Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 10,336,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 9,709,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,488,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 9,500,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 5,557,500
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Замки Баварии и Чехии
от UZS 5,462,500
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

Незабываемые каникулы в Грузии
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 10,925,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 12,920,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Экзотика Нячанга
от UZS 12,350,000
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 9,044,000
ПОДРОБНЕЕ

15-08-2018 17:00

Ёзда дам олишга улгурмаганлар учун кузги 5 та йўналиш

618

0

Дўстлар, ёз ҳам аста-секин тугаб бормоқда. Бироз вақт ўтиб биз қуёш ва иссиқликни, шунингдек, ўз таътилимизни қандай ўтказганимизни эслаб юрамиз. Афсуски, турли сабабларга кўра баъзиларнинг ёзда дам олишга вақти бўлмайди. Бироқ бундан асло афсусланманг, боиси бугун Tatil.uz кузда қўрқмасдан танлашингиз мумкин бўлган 5 та йўналиш ҳақида сўзлаб беради!

Ўзгача Туркияни кашф этинг


Агар Сизга Туркия ёқса, бироқ Анталия ва Бодрумда дам олишга улгурмаган бўлсангиз, ушбу ажойиб мамлакатга бошқа нуқтаи назар билан боқишингиз мумкин! Мисол учун, «All inclusive»ли меҳмонхонага эмас, балки экскурсион турга йўл олинг.


Ёзда иссиқ бўлганлиги сабабли, дейлик, Эфес ва Пергамдаги антик ибодатхоналарнинг харобаларини томоша қилиш бироз мураккаб. Каппадокияда ҳам ҳаво ҳарорати паст эмас. Куз эса ушбу бетакрор жойларга боришнинг айни вақти! Помукқалъа травертинларида ялангоёқ сайр қилиш, Мовий ранг масжид ва Айя София фонида суратга тушиш ёки Троядаги салқин оқшомлардан баҳра олиш мумкин! Бунинг устига, сайёҳлар сони ҳам камаяди, музейларга кириш учун узундан-узоқ навбатларни кўрмайсиз!

Ёзда пляжда дам олишга улгурмадингизми? Ҳечқиси йўқ! Қишда дам олинг!


Агар Сиз барибир денгизда дам олишга қарор қилган бўлсангиз, кузда ушбу орзуингизни Амирликларда амалга оширишингиз мумкин. Бу ерда ҳаво ҳарорати ёздагига нисбатан бироз пасаяди, бироқ пляжлар озода, суви шаффоф, кайфият эса аъло бўлиб қолаверади!

Экзотик йўналишларни танлаш ҳам мумкин. Масалан, кўплаб оппоқ қумли пляжлари бор Таиландга йўл олиш.

У ердаги ширин ва тотли меваларни айтмайсизми!

Тайликлар – меҳмондўст халқ, шу сабабли ўзларининг миллий урф-одатлари, томошаларида жон деб иштирок этишга таклиф қилишади: филларда учиришади, тимсоҳлар томошасини кўрсатишади ва тай ноз-неъматлари билан меҳмон қилишади.

Таиландга боргингиз келмаяптими? У ҳолда экзотик Малайзия ва Индонезияга марҳамат! Дўстона Жануби-Шарқий Осиё муҳитида оилавий дам олинг, шунингдек, ушбу саёҳатингизни суперзамонавий Сингапурга ташриф билан қўшинг!

Миср ҳам экзотика, бироқ бироз бошқачароқ. У бизни Шарм ал-Шайх ёки Хургададаги фиръавнлар ва эҳромлар мамлакатига, бепоён саҳро ва чўлларга, сершовқин бозорларга олиб кетади. Ва, албатта, Миср – бу «All inclusive» тизими бўйича ишловчи меҳмонхоналар!

Дам олиб даволанинг!


Чунки куз – тананинг ички кучини бир маромда сақлаб туриш учун ажойиб фасл. Кузда даволаниш янада самаралироқ бўлади, биз қиш ва баҳорга тайёрланиш учун куч тўплаймиз. Ўйлаб кўринг, балки Карлови Вари, Кисловодск ёки Ессентукига борарсиз? Трускавец, Нафталан, Сочи ва Боржоми санаторийлари аниқ йўналиш бўйича даволаниш учун кенг хизматлар рўйхатини таклиф этади. Айтганча, қайси касалликларни қаерда даволаш мумкинлиги ҳақидаги маълумотларни бу ердан олишингиз мумкин.

Европа бўйлаб саёҳатга отланиш!


Албатта, фақатгина кузда кечки Париж кўчаларида сайр қилиш ва Елисей далаларини томоша қилиш, дўстларингиз билан Эйфель минораси ёнида суратга тушиш ва қайноқ қаҳва ичиш мумкин!

 Кўпчилик Испанияни ҳам ёз билан қиёслайди. Гуэль паркида хазон тўкилаётганда, дарахтларнинг тилларанг либоси Гауди биноларига ўзгача қиёфа бахш этаётганда Барселона кўчалари бўйлаб сайр қилиш нақадар ажойиб эканлигини бир тасаввур қилинг!

Барча йўллар Римга олиб бориши маълум, шу сабабли уни кузда кўриш зарур ва шарт! Соябон олиб, қалинроқ куртка ва оёқ кийими кийиб, Колизейни забт этишнинг ёки бўлмаса Ватиканга йўл олишнинг айни вақти!

У қадар узоқ бўлмаган ерда ажойиб экскурсион дастурни ташкиллаштиринг!


Бунинг учун Бакуга боринг! Озарбайжоннинг ушбу қадимий ва навқирон шаҳри ўз меҳмонларига кенг дастурни ҳавола этади, унинг доирасида тарих ва замонавийликни қиёслаш, озарбайжон миллий таомларини татиб кўриш мумкин!

Бакудан тўппа-тўғри эртакнамо, ёрқин, ранго-ранг Грузияга йўл олинг... У кўз ўнгингизда гўзал қиёфада намоён бўлиб, кўнгилочар дастурлар ва мазали таомлар, унутилмас саёҳатлару афсона ва ривоятлар оламига олиб кетади!

Мана шунақа гаплар! Сайёҳликда ёмон мавсум ёки ноқулай об-ҳаво бўлмайди. Асосийси – янги йўналишларни кашф этиш ва ҳали бормаган жойларни кўриш! Орзу қилинг, Tatil.uz эса ушбу орзуларингизни амалга оширишга ва дам олишингизни қизиқарли, унутилмас ва завқли қилишга ёрдам беради!

 

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top