Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 10,336,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 4,845,000
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Рождество в Европе
от UZS 4,845,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 8,075,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 9,500,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 5,890,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 10,925,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 8,075,000
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 6,802,000
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

В Грузию — на лечение и отдых
от UZS 9,025,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Рождество в Италии и Франции
от UZS 9,310,000
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Сказочная Европа
от UZS 6,460,000
ПОДРОБНЕЕ

17-10-2018 16:40

Эртак ҳақиқатга айланганда: Европанинг энг яхши янги йил бозорлари бўйлаб йўлкўрсаткич

683

0

Тошкентга қаттиқ совуқ кириб келди ва ҳатто баъзи жойларда қор ҳам ёғди. Биз шарфларимизни ўраб, қалин пайпоқларимизни кийиб янги йил совғалари ҳақида ўйлай бошладик. Энг яхши совғаларни қаердан харид қилиш мумкинлигини биласизми? Албатта Европада, сабаби у ерда ноябрь ойидан бошлаб янги йил шукуҳи кеза бошлайди!

Гап шундаки, Европа шаҳарларида нафақат кўчаларни чиройли безатишади, балки ярмаркалар орқали ажойиб байрамона кайфият ҳосил қилишади. Ушбу бозорлар турли куй-қўшиқлар, ширинликлар, ичимликлар ва болакайларнинг кулгиларию катталарнинг табассумларига тўлиб кетади. Қуйида сизларга Европанинг энг чиройли янги йил ярмаркаларининг қисқача йўлкўрсаткичини ҳавола этамиз.

Тарихни ёдга олиб...


Янги йил ярмаркалари Европада «немис тилида сўзлашувчи» жойларда пайдо бўлган. Уларнинг энг қадимийлари – Баутцен (1384 йил) ва Дрезден (1434 йил)да ўтказилган. Даставвал улар оддий бозор бўлиб, шаҳарликлар кириб келаётган қиш фаслидан олдин турли маҳсулотларни ғамлаб қўйишлари учун уюштирилган. Кейинчалик ярмаркалар дўст ва яқинларга янги йил учун совғалар харид қилиш жойига айланган.
Бугун ҳар бир шаҳардаги ярмаркаларнинг ўз «қиёфаси» бор. Улар ҳунармандларнинг ўз маҳсулотларини намойиш этишлари ва анъанавий пишириқларни татиб кўриш мумкин бўлган жойга айланди.


Германия, Дрезден


Айнан бу ерда энг йирик ва энг чиройли ярмаркалардан бири ўтказилади. Штрицельмаркет (Striezelmarkt) деб номланувчи Дрездендаги анъанавий ярмарка бу йили ўзининг 585 йиллигини қарши олади: кетма-кет шунча йилдан бери бу ерда ярмарка ташкиллаштирилиб келинмоқда.


Машҳур Дрезден майдонида икки юз элликка яқин савдо шохобчалари – «эртакнамо уйчалар» ўрнатилади. Бу ерда ҳунарманд усталар томонидан тайёрланган қўлда ясалган ўйинчоқлар, арча безаклари ва мазали ширинликларни топасиз! Штолен – майиз, мак, ёнғоқ, марцепан солинган анъанавий немис пишириғи ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди!

 

 

Шунингдек, бу ерда Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган дунёдаги энг йирик янги йил пирамидаси ўрнатилган!

Австрия, Вена


Германия қўшнисининг пойтахти Европанинг энг безатилган шаҳарларидан бири ҳисобланади. Саройлар, нозик дид, вальс ва булочкалар учун мазали хамирлар шаҳри бўлмиш Вена янги йилни ўзига хос дабдаба билан қарши олади!

Венанинг ўзида байрам кунлари 10 дан ортиқ янги йил бозорлари ташкиллаштирилади.


Венанинг энг қадимий ярмаркаси Wiener Christkindlmarkt Ратуша майдонида жойлашган. Шу ернинг ўзида давлатнинг энг асосий арчаси ҳам ўрнатилади.

Бу ерда янги йил шамлари, қўлда ясалган ўйинчоқлар, одамчалар шаклидаги пряниклар, шоколадли фигураларни харид қиласиз!

Ратуша паркида эртак қаҳрамонлари яшовчи сеҳрли уйчалар пайдо бўлади. Шунингдек, болакайлар турли аттракционларда, янги йил поездида ва ҳатто понида учишлари мумкин! Гўзал Пари болажонларни турли томошаларга чақиради, катталар эса майдоннинг ўзида қўйилувчи театр намойишларини томоша қилишлари мумкин!

 

Франция, Париж


Севги ва романтика шаҳри байрам кунлари Шарль Перро эртагига айланади! Кўчаларда километрларга чўзилган гирляндалар осилади, дўконлар байрамона безатилади, бир неча ҳафта аввал эса Елисей майдонлари ўзгача қиёфага кира бошлайди.

Елисей майдонлари яқинида қўғирчоқбоз Жан-Клод Дейи кўплаб қўғирчоқ қаҳрамонлари қатнашувчи эртакнинг тирилишига ва йиғилганларга ўзгача сеҳрли эртак тақдим этишга ёрдам беради!

Парижнинг Лотин кварталида Қорбобо қишлоғи жойлашган бўлиб, шу ернинг ўзида ноёб маҳсулотлар бозори ҳам уюштирилади!

Энг катта бозор Елисей майдонларида жойлашган: бу ер тахминан 160 та «шале» – савдо уйчаларини сиғдиришга қодир. Айтганча, ярмаркадан сўнг кўриш айланасига чиқишни ва ушбу гўзалликни юқоридан томоша қилишни унутманг!

Чехия, Прага


Бу ерда ҳам декабрда Янги йил байрами қизғин паллага киради! Староместск ва Вацлав майдонларида иккита йирик ярмарка уюштирилади. Ушбу ярмаркаларда Чехияни дунёга танитган буюмлар: машҳур богем ойнасидан ясалган буюмлар, анъанавий кийимдаги қўғирчоқлар, тўқилган кийимлар, уй учун безакларни харид қилиш мумкин.

Яна бу ерда омела барги – янги йил тимсоли ҳисобланувчи доимо яшил бутоқни сотиб олишни таклиф этишади. Айтишларича, бундай бутоқни уйга осиш омад олиб келар экан.

Чех миллий таомларини татиб кўрмаслик мумкинми: пиширилган каштанлар, қовурилган колбасалар, трдельник ва гулли марцепандан тайёрланган пряниклар меҳмонларга ёқиши шубҳасиз! Совқотиб қолмаслик учун сваржак (чех глинтвейни), асалли вино, грог ёки машҳур пивони ўзингиз билан олинг!

Биз, Tatil.uz дагилар сеҳрга, ўзгача кайфият ва завқ-шавққа тўлган эртакни сиз ҳам кўришингизни жуда хоҳлаймиз! Шу сабабли айнан сиз учун «Европада Рождество» турини тайёрлаб қўйдик. У билан танишиб чиққач, бизга +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг ва биз сизга эртакнамо саёҳат уюштириб берамиз!

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

100031, Узбекистан, город Ташкент
Яккасарайский район,
улица Юсуфа Хос Ходжиба, 69.

Тел: (+998 71) 200 55 44

Тел: (+998 98) 300-55-44

E-mail: info@tatil.uz

Top