Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Мальдивы

Отдых на Мальдивах
от UZS 15,120,000
ПОДРОБНЕЕ

Португалия

Экскурсионные туры в Португалию и Испанию
от UZS 7,140,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Анталия: раннее бронирование на лето-2019 (через Шымкент)
от UZS 4,645,200
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Прямые чартерные рейсы в Шарм-эль-Шейх из Ташкента
от UZS 6,073,200
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Халяльный тур в Турцию сразу после священного месяца Рамазан
от UZS 11,222,400
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Прямые чартерные рейсы в Карловы Вары из Ташкента
от UZS 15,691,200
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,375,600
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 8,240,400
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

В Эмираты из Ташкента с Fly Dubai
от UZS 4,720,800
ПОДРОБНЕЕ

Турция

В Стамбул на Фестиваль тюльпанов
от UZS 6,753,600
ПОДРОБНЕЕ

Индонезия

Каникулы на сказочном Бали
от UZS 5,544,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,620,000
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Праздничные выходные в Москве
от UZS 2,494,800
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Романтика белых ночей (Санкт-Петербург)
от UZS 3,066,000
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

Халяльный отдых в Дубае (вылеты из Ташкента)
от UZS 4,863,600
ПОДРОБНЕЕ

20-08-2018 18:30

Garabag Resort & Spa: Нафталан курортидаги жаннатмакон бурчак

656

0

Бир зумга кўзингизни юмиб, гўзал, сермаъно табассумли, нурли нигоҳли ва соғлом чеҳрали озарбайжон қизларини тасаввур қилинг. Хўш, тасаввур қила олдингизми? Агар йўқ бўлса, озарбайжон қизлари мана бундай!

Энди эса рақамларга мурожаат қиламиз. Озарбайжонда ўртача умр кўриш давомийлиги 75,2 ёш. Бу маълумотларни Озарбайжон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоат соғлиғини сақлаш ва ислоҳот маркази директори Жайҳун Мамедов жорий йилнинг апрель ойида тақдим этди.


Гўзаллик ва соғлик – шимолда Катта Кавказ ва ғарб ҳамда жануби-ғарбда Кичик Кавказ тоғларининг ярмида кўпини эгаллаган ҳудудда яшовчи озарбайжонликлар узоқ умр кўриш сирининг асосий ташкил этувчиларидандир. Бу ерда табиатнинг ҳаётбахш кучидан баҳра олувчи соғлом, куч-қувватга тўла инсонлар яшайди.

Озарбайжон пойтахтидан 360 километр узоқликда, Кичик Кавказ шимоли-шарқи ёнбағрининг адирларида 1870-йиллардан сўнг машҳурликка эришган Нафталан шаҳри жойлашган. Кейинчалик бу ерда санаторийлар пайдо бўла бошлади ва минтақа шифо маскани сифатида танилди. Бироқ Нафталаннинг ривожланиш босқичи сўнгги ўн йилликка тўғри келади, бу пайтда мазкур ҳудудда соғломлаштириш сайёҳлиги мақсадли равишда шаклланди.

Ўтган йилнинг сарҳисобини қилар экан, Озарбайжон тиббиёт ва термал сайёҳлигини қўллаб-қувватлаш Ассоцияцияси бошлиғи Руслан Гулиев Нафталан курортлари 2017 йилда дунёнинг 70 та мамлакатидан 40 мингга яқин сайёҳни қабул қилганлигини таъкидлади. Ташриф буюрганлар рўйхатининг биринчи ўрнини Россия, иккинчи ўринни – Қозоғистон, учинчи ўринни эса биз, ўзбекистонликлар эгалладик!

Озарбайжон курортларига боришга улгурган қадрли ҳамюртларимиз нафақат нафталан нефтининг мўъжизавий хусусиятларини, балки энг машҳур люкс санаторийларидан бири – Garabag Resort & Spa ҳақида ҳам билишади.

Ушбу шинам люкс отель 2014 йилнинг 1 сентябрида очилган. Қачонлардир ушбу замонавий соғломлаштириш-қайта тиклаш комплексининг ўрнида кейинчалик тўлиқ бузиб ташланган «Қорабоғ» санаторийси жойлашган эди. Бир неча йил ичида бу ерда жаҳон стандартларига жавоб берувчи янги меҳмонхона бунёд этилди.

Меҳмонхона комплексининг очилиш маросимида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва унинг рафиқаси Меҳрибон Алиевалар қатнашишди. Қизил лентани кесар экан, мамлакат президенти Garabag Resort & Spa да даволаниш ва дам олиш учун барча шароитлар яратилгани ва бу уни бошқа меҳмонхоналардан ажратиб туришини таъкидлади.

Мана тўрт йилдирки, Garabag Resort & Spa муваффақиятли фаолият кўрсатиб келмоқда ва меҳмонларнинг ижобий фикрига сазовор бўлмоқда. Меҳмонхона остонасидан кириб келган меҳмонларнинг кўзига биринчи бўлиб ташланувчи хислат – бу меҳмондўстлик. Меҳмонхонада бўлиш муддати давомида ходимлар меҳмоннинг хоҳиш-истагини бир зумда бажариб, чой, янги сиқилган шарбат ёки сув таклиф қилишади. Хушмуомала ва хайрихоҳ бўлиш – меҳмонхонадаги барча ходимларнинг асосий тамойили.

 Яна бир эътиборни тортувчи жиҳат – бу ўзгача архитектура услуби, аниқроғи, унинг оригиналлиги. Бу ерда Шарқ ва Ғарб анъаналари муваффақиятли уйғунлашган бўлиб, бевосита ажойиб меъморчилик ансамблида намоён бўлади. Хотиржамлик бағишловчи фавворалар, буюк мармар устунлар, мебелдан тортиб пардаларгача ҳар бири оригинал дизайни билан ажралиб турувчи хоналар – Garabag Resort & Spa ўз меҳмонларини мана шундай кутиб олади! Айнан шу ерда сокинлик, қулайлик ва шинамликнинг ажойиб уйғунлиги кўриш мумкин!

Энди эса хоналарга бир қаранг!

Бироқ Garabag Resort & Spa фақат шуниси билан машҳур эмас. Аслини олганда, бу нафақат Нафталанда, балки бутун Озарбайжонда анъанавий ва махсус (соғлиқни мустаҳкамлашга қаратилган) SPA-муолажалар, шунингдек, турли касалликларни даволовчи меҳмонхона комплексидир. Бунда, албатта, афсонавий нафталандан фойдаланилади!

Айтганча, ҳеч ким сизга шунчаки нафталанли ваннада ётишга рухсат бермайди. Бу ерда шифокорлар барча даволаш тадбирларини кузатиб боришади. Даставвал улар тиббий текширувдан ўтказишади ва шундан сўнггина кўрсатмалар бериб, даволанишга ижозат беришади! Garabag Resort & Spa да юқори малакали мутахассислар ишлашади, шунингдек, энг янги тиббий жиҳозлардан фойдаланилади.

Меҳмонхонада 2000 квадрат метрдан ортиқ ҳудудни эгаллаган ENTERA SPA & Wellness даволаш-соғломлаштириш комплекси ишлайди. Бу ерда шифобахш нафталан ёғи, патентланган ENTERA™ концентрати, шунингдек, Каспий денгизининг туз ва сувўтлари, вулқон лойлари ва шифобахш ўсимликлардан фойдаланувчи анъанавий ва махсус муолажалар ўтказилади. Бундай муолажалардан сўнг бутун организмнинг соғломлашиши ва релаксацияси кузатилади: моддалар алмашинуви жараёнлари фаоллашади, қон айланиши яхшиланади, токсинлар чиқарилади ва умумий ҳолат ҳам меъёрига келади...

Garabag Resort & Spa да яна сурункали касалликлар: гинекологик, юрак-қон томир, невротик, тери, шунингдек, мушак, бўғим ва бошқа касалликлар даволанади.


Garabag Resort & Spa ихтиёрида 20 та шинам муолажа хонаси, ҳаммом, кедр бочкаси, криосауна, ингаляторий, туз хонаси, дам олиш ҳудудлари, сартарошхона, косметология, тренажёр зали бўлади.

Меҳмонхонада катта ва стол тенниси, бильярд, мини-гольф, баскетбол, волейбол ўйнаш, очиқ ва ёпиқ бассейнда чўмилиш, «яшил йўлак» бўйлаб сайр қилиш мумкин.

Болалар учун ўйин майдончалари ва хоналар бор.

Кундузги даволаниш муолажаларидан сўнг меҳмонлар кечки жонли ижродан баҳра олишади ёки меҳмонхона кутубхонасида китоб мутолаа қилишади.

Ишонмаслигингиз мумкин, аммо Garabag Resort & Spa да ҳаттоки вертолёт қўниш майдончаси ҳам бор!


У ерда ишловчи ошпазлар – ўз ишининг моҳир усталари! Улар меҳмонларга озарбайжон, турк ва европа таомларини таклиф қилишади. Бу ерда шунингдек, парҳезбоп таомнома бор!

Хонага таом буюртма қилсангиз бўлади.

Айтганча, меҳмонхона комплекси ҳудудида ҳақиқий боғ-шаҳар бор. Бу ерда турли таомларни тайёрлашда ишлатилувчи мева дарахтлари, сабзавот ва кўкатлар ўсади. Агар билсангиз ганжа кўкати ниҳоятда қадрланади, унинг таъми ҳам ўзгача. Истасангиз, татиб кўришингиз мумкин!

Озарбайжондаги жаннатмакон ўлка мана шундай! У ерда сиз ва бизни доим қучоқ очиб кутиб олишади! Агар Garabag Resort & Spa га боришга қарор қилсангиз, Tatil.uz га мурожаат қилинг. Бизда ажойиб тур мавжуд! +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилсангиз, сайёҳлик менежерларимиз сизни қизиқтирган барча саволларингизга жавоб беришади. Шунингдек, Facebook даги саҳифамизга ва Telegram-каналимизга аъзо бўлинг.


Сурат: Garabag Resort & Spa

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top