Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Мальдивы

Отдых на Мальдивах
от UZS 15,120,000
ПОДРОБНЕЕ

Португалия

Экскурсионные туры в Португалию и Испанию
от UZS 7,140,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Анталия: раннее бронирование на лето-2019 (через Шымкент)
от UZS 4,645,200
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Прямые чартерные рейсы в Шарм-эль-Шейх из Ташкента
от UZS 6,073,200
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Халяльный тур в Турцию сразу после священного месяца Рамазан
от UZS 11,222,400
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Прямые чартерные рейсы в Карловы Вары из Ташкента
от UZS 15,691,200
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,375,600
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 8,240,400
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

В Эмираты из Ташкента с Fly Dubai
от UZS 4,720,800
ПОДРОБНЕЕ

Турция

В Стамбул на Фестиваль тюльпанов
от UZS 6,753,600
ПОДРОБНЕЕ

Индонезия

Каникулы на сказочном Бали
от UZS 5,544,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,620,000
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Праздничные выходные в Москве
от UZS 2,494,800
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Романтика белых ночей (Санкт-Петербург)
от UZS 3,066,000
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

Халяльный отдых в Дубае (вылеты из Ташкента)
от UZS 4,863,600
ПОДРОБНЕЕ

16-01-2019 12:36

CHINAR (Нафталан) санаторийсининг бош шифокори – шифобахш мўъжизавий нефть ҳақида

430

0

Дўстлар, биз сизларга CHINAR Hotel & Spa Naftalan (Нафталан, Озарбайжон) меҳмонхонасининг бош шифокори Хуршуд Намазалиева билан бўлган эксклюзив суҳбатни тақдим этмоқдамиз. Озарбайжон давлат тиббиёт университети битирувчиси бўлган суҳбатдошимиз ушбу соҳада катта амалиётга эга: у участка шифокоридан тортиб Баку поликлиникаларидан бирида бош шифокоргача бўлган йўлни босиб ўтган, узоқ вақтдан буён эса санаторий-курортда даволаниш йўналишида фаолият олиб бормоқда. Айнан уни 2011 йили суҳбатга, сўнг ўша вақтда ҳеч ким билмаган, ҳозирги кунда эса Нафталаннинг энг яхши меҳмонхоналаридан бири Gashalti Health Hotel га ишга таклиф этишди. 2013 йилдан бошлаб ҳозирги кунга қадар у CHINAR Hotel & Spa Naftalan да муваффақиятли фаолият олиб бормоқда. Қуйида у билан бўлган суҳбатни ўқишингиз мумкин.

 

CHINAR Hotel & Spa Naftalan ва умуман, Нафталанда даволаниш ва дам олишнинг афзалликлари ҳақида сўзлаб берсангиз.

Агар меҳмонхонамиз ҳақида қисқача тўхталиб ўтадиган бўлсам, унинг даволовчи ва кичик тиббиёт ходимлари – шифокорлардан тортиб ҳамшираларгача яхши малакага эга эканлигини таъкидлаб ўтмоқчиман. Уларнинг барчаси ўз устларида доимо изланишади ва беморлар билан ишлаш услубларини такомиллаштириб боришади. Соғломлаштириш марказимиз энг замонавий тиббиёт ускуналарига эга эканлигини ва уларнинг сафини доимо тўлдириб ва янгилаб боришимизни айтиб ўтиш ўринли. Шу сабабли даволаш натижалари доимо юқори, меҳмонлар томонидан билдирилаётган фикрлар эса ижобий.

 

Нафталан дунёда ўз йўналишида ягона курорт ҳисобланади. Нафталан ҳақидаги дастлабки фикрлар (айнан ҳужжат ва қўлёзмаларда сақланиб қолганлари) X асрда пайдо бўлган: турли мамлакатларга олиб кетилган «тоғ мойи»ни шоир Низомий Ганжавий ўз асарларида тилга олган. Шунингдек, Марко Поло қайдларида ҳам нафталан ҳақида эслатиб ўтилган.

 

Курорт – бу бутун дунёда ўтказилувчи муқобил даволаш. Бунга родон ванналари, шифобахш минерал ёки термал булоқларни мисол қилиб келтириш мумкин. Бироқ фақатгина Озарбайжонда ўз хоссаларига кўра бошқа барча муқобил даволаш турларини ортда қолдирувчи нафталан нефти кони жойлашган. Хусусан, таянч-ҳаракат аппаратини даволашда унинг самараси яққол кўринади.

Нафталан нефтининг шифобахш хусусиятлари нимада?

Нафталан нефти ўз таркибига кўра мураккаб тузилган. Унда қатрон, олтингугурт моддалари, ферментлар мавжуд. Бироқ асосий шифобахш таъсирга нафтен углеводородлари эга. Шу сабабли мен нафталан ҳақида гапирганимда уни табиатнинг соф гормони сифатида тасаввур этаман, чунки нафтен углеводородлари инсон организми гормонлар формуласининг нақ ўзини қайтаради ва айнан ўша принцип бўйича таъсир қилади.

 

Маълумки, синтетик гормонларни кашф қилганликлари учун олимлар Нобель мукофотини олишган, чунки ушбу моддалар, дарҳақиқат, даволашда жуда ҳам муҳимдир, бироқ катта миқдорда бўлса, организм учун хавф туғдиради. Нафталан гормонларнинг барча фойдали хусусиятларини ўзида мужассам этган ва аста-секин, бироқ аниқ таъсир кўрсатади.

Нафталан бактерияларга қарши хусусиятга эга. У иммунитетни мустаҳкамлайди. Мисол учун, CHINAR Hotel & Spa Naftalan га бутун оила бўлиб келишади. Болалар учун, айтганча, нафталан фақатгина 6 ёшдан сўнг ва фақат шифокор кўрсатмасига биноан буюрилади, катта эҳтиёткорлик билан ва кичик миқдорда қўлланилади. Масалан, ЛОР-аъзолар касалликларида, такрорий грипп ва шамоллашда. Бундай болаларнинг ота-оналари нафталан билан даволангандан сўнг уларнинг фарзандлари камроқ касал бўлаётганликлари, иммунитетлари мустаҳкамланганлигини таъкидлашди. Катталар организмига ҳам нафталан ижобий таъсир кўрсатади.

Нафталан туфайли тўқималар алмашинуви яхшиланади, томирлар кенгаяди, қон барча органларга муаммосиз етиб боради. Оддий мисол келтирсам. Катта ёшдаги авлод вакилларига қўл ва оёқларнинг тез-тез увушиши яхши таниш. Бу тўқималар алмашинувининг бузилиши билан боғлиқ ва бундай симптомлар нафталан нефти билан даволангандан сўнг йўқолади.

 

Нафталан, шунингдек, яллиғланишга қарши хусусиятга ҳам эга ва албатта, псориаздек ёқимсиз тери касаллигида ёрдам беради. Тиббиёт ҳали ҳамон ушбу касалликни тўлиқ даволай олмайди, бироқ нафталан билан даволаниш узоқ муддатли ремиссия (касаллик аломатларининг вақтинчалик заифлашуви)га олиб келади. Шу ўринда яна бир қизиқ ҳолатни эсга олиб ўтсам. Бизга москвалик катта ёшли бир киши мурожаат қилди. Унинг невараси Австрияда яшар ва у ҳам псориаз билан хасталанган эди. У ўз камчилигидан уялар, ҳатто уйланишни ҳам ортга суриб келаверган. Сўнг бу йигит бизга келди, даволаш муолажаларидан ўтди ва бугун у бахтли оилавий ҳаёт кечирмоқда! Бундай ҳолатлар бизда кўп кузатилади, сабаби кўпчилик йиллар давомида псориаз билан курашади, уни яширишга ҳаракат қилишади ва оқибатда ўзлари билан ўзлари овора бўлиб қолишади. Биз эса инсонларни анъанавий ҳаётга қайтарамиз! Нафталан мана шундай мўъжизаларга қодир!

 

Яна у эркаклар ва аёллар бепуштлигини даволашга ёрдам беради. Ҳа-ҳа, нафақат яллиғланиш жараёнларини, балки айнан бепуштликни! Тушкунликка тушган кўпчилик оилалар бизда даволанишганидан сўнг фарзандли бўлишган. Кейин, йиллар ўтиб, ушбу ўғил ва қизлар ота-оналари билан бизга келиб: «Биз – Нафталан болаларимиз» дейишади.

CHINAR Hotel & Spa Naftalan да нафталандан фойдаланган ҳолда қандай муолажалар ўтказилади?

Биринчи навбатда, нафталан ванналаридан фойдаланилади, бунда натив нафталан қўлланилади. Уни қудуқнинг ўзидан олиб келишади, сўнг 38-39 градусгача қиздиришади ва ванналаримизга олиб келишади. Шифокор кўрсатмасига биноан беморлар ваннага тўлиқ, белигача ёки тиззаларигача 8-10 дақиқага шўнғишади. Болалар учун ванналар 5 дақиқадан ортиқ бўлмаган вақтга белгиланади.

Шунингдек сариқ нафталандан фойдаланамиз – у заводда қайта ишланади, бироқ тўлиқ тозаланмайди, унинг таркибида нафтен углеводородлари сақланиб қолади.

Мукаммал тозаланган нафталан – оқ нафталан мойи ЛОР-аъзоларни даволашда, шунингдек, аёллар ва эркаклардаги яллиғланиш касалликларида ишлатилади.

 

Нафталан нефтига қарши кўрсатмалар борми?

Бунга тери касалликлари, ўткир шаклдаги ҳамма касалликлар (мисол учун, ревматизм), тери, руҳий, мастопатия, миома, фибриома касалликлари киради. Бироқ ёдда тутиш лозимки: жиддий қарши кўрсатмалар бор, баъзан эса нафталандан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш керак бўлган ҳолатлар ҳам мавжуд. Шу боис ҳар бир беморимиз текширувдан ўтказилади ва шифокор нафталан билан даволашнинг муқобил варианти, мисол учун, аппликацияларни таклиф этиши мумкин.

Паркенсон, ўт пуфаги ва ўт пуфагида тош мавжуд бўлган касалликларда тавсия этилмайди (бироқ бу ерда тошлар сонига қараш керак). Қарши кўрсатмалар сафида – III босқичдаги гипертоник касалликлар, яқинда бошдан ўтказилган инсульт ва инфарктлар ҳам мавжуд.

Даволашни белгилашдан аввал текшириш жараёни қандай ўтади?

Борди-ю меҳмон бизга тайёр текширувдан ўтган ҳолда келса ҳам, биз шу ерда олишимиз керак бўлган бир нечта анализлар бор. Клиник ва биокимёвий таҳлиллар ўтказамиз, қорин бўшлиғини УЗИ ва кўкрак қафасини рентген қиламиз. Кейинги текширувлар шифокор кўрсатмасига қараб ўтказилади.

 

Афсуски, баъзан кўпчилик меҳмонлар бизга келиб қўрқинчли ҳолат – уларда гепатит аниқланганини билиб олишади. Бундай вазиятларда биз ўз касаллигингизни яхшиси олдиндан билиш ва жигарни тўлиқ текшириш кераклигини айтамиз.

Шунингдек, сиз ўзингизнинг касаллик тарихингизни, ультратовуш, магнит-резонанс текширувлари, рентген, қон текшируви натижаларини юборишингиз мумкин. Биз эса нафталан нефтининг қайси туридан фойдаланишимизни аниқлаб, сизга маълум қиламиз.

Нафталанга боришдан аввал уйда қандайдир тайёргарлик кўриб олиш керакми?

Ўйлашимча, йўқ. Асосийси, исталган касалликнинг ўткир шаклида бу ерга келмаган маъқул эканлигини билиб олиш. Эсимда, ревматизм билан оғриётган бир бемор қўнғироқ қилиб, касалликнинг оғир кечаёганлигини айтди. Бироқ Нафталанга касалликнинг осуда ҳолатидалигида келган афзал. Шу сабабли унга ва бошқа меҳмонларимизга маслаҳатим: таҳлиллар топширинг, қондаги эритроцитлар чўкиш тезлиги даражасини текширтиринг, унинг натижалари организмдаги яллиғланиш жараёнларининг мавжудлигини кўрсатади. Имкон қадар гепатитга тестдан ўтинг.

Нафталан нефти организмга мўъжизавий таъсир кўрсатган ҳолатларни иш тажрибангиздан мисол қилиб келтира оласизми?

Одатда, нафталан ҳеч қачон дарҳол таъсир қилмайди. Аксинча, иккинчи ва учинчи ванналардан сўнг оғриқлар пайдо бўлади. Самарасини фақат бир ой ўтиб сезишимиз мумкин.

Бир сафар екатеринбурглик аёл меҳмонимиз бўлди. У қаттиқ касал эди, кимдандир фақат Нафталанда даво топиши мумкинлигини эшитган экан. Аёл бир амаллаб етиб келди, у деярли юра олмас эди. Мен унинг ҳолати оғирлигини ва тезкор натижаларни кутмаслигини айтдим. Бемор мени тинглади, бироқ бир зумлик натижани кутаётгани шундоқ сезиларди. У 8 та ванна қабул қилди, бироқ кетаётиб: «Нега мақталган нафталан натижа бермади» дея хафа эканлигини яширмади. Бироқ орадан 6 ой ўтиб у хонамга учиб кириб келди ва айтган сўзларидан афсусланганлигини тан олди, сабаби бир ой ўтиб у тўлиқ соғайиб кетди. Кейинчалик аёл бир нечта даволаш курсларини ўтди ва ҳозир биз у билан мессенжерлар орқали доимий алоқа боғлаб турибмиз. Аёлнинг айтишича, у ўзини ажойиб ҳис қилмоқда!

 

Яна қандай тиббий хизматлар кўрсатилади?

Озонотерапия, зарбли-тўлқинли терапия, парафин, уқалаш ва бошқалардан кенг фойдаланилади. Агар инсон соғлиғини тиклаш учун вақт ва маблағ топган экан, биз унга максимум даражадаги соғломлаштириш муолажаларини таклиф этишимиз керак деб ҳисоблаймиз.

 

CHINAR Hotel & Spa Naftalan га кўпроқ қайси ёшдаги инсонлар келишади?

Сўнгги вақтларда барча касалликлар «ёшариб» бормоқда. Агар аввал остеохондроз билан 40 ва 50 ёшдагилар хасталанган бўлишса, бугун бу касаллик 20-30 ёшлиларни ҳам қамраб бормоқда. Шу сабабли бизда ёш чегараси йўқ. Жумладан, меҳмонхонамизда ёш-у қарини учратишингиз мумкин.

 

Меҳмонларингиз асосан қайси давлатлардан ташриф буюришади?

Биринчи ўринда Россиядан, иккинчи ўринда эса Қозоғистондан келишади. Сўнгги йилларда учинчи поғонага ўзбекистонликлар чиқиб олишди ва бу мени хурсанд қиляпти. Демак, ҳамюртларингиз ўз соғлиқларига бефарқ эмас ва ўзлари учун янги санаторий-курорт йўналишларини очишга интилишмоқда.

Юртимизга келганмисиз?

Ҳа, 2016 йили Ўзбекистонга ташриф буюриш бахтига муяссар бўлганман. Мен Тошкентга опам ва қизим билан борганман, шунингдек Самарқанд ва Бухорони ҳам кўрганмиз. Бу унутилмас сафар бизда илиқ таассуротлар қолдирган. Юртингиздаги ҳар бир обида ва архитектура ёдгорлиги ўзгача. Ўйлашимча, келажакда юртингизга сайёҳлар ташрифи янада ортади. Мени хурсанд қиладиган яна бир жиҳат, қадимий биноларни қуришда озарбайжонликларнинг ҳам меҳнати сингганлигидир.

Tatil.uz ўқувчилари ва ўзбекистонлик сайёҳларга тилакларингиз.

Тинчлик, хотиржамлик ва тўкин-сочинлик тилайман! CHINAR Hotel & Spa Naftalan га ташриф буюринг, сизни бажонидил қарши оламиз!

Tatil.uz компанияси ҳамкасбимиз Аида Сулаймоновага, «ТМ» MIKADO TRAVEL CONSULТ (Озарбайжон)га ушбу интервьюни ташкиллаштиришда ёрдам берганликлари учун миннатдорчилик билдиради.

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top