Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 10,336,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Туры в Анталию из Шымкента
от UZS 5,671,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Халяльный тур в Турцию
от UZS 12,274,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,488,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 9,500,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 5,557,500
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Замки Баварии и Чехии
от UZS 5,462,500
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

Незабываемые каникулы в Грузии
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Португалия

Португалия + Испания = поэма о любви
от UZS 8,075,000
ПОДРОБНЕЕ

03-07-2019 16:04

Баварияда қилиш лозим бўлган 5 нарса

33

0

Бугун биз ўзига хослиги, гўзал табиати ва бой тарихий мероси билан ажралиб турувчи Германиянинг энг йирик региони – Баварияга кичик саёҳат уюштирамиз. Агар сиз ҳам биздек ушбу ўзгача оламни ёқтириб қолсангиз ва у ерга боришга қарор қилсангиз, мақоламизни очинг ва сайёҳнинг Баварияда қандай 5 та иш билан шуғулланиш мумкинлигини эсланг!

 

Романтик қасрларда бўлиш

Бавария бутун дунёга ўзининг қасрлари билан машҳур. Айнан қасрлар бўйлаб экскурсия қилиш илинжида бу ерга йилига минглаб сайёҳлар келишади. Энг машҳур қасрлар – Нойшвайнштайн ва Хоэншвангау, улар бир-бирининг рўпарасида жойлашган. Ушбу қасрлар Бавария жанубидаги Фюссен ўрта аср шаҳрида қад ростлаган.

 

Айтганча, агар сиз Нойшвайнштайн қасрига қарасангиз, уни қаердадир кўргандек бўласиз! Дарҳақиқат, бу шундай, чунки айнан унга қараб «Уйқудаги гўзал» мультфильми учун қаср чизишган ва у Дисней студиясининг логотопи ҳисобланади!

 

Яна бир чиройли қаср – Обераммергау альп манзилгоҳи ёнидаги Линдерхоф саройи. Уни ажойиб боғлар ва архитектура ёдгорликлари ўраб туради.

 

Мюнхен районларининг бирида ҳашаматли рококо элементларини ўз ичига олган, барокко услубида қурилган Нимфенбург саройи жойлашган.

 

«Пряникли шаҳар» нима эканлигини билиш

 

Аслини олганда Баварияда «пряникли шаҳар»лар кўп. У ерда пряник ишлаб чиқарувчи заводлар йўқ ва улар пряник ишлаб чиқариш билан шуғулланишмайди. Лекин сиз шунчаки бундай шаҳарларга тушиб қолсангиз, сизда бир сонияга ҳақиқий уйларни эмас, кичик, шинам, мультфильмдагидек пряникли уйларни кўраётгандек таассурот уйғонади.

 

Шунингдек, Мюнхенда Мариенплатц, Эски ва Янги ратуша, BMW музейи, Хеллабрунн ҳайвонот боғи каби диққатга сазовор жойлар бор.

 

Ўйинчоқлар музейи, Қасрли квартал ва Бозор майдонини сиз Нюрнбергда топишингиз мумкин.

 

Авлиё Пётр собори, тошкўприк, Турн-и-Таксис саройи, Вальхалл ҳайкали, Вельтенбург монастири ва «Бавария ўрмони» миллий паркини эса – Регенсбургда.

 

Яна Бомберг, Аугсбург, Вюрцбург ва Пассау шаҳарлари ҳам эътиборга лойиқ.

 

Гўзал табиат қўйнида суратга тушиш

 

Бавария бутун дунёга чиройли табиат фонидаги кун ботишлари билан машҳур. Табиат ландшафтлари, кўл, сой ва тоғлар исталган сайёҳни лол қолдириши шубҳасиз. Альп тоғ ёнбағирларини айтмайсизми! Бунинг устига Баварияда ажойиб термал ва бальнеологик курортлар кўп!

 

Бутун дунёга машҳур қишлоқчада бўлиш

 

Баварияда қаср ансамбллари ва гўзал табиатдан ташқари бир диққатга сазовор жой бор – Обераммергау қишлоқчаси.

 

Ноёб люфтмалерай – «ҳаво рассомчилиги» усулида чизилган ранг-баранг уйлар сабабли уни бошқачасига юқори санъат қишлоқчаси деб ҳам аташади. Бу ердаги уйларга чизишни 18 асрда ёш рассом-декоратор Франц Сераф Цвинк ўйлаб топган. Даставвал унинг уйида барча севишганлар ҳомийси Муқаддас Непомука фрескаси пайдо бўлган. Кейин қўшнилар ҳам ундан уйларини безатиб беришни сўрашади. Ҳозирда эса кичик Бавария қишлоқчаси – бу ўша вақтда оқсуяк одамларнинг ҳаёти туширилган суратлар, ҳаммага маълум қаҳрамонлар суратлари туширилган эртакнамо сюжетлар, тарихий воқеалар ва қаҳрамонларнинг суратлари.

 

Бавария таомларини татиб кўриш

 

Бавария – бу шунчаки алоҳида олинган ер эмас, балки бироз бошқачароқ Германия. Шу боис бу ердаги таомлар тоза немисча эмас, бироз баварияча. У ўзида классик мюнхенча, альпча ва франконча анъаналарни бирлаштирган.

 

Баварияда кўп гўшт ейишади. Энг машҳур гарнирлардан бири – картошка ва карамдан тайёрланган таомлар. Яна у ерда овқатни «бақувват» сузишади!

 

Бавария ошхонаси пиво ва колбасаларни ҳам ўз ичига олади.

 

Айтганча, шу йили Баварияда дунёдаги биринчи колбаса меҳмонхонаси очилди. Бу ер гўштли деликатесларни севувчилар учун ҳақиқий жаннат деса ҳам бўлади. Меҳмонхонанинг ўзига хос жиҳати гўштли деликатесларнинг нафақат ресторан менюларида, балки хоналар интерьерида ҳам мавжудлигидир!

 

Хўш, Баварияга боргингиз келмаяптими? Ундай бўлса, бизнинг «Бавария ва Чехия қасрлари» туримиз билан танишиб чиқинг ва эҳтимол сиз ҳам яқин орада меҳмондўст Баварияга амалга оширган саёҳатингизда қилишга улгурган 5 та нарса ҳақида бизга айтиб берарсиз!

 

 

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top