Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 10,336,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 9,709,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,488,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 9,500,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 5,557,500
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Замки Баварии и Чехии
от UZS 5,462,500
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

Незабываемые каникулы в Грузии
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 10,925,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 12,920,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Экзотика Нячанга
от UZS 12,350,000
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 9,044,000
ПОДРОБНЕЕ

04-12-2017 12:00

Great Wall Media, Simple Café, осмон, парашют ва саёҳатлар

621

0

Шоҳрух Яссавий – тошкентлик ёш тадбиркор. У ҳозирда Great Wall Media креатив бюросининг ривожланиш бўйича менежери. Бундан олдин эса унинг ҳаёти паст-баландликлар, ўқишдан ҳайдалишлар, парашютлар ва ҳ.к.лардан иборат эди. Буларнинг барчаси ҳақида у Tatil.uz ўқувчиларига ҳикоя қилиб беради.

- Айтинг-чи, Great Wall Media ғояси ва умуман, бизнес юритиш фикри қандай пайдо бўлган?


- Мен бошқалар қатори оддий талаба эдим. Икки марта институтдан ҳайдалганман. Шунда ўзим таҳсил олиш ва ўз ишимни юритишга қарор қилдим. Бу 2014 йилда бўлган эди. Мураккаб, ўзига хос ўтиш даври.

Ўша вақт ёнимда 3 млн сўм бор эди. Бизнесда энг асосийси – алоҳида офис деб ўйлар эдим. Бундай маблағ билан Тошкентнинг бизнес марказидаги офисга имкониятим етмас, шу сабабли «Буюк ипак йўли» метро бекати ёнидаги «Светлана»дан ижарага офис олдим. Ўша пайтда мен учун мавқе ва шахсий иш жойи муҳимроқ бўлган. Мен мижозсиз ва ходимлар штатисиз деярли уч ой якка ўзим ўтирдим. Ягона ижобий ҳолат – бу қилинган жуда ҳам кўп хатолар эди!!! Омадсизлик, йиқилиш ва етишмовчиликдан сўнггина тажриба тўпладим.

- Кейин-чи?


- Кейин эса ўйлаб, барчасини режалаштира бошладим. Офисимни «Дархон»га кўчирдим. Жамоа тўпладим ва ишларим юриша бошлагандай бўлди... Бироқ яна хатога йўл қўйдим...


- Яна қандай хато?


- Рўёбга чиқарган, бироқ юрита олмаган бир орзуим туфайли лойиҳага қўл урган эдим. 2016 йил аввалида менга умумий овқатланиш жойини очиш таклиф қилинди. Ўша пайтда на иш тажрибам, на ушбу соҳада ишлаш учун керакли бўлган билимим етарли эди. Ғоядан илҳомланиб, келажагини ўйламабман. Шу сабабли 2016 йил баҳорида очилган Simple Café ноябрга келиб ўз фаолиятини тўхтатди.


Англаганингиздек, унинг моҳияти оддий эди. Дўст ва яқинларингиз билан ташриф буюриш мумкин бўлган, барча учун мўлжалланган оддий қаҳвахона. Ғоялар кўп эди: «ўзинг билан китоб олиб кел ва қаҳвага эга бўл»дан жума кунги киноклубгача. Бироқ...

- Қандайдир муаммо пайдо бўлдими?


- Ғоя ва уни амалга ошириш – бошқа-бошқа нарса. Ғояни қўллаб-қувватлаш қўлимдан келмади, бироқ яна тажриба орттирдим. Умуман олганда, 2016 йил мана шундай «тажриба» ва омадсизликларга бой йил бўлди. Энди эса барчасининг аввалида режа туриши кераклигини билдим. Энг ачинарлиси, қаҳвахона сабабли мен Great Wall Media га эътибор бермай қўйдим ва жамоамни йўқотдим.


Ноябрга келиб бир ўзим, ортиқча баҳо берилган имкониятларим, ёмон кайфият, депрессия ва қарзларим билан қолиб кетдим. Умумий овқатланиш жойи мен учун эмас экан. Икки ой ичида айнан ўзимга тегишли бўлган нарсани қўлдан бой берганлигимни англадим. Ва бу менга руҳан яқин бўлган Great Wall Media эди!

- Кейин-чи?


- Кейин Great Wall Media ни қайтадан очдим. Бироқ энди бу аниқ мақсадга, режали ва бюджети ҳисобга олинган лойиҳа эди. Ҳозирга келиб Great Wall Media – бу бир вақтнинг ўзида креатив бюро, promotion-агентлик ва дизайн студияси.

Ҳозирча коллективимиз катта эмас. Бироқ ҳамма ўз ишининг устаси. Ишимиз кўп. Буюртмалар ҳам турлича. Энг қизиқ буюртмалардан бири қўшиқчи Нилуфар Усмонова билан қилган ҳамкорлигимиз бўлди.

- Сиз учун бизнесда энг асосийси нима?


- Обрў-эътибор ва буюртмачининг кўнгли тўлиши. Мисол учун шундай ҳолат ҳам рўй берган эдики, бир мижозимиз билан тузилган шартномага кўра у бериши керак бўлган пулни, ишлар якунлангач, кўпроқ қилиб берди. «Нега?» – деб сўраганимда, ишимиз шунга арзирли эканлигини айтди. Буни эшитиш жуда ёқимли эди.


- Иш ўз ўрнига-ю, ўқувчиларимизни бўш вақтингизни қандай ўтказишингиз ҳам қизиқтиради?


- Агар ишингга бутун вужудинг билан ёндашсанг, дарҳақиқат, кўп кучингни олар экан. Шу сабабли дам олиб туриш лозим. Китоб ўқишни, сокин мусиқа таралувчи қаҳвахонага боришни ёқтираман. Яқинда парашютдан сакрадим. Қўрқинчли бўлади, деб ўйлагандим, бироқ сакраганимдан сўнг барчаси унутилди. Саёҳат пайтида мана шундай экстремал машғулотларда ўзингизни синаб кўришингизни тавсия қиламан. Бу адреналин ва янги таассуротлар олиб келади.

- Қандай дам олиш турини ёқтирасиз?


- Ҳар ҳолда пляж ва денгизда эмас. Ҳа, балки 5-10 йилдан сўнг мен Туркияга тур харид қилиб икки ҳафта оилам билан қуёшда тобланиб ётарман. Бироқ ҳозирча мен учун кашфиётлар, тарих, маданият, одамларнинг яшаш тарзи қизиқроқ.


- Борди-ю учар-гиламингиз бўлганда, ҳозир қаерга йўл олган бўлар эдингиз?


- Мени доим Шарқ ўзига тортиб келган. Балки мен шарқлик бўлганим учундир? Европага боришни камроқ хоҳлайман.

Шарқда мен чин кўнгилдан ҳордиқ чиқаришим мумкин, деб ўйлайман. Ҳар ҳолда суратлар ва видеоларни томоша қилганимда шундай туюлади. Яна яқин орада Нью-Йоркка боришни режалаштиряпман. Менга улкан, ривожланган шаҳарлар ёқади. У ер менга ёқса керак.

- Саёҳатда кутганларингиз доим ҳақиқатга мос келадими?


- Доим ҳам эмас. Яқин ўтмишдан бир мисол келтираман. Санкт-Петербургга борган эдим. Бу Россиянинг маданий пойтахти, у ердаги одамлар Москвадагидек эмас, деб ўйлагандим. Бироқ бундай бўлиб чиқмади. Петербургликлар ҳам қаергадир шошган, кўп ишловчи экан. Улар аллақачон шеърият ва романтикани унутишгандек. Шаҳар эса ростдан ҳам гўзал.

- Саёҳатдаги энг асосий совға нима?


- Китоблар. Китобдан яхши устоз йўқ, деб ҳисоблайман. Шу боис доим ва кўп ўқийман.

- Саёҳатдан олган қайси таассуротингизни кўпроқ эслайсиз?


- Севиб қолиш ҳолатини бўлса керак. Умуман олганда, севиш ва севилиш – бу яхши. Кўчани, маданиятни, инсонларни севиб қолиш мумкин. Мисол учун, сафарларимнинг бирида мен экскурсион автобусга ўтирдим. Ойнадан қараб манзарани томоша қилаётган ва гидни тинглаётган эдим. Унинг овози шу қадар ёқимли ва чиройли эдики, уни бехосдан ёқтириб қолдим. Экскурсияни гўзал, дунёқараши кенг аёл ўтказаётган эди. Кетаётиб, агар мен унинг ёшида бўлганимда, уни ўзим билан олиб кетар эдим, деб айтдим. У табассум қилиб қўйди.

- Tatil.uz ўқувчиларига тилакларингиз.


- Кўпроқ саёҳат қилинг, янги мамлакат ва инсонларни ўрганинг. Чунки ҳар бир давлатнинг ўз қадриятлари, урф-одатлари, маданияти, турмуш тарзи бор. Энг асосийси эса – Сизга ҳар сафар янги жойларни ва янги мамлакатларни севиб қолишингизни тилайман. Ўзингиз учун янги масканларни кашф этишдан қўрқманг!



Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top