Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 10,336,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 9,709,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,488,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 9,500,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 5,557,500
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Замки Баварии и Чехии
от UZS 5,462,500
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

Незабываемые каникулы в Грузии
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 10,925,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 12,920,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Экзотика Нячанга
от UZS 12,350,000
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 9,044,000
ПОДРОБНЕЕ

10-08-2018 16:05

Дубай ва унинг бетакрор гўзаллиги тошкентлик қиз Зарина нигоҳида

547

0

Зарина Қодирова томонидан ҳикоя қилинган Истанбул ҳақидаги қизиқарли мақола эсингиздами? Агар ҳали ўқимаган бўлсангиз, блогимизда, мана бу ерда ўша мақола билан танишишингиз мумкин. Яқинда у Бирлашган Араб Амирликларига йўл олди ва энди ўз таассуротлари билан ўртоқлашишга шошмоқда!


Менинг анчадан бери бир орзуим бор эди: Дубайга боришни жуда-жуда истардим. Ва мана шу йили ўша орзуим амалга ошди! Чипта харид қилиб Дубайга бордим ва ҳақиқий шарқ эртагига тушиб қолдим!

Аэропортда мени дўстларим кутиб олишди ва кеч бўлишига қарамай, биз вақтни беҳуда ўтказмасликка қарор қилдик ва Дубайдаги энг нуфузлиларидан бири бўлган Barasti Beach Bar га бордик. У ҳам пляжда дам олишни хуш кўрувчилар, ҳам спорт ихлосмандлари, ҳам мазали таомларни ёқтирувчиларни ўз бағрига жамлайди. Амирликларда бўлган вақтимда футбол бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтаётган эди, шу сабабли Brasti да асосан футбол ишқибозлари тўпланганди. Биз ҳам ўша улкан спорт мусобақасини кўриш мақсадида ўша ерга йўл олдик. Дубайга бутун дунёдан келган сайёҳлар жамланишганди. Кейинроқ билишимча, Дубайда деярли барча миллат вакилларини учратишингиз мумкин экан. Буларга нафақат сайёҳлар, балки бу ерга ишлашга келиб, шу ерда муқим жойлашиб қолганларни ҳам мисол қилиб келтириш мумкин. Уларнинг барчаси бир-бирига нисбатан меҳрибон, очиқкўнгил муносабатда бўлишади.

Хизмат кўрсатувчи ходимлар ҳам мулойим, ҳозиржавоб. Ҳеч ким қўполлик қилмайди, ҳамма ўз ишини аниқ, ўз вақтида бажаради ва мижозларга эътиборли бўлишади.
Тўғрисини айтганда, Дубайда ёзда ниҳоятда иссиқ. Бироқ у ўз мижозларига улашувчи ҳис-туйғулар исталган иссиқни ёпиб юборади! Атрофдаги гўзал манзарани кўриб, жазирамани ҳам бехосдан унутиб юборасан!

Кейинги куни дўстларим мени Бурж-Халифадаги га олиб боришди! Dubai Mall га бориб, Гиннесснинг рекордлар китобига кирган дунёдаги энг йирик ва машҳур океанариумга кирмаслик мумкин эмас! Шу сабабли биз ҳам 33 мингдан ортиқ турдаги балиқлар бор океанариумни томоша қилишга қарор қилдик! Даставвал менга шундоққина ёнимдан сузиб ўтаётган балиқ ва скатларни ўз кўзим билан кўришни таклиф этишди. Бироқ, тўғриси, бошида бироз қўрқдим. Бироқ таассуротлар олам-олам!

Ҳар соатда Бурж-Халифанинг ёнида итальянча, французча, арабча мусиқа садолари остида машҳур Дубай фавворалари ўз рақсини бошлайди! Бу пайтда унинг атрофида бўлган инсонлар бехосдан қотиб қолишади, сўнг телефонларини чиқариб суратга ола бошлашади!

 

Шунингдек, мен La Mer Beach пляжида ҳам бўлдим. У ернинг суви ниҳоятда шаффоф ва тоза. Пляжнинг ўзи ҳам. Кун иссиқ бўлгани сабабли одамлар камроқ эди. Бироқ борганимга асло афсусланмадим, чунки пляж ва денгиз менга жуда ёқди, шу сабабли жон деб чўмилдим. Айтганча, у ернинг суви чучук. Дўстларим иссиқни хушламайдиганлар бу ерга октябрь ёки ноябрда келишларини тавсия қилишди. Бироқ мен сабрсизман-ку! Умуман олганда, Дубайда деярли ҳаммаёқда кондиционерлар бор.

Шаҳар ниҳоятда чиройли. Бу ерда бирорта бино бошқасини такрорламайди. Осмонўпар бинолар, ноёб архитектура ечимларига эга миноралар – барчаси гўзал ва беқиёс. Бу айниқса тунда янада билинади.

У ерда ҳар хил кафе ва ресторанларда бўлдим ва мазали таомларни татиб кўрдим. Менинг бир одатим бор: қаерга борсам, иложи борича балиқ ва денгиз маҳсулотларидан тайёрланган таомларни ейишга ҳаракат қиламан. Дубайда ҳам денгиз маҳсулотларидан тайёрланган овқатлар жуда сероб экан (ҳатто спагетти ва салатлар), барчаси мазали ва тўйимли. Нархлар ҳам қиммат эмас.

Меҳмонхоналардаги таомлар ҳам ширин.

Спиртли ичимликлар ва сигаретларни фақатгина махсус жойлардан сотиб олиб мумкин.
Умуман, Дубай арзон шаҳар эмас. Эсимда, бир сафар дугонам билан Dubai Mall да сайр қилиб юрган эдик. Pandorra дўконида мен қўлга тақадиган камтарона тилла занжирни кўриб қолдим. Тақиб ҳам кўрдим. Мулойим консультант қиз менга мос келганини ва бу янги маҳсулот эканлигини айтди. Нархи қанча эканлигини сўраганимда, у 2450 дея жавоб берди. «Дирҳамми?» – деб қизиқсам, «Йўқ, хоним, доллар» – деб жавоб берди.

Таксига ҳам кўп пул кетар экан. У ердаги маҳаллий аҳоли ўз машинасида ҳаракатланади. Бироқ таксиларни ҳам ҳар қадамда учратиш мумкин. Шунингдек, кўплаб меҳмонхоналар мижозларига диққатга сазовор жойлар, бозор ёки пляжарга бепул трансфер ташкиллаштиришади. Бундай хизматдан мен ҳам фойдаландим!
Умуман олганда, Дубай менга ёқди. У ерга яна боришни хоҳлайман! Энг асосийси, орзу қилиш, шундагина барча тилаклар рўёбга чиқади!

 

Автор статьи: Зарина Кадырова

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top