Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,099,890
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Лечение и отдых в Карловых Варах для родителей
от UZS 7,202,944
ПОДРОБНЕЕ

Франция

Комби тур «Париж, Барселона и Рим»
от UZS 10,571,285
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 3,376,380
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Прямые чартерные рейсы в Шарм-эль-Шейх из Шымкента
от UZS 7,741,557
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Тур в Баку «Welcome to Azerbaijan»
от UZS 3,577,355
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Эксклюзивные лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 7,476,270
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Райские пляжи Пхукета
от UZS 6,929,618
ПОДРОБНЕЕ

25-10-2017 16:40

Дубайдаги «Венеция»: нега уни қуришмоқда ва у қандай кўринишда бўлади

688

0

Биз Дубай – бу ҳамма нарса «энг-энг» бўлган амирлик эканлигига аллақачон ўрганиб қолганмиз. Жумладан, энг баланд иморатлар ва энг шинам ресторан, меҳмонхона ва савдо марказларига ҳам. Энди эса Дубай ўз меҳмонларини шахсий... Венецияси билан лол қолдиришни ният қилди!

 

Ҳа-ҳа, қисман сув остида жойлашадиган Дубайнинг янги курорти ушбу итальян шаҳрининг нусхаси сифатида бунёд этилади. Лойиҳа «The Floating Venice» – «Сузувчи Венеция» деб номланади. У Дубай қирғоқларидан 4 километр узоқликда, The World Islands оролларида қад ростлаши мўлжалланган. Лойиҳа $ 680 миллионга баҳоланмоқда!!! Демак, у ерда нималарни кўришимиз мумкин?

 

Айтишларича, сузувчи курорт бетон ва пластикдан барпо этилиб, бир қисми сув остида жойлашар экан!

Агар ҳаммаси бўлиб меҳмонхонада 414 та хона қуриш режалаштирилган бўлса, улардан 180 таси сув остида жойлашади.

 

Бордию сув остидаги хоналар зерикарли бўлади, деб ўйласангиз, адашасиз! Чунки бундай апартаментларнинг ойнасидан маржон қоялари ва денгиз тубида яшови турли жонзотларни бемалол томоша қилиш мумкин бўлади.

 

«Сув усти»даги хоналардан туриб эса бевосита Дубайнинг ўзидан баҳра олиш мумкин.

 

12 та пляж, 24 та бассейн ва сув ости SPA-салони – буларнинг барчаси курорт меҳмонларини кутмоқда. Ҳозирча бу ерда ҳар куни 3 минг сайёҳни қабул қилиш режалаштирилмоқда. Қолганини эса вақт кўрсатади...

 

 12 та ресторандан 3 таси ҳам сув остида жойлашади.

 

Венециядаги каби, курорт ҳудудида каналлар бўйлаб гондолалар ёрдамида сузиш мумкин бўлади. Уларни, айтишларича, Италиянинг ўзидан келтиришади. Қизиқ, гондольерлар қандай кўринишда бўлар экан?

 

Айтганча, гондола, моторли қайиқ ва вертолётлар курортга бориш учун ҳаракатланиш воситаси сифатида хизмат қилади. Ҳар қандай поезд, электричка ёки машиналарни унутишга тўғри келади!

 

Дубайга Венеция карнавали, Венеция биенналеси ва Феста дель Реденторе ҳам «кўчиб боради». Тасаввур қиляпсизми?!

 

Ҳаттоки Венециянинг Муқаддас Марк майдонини ҳам қуриш режада бор!

 

«Сузувчи Венеция»ни 2020 йилда тўлиқ битказиш ваъда қилинган. Кўрамиз...

 

Бироқ ҳозирнинг ўзидаёқ бу ерда жуда кўплаб диққатга сазовор жойлар бисёр! Ноанъанавий архитектура, улкан лойиҳалар, шоппинг ва кўплаб кўнгилочар томошалар сайёҳларни кутмоқда!

 

Ким билади дейсиз, бир неча йилда сўнг Дубайнинг нафақат ўз Венецияси, балки бутун Европаси бўлар?!

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top