтиёрингизча сув ичиш


Ёдда тутинг: Карлови Варига борганингизда, биринчи навбатда, шифокор ҳузурига кириб, барча зарур муолажалардан ўтиш ва анализлар топшириш лозим, шундан сўнггина, доктор кўрсатмасига биноан сув билан даволаниш мумкин!

Карлови Варида қандай касалликлар даволанишини қисқача яна бир карра эслатиб ўтамиз. Булар:
Ошқозон-ичак йўллари

касалликлари, жумладан ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси, ичак фаолиятининг бузилиши, ошқозон, ўт пуфаги, жигар касалликлари;


Моддалар алмашинувининг бузилиши – қандли диабет, ортиқча вазн ва семизлик;


Таянч-ҳаракат аппарати касалликлари ва ҳ.к.


Сув ичиб даволаниш борасидаги шифокор тавсияларига амал қилмаслик


Карлови Вари сувларининг даволаш самарасини ошириш учун бир қанча қоидаларга амал қилиш лозим. Биринчи навбатда, сувни махсус чинни ёки сопол идишда сувичиргич ёки трубкача билан ичиш керак. Бунда сиз кичик қултумлаб ичасиз ва сув бутун организмингизга ижобий таъсир кўрсатади. Трубкача ва сувичиргич эса тишларингиз эмалини сақлаб қолишга ёрдам беради!

Сувни шифокор кўрсатмасига қараб овқатдан 30, 45 ёки 60 дақиқа олдин ичилади.


Гейзер газлари билан бойитилган энг шифобахш сув эрталаб бўлади, шу сабабли биринчи сув қабулини соат 6 да ўтказганингиз маъқул.


Карлови Варида фақат сув ичиш билан даволанилади деб ҳисоблаш


Айни вақтда Карлови Варида жаҳон даражасидаги санаторийлар фаолият кўрсатмоқда, у ерда дам олишни даволаниш билан бирга олиб бориш катта фойда келтиради. Бироқ шифокор кўрсатмасига биноан дам олувчиларга бошқа даволаш муолажалари ҳам таклиф этилади. Бунга минерал, карбонат ангидрит, марварид ванналари, сув остида уқалаш, Шарко души ва бошқалар киради.

Торфли ванналар ва аппликациялар катта муваффақиятга эга. Газли уколлар ва қуруқ карбонат ангидрит ванналари ҳам организмга катта шифобахш самара беради. Ультратовуш, лазер, магнитотерапия, диатермия, гальваник ванналар, ёруғлик терапияси, даволаш бадантарбияси, парҳез терапияси ва физиотерапия ҳам Карлови Вари санаторийларида фаол ишлатилади.

Совуқдан қўрқиб меҳмонхонада қолиш


Чехия бетакрор табиатга эга! Карлови Вари дам олувчиларга тонг шабнамидек мусаффо ҳаво улашувчи ўрмонлар билан ўралган. Шу боис совуқдан хавотирланманг: юмшоқ иқлим сабабли бу ерда совуқ асло сезилмайди. Қор эса фақатгина ажойиб кайфият улашади ва сафарингизни янада жозибали қилади!

«Бехеровка»ни ичишдан қўрқиш


«Бехеровка» ликёри ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Агар йўқ бўлса, қисқача тўхталиб ўтамиз: гиёҳлардан тайёрланган ушбу шифобахш ичимликни фақат шу ерда татиб кўрасиз. «Бехеровка» овқат ҳазм бўлишини яхшилайди, ошқозон фаолиятини фаоллаштиради, ошқозон шираси секрециясига ёрдам беради. Агар ҳар куни овқат маҳали ичимликни 20 миллиграммдан ичсангиз, овқат ҳазм қилиш фаолиятининг бузилиши, метеоризм, кекириш, жиғилдон қайнаши ва бошқа ёқимсиз ҳолатлардан қутуласиз! Бироқ барчасида меъёрга амал қилмоқ даркор!

Экскурсияларни рад этмоқ


Қиш – меҳмонхонада беркиниб муолажадан муолажагача телевизор ёнида ётиш учун сабаб бўлолмайди. Ахир сизда Прага бўйлаб экскурсия қилиш ва қадимий пойтахтни эртакнамо қишки безакда томоша қилиш имконияти бор!

Шунингдек, Дрезденга бориб ўзингиз ва яқинларингизга сифатли, мақбул нархларда совғалар харид қилишингиз мумкин. Биратўла ажойиб шаҳарни томоша қилиб, олам-олам таассурот оласиз!

Айтганча, дам олиш кунингизни янада мароқли ўтказиш учун Крумловга сафар ва Чехиянинг энг қадимий, энг чиройли қасри – Глубока над Влтавойга саёҳат уюштиришингиз мумкин!

Қадрли дўстлар, мақоламиз сиз учун фойдали бўлди ва тавсияларимизга қулоқ тутиб сиз Карлови Варида ёқимли онларни ўтказасиз деб умид қиламиз. Айни вақтда, «Аэрофлот» авиакомпанияси ўтказаётган акция туфайли бизда жуда ҳам қулай таклиф бор: яшаш, даволаш, уч маҳал овқатланиш, барча авиапарвозлар, Прагага трансфер ва тиббий суғуртани ўз ичига олувчи KOLONADA меҳмонхонасида бир киши учун 11,9 млн сўмга дам олиш! Таклиф – бу ерда. +99871 200 55 44 рақамига зудлик билан қўнғироқ қилинг, жойлар сони чегараланган!

 

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

100031, Узбекистан, город Ташкент
Яккасарайский район,
улица Юсуфа Хос Ходжиба, 69.

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top