Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Мальдивы

Отдых на Мальдивах
от UZS 15,120,000
ПОДРОБНЕЕ

Португалия

Экскурсионные туры в Португалию и Испанию
от UZS 7,140,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Анталия: раннее бронирование на лето-2019 (через Шымкент)
от UZS 4,645,200
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Прямые чартерные рейсы в Шарм-эль-Шейх из Ташкента
от UZS 6,073,200
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Халяльный тур в Турцию сразу после священного месяца Рамазан
от UZS 11,222,400
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Прямые чартерные рейсы в Карловы Вары из Ташкента
от UZS 15,691,200
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,375,600
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 8,240,400
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

В Эмираты из Ташкента с Fly Dubai
от UZS 4,720,800
ПОДРОБНЕЕ

Турция

В Стамбул на Фестиваль тюльпанов
от UZS 6,753,600
ПОДРОБНЕЕ

Индонезия

Каникулы на сказочном Бали
от UZS 5,544,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,620,000
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Праздничные выходные в Москве
от UZS 2,494,800
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Романтика белых ночей (Санкт-Петербург)
от UZS 3,066,000
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

Халяльный отдых в Дубае (вылеты из Ташкента)
от UZS 4,863,600
ПОДРОБНЕЕ

18-10-2018 17:30

Дам олиш кунлари Абу-Дабида қаерларга бориш ва нималар қилиш мумкин?

256

0

Қайси мамлакатда ўзингизни «Минг бир кеча» эртаги қаҳрамонидек ҳис қилишингиз мумкинлигини биласизми? Тўғри топдингиз, Бирлашган Араб Амирликларида! Бу ерда қимматбаҳо автомобилларда юрувчи шайхлар яшайди, улкан осмонўпар бинолар бунёд этилади ва тоза зотли тулпорлар боқилади, ота-оналар фарзандлари билан бир кунда ҳам айланиб чиқишга улгурмайдиган паркларга борилади! Бугун биз ҳашамат ва дабдаба одатий ҳолат бўлган Амирликлар ҳақида сўз юритмоқчимиз. Демак, борди-ю Абу-Дабига дам олиш кунлари бориб қолсангиз, у ерда нималар билан машғул бўлишингиз мумкинлиги борасида 7 та нарсани эътиборингизга ҳавола этамиз!

 Шайх Зайд масжидига қадам ранжида қилиш

У дунёдаги энг йирик масжид, замонавий ислом меъморчилигининг ҳақиқий нодир асари ҳисобланади. Масжид бир вақтнинг ўзида 41 000 кишини ўз бағрига сиғдира олади.

 

82 та гумбаз, минглаб устунлар, тилла зарварақ билан ишлов берилган маҳобатли қандиллар, қўлда тўқилган дунёдаги энг катта гилам ушбу гўзалликда тенгсиз масжидни безаб туради. Унинг қурилишида ранг-баранг биллурлар, кулолчилик буюмлари, қимматбаҳо тошлар ва ҳатто тилла ишлатилган!

 

Масжиднинг ўзига хослиги шундаки, бу ерга нафақат мусулмонлар, балки бошқа динга эътиқод қилувчилар ҳам киришлари мумкин. Бироқ либосга эътибор берилмоғи даркор: кийим оёқни ва қўлни билаккача яшириши, аёллар рўмол кийишлари, киришдан аввал эса пойабзал ечилиши лозим.

 

Бу ерда бепул экскурсиялар ҳам уюштирилиб, уларнинг доирасида гид 10 йил давомида қурилган масжид ҳақида қизиқарли маълумотларни сўзлаб беради.

 

Оқшомда масжид ниҳоятда чиройли ёритилиши туфайли янги, ўзгача қиёфага киради ва меҳмонларнинг ҳайратига сабаб бўлади.

 

Шайх Зайд масжиди ёнида ўзингизни худди эртакка тушиб қолгандек сезасиз...

Қулаётган минора ёнида суратга тушиш

Абу-Дабида ўзининг Пиза минораси бор. У Қулаётган минора ёки бошқачасига Capital Gate – «Пойтахт дарвозаси» деб номланади.

 

Бу борада ҳам Амирликларда ажралиб туришга қарор қилишда, сабаби ушбу осмонўпар иморатнинг нишаби машҳур Пиза минорасидан 4,5 баравар кўпроқ оғган. Қурилиш пайтидаёқ, 2010 йили у Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган! Бино пастида офислар, юқорисида эса – Форс кўрфазига ажойиб манзара очилувчи беш юлдузли Hyatt меҳмонхонаси жойлашган. Агар бу ерда яшашга қарор қилсангиз, барчасини кўрасиз!

 

Ferrari World даги пойгаларда иштирок этинг

 

Бу йирик ёпиқ тематик парк бўлиб, улкан ойнабанд туннелда кўплаб аттракционлар ва машҳур Формула-1 пойгалари имитатори жойлашган.

 

Адреналин ихлосмандларига «G-Force» аттракционига эга «Ferrari World» марказий минорасини тавсия қиламиз.

 

Соатига 240 километр тезликка эришувчи «Formula Rossa» америка горкалари ҳам шу ерда!

 

Айтганча, паркда болалар учун ҳам аттракционлар бор: феррари каруселчалари ва турли аттракционлар кичкинтойларни кутмоқда.

 

Корниш қирғоғи бўйлаб сайр қилиш

Ҳашаматли Ал-Хубайра райони бўйлаб 8 километрга болалар майдончалари, велосипед ва пиёда йўлакларига эга Корниш қирғоғи чўзилган. Қирғоқни энг яхши пляжларга берилувчи Мовий ранг байроқ безаб турибди.

 

Агар сиз денгиз, қуёш ва майин қумлардан баҳра олишни истасангиз, шу ерга келаверинг: бу ерда чўмилиш ва қуёшда тобланиш учун барча шароит яратилган!

Ал-Ҳусн саройи ҳайбатини ҳис этиш

Ушбу сарой Абу-Дабидаги энг йириги бўлиб, 1703 йили қад ростлаган. Бугунги кунда сарой ичида музей комплекси жойлашган ва гидлар ташриф буюрувчиларга шаҳар тарихи ҳақида сўзлаб беришади. Оқ Форт бўйлаб сайр қилиб (уни халқда шундай аташади) вақтингизни мазмунли ўтказасиз.

 

Эски бозорда харидлар қилиш

Бозорлар – Амирликларда ўзига хос алоҳида маданият. Ҳар бир бозор арабчада «сук» ёки souk деб номланади. Абу-Даби бозорлари маҳсулотларининг ранг-баранглиги, ўзгача муҳити ва ҳашамати билан ажралиб туради.

 

Энг қадимий бозор ёки Марказий бозор анъанавий араб услубида қурилган ва бизни араб эртаклари бўйлаб ҳақиқий саёҳатга чорлайди. Бу ерда араб брендлари маҳсулотларини харид қилишингиз мумкин: кийим-кечак ва пойабзалдан тортиб тақинчоқ ва безакларгача барчаси мақбул нархларда! Яна бу ерда биздагидек савдолашишингиз ҳам мумкин!

Дубайга сафар вақтида Абу-Дабини мана шундай қиёфада кўрасиз. Бизда БААга иккита таклиф мавжуд бўлиб, улар билан сайтимизда танишишингиз мумкин: бу ерда биринчиси ва мана бу ерда иккинчиси. Facebook даги саҳифамизга ёзинг, +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг ёки офисимизда меҳмон бўлинг! Биз доим ташрифингиздан хурсанд бўламиз! Аъло кайфият ва ёрқин таассуротлар доим ҳамроҳингиз бўлсин!

 

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top