Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 10,336,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 9,709,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,488,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 9,500,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 5,557,500
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Замки Баварии и Чехии
от UZS 5,462,500
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

Незабываемые каникулы в Грузии
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 10,925,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 12,920,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Экзотика Нячанга
от UZS 12,350,000
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 9,044,000
ПОДРОБНЕЕ

08-11-2018 17:28

Друскининкай ҳақида илгари эшитганмисиз?

472

0

Сизни оёқ ва умуртқадаги оғриқлар, ревматоидли артрит ва остеохондроз безовта қиляптими? Ошқозон ва ичакларингизда муаммолар борми? Ёки юрагингизда оғриқлар сезяпсизми? Бу ва бошқа кўплаб касалликлар – гинекологик, тери, нефрологик, нафас олиш тизими, моддалар алмашинуви, марказий ва периферик асаб тизими касалликларини сиз ҳали номини эшитмаган курортда даволашади. Унинг номи Друскининкай бўлиб, у Литвада жойлашган. Бугун Tatil.uz у ҳақда ҳикоя қилади!

 

Курорт номи «Druska» – туз деб таржима қилинади. Англаганингиздек, бу ушбу минтақадаги Европада энг тузли ҳисобланувчи минерал сувлар билан боғлиқ. Друскининкай Литва пойтахти Вильнюсдан 130 километр узоқликда жойлашган, бу машинада икки соатлик йўл дегани. У Карлови Варидаги лойлардан асло қолишмайдиган шифобахш торф лойлари билан машҳур! Курорт Неман дарёси қирғоғида, қарағай ўрмонлари, узум ва шафтоли боғлари, кўл ва минерал булоқлар билан ўралган манзарали ерда жойлашган.

 

Биз ўзбекистонликларнинг Друскининкайга боришлари учун қандай афзалликлар бор? Биринчидан, виза билан боғлиқ катта муаммолар бўлмайди. Иккинчидан, курорт ўлчамларига кўра энг мақбулларидан бири ҳисобланувчи арзон нархлар.

 

Бу ерда Карлови Варидагидек, курортга келган ҳар бир дам олувчи, биринчи навбатда, шифокор текширувига йўл олади. Шифокор, ўз навбатида, лаборатория таҳлилларини белгилайди ва физиотерапевт, отоларинголог, гастроэнтеролог, кардиолог, гинеколог ва бошқа мутахассислар текширувига юборади. Бироқ бундай текширувни юртимизда ҳам ўтиб, шифокор хулосалари ва таҳлил натижаларини ўзингиз билан у ерга олиб боришингиз мумкин.

 

Энди эса бу ерда қандай даволашлари ҳақида. Биринчи галда, ичишга сув беришади. Сувни маълум даврда, имкон қадар икки ҳафтадан кам бўлмаган муддатда ва фақат шифокор назоратида ичилади. Чунки Друскининкай минерал суви хлорид-натрий турига киради ва юқори тузлилик даражасига эга, унинг хоссалари ва организмга таъсири ичиш шароитига қараб ўзгаради. Мисол учун, жиғилдонингиз қайнаётган бўлса, сизга овқатдан бир ёки бир ярим соат олдин сув ичишни буюрилади, бу меъда шираси ажралишини тўхтатиб туради. Илиқ сув ичаклар сиқилиши ва ўт пуфаги яллиғланишида, муздайи эса – ичакларнинг заиф ишлашида буюрилади. Яъни сувни мустақил ичиш мумкин эмас: фақат шифокоргина сувни қачон, қандай қилиб ва қанча миқдорда ичишни белгилайди.

 

Друскининкай санаторийларида одатда парҳезбоп таомлар тайёрланади, бу, айниқса, ошқозон-ичак тракти касалликларини даволаш муолажаларининг самарасини оширишга имкон беради.

 

Бироқ Друскининкай ўзининг таянч-ҳаракат аппарати касалликларини даволашнинг ноёб – умуртқани сув остида чўзиш методикаси билан машҳур. Даставвал мушакларни қиздириб олиш лозим. Сўнг физиотерапевт билан бирга махсус вертикаль тахта ва трапецияда, сўнг «ёқада» машқ қилишга киришиш мумкин. Сув остидаги бундай машғулотлар вақтида тананинг табиий оғирлиги таъсирида умуртқа чўзилади. Бундай методика нафақат муваффақиятли, балки хавфсиз ҳамдир.

 

Торф ва чиринди лойлар даволашда ажойиб самара беради. Улар таянч-ҳаракат аппарати ва асаб тизими, мисол учун, радикулит, неврит, полиомиелит ва ҳатто ДЦП касалликларини даволашга ёрдам беради. Улар ўз самарасини атеросклероз, гипертония, тери-таносил касалликларида кўрсатади. Шифобахш лойлар нафақат яллиғланиш ва бактерияларга қарши ажойиб восита ҳисобланади, балки иммунитетни мустаҳкамлайди.

 

Бу билан даволаш муолажалари албатта чекланиб қолмайди, сабаби Друскининкайнинг замонавий санаторийларида маълум касалликларни даволашнинг синалган усулларини ҳам қўллашади. Мисол учун, ёруғлик терапияси, лазерли терапия ва ультратовуш моддалар алмашинувини яхшилаш ва яллиғланиш жараёнларини йўқотишга ёрдам беради. Таянч-ҳаракат аппарати касалликларини даволашда сувда югуриш йўлакчасини ўз ичига олувчи физиотерапия ёрдамга келади.

 

Бироқ қарши кўрсатмаларни ҳам ёддан чиқармаслик зарур. Хавфли шиш, кучли юрак етишмовчилиги, инфекцион касалликлар, ички қон оқиши, фаол босқичдаги туберкулёз ва ҳомиладорликда бу ерга келиш тақиқланади.

 Агар сиз Друскининкайда даволанишни хоҳласангиз, Tatil.uz га қўнғироқ қилинг! Бизнинг рақамимиз +99871 200 55 44. Шунингдек сиз Facebook ва Instagram орқали саволларингизни юборишингиз мумкин. Бизнинг Telegram-каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги, энг қайноқ сайёҳлик янгиликларидан хабардор бўлиб боринг!

 

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top