Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Азербайджан

Лечение в Нафталане
от UZS 9,734,763
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 3,971,783
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Лечение и отдых в Карловых Варах для родителей
от UZS 7,554,176
ПОДРОБНЕЕ

Франция

Недельный тур в Париж
от UZS 5,062,077
ПОДРОБНЕЕ

Испания

Испания+Лазурный берег
от UZS 5,365,801
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

На отдых в Дубай — по выгодным ценам через Алматы
от UZS 5,747,404
ПОДРОБНЕЕ

Испания

Европейские каникулы из Барселоны
от UZS 12,071,106
ПОДРОБНЕЕ

Франция

Комби тур «Париж, Барселона и Рим»
от UZS 10,240,970
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

В Грузию — на лечение и отдых
от UZS 9,353,160
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Пляжные отели в Сочи
от UZS 2,850,338
ПОДРОБНЕЕ

Турция

В Анталию — с вылетом из Шымкента
от UZS 5,840,858
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Экономичные туры в Анталию — с вылетом из Ташкента
от UZS 9,469,977
ПОДРОБНЕЕ

Турция

На отдых в Бодрум чартером из Ташкента
от UZS 13,667,607
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Отдых на Эгейском побережье Турции
от UZS 8,099,322
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 3,270,880
ПОДРОБНЕЕ

19-01-2018 19:00

Ҳусан Мамасаидов: «Саёҳатлар – бизнесни ҳаракатлантирувчи куч»

377

0

Тадбиркор Ҳусан Мамасаидовнинг офисига кирганимда кўзга ташланган биринчи нарса – бу улкан дунё харитаси эди. Ва дарҳол айнан манзил бўйича келганлигимни тушундим. Бу инсон менга саёҳатлар ҳақида қизиқарли маълумотларни сўзлаб бериши аниқ!

 

Маълумот учун. Ҳусан Мамасаидов – тошкентлик тадбиркор. Deli компаниясининг Ўзбекистондаги раҳбари.

 

Мамасаидовлар бизнес билан оилавий шуғулланишади. Ўтган асрнинг 90-йилларида «Office Market» брендига асос солган Раҳмонберди Мамасаидовнинг ўғиллари – Икром, эгизаклар Ҳасан ва Ҳусан, Иброҳимлар оилавий ишни давом эттириб келишмоқда. Уларнинг ҳар бири ўз йўналишини танлаган ва соҳаларида муваффафиятларга эришиб келишмоқда.

 

— Ҳусан ака, айтингчи, кўп саёҳат қиласизми?

— Етарли даражада. Бугунги кунга келиб дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатида бўлганман. Фақатгиан 2016 йилнинг ўзида – 12 та, ўша пайтда Таиланд, Дубай, Испания. Португалия, Франция, Туркия, Эстония, Латвия ва бошқа давлатларга борганман.

 

— Саёҳатларни бу қадар ёқтиришингиз ёшлигингизда пайдо бўлганми?

 — Ўйлашимча, ҳа. Биз тўрт нафар фарзандмиз. Мактабда ўқиб юрган пайтларимизда отамиз бизларни ўзлари билан саёҳат ва сафарларга олиб боришга ҳаракат қилган. Бироқ ҳар сафар навбатма-навбат бориш шарти билан. Эҳтимол, саёҳатларга бўлган қизиқишим айнан шундандир.

 

Биз Ҳасан билан даставвал Тошкент давлат шарқшунослик институтига ўқишга кирганмиз, бироқ бир йил ўтиб Тошкент давлат техник университети қошида очилган Малайзия институтининг бизнесни бошқариш факультетига ўтганмиз. Шунингдек, мен Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тугатганман. Ўша пайтда кўплаб қизиқарли сафарларда бўлганман, малака оширишги ўташ учун грантларни ютиб олишга ҳаракат қилганман, чунки ҳар тарафлама ривожланишни хоҳлаганман.

 

— Деворингиздаги улкан харитани ҳам қаердандир олиб келганмисиз?

— Унинг тарихи катта. Ёшлигимизда уйимизда севимли ўйинимиз – атлас харитасини очиб маълум бир шаҳар ёки давлатни топиш ўйинини ўйнаганмиз. 10 йилча аввал Москвадаги кўргазмаларнинг бирида ушбу дунё харитасини кўриб қолганман ва дарҳол $ 200 га харид қилганман. Офисимга ташриф буюрувчи кўплаб меҳмонлар уни сотишмини сўрашади, бироқ харита мен учун тимсолга айланган, деса ҳам бўлади.

— Саёҳатларда бизнесингиз учун ғоялар тўплайсизми?

— Албатта! Бусиз мумкин эмас! Мен канцелярия маҳсулотлари билан ишлайман, шу боисдан биринчи бўлиб нотаниш шаҳарга борганимда канцелярия маҳсулотлари сотилувчи дўконга йўл оламан. Менга нима таклиф қилинаётгани ва қай тарзда сотилиши қизиқарли. Ҳар сафар ниманидир ўрганамиз, бу келажакда ривожланиш учун замин яратади.

 

Бизнинг компаниямиз Deli маркасининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори ҳисобланади. Deli эса маҳсулотларининг сотилиш ҳажми бўйича дунёнинг топ-10 талигига киради. Шу сабабли биз бошқа давлатдан келган ҳамкорларимиз билан тез-тез учрашиб турамиз ва тажриба алмашамиз.

 

Ва айтганча, саёҳат – улкан руҳлантирувчи омил эканлигини ҳисобга олган ҳолда энг фаол дилерларимизни ҳам саёҳатлар билан тақдирлашга қарор қилганмиз!

 

 Энг яхши дилерларимиз (бизда улар жами 300–400 нафар атрофида) ҳар 6 ойда акцияда иштирок этиб, унинг натижаларига кўра ўзимиз томонимиздан тўланадиган саёҳатни қўлга киритишади. Дилерларимиз ҳозирги кунга қадар Таиланд, Малайзия, Париж, Сингапур каби давлатларда бўлишган, яқин кунлар ичида уларни Италияга ҳам юборишни режалаштирганмиз.

Имкониятга қараб ўз ходимларимиз ва топ-менежерларимизни ҳам саёҳатга жўнатамиз.


- Уйингизга одатда ўзингиз билан нималар олиб келасиз?
- Ўзим борган давлат ёки шаҳарнинг рамзлари: магнитчалар, ҳайкалчалар ва бошқа эсдалик совғаларини. Уйимизда уларнинг коллекцияси жамланган.
- Боришни орзу қилган давлатларингиз борми?
- Саёҳат – инсон ҳаётидаги энг қадрли нарсалардан бири. Бу ҳақда яқинда ўтказилган «My life planner» номли тренингда тингловчиларга сўзлаб берган эдим. Менда албатта боришим керак бўлган 10 та давлатдан иборат рўйхат бор. Булар, мисол учун, Австралия, Чехия, Австрия, Канада, Англия ва Бразилия.
- Қайси давлатлар Сизга айниқса ёқди?
- Иш юзасидан кўпроқ Хитой, Туркия, Россия, Япония, АҚШда бўлганман.

 

Оилавий дам олиш ҳақида гапирадиган бўлсам, Анталияни афзал кўраман.

Қаергадир борсак, албатта барчасини кўришга интиламиз!

Ота-онамизни Озарбайжондаги Нафталан санаторийсига ёки Европа мамлакатлари бўйлаб саёҳатга олиб борамиз.
Сўнгги саёҳатларимиздан Испания ва Португалияга қилинган саёҳатлар кўпроқ ёдда қолди. У ерга боришни ҳаммага тавсия қилган бўлар эдим.

 

Шунингдек, оиламиз ёки ҳамкасблар, ҳамкорлар, дўстларимиз билан ўз Ватанимиз бўйлаб саёҳат қиламиз!

Мен 2018 йилга 4 та саёҳатни режалаштириб қўйдим. 1 февраль куни Таиландга сафар қилмоқчиман.

- Қандай саёҳат турини ёқтирасиз?
- Агар оилавий бўлса – Туркияда пляжда дам олишни ёқтирамиз, у ерга кўп бориб турамиз.

Иш юзасидан сафарларни эса маданий ва экскурсион дастурлар билан бирга қўшиб олиб боришни истайман.

Мисол учун, дилерлар билан Парижга бориб, деярли барча диққатга сазовор жойлар, ҳаттоки Диснейлендни ҳам томоша қилишга улгурдик. Сингапурни ҳам ипидан игнасигача айланиб чиқиб Сентозудаги Universal Studios га ҳам бордик!

Қайтараман: саёҳат қилиш, ўрганиш ва танишиш керак!

- Замонавий тадбиркор саёҳат қилиши керак, деб ҳисоблайсизми?
- Албатта!

- Tatil.uz ўқувчиларига тилакларингиз.

- Ҳар бир инсоннинг ўз орзуси бор. Бизни ҳозирда ўқиётган инсонларга ўзи орзу қилган давлатига боришини тилаб қоламан!

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top