Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 10,336,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 9,709,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,488,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 9,500,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 5,557,500
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Замки Баварии и Чехии
от UZS 5,462,500
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

Незабываемые каникулы в Грузии
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 10,925,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 12,920,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Экзотика Нячанга
от UZS 12,350,000
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 9,044,000
ПОДРОБНЕЕ

01-05-2018 17:15

Фақатгина Барселонада қилишингиз мумкин бўлган 10 та машғулот

526

0

Қадрли сайёҳлар! Биз Европанинг энг қизиқарли ва ёрқин мамлакатларидан бири – Испанияни тадқиқ қилишда давом этамиз. Ва бугун биз фақатгина Барселонада топишингиз мумкин бўлган нарсалар ҳақида сўз юритамиз! Барселонанинг ўз ҳам кашфиёт, битмас-туганмас байрам... Келинг унинг ўзига хосликлари билан бирма-бир танишайлик. Демак, Сиз фақатгина Барселонада қуйидагиларни амалга ошира оласиз!!!

 

1. Августда Грасия фестивалига йўл олиш


Ҳар йили ўтказилувчи ушбу фестиваль барселоналиклар томонидан чиндан ҳам узоқ кутилувчи ва севимлиларидан бири ҳисобланади. Бироқ каталонияликларга байрамларнинг камлигидан шикоят қилиш ярашмаслиги аниқ: уларнинг бутун ҳаёти байрамлардан иборат!

Аммо Грасия ўзгача байрам. Бу куни шу номдаги районга минглаб сайёҳлар оқиб кела бошлайди, ахир бундай байрамни ўтказиб юбормаслик лозим. Грасия районни ранглар оламига буркаб юборади. Ҳар бир кўча ўз «қўшнисини» ҳайратда қолдиргиси келади: охир-оқибат безаш учун энг ностандарт ечимни ўйлаб топган кўча ғалаба қозонади! Байрам куни бу ерда нималарни учратмайсиз: арвоҳлар, фильм ва мультфильм қаҳрамонлари, динозаврлар ва ҳаттоки қўрқинчли сюжетлар! Барчаси шу кўчада истиқомат қилувчиларнинг ихтиёрига боғлиқ.

Грасия райони кўчаларида яшовчилар учун бу, эҳтимол, оддий мусобақадир. Сайёҳлар учун эса – бутун умр ёдда қолувчи ҳақиқий саргузашт.


2. Байкдаги экскурсия пайтида Гауди архитектурасини томоша қилиш


Барселона шу қадар катта ва гўзалки, пиёда юриб икки ҳафтада ҳам уни тўлиқ томоша қила олмайсиз! Шу сабабли бу ерда байкда экскурсиялар оммалашган!


Биринчидан, елдек учиб юрасан. Иккинчидан эса, исталган жойда тўхтаб, ностандарт ёндашувларни кўр ва йўлингда давом эт! Биратўласи йўл-йўлакай қуёшли Барселона кўчаларини томоша қил.

3. Рамбла хиёбонида «тирик» ҳайкал билан саломлашиш


Барселонанинг сайёҳлар томонидан энг кўп инсон ташриф буюрувчи ва энг машҳур ушбу кўчаси доим ўз маромида яшайди.

Бу ерда ҳеч қачон байрам тугамайди ва мусиқа садолари асло тўхтамайди. Сувенирлар, ширинликлар, гулларни доим харид қилиш мумкин. Сўзламайдиган актёрлар билан танишинг ва Испанияда ниҳоятда оммалашган тирик ҳайкаллар билан сўрашинг.

4. PortAventura да энг баланд ва тезкор вертикаль тезлаткичда учиш


Барселонадан тахминан бир соатлик йўл узоқлигида PortAventura номли европача кўнгилочар парк бор. Бу ерга экстрим ва ёрқин таассуротлар иштиёқида ҳар йили минглаб сайёҳлар ташриф буюришади. Яқин кунлар ичида биз Сизларга ушбу парк ҳақида батафсил ҳикоя қиламиз. 2017 йилда бу ерда 11 та аттракцион ўрнатилган Ferrari Park тематик боғи очилди. Жумладан Ferrari Experience ва Европадаги энг баланд ва тезкор америкача горкалар – Vertical Accelerator. Адреналинга эга бўлишни хоҳлайсизми? У ҳолда қўрқмасдан PortAventura га боринг!

5. Машҳур «Парфюмер» фильми суратга олинган жойни кўриш


Романдаги машҳур қотил тарихи воқеалари Парижда бошланишига қарамай, ушбу машҳур ва бироз қўрқинчли фильм Барселонадаги Готика кварталида суратга олинган. Шаҳарнинг ўзи ҳам айнан шу ерда пайдо бўлган ва ҳозирда унинг маркази ҳисобланади.

Квартал XII асрда вужудга келган, шу сабабли у ердаги архитектура ҳам ўзига хос. Демак, бу ерда нималарни кўришимиз мумкин?


Кафедрал черкови – La Catedral de la Santa Cruz y Santa Eulalia – ўрта аср меъморчилигининг асосий намунаси.

Қадимий Рим деворлари ва Рим минораларига эга Пласа Нова ёки Янги майдон.

Барокко услубида қурилган Епископ саройи.

Қироллик саройи.

Айтишларича, Готика кварталидаги кўчалар шу қадар кўп сиру синоатга бойки, Барселонага бориб у ерларни томоша қилмаслик – бу Барселонани ўзи учун кашф қилмаслик билан баробар экан!

6. Монжуик тепалигида кун ботишини қарши олиш


Тепалик шаҳар марказидан 180 метр баландликда қад кўтарган. Монжуик ёнбағрида Миллий сарой, Сеҳрли фаввора ва Испан шаҳарчаси архитектура комплекси, музейлар, боғлар, парк ва фавворалар жойлашган.

Энди эса ушбу тепаликда бетакрор Барселонанинг бор гўзаллигини томоша қилиб кун ботишини қарши олиш нақадар ажойиб эканлигини бир тасаввур қилинг!

7. Машҳур футбол клубининг ўйинини бевосита томоша қилиш


Дунёнинг бирор-бир шаҳри Барселоначалик спорт сайёҳлиги инфратузилмаси билан мақтана олмаса керак. Шунингдек, Барселона футбол жамоаси ҳақида ҳам эшитмаган киши топилмаслиги аниқ.

Минглаб футбол ишқибозлари ўзларининг севимли «Барса» жамоасининг ўйинини Ноу Камп ўйингоҳидан туриб бевосита томоша қилишга интилишади.

Ўйинга белгиланган вақтдан олдинроқ келиб қолдингизми? Ҳечқиси йўқ. «Барселона» музейини кўриш учун вақтингиз пайдо бўлди!

Агар ўйинга чипта олиш насиб этмаган бўлса, Барселонанинг кўплаб спортбарларидан бирига йўл олинг. У ердан туриб ҳам севимли жамоангизни қўллаб-қувватлашингиз мумкин.

8. Сирли пляжларда бўлиш


Барселонадаги шаҳар пляжлари, албатта, қулай ерда жойлашган ва бепул ҳисобланишади. Бироқ бордию Сиз осойишталик ва мукаммал тозаликни истасангиз, Gavd ёки Castelldefels каби сирли пляжларга йўл олишингиз мумкин.

Ҳа, айтганча, Барселонада яхталарда сайр қилиш ҳам анча оммалашган. Яхталарни ижарага олиб, қўрқмасдан саёҳатга отланинг!

9. Бепул газакли барга ташриф буюринг


Грасия районида машҳур, бироқ кичик Gata Mala бари жойлашган. Бу ерга келувчилар фақатгина вино ёки пиво бокали учун тўлашади, газакни эса текинга олишади. Аслини олганда, бу ушбу барга пули камлар ёки тежаб қолишни истаганлар келади, дегани эмас. Шунчаки Испанияда ичимликларга бепул газак тортилиш анъанаси бор. Gata Mala доим гавжум ва эҳтимол, ўз буюртмангизни дарҳол олмассиз ҳам. Бироқ, ишонинг, бундай кечасиз Барселона ва Испанияни ҳис қилиш асло мумкин эмас!

10. Велосипедда кечки Барселонани айланинг


Бунинг билан Сиз ўзгача ҳароратни туясиз. Кечқурун ёшларнинг шаҳар бўйлаб фаол сайр қилишини кўринг. Бу ерда шаҳар умуман ухламайди ва ўйин-кулги эрталабгача давом этади.

Чунки Барселона – бу, дарҳақиқат, абадий байрам!

Бордию Сиз ҳам Барселонага боришни истасангиз, бизга ташриф буюринг! +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг ёки Facebook даги саҳифамизга ёзинг. Биз Барселона бўйича мавжуд таклифлар ҳақида сўзлаб берамиз. Испанияни биз билан кашф этинг!

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top