Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Вьетнам

Экзотика Нячанга
от UZS 13,520,000
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Сказочная Европа
от UZS 7,072,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Золотой треугольник Турции
от UZS 7,280,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане + Баку (Азербайджан)
от UZS 7,269,600
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Чартерные рейсы в Шарм-эль-Шейх из Ташкента
от UZS 7,404,800
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 14,008,800
ПОДРОБНЕЕ

Узбекистан

Лечение в Трускавце
от UZS 16,473,600
ПОДРОБНЕЕ

Узбекистан

Однодневный тур в Самарканд из Ташкента
от UZS 457,600
ПОДРОБНЕЕ

06-01-2020 16:35

Фантастик Сингапур сайёҳ қайдларида

408

0

Дўстлар, бизнинг доимий сайёҳимиз ва блогимиз муаллифи Комил Бўронов бугун Сингапурга қилган саёҳатидан фоторепортаж билан ўртоқлашмоқда. У ўз рафиқаси Моҳидил билан Жануби-Шарқий Осиё бўйлаб қилган сафари давомида Сингапурда ҳам бўлган.

 

Сингапур – бу ноёб давлат ва мўъжизавий шаҳар, уни Чанги аэропортига борганимиздаёқ ёқтириб қолдик. Айтганча, Ўзбекистон ва МДҲ мамлакатларининг бошқа фуқаролари Сингапур ҳудудида визасиз 96 соат бўлишлари мумкин. Бироқ учиб борганда меҳмонхонага ваучер ва орқа йўналишга чиптани тақдим этиш керак бўлади.

 

Агар йўқолиб қолишдан қўрқсангиз, маҳаллий сим-карта харид қилишингиз ва бемалол ўзингиз учун керак бўлган йўллар, кафе ва ресторанларни Интернетдан излайверишингиз мумкин. Шунингдек, ўзингиз билан соябон олишни маслаҳат бераман, чунки Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида исталган пайтда ёмғир ёғиб қолиши мумкин!

Меҳмонхонага етиб боргач, биз хоналаримизга жойлашдик ва тушлик учун машҳур Newton Food Centre га йўл олдик.

 

Биз доим Marina Bay Sands меҳмонхонасига боришни орзу қилганмиз. Шу сабабли Сингапурга боришимиз биланоқ ўша ерга йўл олдик. Ва мана у, кўз олдимизда!

 

Бу эса меҳмонхона кузатиш майдончасидан кўриниш. Айтганча, ҳар бир сайёҳга мен ушбу кузатиш майдончасига кўтарилишни маслаҳат бераман. Бунинг учун тахминан 20 доллар тўлаш керак, бироқ у шунга арзийди! Шунингдек, бу ерда эсдалик учун суратга тушишни таклиф қилишади. Кейин суратнинг қоғоз ва электрон вариантларини ўзингизга сақлаб қўйишингиз мумкин.

 

Бу эса Marina Bay Sands ёнидаги Spectra лазер шоуси. Ушбу шоу 2 марта: 20:00 ва 21:00 да бўлиб ўтади. Меҳмонхонанинг кузатиш майдончасига кўтарилиб шоуни ўша ердан томоша қилиш, сўнгра пастга тушиб ушбу ажойиб томошадан яна бир карра баҳра олиш мумкин.

 

Меҳмонхонанинг ёнида сайр қилиш ҳам жуда мароқли.

 

Art Science Museum Санъат ва илм-фан музейини кўриш мумкин.

 

ДНК кўприги.

 

Буни бир қаранг, нақадар чиройли!

 

Соҳил бўйида Сингапур тимсоли – Мерлион шери жойлашган.

 

Ва албатта, Сингапурнинг машҳур осмонўпар бинолари.

 

Сингапурда таксида Grab иловасидан фойдаланиб ҳаракатланиш мумкин – бу бизнинг Яндекс-таксига ўхшаш нарса. Бироқ Сингапурда шунчаки айланиш ҳам ёқимли! Қўшимчасига бунда тежаб қолишингиз мумкин!

 

Кейинги куни биз метрогача пиёда боришга қарор қилдик ва Сингапурнинг ноёб манзараларини кўрдик! Ҳаммаёқда кўплаб дарахтлар, гуллар, ҳаммаёқ озода, саранжом-саришта ва тартибли.

 

Метрода юриш жуда қулай ва шинам, бунинг устига, анча тежамли.

 

Демак, Сингапурдаги иккинчи кунимизда биз машҳур Сентоза оролига бордик. У ерга, албатта, болаларингиз билан борган яхши, шунда сизга уч кун ҳам камлик қилса керак!

Оролга биз Cable Car арқон йўлакчаси орқали бордик.

 

Ва яна Мерлионни кўрдик!

 

Сентозада ички арқон йўли бўлиб, унинг ёрдамида орол бўйлаб бемалол ҳаракатланиш ва ушбу ноёб жойларни томоша қилиш мумкин.

 

Сентозада кафе ва ресторанлар кўп, шу боис оч қолмаслигингиз аниқ! Биз мана бундай мазали пиццани тановул қилдик.

 

Бу эса Мадам Тюссо музейида «Леди Гага» билан тушган суратим.

 

Айтганча, Сентозада ажойиб пляж бор, шу боис ўзингиз билан чўмилиш анжомларини олишни унутманг! Бу ерга ички арқон йўли билан етиб олиш мумкин.

 

Оролдаги қизиқарли ландшафт дизайни ва архитектурасига эга бир нечта суратларни кўрсатмоқчиман.

 

Охирида биз Сингапур маркази бўйлаб ва Gardens by the Bay да бироқ айланишга қарор қилдик.

 

 

Ва машҳур фантастик кечки шоуни кўрдик.

 

Сўнг OCBC Skyway осма йўлак бўйлаб экскурсияга отландик.

 

Яна Чанги аэропорти, уни қўрқмасдан Сингапурнинг яна бир обидаси дейиш мумкин!

Автор статьи: Комил Буранов

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

100031, Узбекистан, город Ташкент
Яккасарайский район,
улица Юсуфа Хос Ходжиба, 69.

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top