Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Португалия

Экскурсионные туры в Португалию и Испанию
от UZS 7,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 4,675,000
ПОДРОБНЕЕ

Малайзия

Загадочное Борнео
от UZS 5,100,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Туры в Анталию из Шымкента
от UZS 4,768,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Халяльный тур в Турцию
от UZS 11,449,500
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 0
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 8,338,500
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

В Эмираты из Ташкента с Fly Dubai
от UZS 4,411,500
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,675,000
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 4,972,500
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Замки Баварии и Чехии
от UZS 4,887,500
ПОДРОБНЕЕ

12-06-2019 16:29

Бодрумга бориш учун 9 та сабаб

389

0

Бодрум —  бу Туркиянинг энг гўзал масканларидан бири. У Анталиядек одатий эмас, бироқ шу билан бирга у турк меҳмондўстлигининг энг яхши анъаналари ва машҳур «All inclusive»ни ўзида мужассам этган. Бебаҳо меъморчилик – тор кўчалар, яшиллик ва гулларга бурканган пастқам уйчалар, атиргуллар ифори, апельсин ва мандарин боғлари, соҳиллар... Бу кўпроқ биз ўрганиб қолган Туркияни эмас, балки Грецияни ёдга солади.

Бодрум, дарҳақиқат, чиройли! У Туркиядаги Грециянинг бир парчасидек! Бу ерда, шу номдаги кўрфазда Эгей ва Ўртаер денгизи кесишади, бу эса ушбу жойларга ўзгача, сирли хусусият бахш этади. Бугун Tatil.uz ушбу ёзда Бодрум Сизнинг дам олишингиз учун мукаммал маскан эканлигининг 9 та сабабини келтириб ўтамиз!

 

 

1-сабаб: ажойиб об-ҳаво


Бу, эҳтимол, денгизни хуш кўрувчи ва намликни ёқтирмайдиганлар учун энг ижобий тарафлардан бири бўлса керак. Бу ерда Анталиядаги каби иссиқлик ва димлик йўқ, ҳаво намлиги мўътадил, Эгей соҳилининг қуруқ ҳавоси туфайли ҳатто энг кичик ёшдагиларнинг ҳам муҳитга мослашуви енгил ва тез ўтади. Июннинг иккинчи ярмидан Бодрумда об-ҳаво бироз ошиб, 28 °С гача кўтарилади, июль-августда эса – 30–32 °С гача.

Денгиздаги ҳаво ҳарорати июнь охири, июль-августда +23-25 °С га етади.

2-сабаб: Пляж ва кўрфазлар


Шаффоф сувли Бодрумнинг ёқимли ва майин денгизидан узоққа кетиб қолмаслик учун пляжлар ҳақида тўхталиб ўтамиз. Шуни таъкидлаш жоизки, уларнинг деярли барчаси «мовий ранг байроқ» билан тақдирланган, бу эса курортнинг дам олиш сифатидан дарак беради.

Бодрум пляжлари асосан шағалли, бироқ қумли ҳудудлари ҳам бор. Битез, Гюмбет, Ўртакент, Акярлар ва Тургутрейс номли қумли пляжлардан бирини танлашингиз мумкин!

Бодрум кўрфазларининг бетакрор гўзаллигини айтмайсизми?!


3-сабаб: муҳташам меҳмонхоналар


Дарҳақиқат, Бодрум меҳмонхоналари ўз мижозларига юқори савияли хизматни тақдим этади. Нархи, албатта, Анталия ёки Мармарисдан кўра бироз баландроқ. Бироқ Бодрум – бу сара, муҳташам, кўркам курорт.

 

Меҳмонхоналар асосан Бодрум марказида эмас, унинг атрофида, сокин ва шинам кўрфазларида жойлашган. Оилавий дам олиш учун ажойиб меҳмонхоналарни Битез, Тургутрейс ва Торбада топишингиз мумкин.

Кўнгилочар ўйин-кулги ихлосмандлари – Гюмбетга марҳамат.

4-сабаб: фарзандлар


Кшпчиликда Бодрум оилавий дам олиш учун мўлжалланмаган, деган нотўғри фикр мавжуд. Аслини олганда, бу ерда болалар билан дам олиш учун ажойиб инратузилмага эга меҳмонхоналар ниҳоятда кўп. Меҳмонхоналарнинг ўзида мини-клублар бор, кўнгилочар дастурлар, кечалар, дискотекалар уюштирилади, шунингдек, аттракционлар парки ва ўйин майдончалари ташриф буюрувчиларни кутмоқда.

Ўртакентдаги Dedeman аквапаркига бориб, кичкинтойлар учун яратилган шароитларга бевосита гувоҳ бўлинг!

Нафақат қувноқ дельфинчалар, балки денгиз арслони ва моржларни учратишингиз мумкин бўлган дельфинарийга ҳам кириб ўтинг.

Бодрумда дам олаётган кичкинтойлар катта бўлмаган, бироқ шинам ва қулай луна-паркни яхши кўришади!


5-сабаб: кўнгилочар марказлар


Дарҳақиқат, Бодрум Туркиянинг кўнгилочар маркази ҳисобланади. Бу ерда очиқ осмон остидаги қадимий амфитеатр услубида безатилган машҳур «Галикарнас» клуби ва рақс майдончаси бор.

Сузувчи кема кўринишидаги яна бир ажойиб клуб – «Catamaran» меҳмонларни кутмоқда. 
Шовқинли кечаларни ёқтирсангиз, «Хадигари Бар ва Диско» клубига ҳам ташриф буюринг.
Умуман олганда, Бодрум кўплаб барлари, ресторанлари билан мақтана олади!


6-сабаб: тарих


Агар кечаси ва тунда кўнгилочар томошаларда иштирок этсангиз, кундузи тарихий обидаларни ўрганишнинг айни вақти. Боиси Бодрум – бу қадимий шаҳар. Қачонлардир у Галикарнас деб номланган бўлиб, бу ерда Геродот таваллуд топган. Шаҳарда деворлар, саройлар, театрлар, амфитеатрлар барпо этилган. Бодрумда бугунги кунда ҳам кўплаб тарихий иморатлар сақланиб қолган.
Мисол учун, муқаддас Пётр қасри.

Галикарнас мақбараси

Бодрум амфитеатри

7-сабаб: дайвинг


Бодрум Туркиянинг энг асосий дайвинг марказларидан бири ҳисобланади. Ниҳоятда бой ва гўзал сув ости дунёси денгиз тубига шўнғувчиларга олам-олам таассурот бағишлайди.

Бодрумда табиатнинг ўзи яратган 100 метрли девор, сирли ғорлар ва денгиз гўзалликларидан, маржон қояларидан баҳраманд бўлишингиз ва ҳаттоки қадимий финикия кемасидан ташланган лангарни томоша қилишингиз мумкин.


8-сабаб: таомлар


Бодрум меҳмонхоналари «All inclusive» тизими бўйича ишлайди, бироқ баъзан дам олувчилар меҳмонхонадан ташқарига чиқиб бирор-бир қаҳвахона ёки ресторанда овқатлангилари келиб қолади. Бундай овқатланиш жойларини Бодрумда ҳар қадамда учратасиз. Бу ерда Сизга сабзавот, балиқ, гўшт, ширинликлар таклиф этилади.
Мана бу ресторанларга бир қаранг.
Денгиз маҳсулотлари тортиқ қилинувчи Orfoz ресторани

Асл турк анъаналарини ўзида мужассам этган Nazik Ana

Le Man Kultur да террасада денгиз манзарасини томоша қилиб қаҳва ёки коктейль ичишга нима етсин?

9-сабаб: шопинг


Агар Сиз Туркияни нафақат дам олиш имконияти борлиги, балки тежамли харидларни амалга ошириш мумкинлиги учун яхши кўрсангиз, буларни айнан Бодрумда амалга ошира оласиз. Бу ерда турли сувенирлар сотилувчи кўплаб дўкончалар бор. Жаҳон брендлари, шунингдек, машҳур турк дизайнерларининг кийим-кечакларини харид қилиш мумкин. Бодрумдаги энг йирик савдо марказлари – «Оазис» ва «Эмельсе».

Яқинларингизга Марказий бозордан турк ширинликларини сотиб олинг.

Мумкулар ва Чокмакдаг қишлоқчаларида уй учун ноёб зеб-зийнатлар, шунингдек, гиламлар тайёрланади.

Агар Сиз ҳам Бодрумга боришни хоҳласангиз, Tatil.uz га +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилишнинг ёки бизга Facebook га ёзишнинг айни вақти! Бодрум Сизга ҳам ёқади, деган умиддамиз!

Автор статьи: Tatil.uz

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top