Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,093,173
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Лечение и отдых в Карловых Варах для родителей
от UZS 7,576,384
ПОДРОБНЕЕ

Франция

Недельный тур в Париж
от UZS 5,216,790
ПОДРОБНЕЕ

Испания

Испания+Лазурный берег
от UZS 5,529,797
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

На отдых в Дубай — по выгодным ценам через Алматы
от UZS 5,923,063
ПОДРОБНЕЕ

Испания

Европейские каникулы из Барселоны
от UZS 12,440,037
ПОДРОБНЕЕ

Египет

На отдых в Хургаду — через Алматы
от UZS 8,579,612
ПОДРОБНЕЕ

Франция

Комби тур «Париж, Барселона и Рим»
от UZS 10,553,966
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

В Грузию — на лечение и отдых
от UZS 8,122,140
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Пляжные отели в Сочи
от UZS 2,520,111
ПОДРОБНЕЕ

Турция

В Анталию — с вылетом из Шымкента
от UZS 4,679,059
ПОДРОБНЕЕ

Турция

VIP-отели Анталии — с вылетом из Ташкента
от UZS 17,969,833
ПОДРОБНЕЕ

01-08-2017 17:30

ДУНЁНИНГ ЭНГ ҚИММАТ ШАҲАРЛАРИДАН БИРИДА УЧ КУНДА БОР-ЙЎҒИ $ 70 САРФ ҚИЛГАНИМ ҲАҚИДА

399

0

Кўп марталаб қайси юртга бориш ҳақида ўйлаганман: мисол учун «арзон» Таиланд ва Бали оролигами ёки Интернет ва телевидениедаги маълумотлар туфайли дунёнинг энг қиммат шаҳарларидан бири деб ҳисоблаганимиз Сингапургами? Инсонлар кўпинча охиргисини эмас, арзонроғини танлашади. Мен ҳам илгари Сингапурга фақатгина бир қоп пул билан бориш керак, деб ўйлар эдим. Лекин у ерга бориб келдим ва бу каби фикрлар нотўғри эканлигига амин бўлдим. Чунки у ерда бор-йўғи $ 70 сарф қилдим. Бугун мен Сизларга қандай қилиб бунинг уддасидан чиққанлигимни сўзлаб бераман.

Демак, биринчи кун. Менинг энг кўп пул ишлатган куним.

Доимий яшаш манзилим – «Oasia Hotel Novena Singapore».

Ажойиб меҳмонхона, чунки меҳмонхона жойлашган жойнинг учинчи қаватида Novena метро бекати бор. Шунингдек, у ерда дўконлар ва пул алмаштириш шохобчалари ҳам фаолият юритади.

АҚШ долларини Сингапур долларига алмаштирамиз: $ 50 = S $ 67,5. Бошланишига бўлади.

Сингапур харитасини очаман. «Ҳааа, шаҳарни албатта қуш учадиган баландикдан томоша қилиш керак». Харитадан Singapore flyer кузатув айланасини ва дарҳол энг яқин метро станциясини қидираман. Шундайи бор экан. Promenade.

Метрога бораман. У ерда бизники каби жетонлар йўқ. Транспортда юриш учун махсус чиптани сотиб оламан, унга Promenade гача бориш учун учун етарли пулни ташлайман. Демак, биринчи йўл харажати S $ 1,70.

Йўналишга қараб метронинг нархи доим ўзгариб турди.

Метродан чиқиб, кузатув айланасини қидираман. «Ҳа, мана у».

Сингапурни барча тафсилотларигача синчиклаб ўрганиб айланагача яёв юриб боргунимча қорним очганини сездим. Singapore flyer дан унча узоқ бўлмаган қаҳвахонага кириб, лавашга ўхшаш егуликни сотиб олдим. Мазали экан. Яна S $ 18 кетди. Айтганча, кузатув айланасининг ёнида тамадди қилиб олиш учун жойлар кўп.

Айланага чиқиш Сингапурда катталар учун S $ 33 ва болалар учун S $ 21 турар экан. Нархлар билан Singapore flyer сайтида танишишингиз мумкин. Мана бу менинг эсдалик совғам – мен билан айланага ҳам чиққан ўзбек отахони.

Ушбу саёҳат шубҳасиз нархига арзийди. Чунки, биринчидан, кўриш айланасига чиқишингиздан олдин Сизни музейга юборишади. У ҳақда эса ҳали батафсил айтиб бераман.

Сезишимча, болаларга у ерда жуда ҳам ёқади. Чунки турли проекция ва қизиқарли фигуралар бор. Мисол учун бундайлари.

Иккинчидан эса, айлананинг ўзи Сизга таърифлаб бўлмас гўзалликдаги манзарани кўз олдингизда гавдалантиради.

Демак, чўнтакда S $ 14,8. Йўлимда давом этаман. Singapore flyer дан шинам Marina bay sands меҳмонхонаси кўринади. Унинг ёнида эса Gardens by the bay. Йўл-йўлакай яна бир диққатга сазовор жой – ДНК кўпригини томоша қиламан. Ва Marina bay sands орқали боғларга югураман.

Gardens by the bay ҳудудига кириш бепул. У ерда сайр қилишнинг ўзиёқ ҳузур бағишлайди. Ўзим у ерда камида тўрт соат айландим. Ҳудуди бутун Юнусобод туманидек келувчи ботаника боғи! Ҳарқалай, менга шундай туюлди.

Gardens by the bay да пул тўланадиган «Гуллар гумбази» (Flower dome) ва «Булутли ўрмон» (Cloud Forest) оранжереялари бор. Уларга кириш болалар учун S $ 15 ва катталар учун S $ 28. Нархларни сайтда кўришингиз мумкин.

Менга тавсия қилишди ва мен ҳам, ўз навбатида, Сиз азизларга тавсия қиламан: Сингапурда чипталарни ҳамма ерда яхшиси Интернет орқали буюртма қилганингиз маъқул. Бу ҳам арзон, ҳам вақтингизни тежашга ёрдам беради, навбатда туришдан қутиласиз.

Ўша ерда, шунингдек, «Боғ рапсодияси» номли шоуни бепул томоша қилдим.

Ва орқага, уйимга қайтдим. Энди Marina Bay станциясига бордим. У ердан Novena гача S $ 1,60. Жами: биринчи куни жуда ҳам кўп сарфлаб юбордим. S $ 13,2 қолди.

Иккинчи кун. Сентозага сафар. Қанчалик тежамкор эканлигимни текшириб кўрмоқчиман.

Яна $ 20 ни алиштираман. $ 20 = S $ 27. Ҳаммаси бўлиб қўлимда S $ 40,2.

Sentosa кўнгилочар оролига турли йўллар билан бориш мумкин. Ҳаттоки пиёда. Бу ҳақда ушбу сайтда батафсил билиб олишингиз мумкин. Мен Sеntosa Express да монорельсли йўлдан боришга қарор қилдим.

Демак, жўнаш манзили – Novena метро бекати. Harbour Front гача метро чиптасини харид қиламан. S $ 1,70. Одамлардан иборат улкан навбат тўпланувчи кичик поездчага ўтираман. S $ 4. Қиммат эмас. Саргузашт бошланди!

Киоскдан Сентоза харитасини оламан. «Free», яъни бепул деб ёзилган жойга бораман. Айтганча, оролдаги турли автобуслар ва поезд мутлақ бепул. Демак, мен нималарни кўрдим:

  1. Lake of dreams – орзулар рўёбга чиқувчи кўл.
  2. Merlion Plaza – Мерлион майдони.
  3. Nature Walk – ўрмон бўйлаб сайр.
  4. Пляжлар
  5. Ҳайкаллардан иборат турли диққатга сазовор жойларни томоша қилиш.

Буларнинг барчаси бепул. Соат кечки олти ёки етти эди, шу сабабдан Сентоза пляжидаги қумлардан баҳра олиб, Sentosa Express га ўтирдим ва яна метрога қараб йўл олдим. Яна Harbour Front – Novena. Яна S $ 1,80.

Ҳа, айтганча, ёдимдан кўтарилай дебди. Сентозада шундай яхши айланибманки, қорним очганидан зираворларга тўла қандайдир ғаройиб уграли овқатни S $ 9,80 га ебман. Меҳмонхонамга қайтгач, пишириқлар дўконига кирдим ва S $ 1,40 га булочка харид қилдим. Демак, иккинчи кун якунига кўра менда S $ 21,5 қолди.

Учинчи кун. Этник кварталга сафар.

Учинчи куни, барча нарсаларимни сақлаш камерасига топширгач, этник кварталга боришга қарор қилдим. Улар Сингапурда иккита – хитой ва ҳинд. «Иккаласигаям улгураман, агар иложи бўлмаса, Сингапур «Chinatown»ни томоша қиламан» – деб ўйладим. Яхши томони, у ерга ҳам метрода борса бўлар экан. Novena – Chinatown. Яна минус S $ 1,80.

Ушбу жой бўйлаб сайрим ҳақида мен Сизларга илгари айтиб берганман. У ердаги ҳамма нарсани бепул томоша қилса бўлади. Турли эсдалик совғалар ҳам нисбатан арзон нархларда. Ҳаттоки ҳамма нарса S $ 2 дан сотилувчи дўкон ҳам бор.

Шу ернинг ўзида Будда тиши ибодатхонаси (Buddha Tooth Relic Temple)га кирдим, ибодатхонани бепул томоша қилдим, қандайдир маросимни кузатдим ва меҳмонхонага қайтдим. Чунки Chinatown да жуда кўп ва хўп сайр қилиб юбордим.

У ерда жуда ҳам ширин музқаймоқ сотилишини эътиборга олдим, ичимликлар эса шаҳар марказидагидан кўра бирмунча арзон. Аниқ нархи эсимда йўқ, аммо иссиқда ҳам музқаймоқ, ҳам ичимлик сотиб олдим.

Шундай қилиб, яна метро. S $ 1,70. Тамадди қилиш ва аэропортга бориш учун чўнтагимда S $ 15 қолди.

Жами бўлиб мен S $ 94,5 ёки 70 АҚШ доллари сарфладим.

Ва албатта яширмайман, Сингапурдан эсдалик сифатида қанчадир тангалар ёнимда қолди, мен уларни ҳали ҳамон эсдалик сифатида сақлайман. Сафар вақтида энг муҳими кўп пул эмас, балки ёрқин таассуротлар эканлигини ўзим учун англадим. Булар эса Сингапурда, ишонинг, жуда ҳам кўп!

P.S. Нархлар аэропортдан ва аэропортга трансферлар, шунингдек, меҳмонхонада яшашни ҳисобга олмаган ҳолда кўрсатилган.

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top