Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Вьетнам

Комби тур «Нячанг и Куала-Лумпур»
от UZS 5,142,500
ПОДРОБНЕЕ

Португалия

Экскурсионные туры в Португалию и Испанию
от UZS 7,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 4,675,000
ПОДРОБНЕЕ

Малайзия

Загадочное Борнео
от UZS 5,100,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

На отдых в Паттайю
от UZS 2,890,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 4,080,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Анталия: раннее бронирование на лето-2019 (через Шымкент)
от UZS 6,145,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Халяльный тур в Турцию сразу после священного месяца Рамазан
от UZS 8,695,500
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Прямые чартерные рейсы в Карловы Вары из Ташкента
от UZS 15,878,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,375,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 8,338,500
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

В Эмираты из Ташкента с Fly Dubai
от UZS 4,097,000
ПОДРОБНЕЕ

Индонезия

Каникулы на сказочном Бали
от UZS 6,035,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,675,000
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Романтика белых ночей (Санкт-Петербург)
от UZS 3,102,500
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

Халяльный отдых в Дубае (вылеты из Ташкента)
от UZS 3,757,000
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 4,972,500
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Такая разная Европа: Рим + Коста-Маресме + Париж
от UZS 6,528,000
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Замки Баварии и Чехии
от UZS 4,887,500
ПОДРОБНЕЕ

15-10-2018 17:30

Боржомига бориш учун 5 та сабаб: Шерзод Алиевнинг шахсий рейтинги

326

0

Биз бу ерда, яъни Tatil.uz да туриб сайёҳлик бўйича менежеримиз Шерзод Алиев саёҳатдан юртимизга куч-қувватга тўлган ҳолда қайтишини сезяпмиз! Ўз сафари давомида у нафақат дам олиш ва ажойиб тоғ ҳавосидан баҳра олишга, балки нафталан муолажаларини қабул қилишга ҳам улгурди! Энди эса машҳур «Боржоми» сувини булоқнинг ўзидан ичиб кўрди. Энди у нималарни ҳис этаётганини билишни хоҳлайсизми? Ундай бўлса мақоламизни ўқинг!

Тбилисидаги илиқ оқшомдан сўнг биз эртаси куни тонгда Грузиянинг «соғломлаштириш пойтахти» – Боржомига йўл олдик. Бу ерга Тбилисидан йўналишли такси, автобус, енгил машина ёки ҳаттоки поездда бориш мумкин. Аммо темир йўлдаги сафарингиз 4,5 соат вақтингизни олади, шу боисдан биз бу йўлни танламадик ва автомагистраль орқали йўлга отландик. Тахминан икки соат юриб савдо маркази ёнида тўхтадик ва зарур харидларни амалга ошириб, сўнг йўлимизда давом этдик.

Сизга «Тбилиси – Боржоми» йўлини ҳавола этаман.

Шаҳар ҳақида қисқача тўхталиб ўтсам. Боржомидан ноёб нарсаларни кутманг. Ҳа, Боржоми – саломатлик маркази, чиройли ва хушманзара жой. Бироқ бу шаҳар жуда ҳам кичкина, у ҳатто вилоят маркази ҳам эмас. Аммо бу ернинг табиати кўзни қамаштиради! Бироқ бу ҳақда кейинроқ.

Мен Боржомини ўрганиб чиқдим ва энди у ерга боришингиз учун 5 та сабабни ўз ичига олган шахсий рейтингимни тақдим этмоқчиман!


1. Сув ва унинг шифобахш хусусиятлари


«Боржоми» суви хоссаларига кўра ноёб бўлиб, инсон саломатлиги учун ниҳоятда фойдали. Булоқ суви 1500 ёшда ва шишага қуйилган ушбу мўъжизавий сувни дунёнинг исталган бурчагидан топишингиз мумкин. Шу вақт ичида у ўзининг фойдали хусусиятларини йўқотмаган. Унинг таркибига 80 дан ортиқ кимёвий фойдали ва муҳим элементлар киради. Бунга калий, натрий, магний, фтор ва бошқаларни киритиш мумкин.

«Боржоми»нинг шифобахш хоссалари турли касалликлардан халос бўлишга ёрдам беради. Мисол учун, ошқозон-ичак тракти ва жигар касалликларида уларнинг емирилган тўқималарини сув ҳатто тиклаши ҳам мумкин. Фойдали тузлари сабабли «Боржоми» қандли диабет билан оғриган беморларга ҳам ижобий фойда кўрсатади. Ортиқча вазндан халос бўлишни истаганлар ёки организмини тозалашни хоҳловчилар учун сув кони фойдадир.

Юқорида келтирилган касалликларнинг биронтаси менда йўқлиги сабабли мен «Боржоми»ни профилактика воситаси сифатида ичишни маъқул кўрдим, чунки бизнинг ҳаёт тарзимиз билан бизнинг ошқозон ва асабларимиз анча зўриқишга учрайди. Икки кун ўтибоқ енгилликни сездим! Айтганча, «Боржоми»нинг таъми бироз тузли ва енгил йод ҳидига эга.

2. Замонавий тиббиёт


Бугунги кунда Боржоми – бу санаторий-курорт шароитида замонавий тиббий хизматлар кўрсатилувчи минтақа. Бу ҳақда батафсил биз Borjomi Palace Health & Spa Center бош шифокори, терапевт-гастроэнтеролог Нина Куртанидзе билан бўлган учрашув доирасида билиб олдик.


- Бизга даволаниш учун ташриф буюрувчи меҳмонларга турли дастурлар тақдим этилиб (касаллик турига қараб), уларнинг энг асосийси – гастроэнтерологик даволашдир. Бизда ошқозон-ичак трактини тўлиқ текширувдан ўтказиш ва аниқ ташхис қўйиш мумкин. Сўнг шифокорларимиз муолажалар буюришади. Бунга асосан ичиш муолажалари киради. Шунингдек, гастрит ёки ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси касалликлари, ўт пуфаги яллиғланишида ўзига хос муолажалар буюрилиши мумкин. Заруратга ва меҳмонимиз истагига кўра ёрдамчи хизматлар – ванналар, уқалашлар, физиотерапевтик муолажаларни олиш ҳам мумкин, – дейди Нана Куртанидзе.

Иккинчи соғломлаштириш дастури нафас олиш тизими аъзоларига йўналтирилган. Бунга астма, бронхит ва бошқа касалликларни киритиш мумкин. Бу ерда нафақат минерал сув билан оддий ингаляция, балки организмни тозалашга ёрдам берувчи небулайзер орқали муолажалар ўтказилади.

 

Даволашда янгилик сифатида фаол кислороднинг киритилишини назарда тутувчи сиглетли-кислородли терапия ҳам фойдалидир: ҳар бир ион организм тўқималаридан ўтиб, уни кислород билан бойитади. Бу иммунитетни мустаҳкамлашга, қон айланишини яхшилашга ва ўзингизни яхши ҳис қилишингизга ёрдам беради!


Кейинги соғломлаштирувчи дастур таянч-ҳаракат аппарати касалликларини даволашга қаратилган. Бизга синиш жароҳатига учраган кўплаб беморлар мурожаат этишади. Улар учун махсус физиотерапевтик муолажалар кўзда тутилган.

Яна бизда ажойиб детокс-дастур мавжуд бўлиб, шунингдек лой билан даволаш ва урологик дастур ҳам катта муваффақиятга эга. Бугунги кунда кўпчилик сурункали чарчоққа дучор бўлаётганлиги сабабли ушбу синдромга қарши кураш дастури бизда бор.


Кичик ёшдагиларга ҳам бизда даволаш муолажалари кўзда тутилган. Уларнинг орасида ДЦП ташхиси бор болаларни ҳам кўришимиз мумкин. Дисбактериоз ва шунчаки гиперфаол болаларни бизнинг педиатрларимиз кўздан кечириб, оптимал даволашни ўтказишади.


Айтганча, Borjomi Palace Health & Spa Center да болалар хонаси мавжуд. Ота-оналар барча зарур муолажаларни олишлари учун энага хизматидан фойдаланишлари мумкин.


3. Малакали шифокорлар


Асбоб-ускуна ва шифобахш сув билан бу ерда чекланиб қолинмаган. Соғломлаштиришда энг муҳим ўринни шифокорлар эгаллайди. Боржомидаги барча шифокорлар юқори малакага эга ўз соҳасининг билимдонларидир. Уларнинг баъзилари билан суҳбатлашиб улар ўз ишларини аъло даражада эгаллаганликларига ва беморларнинг талаб-истакларини эътиборга олишларига гувоҳ бўлдим.

Меҳмонлар бутун даволаниш даврида уларнинг назоратида бўлишади. Санаторийда ўтказишингиз керак бўлган кунлар сони касалликка қараб турличадир. Мисол учун, сурункали касаллик синдромида беш кун ҳам кифоя. Ошқозон-ичак тракти касалликларида эса камида 12 кун даволаниш талаб этилади.

Borjomi Palace да нафақат 12 кун, балки икки ойлаб даволанадиган беморлар ҳам бор. Шахсан мен бу ерда бир йил қолишга ҳам тайёрман!


4. Шинам меҳмонхоналар


Бу Боржомидаги даволанишнинг яна бир ютуқларидан бири. Мен Borjomi Palace Health & Spa Center да қандай даволаш муолажалари таклиф этилиши ҳақида ёзган эдим. Энди эса беш юлдузли, ниҳоятда кўркам Borjomi Likani Health & Spa Center ҳақида сўз юритмоқчиман.

 

Бу ерда соғломлаштириш ва SPA-марказлар, ёпиқ ва очиқ бассейн, ҳаммом, гидромассажли ванна ва тиббий муолажалар комплекси фаолият кўрсатади.

Хоналар озода ва шинам. Сизлар учун бир нечта суратларни олишга қарор қилдим.

Бу ерда деразадан мана бундай манзара ҳосил бўлади!

5. Табиатнинг сеҳрли кучи


Боржоми ўрмонларга тўла. Бу мен кўрган энг чиройли жойлардан бири! Чиройли парклар ўрмонлар билан ўралган, Боржомка кўли Курага келиб қуйилади. Бу ерда ҳаво ниҳоятда тоза бўлиб, бу самарали даволанишнинг энг муҳим шартларидандир! Мен, албатта, бу ерга келишингизни тавсия қиламан! Шахсан менга жуда ёқди!

Хўш, «Боржоми» сувининг барча мўъжизавий хусусиятларини ўзида синаб кўрган ва уйига икки шиша сувдан олиб келишни унутмаган Шерзод Алиев мана шундай қизиқарли рейтингни эътиборимизга ҳавола этди! Ўз навбатида, Tatil.uz қизиқарли ва мароқли саёҳат учун Leisure Business Travel компаниясига миннатдорчилик билдиради!


Суратда – Leisure Business Travel компанияси раҳбари Илимдар Риза ва Tatil.uz менежери Шерзод Алиев.

Автор статьи: Шерзод Алиев

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top