Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Россия

Лечение на Кавказе (Кисловодск, Ессентуки)
от UZS 9,129,800
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Лечение и отдых в Карловых Варах для родителей
от UZS 13,102,600
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,870,500
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия + Лихтенштейн
от UZS 5,109,250
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 8,585,450
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

В Грузию — на лечение и отдых
от UZS 10,438,150
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане + Баку (Азербайджан)
от UZS 6,675,450
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Мечты сбываются: Мюнхен + Зальцбург + Нюрнберг
от UZS 8,213,000
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

На недельку в Тбилиси и Баку
от UZS 8,002,900
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

Жемчужины Грузии
от UZS 8,547,250
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

Незабываемые каникулы в Грузии
от UZS 3,753,150
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

Баку + Тбилиси + Стамбул
от UZS 13,007,100
ПОДРОБНЕЕ

06-06-2018 18:30

Дам олиш кунларига Истанбулга: ихтиёрингизда бор-йўғи икки кун бўлганда нима қилиш ва қаерга бориш керак?

1134

0

Ўзбекистонлик кўпчилик сайёҳлар Анталиядаги пляжда дам олишни Истанбулда бир неча кун ўтказиш билан бирлаштиришни орзу қилишади.

Чунки Истанбул – бу ёрқин таассуротлардан тузилган ва турк қаҳвасининг хушбўй ифори уфуриб турувчи эртак, унда Босфор яшайди, уни Мармар денгизининг суви ювиб туради...

Чунки Истанбул – бу бир вақтнинг ўзида ҳам Европа, ҳам Осиё, Истанбулнинг ҳар бир кўчаси тарихдан сўзлаб туради.

Агар Сиз Туркияга ва хусусан, Истанбулга боришни орзу қилувчилар сафидан бўлсангиз, икки кун ичида боришингиз мумкин бўлган жойларнинг қисқача йўлкўрсаткичи билан таништирамиз.

Айтганча, Нью-Йорк, Венеция ва Истанбул пиёда сайр қилиш учун дунёнинг энг яхши шаҳарлари эканлигини биласизми? Агар билмасангиз, ишонинг: Истанбулда юриш керак, юрганда ҳам ҳеч нарсани ўтказиб юбормаслик учун кўп юриш керак!


Ўз сайрингизни шаҳарнинг барча марказий нуқталаридан кўриш мумкин бўлган Галата минорасидан бошлашингиз мумкин.

Шаҳар тимсолларидан бири ҳисобланувчи ушбу минора баландлиги – 61 метр.

Бу ерда қишин-ёзин ташриф буюрувчилар кўплигига тайёр туринг. Бироқ ажойиб манзарадан баҳраманд бўлиш учун бироз кутиб турсангиз, нима қилибди?!

Галата минорасидан яёв Эминёню районига бориш мумкин. Истанбул айнан шу ердан ўсиб, йириклаша бошлаган, деб ҳисобланади.

Тилла шох, Босфор, зираворли Миср бозори ва Гранд бозор, шунингдек, кўча таомлари сотилувчи кўплаб қизил аравачалар – бу ерда бироз бошқачароқ, фаол, сершовқин ва доим гавжум Истанбулни топасиз.

Албатта Мовий масжид (ёки Султон Аҳмад масжиди)га киринг, чунки бундайини бошқа ҳеч қаерда кўрмайсиз!

Бу масжид улуғворлиги ва гўзаллиги билан лол қолдиради! Унинг мовий дейилишига сабаб, ички интерьери қўлда ишланган 20 мингдан ортиқ керамик кошинларни бирлаштириб туради, бу эса унга ўзгача тус бағишлайди. Ўз аҳамиятига кўра у Истанбулда биринчи ўринда туради.

Султон Аҳмад масжидининг рўпарасида эса Айя-Софияни кўрасиз. Бугунги кунда ушбу ноёб музей-бино ислом ва насронийлик динларини бирлаштириб турувчи ўзига хос тилсим ҳисобланади, боиси у даставвал православ собори, кейинчалик эса масжид бўлган.

Бир неча соат давомида Айя-Софиянинг бетакрор мозаикасини томоша қилиш, сўнг қадимий зинапоялардан балконга кўтарилиб, йиғлаётган устунларни кўриш мумкин.

Шу ернинг ўзида, Султон Аҳмад майдонида таъмирлашдан сўнг 2011 йилда очилган Хуррам Султон ҳаммоми ҳам мавжуд.

Сўнг қовурилган каштан билан чой олиб, бир дақиқага тўхтаб, майдоннинг ўзидаги ўриндиққа ўтиринг ва Султон Аҳмад районининг муҳитидан баҳра олинг!

Агар Сиз Медуза Горгонанинг бошларидан қўрқмасангиз, унда Базилик Цистернасига марҳамат. Бу ер ўзининг сиру синоати билан ҳаяжонга солади. Унинг руҳияти шундоққина сезилиб туради. Хира ёруғлик, улуғвор устунлар, шифтдан пастга тушаётган сув томчилари ва Медуза Горгоналар ағдарилган бошларининг устунлари... Ҳаяжонга солади, шундай эмасми?

Истанбулга келиб Усмонлилар империясининг султонлари аслида қандай яшаганликларини билиб кетмаслик мумкин эмас! Тўртта сарой, ҳовлилар, новвойхона, отхона, гулли террасалар, канизаклар яшаган кошинли сарой, Гулхона боғи – буларнинг барини Тўпқопи саройида кўрасиз.

Турк султонларининг иккинчи қароргоҳи Дўлмабоғчада эса ўзгача, европача муҳит ҳукм суради. Бундай апартаментлар, тантаналар зали, ҳарамни бошқа ҳеч қаерда учратмайсиз. Худди кинога тушиб қолгандек.

Кўплаб дўконлар, кафе, бар, ресторан, клублар, кўча машшоқлари ва бутун дунёдан келган сайёҳларни доим шовқин ва сергавжум Истиқлол кўчаси қарши олади.

Бундай қизиқарли ва улкан шаҳар учун икки кун жуда ҳам кам. Бироқ Туркия муҳити билан узоқ вақт давомида яшаш учун шу икки кун ҳам кифоя қилади, боиси унинг бир парчасини ўзингиз билан она юртингизга олиб келасиз!

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

100031, Узбекистан, город Ташкент
Яккасарайский район,
улица Юсуфа Хос Ходжиба, 69.

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top