Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 10,336,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 9,709,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,488,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 9,500,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 5,557,500
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Замки Баварии и Чехии
от UZS 5,462,500
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

Незабываемые каникулы в Грузии
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 10,925,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 12,920,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Экзотика Нячанга
от UZS 12,350,000
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 9,044,000
ПОДРОБНЕЕ

12-06-2018 18:00

Икки дугонанинг Европа бўйлаб унутилмас саёҳати

384

0

«Инсонни 3 нарса бахтли қилади: муҳаббат, қизиқарли иш ва саёҳат қилиш имконияти» – бугунги мақоламизнинг муаллифи Дамира Аббосова ушбу сатрларнинг шубҳасиз тўғрилигига ишонади. Мафтункор, фаол ва мақсад сари интилувчан Дамира бир жойда ўтиришга ўрганмаган. У Европа давлатлари, Туркия, Жануби-Шарқий Осиё, Россия, Украинада бўлган. Унда саёҳат қилиш борасида маълум тажриба тўпланган бўлиб, ушбу сафарлардан олинган таассуротлар билан ўртоқлашмоқчи. Бугун у дугонаси билан Европа бўйлаб қилган сафари ҳақида сўзлаб беради!

Бошланиши


Бу 2017 йили содир бўлган. Биз дугонам билан Европага боришга қарор қилдик. Дугонам Италияни, мен эса Испанияни томоша қилмоқчи эдик. Бундан ярим йил аввал Париж ва Римда бўлганимга қарамай, Европани яна бир марта кўриш зарар қилмаса керак, деб ўйладим.


Сафаримизни аввалдан режалаштира бошладик. Агар 25 майда учадиган бўлсак, февралдан тайёргарлик кўрдик. Чунки, биринчидан, чипталарни олдиндан харид қилиш – бу тежамли. Иккинчидан эса, Европада ҳар бир дақиқангизни самарали ўтказишни хоҳласангиз, барчасини икир-чикиригача ўйлаб чиқишингиз лозим.


Мисол учун, ички парвоз ва ҳаракатланиш йўналиши. Чипталарни (бу «Рим – Венеция», «Венеция – Барселона», «Барселона – Париж» лоукостерлари авиачипталари эди) ўзимиз аввалдан сотиб олдик. Юкимиз бўлмаганини инобатга олган ҳолда у ҳар биримизга 130 евродан тушди. Меҳмонхонани ўзимиз Интернет орқали танладик, бироқ бронлаштириш учун сайёҳлик фирмаларидан бирига мурожаат қилдик, чунки меҳмонхоналарни шундай бронлаштириш қулай ва арзонроқ. Виза олдик. Шундай қилиб, энг ёрқин ва қизиқарли саёҳатга тайёр бўлдик!


Рим


Демак, Тошкентдан биз даставвал Римга йўл олдик. Самолёт иллюминаторидан Италияни ҳис қила бошлайсан...


Рим – катта шаҳар. У ерда сайёҳлар кўп, ҳамма қаергадир шошган... Агар гид олсангиз, йўналишингиз анъанавий, асосий обидалар бўйлаб ўтиши аниқ: Колизей, Ватикан, Треви Фаввораси, Пантеон ва ҳ.к. Бироқ, Римга бордингизми, буларни албатта кўришингиз лозим бўлади.

Айтганча, кичик маслаҳат: Европада темир йўл вокзалига яқин бўлган меҳмонхонага жойлашинг. Чунки, биринчидан, Европада темир йўл алоқаси яхши йўлга қўйилган. Иккинчидан, кўпчилик экскурсион автобуслар ўз ҳаракатини шу ердан бошлайди. Учинчидан эса, инфратузилма яхши: вокзал ёнида доим кўплаб дўкон, дорихона, пул алмаштириш шохобчалари – сайёҳлар учун зарур бўлган барча шароит мавжуд.
Флоренция
Римдан биз бир кунга Флоренцияга бориб келишга қарор қилдик. Римнинг ўзида поездга чипта харид қилдик. Бироқ буни олдиндан online қилсангиз бўлади, бу Сизга арзонроққа тушади. Римдан Флоренциягача поездда тахминан икки соатлик йўл. Европада поездлар шинам, шу сабабли вақт қандай ўтганини сезмай ҳам қолдик.
Флоренция эса... Бизга Флоренция жуда ёқди. Катта, сершовқин ва қайноқ Римдан сўнг у кичик, сокин ва осойишта кўринади.

Флоренциядан сўнг бутун умрга ёдимизда қолган эртакнамо Венецияга бориш учун биз кечки пайт Римга қайтдик!

Венеция
Венецияда иккита аэропорт бор: Марко Поло номли ва «Тревизо». Улар материк қисмида жойлашган ва «катта ер» (у ерда асосий, марказий Венецияни шундай аташади)га бориш учун сув ёки автотранспорт керак бўлади. Биз трансфердан тежаб қолишга қарор қилдик ва тунги соат 12 да учиб келганимиздан сўнг меҳмонхонага мустақил йўл олдик. Шуни айтиш керакки, аэропортда ўз меҳмонхонангиз ва манзилингизни кўрсатишингиз мумкин бўлган устунлар бор бўлиб, Сизга қайси бекатгача боришингиз кераклиги тушунтирилади. Бироқ жойлашган меҳмонхонангизни осон топиш учун шаҳар харитасини олдиндан чоп этишга ҳаракат қилинг. Венецияда ўзингизни ҳар доим, ҳатто тунда ҳам хавфсизликда сезасиз.
Биз Венецияда 5 кун бўлдик ва бу шаҳар бизни ўзига батамом мафтун айлади! У хушманзара, чиройли, романтик шаҳар экан.

У ерда «зарарли» ерусти жамоат транспорти деярли йўқ, фақат пиёда ёки сувда – вапоретто катерлари, гандола ва такси-катерларида ҳаракатланиш мумкин.

Венеция – арзон шаҳар эмас. Бу ерда барчаси учун тўлаш керак бўлади.
Биз, асосан, «катта ер»нинг марказий қисмида мустақил сайр қилдик, Сан-Марко майдони ва черковини, устунлар, соат минораси, Дожей Саройини томоша қилдик.

Энди эса марказда тўхташ эмас, шаҳар ичига кириб айланиш кераклигини тушуниб етдим, чунки у ердаги ҳамма кўчалар тор ва манзарали! Умуман олганда эса, Венеция – кўп сайр қилиш керак бўлган жой.

Канал бўйлаб гондолада сайр қилиш – арзон эмас, бир киши учун тахминан 70 евро. Бироқ Венецияга бориб гондолада учмаслик – бу Венецияга бормаганлик билан баробар! Биз ҳам, албатта, учдик.

Гондольерлар – киришимли инсонлар. Улар ўз пулларини «ҳалоллаб» топишади: саёҳат давомида қўшиқ куйлашади, кўплаб қизиқарли ҳикояларни айтиб беришади. Маълум бўлишича, бу касб Венецияда авлоддан-авлодга ўтиб келади. Ва бу касб нуфузли саналади!

Венецияда нархлар арзон эмаслигига қарамай, у ерда ҳам сотиб олиш мумкин бўлган нарсалар бор. Венециядаги жуда машҳур икки орол Мурано ва Бурано деб номланади. Мурано ойнаси – дунёдаги энг машҳурларидан бири. У ер аҳолиси ўз ҳунарини Қадимий Рим ойначиларидан ўзлаштирган, деб ҳисоблашади. Ҳамма шишадамларнинг ўз маҳорат сири бор.

Венецияда кўплаб сувенир ниқоблар бор: чиройли, қувноқ, ранг-баранг, қўлда ишланган ва ҳ.к.
Магнитча ва бошқа анъанавий совғалар ҳам бу ерда кўп. Фақат биринчи куни эмас, кейинроқ, эҳтирослар бироз пасайганда сотиб олишга ҳаракат қилинг. Шунда Сиз марказда эмас, нархлар бироз арзон бўлган чеккароқ жойлардан харид қиласиз.
Айтганча, Италияда жуда ҳам сифатли чарм буюмлари – бутун дунёга машҳур пойабзал, сумкалар, ҳамён, портмонеларни топасиз. Бироқ ўзимизнинг бозорлардаги каби яхшилаб савдолашиш керак.
Бироқ, умуман олганда, кўп сайр қилиш лозим!

Барселона ва Коста-Брава
Венециядан биз Барселонага йўл олдик (қизиғи, бир аэропортга бориб, бошқасидан учдик).

Эҳ, Эль-Прат аэропортига қўнишимиз биланоқ Каталония ва Испанияга нисбатан ҳис қилган ижобий ҳис-туйғуларимни тасвирлаб беролмасам керак. Испанларнинг меҳмондўстлиги ва меҳрибонлигига ўша ернинг ўзидаёқ амин бўлдик! Аэропортдан трансферимизни топа олмай, асабийлашаётганимизда бир йигит ёнимизга келиб, ёрдам бергани эсимда. Ва бу ягона ҳолат эмас эди. Дугонам билан шаҳар харитасини ушлаб, қаерга боришимизни билмай хуноб бўлаётган пайтимиз ҳам ёдимда қолди. Бир нотаниш кишидан тўғри кетаяпмизми-йўқми, деб сўраганимизда, у барчасини тушунтириб, сўнг машинасидан тушунарлироқ харитани чиқариб бизга берди!

Гуэль паркига бораётганимизда бизга нафақат йўл кўрсатган, балки ўзи ҳам биз билан бирга борган бир кампир учради. Йўл-йўлакай эса ўзи, оиласи ва умуман, Каталония ҳақида сўзлаб берди. Буларнинг барини инглиз тилида гапирди!
Шундай қилиб ўзимиз учун буюк испан қалбини кашф қилдик: у ерда инсонлар доим ёрдамга шай, керак бўлса қорнингизни тўйдириб ҳам қўйишади! Барселона сокин, Италиядагидек ҳеч ким ҳеч қаерга шошмайди, каптарлар кўп.

Ҳамма ҳаётдан завқланган, ижобий кайфият ҳукмрон ва табассум қилишади. Ҳамма испан миллий тансиқ таоми – хамон ейди.
Биз Барселонада икки кун бўлдик, барчасини кўриш учун автобус экскурсиясига бордик. Барча сайёҳлик жойларида бўлдик, жумладан, Саграда Фамилия ибодатхонасида, Гуэль паркида, Гуэль саройида, Каталония майдонида, стадионда ва бошқа жойларда.

Монжуик ва Тибидабо тепаликларидан Барселонанинг ажойиб манзарасини томоша қилиш мумкин!

Сайёҳларга маслаҳатим: машҳур обидаларга чипталар бу ерда вақт бўйича сотилади. Мисол учун, бугун чипта харид қилсангиз, кўзланган манзилга эртасига соат 3 да бора оласиз. Бу, бир тарафдан яхши, чунки навбат бўлмайди. Бироқ, бошқа тарафдан, ўз дам олишингизни режалаштирган кунингизга умуман чипта топа олмаслигингиз мумкин.
Барселонадаги шопингни айтмайсизми?! У ерда мақбул нархларда харид қилишингиз мумкин бўлган кўплаб испан бренди дўконлари бор!
Барселонадан сўнг икки кун дам олишга қарор қилдик ва Коста-Брава пляжига бордик. Пляжлар тоза, меҳмонхона томонидан соябон ва ёғоч каравотча берилади. У пайтда Ўртаер денгизи ҳали бироз совуқ эди, бироқ айнан шуниси менга ёқди! Шу сабабли мен маза қилиб суздим ва қуёшда тобландим!
Париж
Бундай ажойиб дам олишдан сўнг саёҳатни давом эттирса ҳам бўлади! Кейинги манзилимиз Париж эди! Асосийси, Париж аэропортидан марказга етиб олиш: хоҳ шатлбасда, хоҳ метро ёки автобусда бўлсин, марказда эса қўрқмасдан таксига ўтириб ўз меҳмонхонангизга борсангиз бўлади. Мен Эйфель минораси ёнидаги меҳмонхоналарни тавсия қилган бўлар эдим.

Чунки барча кечки мўъжизалар ўша ерда содир бўлади. Кечқурун Марс майдонига бориб, шампань харид қилиш мумкин. Минора ёнида у 50 евродан сотилади, бироқ савдолашсангиз, 40 еврога олишингиз мумкин.

Албатта, биз Нотр-дам-де-Парига бордик, Монмартр бўйлаб сайр қилдик, барча сайёҳлик объектларига ташриф буюрдик.

Бироқ мен у ерга кўп борганман, шу боис янада кўпроғини хоҳлаган эдим. Мулен Руж ёки Лидо намойишига тушиш истаги кучли эди. Бироқ чипталар қолмаган экан. Ҳар доим нимани томоша қилишга бораётганингизни, артист ва шоу яхши ёки зерикарли эканлигини билишингиз керак. Боиси чипталар анча қиммат туради. Адашиб қолмаслик лозим.
Жуда ҳам жозибали, мақбул нархлардаги орган мусиқаси концертини Сент-Шапель қироллик ибодатхонасида тинглаш мумкин. Ўтган сафарги саёҳатимда менга омад кулиб боқди ва Вивальдини тинглаш бахтига муяссар бўлдим. Қадимий готик ибодатхонада мусиқа тинглаш таърифлаб бўлмас таассурот экан. Афсуски, дугонам билан у ерга бориш насиб қилмади.

Бироз таомлар ҳақида
Ҳар бир шаҳарнинг ўз машҳур қаҳвахона ва ресторанлари бўлади. Мисол учун, 100 ёшдан ошган қаҳвахона.

Парижда, мисол учун, 150 ёшдан ошган қаҳвахона бор ва у қадимий тор кўчада жойлашган, у ерда қачонлардир машҳур шоирлар қаҳва ичишган...
Италияда бу дунёдаги энг ширин музқаймоқлардир.

Ва спагетти!

Римда, Пьяцца ди Спаньяда кичкинагина қадимий қаҳвахона бўлиб, у ерга кўплаб машҳур шахслар келишади. Улар орасида кино ва театр юлдузлари, ёзувчи ва шоирларни учратиш мумкин.
Ичимликлар ҳақида гап кетганда, Испанияда сангрия ва спритцни татиб кўришни маслаҳат бераман, Италияда эса, албатта, просеко ва вино, Парижда – минора ёнидаги шампань!

Сўнгсўз ўрнида
Шунинг билан сафаримиз ниҳоясига етди, бироқ у кўплаб ёқимли таассуротлар ва ёрқин суратларни қолдирди! Сизга эса Европага боришни ва ўзингиз билан енгил оёқ кийими, иложи бўлса кроссовка, қулай кийим олишни маслаҳат бераман!

Саёҳат – бу, албатта, ҳаётимизнинг ажралмас қисми! Шу сабабли саёҳат қилинг, ҳаёт ва унинг ҳар бир онидан завқ олинг!

Автор статьи: Дамира Аббасова

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top