Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 11,286,000
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Рождество в Европе
от UZS 4,845,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 8,075,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 9,500,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 5,890,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 9,623,500
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 8,075,000
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 7,334,000
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

В Грузию — на лечение и отдых
от UZS 9,025,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Рождество в Италии и Франции
от UZS 9,310,000
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Сказочная Европа
от UZS 6,460,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Новогодние приключения в Баку
от UZS 5,016,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Праздничный Стамбул
от UZS 8,806,500
ПОДРОБНЕЕ

18-07-2018 18:05

Даволовчи турлар ҳақида 5 та хато фикр

756

1

Мана бир неча асрки, инсонлар ёшлик ва узоқ умр сирини топиш мақсадида минглаб километр йўлни босиб ўтишмоқда. Бу ҳолат худди ёшартирувчи олма ҳақидаги эртакни ёдга солади. Фақат одатий ҳаётимизда биз термал булоқлар, шифобахш лойлар, минерал сувлар, хуллас, табиат бизга инъом этган барча бойликлардан касалликларимизга даво излаймиз. Бироқ санаторий-курортда даволаниш ҳақидаги барча фараз ва гумонларимиз ҳар доим ҳам тўғри чиқавермайди, шу сабабли бугун биз соғломлаштирувчи турлар ҳақидаги 5 та асосий янглиш фикрларга барҳам беришга қарор қилдик.

Ёзда даволаниш керак


Аслини олганда, даволаниш турлари мавсумга боғлиқ эмас. Фақат баъзи ҳолларда истиснолар бўлиб туради ва бу ҳақда Сизларга ҳозир сўзлаб берамиз.


Мана, масалан, Карлови Варига қачон боришингиз муҳим эмас, у ердаги минерал сувларнинг шифобахшлик хусусияти йил фаслидан қатъи назар асло ўзгармайди. Айнан сув курортдаги барча ўтказиладиган даволаш тадбирларининг асоси ҳисобланади ва у совуқ тушиши ёки жазирама иссиқ келишида ҳам ўз фойдалилик хусусиятларини йўқотмайди.

Ҳа, статистикага кўра Карлови Варига сайёҳлар асосан ёзда кўпроқ келишади, аммо буни уларнинг соғлиққа бўлган муносабати билан боғлаш керак эмас. Шунчаки кўпчилик инсонлар ёзда ҳам дам олиб, ҳам соғлиқларини тиклашни маъқул кўришади. Бироқ маданий тадбирлар бу ерда доим ўтказилади. Бунинг устига, куз ва қишда Чехияда дам олишнинг ўзига яраша ижобий томонлари бор: сайёҳлар оқими камаяди, меҳмонхоналардаги нархлар ҳам шунга мувофиқ арзонлашади.

Худди шундай фикрни йил давомида соғломлаштирувчи ва ёшартирувчи муолажаларни тақдим этувчи Трускавецга нисбатан ҳам қўллаш мумкин.

Кавказ Минерал Сувлари, Сочи ва Боржоми ҳам йилнинг исталган фаслида дам олиш учун маъқул келади!

Агар Сиз Озарбайжоннинг машҳур Нафталан курортида бўғимларингизни даволамоқчи бўлсангиз, сафарингизни бироз кейинга суришингизга тўғри келади. Чунки даволаш муолажалари (нафталан ванналари, нефть билан ювинтириш ва ўраш) юқори ҳароратда ўтади. Организмга ортиқча босимнинг олдини олиш учун бу ерда яхшиси куздан баҳорнинг сўнггига қадар даволаниш керак.

Худди шундай фикрни кўплаб касалликлар, жумладан, таянч-ҳаракат аппаратидан тортиб асаб касалликларигача даволашга ихтисослашган бальнеологик шифохона ва термал булоқлари билан машҳур Туркиянинг Афьон курортига нисбатан ҳам қўллаш мумкин.

Туркия ғарбида жойлашганига қарамай, Афьон – курорт минтақа эмас, у ерда ҳарорат ёзда 30 даражагача кўтарилади. Бунга 60 градус иссиқликка эга термал сувларни қўшинг.

Шу сабабли бу курортга салқинроқ вақтда бориш керак. Худди ҳамюртларимиз Саодат Акбарова ва Гулнорага ўхшаб. Улар бу жойни соғломлашиш ва ёшариш учун ажойиб жой деб ҳисоблашади, устига-устак меҳмонхоналарда кўплаб даволаш муолажалари таклиф этилади. Улар бу ерга асосан йилнинг совуқ фаслида келишади. Мисол учун, 2018 йилда улар бу ерда февралда дам олишди.

Санаторий – бу касалхона


Йўқ, санаторий – касалхона эмас. Ҳа, у ерда Сизнинг таҳлилларингизни текширувчи, дам олишингизнинг аввалида Сизга тавсиялар бериб, зарур муолажаларни қилдирувчи ва даволаниш сўнггида аҳволингизни кўздан кечирувчи шифокорлар бор. Мисол учун, Карлови Варига борганингизда, биринчи навбатда шифокор билан маслаҳатлашинг, шифобахш сувни қачон, қандай қилиб ва қанча ичиш кераклиги ҳақида сўранг.

Шунингдек, Украинадаги Трускавецда мутахассис машҳур Нафтуся билан қандай даволаниш мумкинлиги ҳақида қимматли маслаҳатлар беради.

Бироқ санаторийда Сиз касалхона палаталарини кўрмайсиз. Замонавий санаторийлар – жуда ҳам ривожланган, у ерда мириқиб ҳордиқ чиқариш учун барча шароитлар муҳайё этилган. Мисол учун, Украинанинг манзарали ўлкаларида, Карпат тоғлари этагидаги Сходницада «Три сына дочки» номли меҳмонхона жойлашган бўлиб, у ерда «Владо» тиббиёт маркази, SPA-салон фаолият кўрсатади, меҳмонларга ажойиб таомлар таклиф этилади.

Шу сабабли санаторий – бу касалхона эмас, балки организм дам олувчи ва иккинчи нафасни очувчи жой!


Мен соғломман ва менга санаторий керак эмас!


Исталган санаторийда дам олиш ўзингизни келажакда яхши ҳис қилишингиз учун организмингизни мустаҳкамлашни назарда тутади. Шунингдек, санаторий-курортда даволаниш қандайдир сурункали касаллигингиз бўлса, профилактик тадбирларни ўтказиш учун қўл келади. Мисол учун, Грузияга, машҳур «Боржоми» булоғига боргач, унинг нафақат овқат ҳазм қилиш тизими касалликларини, балки қанд касаллиги, ошқозон яраси ва ўн икки бармоқли ичак касаллиги, сурункали гастрит, буйракда тош йиғилиши ва бошқа касалликларни даволашини биласиз.

Яқинларингизни юқори ёки паст қон босими безовта қилса, профилактика муолажалари учун Сочига борганингиз маъқул, чунки денгиз ва тоғларда жойлашган курортлар юрак касалликлари билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга мослашган. Сочида эса юрак-қон томир касалликлари бор беморларни даволаш ва ташхис қўйиш билан боғлиқ бой тажриба тўпланган.

Касаллигим қўзғаган пайтда санаторийга бораман


Бу ҳам янглиш фикр, боиси бундай пайтда даволаш-соғломлаштириш муолажаларини ўтказиб бўлмайди. Санаторийда даволаниш ремиссия (касаллик аломатларининг вақтинча заифлашуви) жараёнида ўтказилади. Баъзан ҳатто қарши кўрсатмалар ҳам бўлади. Мисол учун, Нафталанда онкологик касалликлар, юрак-қон томир ва марказий асаб тизими касалликлари, туберкулёз, анемия, буйрак ва буйрак етишмовчилиги бор беморларнинг даволаниши тавсия этилмайди. Шундай бўлса-да, яхшиси шифокор билан олдиндан маслаҳатлашиш, анализлар топшириш, сўнг Озарбайжонлик мутахассисларга e-mail жўнатиш керак, улар беморларнинг айнан ҳозирги касалликлари билан даволаниш мумкин ёки мумкинмаслигини айтишади.

Санаторий – бу зерикарли жой


Асло бундай эмас. Чунки даволаниш ва барча зарур тадбирлардан ўтганингиздан сўнг вақтингизни бошқа қизиқарли ва фойдали машғулотга сарфлашингиз мумкин. Мисол учун, Карлови Варидан Прагага ёки Европанинг бошқа шаҳарларига сафар уюштириш имконияти бор.

Афьондаги дам олишни шопинг билан бирга олиб бориш мумкин.

Нафталандан Баку бўйлаб саёҳатга отланинг ёки Грузияга бир кунлик сафар уюштиринг!

Украинанинг Карпат тоғ ён бағирларидаги сайр пайтида вақтингизни чоғ ўтказишингиз ёки Львовга бориб келишингиз мумкин!

Биз Сизнинг соғлиғингиз ҳақида ўйлаймиз, шу сабабли энг яхши соғломлаштириш турларини таклиф этамиз! Сиз уларни ушбу ҳаволадан топишингиз ва бизга +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин! Бизнинг сайёҳлик менежерларимиз Сизни қизиқтирган барча саволларга жавоб беради ва доим соғ-саломат, ёш, қувноқ ва бахтли бўлишингиз учун энг яхши ҳордиқни ташкиллаштириб беради!
Шунингдек, Facebook даги саҳифамизни кузатиб боринг! Бизнинг энг сўнгги янгиликларимиз ва турларимизни Telegram-каналимиздан топасиз!

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

Зафар

Албатта, дам олиш керак.Путевкалар киммат бумаслиги керак! Хамда таклифда нима булса, борганда хам шу булиши керак, деб уйлайман. Реклама ни Зур килиб, борганда акси булса яхши эмас! Рахмат.

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

100031, Узбекистан, город Ташкент
Яккасарайский район,
улица Юсуфа Хос Ходжиба, 69.

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top