Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Чехия

Лечение и отдых в Карловых Варах для родителей
от UZS 13,054,850
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,870,500
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия + Лихтенштейн
от UZS 5,109,250
ПОДРОБНЕЕ

Португалия

Португалия + Испания = поэма о любви
от UZS 8,117,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 9,702,800
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 8,117,500
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 7,363,050
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

В Грузию — на лечение и отдых
от UZS 10,438,150
ПОДРОБНЕЕ

Узбекистан

Отдых и лечение в TIBET MOUNTS FLORA (Узбекистан)
от UZS 1,000,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане + Баку (Азербайджан)
от UZS 10,495,450
ПОДРОБНЕЕ

17-04-2019 17:45

Европанинг қайси давлатини бир кун ичида айланиб чиқиш мумкин

353

0

Дунёда 24 соат ичида бошидан охиригача айланиб чиқиш мумкин бўлган давлат борми? Шарти шуки, Ватикан инобатга олинмайди! Топдингизми? Ахир бу шунчаки давлат эмас, 160 квадрат километр майдонга эга Лихтенштейн Князлиги! Кичик майдонга эгалигига қарамасдан, у дунёнинг энг қиммат ва бой давлатларидан биридир. Лихтенштейн гуллаб-яшнаш, барқарорлик ва юқори ҳаёт даражасини ўзида акс эттиради.

 

Айтганча, бир қизиқ факт. Дунёда фақатгина икки давлатнинг Дунё океанига тўғридан-тўғри чиқиш йўли йўқ. Уларнинг бири Ўзбекистон ва иккинчиси... тўғри топдингиз, Лихтенштейн! Денгизга етиб олиш учун князлик аҳолиси камида икки халқаро чегарани кесиб ўтиши керак бўлади.

 

Бу ерда жиноятчилик даражаси деярли нолга тенг, шу боис шаҳар аҳолиси тунда ҳатто эшикларини ҳам ёпмайди: қўрқишга ҳеч қандай ҳожат йўқ, боиси сўнгги жиноят бу ерда нақд 10 йил олдин содир бўлган! Князликда ҳатто армияга ҳам мавжуд эмас!

Бу ерда вақт икки юз йил олдин тўхтаб қолгандек ва лихтенштейнликлар доим қандайдир эртакда яшаётгандек таассурот уйғонади! Давлатни қасрда яшовчи ҳақиқий князь бошқаради. Айни вақтда бу инсон Ханс-Адам II дир.

 

Шунингдек, бу ерда сайёҳлар учун қизиқарли хизматни таклиф қилишади. Ишонмаслигингиз аниқ, лекин бу ерда князликни бир кунга ижарага олиш мумкин! Ҳа, ҳа, сизда ўзингизни чин князлардек ҳис қилиш имконияти бор! Бироқ, албатта, сизга ҳеч қандай иқтисодий ва сиёсий қарорлар қабул қилишга беришмайди, аммо Вадуцда қироллардек сайр қилиш, Альп тоғларига кўтарилиш, қадимий қасрлар (улар худди сизнинг ихтиёрингиздагидек), машҳур виноларни татиб кўриш ва ўзингизга бағишланган фейерверкларни томоша қилиш мумкин бўлади! Бу хизмат қанча туришига қизиқяпсизми? Бор-йўғи 70 000 доллар. Эртакнамо мамлакатда ҳамма нарсанинг иложи бор!

 

 

Демак, Вадуцда томоша қилишга арзигулик энг биринчи жой, бу Рейн узра қурилган кўприк. У дунёдаги энг қадимий ёпиқ кўприк саналади!

 

Кўприкдан тушишингиз биланоқ гўзал табиат ва 700 йиллик маҳобатли қасрнинг сервиқор кўринишидан ҳайратга тушасиз. У деярли ҳаммаёқдан кўринади! Сайёҳларга қасрга кириш мумкин эмас, чунки унда князь ва унинг оиласи яшайди. Йилда фақатгина бир кун – 15 августда, яъни князликнинг Мустақиллик кунида сарой ўз эшикларини ҳамма учун очади!

 

Агар 15 августда Вадуцга боришга улгурмаган бўлсангиз, бошқа қасрни ҳам танлашингиз мумкин! Мисол учун, Гутенберг қасри! У 13 асрда қурилган ва улкан тоғлар орасида жойлашган. Эҳ, бу ерда суратга тушиш нақадар ажойиб бўларди!

 

Вадуцнинг асосий диққатга сазовор жойлари Штэдле кўчасида жойлашган. Ушбу кўчанинг ўзи ҳам – ҳақиқий обида! Унга бир қаранг!

 

Шунингдек, Штэдле кўчасидаги дўконларни айланиш, кафе ёки ресторанга кириш мумкин!

Вадуц кафедрал соборида Ўрта асрлар руҳияти яхши сезилади. Соборнинг ноодатий архитектураси ва неоготик услуби диққатни тортади!

 

Лихтенштейннинг асосий обидаларидан бири давлат муассасасига умуман ўхшамайдиган Ҳукумат уйи ҳисобланади! Бироқ эртакнамо давлатда ҳаммаси эртакка монанд!

 

Эҳтимол, Лихтенштейн турли ўлчам ва ранглардаги маркаларни чиқариш билан донг таратганлигини биларсиз. Лихтенштейнликлар бундан жуда фахрланишади! Шу боис бу ерда маркалар тарихи музейига асос солишди ва унга ҳаммани бепул таклиф қилишади! Яна марка ва откриткалар ҳам совға қилишади!

 

Лихтенштейннинг энг асосий диққатга сазовор жойи «Уч опа-сингил» тоғидир. Унинг чўққисида капеллали буюк қасрлар, шунингдек, Ўрта асрлар қасри харобалари жой олган.

 

Яна Вадуц кўчаларини сайр қилиб, ҳақиқий сокинлик ва хотиржамлик муҳитини сезиш мумкин. Бу ерда инсон табиат билан уйғунлашаётганлигини сеза бошлайди!

 

Балки биз ҳам шовқин-сурондан қочиб Лихтенштейнга борармиз?! Бу ерда Tatil.uz томонидан у ерга таклиф бор! Энг долзарб саёҳатлар эса Telegram-каналимизда! Ва, албатта, ҳамма маълумотларни +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилиб олишингиз мумкин!

 

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

100031, Узбекистан, город Ташкент
Яккасарайский район,
улица Юсуфа Хос Ходжиба, 69.

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top