Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 10,336,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 4,845,000
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Рождество в Европе
от UZS 4,845,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 8,075,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 9,500,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 5,890,000
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 5,082,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 10,925,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 8,075,000
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 6,802,000
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

В Грузию — на лечение и отдых
от UZS 9,025,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Рождество в Италии и Франции
от UZS 9,310,000
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Сказочная Европа
от UZS 6,460,000
ПОДРОБНЕЕ

11-12-2018 16:05

Бехеровка: Чехиянинг шифобахш ичимлиги ҳақида 5 та саволга жавоб

451

0

...Уни яхши кўришади ва қойил қолишади, уни ичиш учун минглаб километр йўл босиб келишади... Унинг номи – Бехеровка (Becherovka)! Карлови варида 20 турдан ортиқ доривор ўтлардан тайёрланувчи машҳур ичимлик ва шифобахш дамлама – Чехиядан олиб келинадиган энг асосий совға. Фойдали ва мазали ичимликни бошқаларга ҳадя қилиш ва Карлови Варидан минглаб километр олисда бўлганда унутилмас ҳордиқ дамларини эслаш ва унинг таъмини яна сезиш учун олиб келишади...

Ўтмишни эслаб


Бехеровка – бу, албатта, осмондан тушган нарса эмас, балки инсон кашфиётидир. Унинг тарихи жуда ҳам қизиқарли. Бу шундай рўй берган. Қачонлардир икки дўст – доришунос Йозеф Бехер ва Фродбриг учрашиб қолишди. Улар ҳам фойдали, ҳам мазали бўлган ичимликни ўйлаб топишга қарор қилишди. Ўтларни аралаштиришди, тажриба қилишди... Фродбриг Карлови Варидан кетиши керак эди, шу сабабли у дўстига бир нечта маслаҳат берди ва Йозефни дамлама билан ёлғиз қолдирди. Йозеф эса спиртни ажойиб ичимлик ҳосил бўлмагунча турли ўт ва гиёҳлар билан аралаштираверди. Ушбу ичимлик овқат ҳазм бўлишини яхшилаш учун мўлжалланган эди. Бу воқеа 1807 йили бўлган.

Шунда Йозеф ичимликни камтарона «Карлсбад Инглиш Биттер» деб номлади. Уни шаффоф ойнали махсус колбаларда сотишди. Сўнг кашфиётчи камтарликни йиғиштириб, ўзининг ўтли дамламасини Бехеровка деб номлади, тайёрланиш сирини эса ўғлига қолдирди. Ўғил ҳам анойилардан эмас эди: у сариқ наклейкали, яшил ясси шишани ўйлаб топди. Шу зайлда ичимлик сири авлоддан-авлодга узатилаверди. Вақт ўтиб бутун бошли завод, «Бехеровка» савдо белгиси ва ҳаттоки музей пайдо бўлди!

Айтишларича, қачонлардир Австрия қироли ушбу ичимликни шу қадар ёқтириб қолган эканки, ўз саройи учун ҳар йили нақд 53 минг литр ичимлик буюртма қилган эмиш!
Яна Бехеровкани чехияликлар Карлови Варининг 13-шифобахш булоғи дейишади!


Таъми...


Бехеровка шунчаки кайфиятни кўтариш учун мўлжалланган спиртли ичимлик эмас, балки шифобахш дори сифатида яратилган, шу сабабли ундан, мисол учун, майин Бейлис таъмини кутиш ўринсиз. Бехеровка – енгил ичимлик эмас, у ўткир ва тахир мазаси билан ажралиб туради.


Ичимликнинг ўткирлиги – 20–40%. 38% ли оригинал Бехеровка – Becherovka Original классик ҳисобланади. Унинг таркибига арақ, хушбўй қалампир, анис долчини, апельсин цедраси (лимон ёки апельсин қобиғи ва шу қобиқдан тайёрланган зиравор) ва ҳил (занжабилгуллилар оиласига мансуб ўтсимон ўсимлик ва унинг доривор сифатида ишлатиладиган уруғи) киради.

Лимонли Бехеровка – Becherovka Lemond бироз енгил, ўткирлиги – 20%. Унга цитрус қўшилади.

Becherovka KV14 – қизил вино аралаштирилган классик дамламанинг яна бир ўткир (40%) кўриниши.

Бехеровка Кордиал – Becherovka Cordial –қуритилган липа гулини ўз ичига олади (ўткирлиги 35%).

Муз ва Оловли Бехеровка – Becherovka ICE&FIRE – нисбатан ёш, замонавий ичимлик. У 2014 йилнинг мартидан ишлаб чиқарилади. Ўткирлиги 30% бўлиб, спиртсиз ичимликлар билан аралаштирилади.


Дамлама қандай тайёрланади?


Бехеровка Чехиянинг фахри ҳисобланади. Мана 200 йилдирки у ўзининг оригинал таъми ва хоссаларини сақлаб келмоқда. Бугунги кунда ликёр дунёнинг 33 мамлакатида сотилади, йилига 6 миллион литрдан ортиқ Бехеровка ишлаб чиқарилади.

Албатта, унинг аниқ рецептини ҳеч ким билмайди, бироқ дамлама тахминан қуйидагича тайёрланади. Аввал махсус ўтлар йиғилади (20 турдан ортиқ), албатта каноп қопларга солинади ва спиртли махсус идишга туширилади. Бир ҳафта сақланади, сўнг, рецептга биноан, ҳосил бўлган дамламани Карлови Вари минерал суви ва шакар билан тўлдирилган эманли овал бочкаларга қуйилади. Сўнг дамлама икки-уч ой туради.

Нега Бехеровка – 13-шифобахш булоқ?


Бехеровка, тайёрланишидан англаганингиздек, жуда ҳам фойдали ичимлик. У шифобахш ўсимликларнинг экстрактига эга ва анъанавий рецепт асосида тайёрланади. Хўш, Бехеровка нимаси билан фойдали?


• Ошқозон шираси секрециясини яхшилайди.


• Ошқозон-ичак тракти мушакларининг патологик зўриқишини бўшаштиради.


• Сафро ва спазмолитик субстанциялар ажралишини таъминлайди.


• Овқат яхши ҳазм бўлади, ошқозон эса тезроқ бўшайди.

Бехеровка қандай ичилади?


Яна бир марта эслатиб ўтамиз: Бехеровка – енгил ичимлик эмас. Шу сабабли уни маълум режа бўйича ичиш керак. Бехернинг ўзи уни нонушта ёки кечки овқатдан олдин ичишни маслаҳат берган. Долчин сепилган апельсин бўлагидан газак сифатида фойдаланилади. Айтишларича, айнан шунда ўтларнинг ҳақиқий таъми ва муаттар ҳидини туйиш мумкин экан.

Чой ёки қаҳвага икки қошиқ қўшсангиз ҳам бўлади.
Бехеровкани бундан миқдорда ҳар куни қўрқмасдан ичиш мумкин. У чарчоқли кундан сўнг дам олишга ёрдм беради.

Асл Бехеровкани татиб кўриш ва уни уйингизга олиб келишни хоҳлайсизми? У ҳолда унинг ватанига боринг! Зудлик билан Карлови Варига туримиз билан танишиб чиқинг ва у ерда дам олиб, соғлиғингизни тикланг!

Доим соғ бўлинг!

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

100031, Узбекистан, город Ташкент
Яккасарайский район,
улица Юсуфа Хос Ходжиба, 69.

Тел: (+998 71) 200 55 44

Тел: (+998 98) 300-55-44

E-mail: info@tatil.uz

Top