Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,078,955
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Лечение и отдых в Карловых Варах для родителей
от UZS 7,670,034
ПОДРОБНЕЕ

Франция

Недельный тур в Париж
от UZS 5,198,668
ПОДРОБНЕЕ

Испания

Испания+Лазурный берег
от UZS 5,510,588
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

На отдых в Дубай — по выгодным ценам через Алматы
от UZS 5,902,487
ПОДРОБНЕЕ

Испания

Европейские каникулы из Барселоны
от UZS 12,396,823
ПОДРОБНЕЕ

Египет

На отдых в Хургаду — через Алматы
от UZS 8,549,809
ПОДРОБНЕЕ

Франция

Комби тур «Париж, Барселона и Рим»
от UZS 10,517,304
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

В Грузию — на лечение и отдых
от UZS 8,093,925
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Пляжные отели в Сочи
от UZS 2,511,356
ПОДРОБНЕЕ

Турция

В Анталию — с вылетом из Шымкента
от UZS 4,662,805
ПОДРОБНЕЕ

Турция

VIP-отели Анталии — с вылетом из Ташкента
от UZS 17,907,410
ПОДРОБНЕЕ

12-07-2017 11:15

ЭНДИЛИКДА ШАРМ АЛ-ШАЙХГА ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ЧАРТЕР РЕЙС ОРҚАЛИ УЧИБ БОРИШ МУМКИН!

410

0

Қадрли дўстлар! Фиръавнлар мамлакати Мисрда унутилмас дам олишни, дунёдаги энг тоза ва илиқ Қизил денгизнинг шифобахш кучини ҳис қилишни орзу қилган ёки режалаштираётганларни хурсанд қилмоқчимиз! 22 октябрдан бошлаб узоқ кутилган «Тошкент – Шарм ал-Шайх – Тошкент» тўғридан-тўғри чартер рейслари йўлга қўйилмоқда!

Ҳурматли сайёҳлар, бу ҳақда батафсил маълумотга эга бўлиш мақсадида биз чартер парвози ташкилотчиси, «Rixos tour» сайёҳлик фирмаси директори Шерзод Самиғжонов билан суҳбатлашдик.

- Айтинг-чи, ушбу йўналиш ўзбекистонликлар учун нақадар муҳим?


- Шарм ал-Шайх юртимиз аҳолиси учун энг севимли курорт масканларидан бири ҳисобланади, чунки бу ерда нархлар сифатга тўла мос келади. Бу ерда шинам пляжлар ва илиқ денгиз, ажойиб меҳмонхоналар, турли-туман экскурсион дастурлар ва жуда ҳам арзон харидларни амалга ошириш имконияти бор! Агар ҳаттоки Сиз кўп маблағни сарф қилишни хоҳламасангиз ҳам Шарм ал-Шайхда Сизнинг дам олишингиз юқори даражада бўлиши таъминланади.

Сентябрдан майгача 9 ой давомида у ерда бахмал мавсум давом этади. Бу пайтда кундузи ўртача ҳарорат 32–35 °С дан ошмайди, кечки пайт ва тунда термометр кўрсаткичи 20–23 °С гача кўтарилади. Умуман олганда, бир йил ичида икки ёки уч кун ёғин-сочин бўлиши мумкин. Тасаввур қилинг, октябрда, бизнинг Ўзбекистонда ёмғир ёғаётган ва куз ўз ҳукмини ўтказаётган маҳалда майин қуёш нуридан баҳра олиш қанчалик ёқимли!

Юртдошларимиз ушбу йўналишга боим қизиқишган ва қизиқиб келишмоқда ва ҳаттоки учиш борасидаги муаммолар борлигига қарамасдан, Шарм ал-Шайхдан доим аъло кайфиятда қайтиб келишган.


- Илгари ушбу Миср курортига қайси йўл орқали борилган?


- Асосан, Истанбул, Чимкент, Остона, Ереван, Украинанинг бир қанча шаҳарлари ва Озарбайжон орқали училган. Ҳаттоки Истанбул орқали энг оптимал йўналиш ҳам оз бўлмаган куч ва харажатни талаб қилган. Мисол учун, Тошкентдан Истанбулга эрталаб соат 10 да училган ва Шарм ал-Шайхга фақатгина тунги соат 2–3 ларда етиб борилган! Тасаввур қилинг, парвозлар ва камида 8 соат кутиш билан деярли бир сутка! Авиачиптанинг ўзига сайёҳ $ 800 дан $ 1200 гача тўлаши керак бўлган.

- Эндиликда қандай ўзгаришлар рўй берди?


- Тўғридан-тўғри чартер рейс туфайли ушбу муаммоларнинг кўпчилиги батамом йўқолади. Дам олувчилар учун «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниямизнинг самолётларида (йўловчилар сонига қараб Airbus ёки Boeing самолётларида) қулай саёҳат таклиф қилинади.

Орадан беш соат ўтиб улар Шарм ал-Шайх аэропортига келиб қўнишади. Айтганча, рейс куни ва вақти махсус танланган. Ҳурматли сайёҳларимиз тушликкача кўзланган манзилга етиб боришлари учун самолёт Тошкентдан ҳар якшанба эрталаб соат 10 да парвоз қилади.

Маблағ ҳам етарлича тежалади. Масалан, илгари бир киши учишнинг ўзига $ 800 дан $ 1200 гача сарфлаган бўлса, эндиликда ушбу нархга меҳмонхона билан биргаликда турпакетни ҳам харид қилса бўлади. Хоҳишга кўра бизнесс-классни ҳам танлаш мумкин.

Солиштириш учун қуйидаги рақамларни келтираман. Агар Сиз Шарм ал-Шайхга оилангиз билан учишни режалаштираётган бўлсангиз, яъни ота, она ва фарзандга умумий ҳисобда (яшаш, овқатланиш, трансфер, учиш билан биргаликда) $ 888 ва тахминан етти ярим миллион сўм (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курсига мувофиқ ўзгаришлар бўлиши мумкин) сарфланади. Ва бунинг ҳаммаси уч нафар одам учун!

Ҳозирги кунда бешта чартер парвозларини режалаштирганмиз, бироқ талабга қараб уларни кўпайтиришга ҳаракат қиламиз.


- Сизнингча, нима учун сайёҳлар айнан Шарм ал-Шайхга боришлари керак?


- Биринчидан, маблағ масаласида тежамли, айтиш мумкинки, бу турк курортлари ўрнига арзон танлов. Анталияда бўлгани каби Шарм ал-Шайхда «All inclusive» тамойили бўйича ишланади. Бу меҳмонхонада истиқомат қилиш ва уч маҳал овқатланиш, қўшимчасига турли-туман десертлар, музқаймоқ ва қаҳвалар – хуллас, сайёҳ нимани истаса, ўша нарса бор.

Иккинчидан, агар Сиз оилангиз билан учаётган бўлсангиз, пулни тежаб қолишингиз мумкин. Боиси 13, 14 ва ҳаттоки 15 ёшгача бўлган болалар учун бу ерда яшаш ва овқатланиш МУТЛАҚ БЕПУЛ, шунингдек, меҳмонхонада назарда тутилган барча хизматлар ҳам улар учун бепул бўлади.

Ва ниҳоят, учинчидан, бу ерда кичик ва катта ёшлилар учун турли-туман томошалар мавжуд.

- Шоппинг борасида нима дейсиз?


- Бу ҳам жуда муҳим масала. Шарм ал-Шайхда барчаси жуда арзон. Агар Сиз у ерга чўнтагингизда юз доллар билан борган бўлсангиз ҳам, катта чамадон сотиб олиб, уни буюмлар билан тўлдирасиз.

Ҳа, у ердаги кийим-кечак (пахтадан тайёрланган буюмларга албатта эътибор беринг, чунки у Мисрда энг сифатлиларидан бири), эсдалик совғалар, тақинчоқлар, чарм буюмлар ниҳоятда арзон. Ҳаттоки сифатли бренд маҳсулотларни ҳам Мисрда паст нархларда топишингиз мумкин! Шу сабабли ҳар бир сайёҳ ўзи учун керакли нарсани учратади.

- Шарм ал-Шайхда бизнинг сайёҳлар учун қизиқарли ва нооддий экскурсиялар ҳам таклиф қилинадими?


- Албатта таклиф қилинади! У ерда Сиз Шарм ал-Шайхнинг ўзи бўйлаб экскурсияни буюртма қилишингиз мумкин. Болалар «Hollywood» ва «Albatros» истироҳат боғларини томоша қилиб ҳордиқ чиқаришдан хурсанд бўлишлари аниқ. Ушбу боғларда 65 та аттракцион ва ҳаттоки меҳмонхона ҳам бор.

Айтганча, Шарм ал-Шайхда соат кечки 8 дан сўнг фаол ҳаёт бошланади. Одамлар дўкон ва қаҳвахоналарни айланишади. У ерда турли барлар ва клублар ҳам бор.

Шарм ал-Шайхда кечки шоу-дастурлар анча машҳур. Шунингдек, Сизга «Минг бир кеча», «Бадавий кечаси» каби экскурсион турлар ҳам таклиф қилиниши мумкин.

Энг асосий экскурсия – денгиз яхтасида кимсасиз оролга ва денгиз қўриқхонасига сафар қилиш.

Шарм ал-Шайхдан Гизага ҳам бориш ва дунёнинг етти мўъжизасидан бири – афсонавий Миср эҳромлари, фиръавнлар шаҳри Луксор, шунингдек, Искандария ва ҳатто Иорданияни томоша қилиш мумкин.

- Сайёҳларнинг яшашлари учун қандай шароитлар мавжуд?


- Сайёҳлар ихтиёрида турли-туман меҳмонхоналар бор ва улардаги хизмат кўрсатиш сифати анча юқори. Деярли ҳамма жойнинг ўз аквапарки ва турли болалар клуби мавжуд, кичик ёшдагиларнинг саёҳати қулай бўлиши учун ҳам барча шароитлар муҳайё этилган.

Синай яриморолида умумий ҳисобда 260 та меҳмонхона фаолият юритиб, биз ҳамюртларимизга нарх-наво ва сифат борасида маъқул келувчиларини танлаб олдик. Булар Rixos, Reef Oasis, Coral меҳмонхоналари тармоғи ва Baron Resort, Albatros каби меҳмонхоналар.

Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, Сизда тил борасида ҳеч қандай муаммо туғилмайди. Шарм ал-Шайхда деярли ҳамма рус тилида сўзлашади. Шунингдек, у ер жуда хавфсиз ва тинч.

Шифобахш ҳаво ва иқлим ҳақида ҳам айтиб ўтмасам бўлмайди. Эсимда, бир сафар биз Тошкентдаги сайёҳлик фирмасининг ходимларидан бири билан Шарм ал-Шайхга учиб кетаётган эдик. Унинг аллергияси бўлиб, доим аксирар эди, бироқ Шарм ал-Шайхга бориб самолётдан тушишимиз биланоқ барчаси ўтиб кетди! Бу дард уни у ерда ҳам, Тошкентга қайтгандан сўнг ҳам бошқа безовта қилмади. Шунинг учун агар соғлиғингизни тикламоқчи бўлсангиз, қўрқмасдан Шарм ал-Шайхга боринг!

- Келажакда бошқа янгиликларни ҳам кутсак бўладими?


- Бир сирни айтаман, келажакда Мисрнинг яна бир машҳур курорт шаҳри Хургадага ҳам тўғридан-тўғри чартер парвозларни очишни режалаштирмоқдамиз! Шундай экан, олдинда ҳали кўплаб ёқимли янгиликлар бор!

Tatil.uz жамоаси эса, ўз навбатида, Сизнинг саёҳат қилишингиз ва янгидан-янги шаҳарларни ўзингиз учун кашф этишингизда ёрдам беришга доим тайёр! Дам олинг ва ҳар бир кундан завқланинг!

Автор статьи: Шерзод Самигжанов

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top