Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Россия

Лечение на Кавказе (Кисловодск, Ессентуки)
от UZS 9,129,800
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Лечение и отдых в Карловых Варах для родителей
от UZS 13,102,600
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,870,500
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия + Лихтенштейн
от UZS 5,109,250
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 8,585,450
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

В Грузию — на лечение и отдых
от UZS 10,438,150
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане + Баку (Азербайджан)
от UZS 6,675,450
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Мечты сбываются: Мюнхен + Зальцбург + Нюрнберг
от UZS 8,213,000
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

На недельку в Тбилиси и Баку
от UZS 8,002,900
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

Жемчужины Грузии
от UZS 8,547,250
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

Незабываемые каникулы в Грузии
от UZS 3,753,150
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

Баку + Тбилиси + Стамбул
от UZS 13,007,100
ПОДРОБНЕЕ

19-07-2018 17:25

Бетакрор ва ранг-баранг Львов: Ғарбий Украина эртаги

1017

0

Агар Сиз саёҳатингизни Ғарбий Украина ҳудудида жойлашган Европанинг энг чиройли шаҳарларидан бири Львовга сафар қилиш билан олиб борсангиз, Трускавецда дам олиш ва даволаниш янада қизиқарли ва мазмунли бўлиши мумкин.

Львов кўп йиллар давомида Украинанинг маданий, илмий ва миллий марказларидан бири бўлиб келган. Шунингдек, Львовни Украинанинг юраги дейишади, бироқ бу шаҳарни том маънода Украина дея олмаймиз. Бу поляк, немис, яҳудий, арман, австрия ва рус миллатлари колорити қўшилган Византия услубидаги шаҳар.

Львов тарихи 13-асрга бориб тақалади. Шаҳар турли даврларни бошидан кечирган, шу сабабли унинг архитектура қиёфасида бетакрор ўзига хослик намоён бўлади ва балки шу боисдан у ердаги оддий қаҳвахона ноёб иморатдек тасаввур уйғотади.

Трускавецдан Львовгача – 93 километр. У ерга электричка, автобус ёки таксида бориш мумкин. Бунга бор-йўғи бир ярим соат вақтингиз кетади.


Саёҳатни тарихий марказдан, айнан «Рынок» номли майдондан бошлаган маъқул, бу ерда меъморчилик биноларининг катта қисми жамланган.

Биринчи навбатда маҳаллий Ратушага боринг, унга кўтарилиб Львов марказининг бор гўзаллигидан баҳра оласиз. 306 та зинопояси бор қадимий ёғоч нарвондан албатта кўтарилинг.

Сўнг Барокко услубида ясалган Боимлар ибодатхонасига бориш мумкин.

Умуман олганда, «Рынок» майдонида доим ҳаёт қайнайди, бу эса ушбу жойга ўзгача кайфият бағишлайди. Мусиқачилар намойиш ўтказишади, қаҳвахона, ичимликлар, музқаймоқ, глинтвейн, шоколад, булочкаларнинг хушбўй иси атрофга балқиб туради.

Майдон атрофида қизиқарли музейларга кўзингиз тушади, масалан, дорихона-музей, шиша музейи, пиво музейи, Бандинелли саройи, итальянча ҳовли музейи...

Львовда 300 йиллик қаҳва анъанаси сақланади. Ривоятларга кўра, бу ердаги қаҳва шахта конларидан олинади. Шу сабабли ушбу хушбўй ичимликни ичиб кўришингиз ва қаҳвага оид совғалар харид қилишингиз мумкин бўлган Қаҳва шахтаси бор!

Ўрта асрлар Европа готикаси услубида 1350 йилда қурилган Лотин кафедрал ибодатхонаси ҳам шу ерда.

Арман кафедрал соборининг ёзув ва мозаикалари шаҳарга ўзгача кўрк бағишлайди.

Жаҳонга машҳур ижрочилар чиқишларини Львов опера театрида томоша қилиш имконияти мавжуд! Бордию спектаклга туша олмаган бўлсангиз, асло қайғурманг, шунчаки театр бўйлаб уюштирилувчи экскурсияга боринг!

Львовда кўплаб қизиқарли ҳайкаллар бор! Мисол учун сайёҳлар орасида машҳур бўлган рюкзакка ўрнатилган ҳайкал.

Ризни майдони хиёбонида Ромео ва Жульеттага ўрнатилган ҳайкал бор.

Яна Львовда ширин шоколадлар тайёрлашади! Қаҳвахоналардан бирида қўлда тайёрланган шоколадни татиб кўринг ёки махсус дўкондан ширин конфетлар харид қилинг.

Шинам Львов ресторанида тушлик қилинг, чунки уларнинг ҳар бири ўзига хос колорити билан ажралиб туради.

Машҳур Львов трамвайини суратга олинг...

Гўзал, романтик кечки Львовни томоша қилинг.

Трускавецга сафарингизни Львовдаги экскурсия билан қўшмоқчи бўлсангиз, Tatil.uz мурожаат қилинг! Биз Сизга умрбод хотирангизда қоладиган ажойиб саёҳатни уюштириб берамиз!

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

100031, Узбекистан, город Ташкент
Яккасарайский район,
улица Юсуфа Хос Ходжиба, 69.

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top