Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Вьетнам

Комби тур «Нячанг и Куала-Лумпур»
от UZS 5,142,500
ПОДРОБНЕЕ

Португалия

Экскурсионные туры в Португалию и Испанию
от UZS 7,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 4,675,000
ПОДРОБНЕЕ

Малайзия

Загадочное Борнео
от UZS 5,100,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

На отдых в Паттайю
от UZS 2,890,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 4,080,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Анталия: раннее бронирование на лето-2019 (через Шымкент)
от UZS 6,145,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Халяльный тур в Турцию сразу после священного месяца Рамазан
от UZS 8,695,500
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Прямые чартерные рейсы в Карловы Вары из Ташкента
от UZS 15,878,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,375,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 8,338,500
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

В Эмираты из Ташкента с Fly Dubai
от UZS 4,097,000
ПОДРОБНЕЕ

Индонезия

Каникулы на сказочном Бали
от UZS 6,035,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,675,000
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Романтика белых ночей (Санкт-Петербург)
от UZS 3,102,500
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

Халяльный отдых в Дубае (вылеты из Ташкента)
от UZS 3,757,000
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 4,972,500
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Такая разная Европа: Рим + Коста-Маресме + Париж
от UZS 6,528,000
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Замки Баварии и Чехии
от UZS 4,887,500
ПОДРОБНЕЕ

28-01-2019 16:48

Қиш тугамасдан туриб бориш мумкин бўлган 7 та йўналиш

134

0

Қишнинг сўнгги ойида баъзан кўнгилни ғашлик босади. Бунга сабаб совуқдан чарчаганимиз учунми (бироқ, тан олинг, бу йилги қишда биз ўзбекистонликлар қорни ҳозирча деярли кўрмадик), кўнгил баҳор ва илиқликни истагани учунми, билмадим... Бундай вақтда нима қилиш кераклигини биласизми? Тўғри, жомадонларни йиғиштириб аэропортга шошилиш ва қишда қуёш чарақлаб турувчи жойларга учиш! Биз эса ўзингизни бахтдан еттинчи осмонда ҳис қилиш учун февралда қаерга бориш кераклиги ҳақида сўз юритамиз!

 

Ҳиндистон, Гоа

Февраль ойи бу ерда роҳат-фароғатнинг ўзгинаси! Ҳеч қандай муссон ёмғирлари, шамоллар ва булутни кўрмайсиз: қуруқ ва қуёшли об-ҳаво ҳар куни ажойиб кайфият тақдим этади!

 

Гоа – бу ўз таътилини мароқли ва сермазмун ўтказишни хоҳлаганлар учун ажойиб танлов! Ўзига мафтун қилувчи биринчи жиҳат – бу февралда ҳарорати 26-27 °С гача етувчи денгиз.

 

Бироқ Гоа фақат меҳмонхона ва пляжлардан иборат деб ўйламанг. Мисол учун, экскурсияга йўл олиб штат тарихи билан танишиш, бозорларни айланиш ёки чакалакзор бўйлаб ҳақиқий саргузаштни ҳис этиш мумкин!

 

Яна Гоа – бу бой ўтмиш ва маданиятга эга бўлган жаннатмакон ўлкани ўрганиш истагида бўлганларни бефарқ қолдирмайдиган кўплаб қишлоқчалардир.

Айтганча, агар омадингиз кулиб боқса, сиз халқ байрамларидан бирида иштирок этишингиз мумкин. Уларнинг барчаси жуда ҳам ёрқин, қизиқарли, жонли ва қувноқ ўтади! Мисол учун, мусиқачилар турли йўналишларда ўз маҳоратларини намойиш қилувчи «Поп, пит ва жаз» фестивали!

БАА, Дубай

Дубай нимаси биландир совғалар тўла қутичани эслатади: уни очишингиз биланоқ у ердан ёқимли янгиликлар таралади! Гоҳ Дубай курортида Nutella шоколадили фаввора ўрнатишса, гоҳ янги кўнгилочар парк ишга тушади, баъзан эса жаҳон даражасидаги ресторанлар меҳмонларни хурсанд қилиш учун шай туради! Шу сабабли кайфиятингизни кўтаришни истасангиз, Дубайга марҳамат!

 

Бунинг устига Дубай ҳам ёлғиз саёҳат қилиш, ҳам оилавий дам олиш учун маъқул келади. Ёш жуфтликлар учун эса бу ерда совғалар бисёр! Амирликлар бўйлаб экскурсияга ҳашаматли вертолётда парвоз этинг, ҳаво шарида саҳарни қарши олинг, саҳро бўйлаб сафарини ҳам эсдан чиқарманг!

 

Албатта боришингиз лозим бўлган жойлар рўйхатини тузиб чиқинг – энг баланд Бурж Халифа биносининг кузатув майдончаси, Wild Wadi ва Aquaventure аквапарклари, Феррари ва Dubai Parks and Resorts парклари!

 

Ҳа, айтганча, февралда Амирликларда бир йўла бир нечта тадбирларда қатнашишингиз мумкин. Масалан, оловлар фестивали, теннис бўйича Dubai Tennis Open халқаро мусобақаси, гольф бўйича «Desert Classic» турнири ва ҳ.к.

 

Шри-Ланка

Катта шаҳарнинг шовқини, ғала-ғовури ва чарчоғидан узоқроққа кетмоқчимисиз? Унда қўрқмасдан Шри-Ланкага йўл олинг! Бу ерда вақт шу қадар секин ўтадики, ҳар бир дақиқадан завқ олишга улгурасиз!

 

Одатий осиёча ҳаёт тарзини кўрмоқчимисиз? Унда шаҳар юраги, Коломбо шаҳрига ташриф буюринг! Бу ерда тарих замонавийлик билан қоришиб кетади ва ушбу уйғунлик ўзгача манзара кашф этади!

 

Коломбода турли дин ва миллат вакиллари аҳилликда ҳаёт кечиришади. Бу ерда Жоме ул-Алфор масжиди, Гангарамая будда маркази, Ганешан, Эски ва Янги Катиресан ҳиндуийлик ибодатхоналари, Муқаддас Люция ва Муқаддас Пётр черковлари бор.

 

ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган, оролнинг маданий маркази ҳисобланган Канди эътиборга лойиқ. Саройлар, қадимий монастирлар, эски харобалар, фрескалар... Бир сўз билан айтганда, гўзаллик!

 

Шри-Ланка эса қум ва денгиз шинавандалари учун – бу Негомбо, Маунт-Лавиния, Ваддува, Калутара, Берувелла ва бошқа курортлар.

 

Миср, Шарм ал-Шайх

Сўнгги пайтларда Мисрда дам олиш тобора урфга кираётганлигини сиз ҳам сезяпсизми? Бунга сабаб янги йўналишлар қизиқиш уйғотаётганлиги ва эҳромлар бўлса, ажабмас. Ҳатто у ерга тўғридан-тўғри чартер парвозлар йўлга қўйилди!

 

Шарм ал-Шайх – бу мазали таомлар ва денгиз саргузаштларини севувчилар учун ҳақиқий жаннат! Дайвинг, снокерлинг – кўпчилик Қизил денгизнинг гўзалликларидан баҳра олиш учун Мисрга боради!

 

Яна Шарм ал-Шайхда кечқурун шаҳар айланиш, миср таомларини татиб кўриш, яқинларингизга совғалар харид қилиш ва «All inclusive» тизими бўйича дам олишни ўзингизда ҳис қилиш мумкин!

 

Таиланд, Самуи

Сиам кўрфазидаги жаннатмакон бурчак, кокослар, денгиз ва абадий бахт ороли! Агар таътилингиз мукаммал бўлишини истасангиз, у ерга февралда борганингиз маъқул, чунки бу вақтда ёмғирлар ёғмайди ва денгиз суви танга хуш ёқади.

 

Самуи – бу ҳар бир киши ўзига ёқадиганини топувчи жой. Севишган жуфтликлар – майин қумли сокин пляжлардаги хотиржамликни, болалар эса – қувноқ сув ўйинларини!

 

Самуи таиландликлар ҳар бир киши ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини қадрловчи меҳмондўст халқ эканлигини англашга ёрдам беради. Бу ерда филлар дўстингизга, капалаклар эса суратингиз учун ажойиб безакка айланади. Самуи – бу экзотик мевалар, денгиз маҳсулотларидан тайёрланган мазали таомлар ва қизиқарли экскурсиялар. Самуига сафар эса – чексиз қувончли кунлардир!

 

Мальдив ороллари

Қишда кўз олдингизга келтиришингиз мумкин бўлган яна бир гўзал манзара – бу майин қум ва озода пляжларга эга Мальдив ороллари. Эҳтимол, Мальдивда суюкли инсони билан бўлишни ҳар бир киши орзу қилса керак!

 

Мальдивда беҳаловатлик нималигини унутасиз... Илиқлик ва тўлқинлардан завқ олинг, уқалашга боринг, ярқираб турган пляж бўйлаб сайр қилинг!

 

Куба, Гавана

Ўтган аср 50-йиллари суратга олинган фильмларнинг кадрларидан бирида пайдо бўлиб қолишни хоҳласангиз, Кубага боринг. Ортиқча бош қотириб ўтиришнинг ҳожати йўқ: шунчаки дунёнинг энг гўзал шаҳарларидан бири пойтахт Гаванада тўхтанг. У қумли пляжлар, саройлар, осмонўпар бинолар, эски уйлар ва кадиллакларни ўзида бирлаштиради.

 

Айтганча, Куба – бу абадий байрам ва Гавана буни тасдиқлайди. Кўчада рақс тушаётганларга қўшилиш қолди, холос!

 

Шунингдек, бу ерда ресторанлар кўп бўлиб, у ерда сизга биринчи бўлиб мохито таклиф қилишади! Озодлик оролида ҳақиқий эркинликни ҳис қилинг!

 

Шу боис, қадрли сайёҳлар, ижобий кайфият илинжида қуёш, денгиз ва бахт сари олға! Шунда февраль фақатгина илиқлик ва ижобий таассуротларни ёдга солади!

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top