Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Чехия

Лечение и отдых в Карловых Варах для родителей
от UZS 14,095,800
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,870,500
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия + Лихтенштейн
от UZS 5,109,250
ПОДРОБНЕЕ

Португалия

Португалия + Испания = поэма о любви
от UZS 8,117,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 10,505,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 6,112,000
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

В Грузию — на лечение и отдых
от UZS 10,438,150
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 4,584,000
ПОДРОБНЕЕ

Узбекистан

Отдых и лечение в TIBET MOUNTS FLORA (Узбекистан)
от UZS 1,000,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане + Баку (Азербайджан)
от UZS 10,495,450
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

На недельку в Тбилиси и Баку
от UZS 8,002,900
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

Жемчужины Грузии
от UZS 8,547,250
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

Незабываемые каникулы в Грузии
от UZS 3,753,150
ПОДРОБНЕЕ

17-07-2017 15:05

ДАМ ОЛИШ УЧУН ЭНГ АРЗОН 10 ТА ДАВЛАТ

1298

0

Биз ҳаммамиз, албатта, саёҳат қилишни ёқтирамиз. Ҳаттоки самолётда учишдан қўрқувчи инсон ҳам Бали ёки Таиландда дам олишдан бош тортмаса керак. Бордию саёҳатдан тежаб қолиш, яъни ҳам қулай ва ҳам кам маблағ сарф этиб ҳордиқ чиқариш имкони бўлса нур устига аъло нур бўлар эди. Шу сабабли бугун биз дам олиш учун энг тежамли 10 та давлатни Сизнинг эътиборингизга ҳавола этамиз.

Таиланд

Бу мамлакатда сайёҳ учун зарур бўлган барча нарса муҳайё: илиқ денгиз, озода пляжлар, тропик табиат, ноёб маданият ва ширин таомлар. Энг асосийси, буларнинг барчаси мақбул нархларда!

Туркия

Туркияда сайёҳлар билан «All inclusive» тамойили бўйича ишланишини барча билади, яъни у ерда хизмат ичига ҳамма нарса киритилган. Жуда ҳам мақбул нархларга икки ҳафта давомида юқори даражада дам олиш, соғлиқни тиклаш, пляжда қуёшдан баҳра олиш, мазали турк таомлари ва ширинликларидан татиб кўриш мумкин.

Индонезия

Агар Сиз экзотик мамлакатга саёҳат қилишни истасангизу, бироқ пулни беҳуда сарфлашни хоҳламасангиз, Балига отланинг. У ерда ҳаттоки чўмилиш ҳовузи бор виллани ҳам жуда арзон нархда ижарага олишингиз мумкин! Эсдалик совғалар, озиқ-овқат ва турли кўнгилочар сайр-томошалар ҳам мақбул нархларда.

Ҳиндистон

Бу ерда энг ҳамёнбоп курорт Ҳинд океани қирғоқларида қулай ва арзон нархларда дам олишни таклиф этувчи Гоа ҳисобланади. Агар Сиз архитектура ва тарихни яхши кўрсангиз, Варанаси курортини танланг.

Вьетнам

Вьетнам арзон турар-жой, ширин ва ҳамёнбоп таомлар, пляжлар ва кўплаб диққатга сазовор жойларни излаётган сайёҳ учун мукаммал маскан.

Греция

Ҳа-ҳа, бугун ушбу Европа давлатида дам олиш дабдаба ҳисобланмайди. Афинада мақбул нархда отелда хона буюртма қилиш, хоҳишга кўра эса қишлоқли жойда бутун бир ҳовлини ижарага олиш мумкин. Тасаввур қилинг: такрорланмас табиат, мазали таомлар ва Сиз...

Марокаш

Бу ердаги турар-жойлар исталган дид ва чўнтакка мос келади: арзон меҳмонхоналардан тортиб беш юлдузли ҳашаматли апартаментларгача. Марокашда озиқ-овқат ҳам ҳамёнингизни қийнаб қўймайди, шунингдек, мева ва турли чарм буюмлари ҳам арзон.

Эквадор

Ажойиб мамлакат! Бу ерда шинам пляжларга эга денгиз бўйи шаҳарлари, вулқонлар, Амазонка этагининг машҳур қайноқ булоқлари ва улуғвор Анд тоғлари бор. Буларнинг барчаси жуда ҳам мақбул нархларда.

Чили

Чили – нарх ва сифатнинг ўзаро нисбати бўйича Жанубий Америкага саёҳат қилиш учун энг яхши танлов. Мазали таомлар, машинадаги сафар чоғида томоша қилиш мумкин бўлган ўрганилмаган жойлар ва ҳ.к.лар ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди.

Жанубий Америка

Ушбу йўналиш ривожланган сайёҳлик инфратузилмаси билан барчани хурсанд қилиши шубҳасиз. Мисол учун, Кейптаунда бир кун сайр қилиб транспорт учун бор-йўғи 20 доллар сарфлашингиз мумкин. Таом ва турар-жой нархлари ҳам чўнтакбоп.

Кўриб турганингиздек, дам олиш учун танловлар бир талай! Шу сабабли саёҳат қилинг! Ўзингиз учун янги давлатларни кашф этинг!

 

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

100031, Узбекистан, город Ташкент
Яккасарайский район,
улица Юсуфа Хос Ходжиба, 69.

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top