Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 10,336,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 4,845,000
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Рождество в Европе
от UZS 4,845,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 8,075,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 9,500,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 5,890,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 10,925,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 8,075,000
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 6,802,000
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

В Грузию — на лечение и отдых
от UZS 9,025,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Рождество в Италии и Франции
от UZS 9,310,000
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Сказочная Европа
от UZS 6,460,000
ПОДРОБНЕЕ

10-07-2018 17:45

Бир кунга Карлови Варидан Прагага: Қаерга бориш ва нима қилиш мумкин?

589

0

Чехияда даволаниш нафақат тана, балки қалб учун ҳам фойдали! Чунки бой ва қизиқарли тарихга, ажойиб манзараларга ва диққатга сазовор жойларга эга мамлакат кўплаб ижобий ҳис-туйғуларни ҳадя этади!

Tatil.uz га ташриф буюрувчи кўплаб сайёҳлар Карлови Варида дам олиш кунлари зерикиб қолмасликларидан хавотирланишади. Ишонтириб айтамизки, улар асло зерикишмайди, сабаби доим экскурсия уюштиришнинг имкони бор! Бу борада энг машҳур йўналишлардан бири – бетакрор ва гўзал Прага! Демак, агар Сиз Европанинг энг яхши курортидаги даволанишни қизиқарли экскурсия билан бирлаштирмоқчи бўлсангиз, ушбу мақола айнан Сиз учун! Бугун ихтиёрингизда бир кун бўлганда Прагада нималар билан машғул бўлиш ва қаерларни томоша қилиш мумкинлиги ҳақида гаплашамиз.

Карлови Варидан Прагагача 130 км, яъни автобусда у ерга икки соатда етиб борасиз. Эрталаб йўлга чиқиб, кўп нарсага улгуриш мумкин! Вақтни беҳуда ўтказманг ва...

Старомест майдонида суратга тушинг


Қачонлардир, йилномаларга кўра тахминан 13-асрда бу ерда катта бозор бўлган. Уни ҳам Эски бозор, ҳам Старомест бозори деб аташган. Майдонни ҳам гоҳ Старомест майдони, гоҳ Катта Старомест майдони, гоҳида эса шунчаки Катта майдон деб номлашган. У доимий номга 1895 йилдагина эга бўлди.

Бу ерда Орла астрономик соатлари бор машҳур Ратуша биноси жойлашган. Кўпчилик сайёҳлар айнан шу ерда суратга тушишни ёқтиришади. Эрталабки 9 дан тунгги 11 гача ҳар соат Астрономик соатларда томоша бўлиб ўтади.

Карл кўприги бўйлаб сайр қилинг


Чунки бу кўприк Праганинг яна бир ташриф қоғозидир! Карл кўприги қадимий бўлиб, 1357 йилда қурилган. У қачонлардир ёғочли бўлган. Бугунги кунда кўприк 9,5 метр кенгликка ва 520 метр узунликка эга бўлиб, Европадаги энг узун кўприклардан бири ҳисобланади.

Бугунги кунда кўприкни 1683 дан 1928 йилгача бўлган вақт давомида ўрнатилган ҳайкаллар нусхаси безаб туради. Айтишларича, Ян Непомуцкий ҳайкалини силасангиз, омад келтирар экан.
Яна кўча машшоқлари ижросидаги мусиқани тинглаш мумкин!

«Прага Венецияси»дан ҳайратланинг


Дарҳақиқат, бундай жой мавжуд! У Карл кўпригидан унча узоқ эмас. Бу ер чиройли ва ёқимли. Каналлар қирғоғига кўплаб уйчалар, кўприкчалар чирой бахш этиб турибди.

Давид Черни ҳайкаллари намойиш этилувчи Камп паркига...

Ёки Леннон деворига бориш мумкин.

Петршин тепалигига кўтарилинг


Камп паркидан 7–10 дақиқа ичида Ujezd бекатигача бориб, фуникулёрга ўтириб Петршин тепалигига кўтариласиз (бу сўнгги бекат). Бу ердаги кўриш майдончасидан туриб ажойиб табиатни суратга олиш мумкин.

Узоқроқда Страгов монастири

Ва машҳур пиво заводида тайёрланган пиво сотилувчи ресторан жойлашган.

Прага Градига марҳамат!


Страгов монастиридан унгача бир қадам!


Прага Гради ўзида кўплаб қизиқарли жойларни жамлаган: юз йиллар давомида алкимёгарлар яшаган Злата улочка, боғлар, музейлар ва, албатта, Муқаддас Вит черкови!

Анъанавий чех таомларини татиб кўриш эсингиздан чиқмасин


Прага таомлари – тўйимли ва мазали. Шу боисдан бир кунга парҳездан воз кечиб (ахир Карлови Варида даволанаётганингизда парҳезга риоя қилаётган бўласиз-ку!), Чехиядан бошқа жойда тополмайдиган таомларни татиб кўринг!


Мисол учун, gulasova polevka v chlebu – нондаги шўрва-гуляш.

Kulajda – қаймоққа аралаштирилган қўзиқоринли шўрва.

Utopenci ёки маринадланган сарделкалар.

Svickova na smetane – қийма узмали сметана соусидаги мол гўшти.

Ва, албатта, чех пивоси!

Айтганча, Bacherovka ўтли ликёри ва виноларга ҳам эътиборингизни қаратинг!


Биз, шунингдек, Прагада пиёда сайр қилишни маслаҳат берамиз: шунда Сиз обидаларни батафсил кўришингиз мумкин.


Қизиқарли тадбирларда иштирок этинг


Прагада доим қандайдир тадбирлар ўтказилади, шу туфайли, имкониятингиз пайдо бўлди дегунча уларда иштирок этинг!

19 июндан 19 июлгача Прагада халқаро Prague Proms мусиқа фестивали бўлиб ўтмоқда, уни «Голливуд кечаси» ва Эннио Морриконе концерти якунлаб беради.

19 июлдан 8 августга қадар эса Қадимий мусиқа ёзги фестивали меҳмонларни кутмоқда.

15 августдан 2 сентябргача Прагада XV Халқаро театр ва янги цирк фестивали бўлиб ўтади, унда машҳур акробатлар, актёр ва перформансчилар иштирок этишади.

1 ва 2 сентябрда Троя қасрига бориб, Прагадаги 30 та ресторан таомларини татиб кўришингиз мумкин.

Шу сабабли вақтни беҳуда сарфламанг ва Чехиядаги кунларингизни ёрқин, қизиқарли ва мароқли ўтказинг! Айтганча, Tatil.uz да «Ота-оналар учун Карлови Варида даволаниш ва дам олиш» тури бор. Биз Сизга мустаҳкам соғлиқ ва хуш кайфият тилаймиз! +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг, барча савол ва таклифларингизни хурсандчилик билан қабул қиламиз!

 

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

100031, Узбекистан, город Ташкент
Яккасарайский район,
улица Юсуфа Хос Ходжиба, 69.

Тел: (+998 71) 200 55 44

Тел: (+998 98) 300-55-44

E-mail: info@tatil.uz

Top