Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 10,336,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 9,709,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,488,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 9,500,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 5,557,500
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Замки Баварии и Чехии
от UZS 5,462,500
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

Незабываемые каникулы в Грузии
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 10,925,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 12,920,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Экзотика Нячанга
от UZS 12,350,000
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 9,044,000
ПОДРОБНЕЕ

08-08-2018 15:30

Дубай ҳақида 7 та янглиш фикр

773

0

Дубай шайхлари ва уларнинг дабдабали ҳаёти ҳақида афсоналар юради. Айтишларича, Амирликлар ҳудуди динозаврларнинг сўнгги макони бўлган эмиш. Шунингдек, Дубайда 100 қаватдан паст бўлган бинолар йўқ, Дубай – бу миллиардерлар пойтахти, дубайликлар кучук ва мушук ўрнига уйларида шер ва йўлбарсларни боқишади деган гаплар бор. Ва умуман, Дубай – бу янги Бобил, у ерда ҳатто ўз Бобил минораси – Бурж-Халифани бунёд этишган дейилади. Дубайнинг эртакнамо бойликлари ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлади! Келинг, бугун шу ҳақда гаплашамиз!

1. Дубайда фақат бой одамлар яшашади, шу сабабли у ерда ҳамма нарса қиммат


Хато гап. Албатта, Дубайда дам олиш арзон эмас, бироқ у ерда мақбул нархларда дам олиш мумкин. Бунинг устига, саёҳатингизни жуда ҳам арзон қилиши мумкин бўлган бир неча омиллар бор. Мисол учун, агар Сиз БААга ёзда йўл олсангиз, нуфузли меҳмонхоналарга нархлар анча арзон бўлади.

Шунингдек, айни вақтда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг «Тошкент – Дубай – Тошкент» ва «Тошкент – Шаржа – Тошкент» йўналишларига эконом классига арзонлаштирилган тарифларни тақдим этиш бўйича акция кетмоқда. Учиш нархи – 3,2 млн. сўмдан бошланади.

Яна Дубайда ҳақиқий чегирмали улкан сотувлар ўтказилади! Мисол учун, августда Дубайда Concept Big Brands Festival номли сотув (распродажа) бўлиб ўтади. 15 дан 19 августга қадар бренд маҳсулотларни 75% гача чегирма билан сотиб олиш мумкин!

Бундан ташқари, Дубайда фавворалар шоуси, ажойиб пляжлар, туялар пойгаси ва ҳатто бепул музейлар бор!

2. Дубайда шунчалик иссиқки, кўчада юриб бўлмайди


Дубайда, дарҳақиқат, иссиқ. Бироқ Дубай шу қадар технологик шаҳарки, кўчаларда, бекатларда ва барча оммавий жойларда кондиционерлар ўрнатилган. Шу боис қуёш нурларини қидириб қолишингиз ҳам ҳеч гапмас.

Пляжда эса, тушунарлики, денгиз шамоли салқинлик беради...

3.Дубай – саҳро, у ернинг нимаси қизиқ?


Дубай – жуда ҳам қизиқарли жой. Йўқ, у ер фақат чўл ва осмонўпар бинолардан иборат эмас. У ерда тарихий районлар, қадимий қалъалар, анъанавий араб ҳунармандчилигини топиш мумкин... Шарқ бозорини-ку, айтмаса ҳам бўлаверади!

Саҳрода ҳам кўп нарсалар билан машғул бўлиш мумкин! Мисол учун, сафари-трип ёки лочин овлаш!

Яна у ерда доим кўргазмалар бўлиб ўтади, бадиий галереялар, арт-фестиваллар ва ярмаркалар фаолият юритади!


4. Дубайда болаларга ўрин йўқ!


Бу, эҳтимол, энг катта адашишдир, чунки Дубайда болалар билан дам олиш учун кўплаб имкониятлар яратилган!


Масалан, Dubai Parks and Resorts – бу болаларга аталган кўплаб парк ва аттракционлар. Бу ерда нақд бешта тематик парк бор.

Фарзандларингиз Ski Dubai, чанғи пойгалари ва пингвинлардан олам-олам завқ олишади.

Atlantis, the Palm даги Aquaventure аквапаркида эса бир дунё ўйин-кулги!

5. Дубайда спиртли ичимликларни истеъмол қилиш мумкин эмас


Мумкин, бироқ ҳамма ерда эмас, фақатгина рухсат берилган жойларда. Масалан, меҳмонхона ҳудудида ёки махсус ресторанларда спиртли ичимликларни ичишга рухсат берилади.

6. Дубай – қатъий қонунлар шаҳри, у ерда европача кийиниш тақиқланади


Бу ёлғон, Дубай – ниҳоятда сайёҳлик шаҳри. Мисол учун, пляжда ўзингиз истаганча кийинсангиз, Сизга ҳеч ким ҳеч нарса демайди. Эски районларда эса яхшиси эътиборни тортмайдиган кийим кийганингиз маъқул, бунда аёлларнинг қўллари, елка ва оёқлари ёпиқ бўлиши лозим.

7. Дубайда нима ейишни билмайсан


Бу ҳам ёлғон! Дубайда Мишлен юлдузига эга энг қимматларидан тортиб оддий ва арзон, исталган дидга мос ресторанлар бор! Агар эсингизда бўлса, Дубайдаги Ал-Барша районида БААдаги энг машҳур ўзбек таомлари ресторани UZB Avenue борлиги ҳақида сўзлаб берганмиз!

 

Хўш, Сизнинг Дубай ҳақидаги фикрингизни бироз бўлса-да ўзгартира олдикми? Агар ҳа бўлса, биз хурсандмиз, боиси Дубай дам олиш учун энг яхши шаҳарлардан бири! Энди эса тежамли ҳам, чунки Tatil.uz да БААга жалб этувчи тур бор! Ушбу таклифимиз билан танишинг, сўнг офисимизга +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг ва биз Амирликларда Сиз орзу қилган таътилни ташкил этиб берамиз!

 

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top