Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Россия

Лечение на Кавказе (Кисловодск, Ессентуки)
от UZS 9,129,800
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Лечение и отдых в Карловых Варах для родителей
от UZS 13,102,600
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,870,500
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия + Лихтенштейн
от UZS 5,109,250
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 8,585,450
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

В Грузию — на лечение и отдых
от UZS 10,438,150
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане + Баку (Азербайджан)
от UZS 6,675,450
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Мечты сбываются: Мюнхен + Зальцбург + Нюрнберг
от UZS 8,213,000
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

На недельку в Тбилиси и Баку
от UZS 8,002,900
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

Жемчужины Грузии
от UZS 8,547,250
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

Незабываемые каникулы в Грузии
от UZS 3,753,150
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

Баку + Тбилиси + Стамбул
от UZS 13,007,100
ПОДРОБНЕЕ

09-06-2017 15:50

БАРЧАСИНИ ТАШЛАБ ТУРКИЯГА КЕТИШ УЧУН 10 ТА САБАБ

2482

1

Истанбул дунёнинг энг чиройли ва эртакнамо шаҳарларидан бири. Ростдан ҳам, бу ернинг исталган жойи қандайдир сеҳр ва сиру синоатга тўладек таассурот уйғотади. Европа ва Осиё, анъанавий Шарқ ва замонавий Ғарб ўртасида кўприк вазифасини ўтовчи Истанбулбарчани қойил қолдиришда давом этмоқда. У ерга умрингизда бир марта бўлса ҳам ташриф буюрмаслигингиз учун жиддий асос бўлмаса керак. Ва аксинча, Истанбулга бориш ва унинг жозибасидан баҳра олиш учун минглаб сабаб ва далиллар бисёр. Биз албатта, мингта сабабни келтириб ўтирмаймиз, бироқ ҳозироқ таътил олишингиз ва зудлик билан Истанбулга учишингиз учун 10 та жиддий сабабни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Султон Аҳмад (Мовий ранг масжид) масжидининг гўзаллигидан завқ олиш

Ичкарига кирганингизда ва қуёш нурларига тўла осмон рангидаги деворли улкан зални кўрганингизда баданингиз жимирлаб кетади.

Муқаддас София ибодатхонасини кўриш

У Византия меъморчилигининг энг асосий ёдгорликларидан бири ҳисобланади.

Тўпқопи саройини бориб кўриш

Ушбу ноёб сарой комплексини албатта кўриш ва унинг тарихи билан танишиш керак.

Сирли Базилик цистернасида ният қилиш

Ушбу Константинополнинг қадимги ерости сув омбори 10–12 метр чуқурликда жойлашган.

У саройни эслатади, чунки 336 та устундан ташкил топган, уларнинг ҳар бири ўз дизайнига эга бўлиб, турли антик ибодатхоналардан келтирилган. Иккита устунда Медуза Горгонанинг мармардан ясалган боши бор. Айтишларича, унинг кўзига қараб тилак билдирсангиз, албатта амалга ошар экан.

Шунингдек, «Кўз ёш устуни» ва яқин атрофда жойлашган «Тилаклар бассейни»да тилак қилишингиз мумкин.

Галата минораси баландлигидан туриб Истанбулни ўзингиз учун кашф қилиш

Ушбу минора шаҳарнинг исталган нуқтасидан кўринади. Ундан туриб ҳам ажойиб манзарани кўриш мумкин.

Истанбулнинг «Елисей майдони»да трамвайда учиш

Яъни гавжумлиги туфайли Франциянинг машҳур Елисей майдонига ўхшовчи Истиқлол кўчаси.

Шунингдек, бу ерда фақатгина бир турдаги транспорт – ўтмишни ёдга солувчи трамвай ҳаракатланади.

Ва албатта турк ҳаммоми

У ерга бориш – ёдгорликларни кўришдек гап!

Босфорни кўриб ҳақиқий ҳаёт нима эканлигини англаш

Бу ерни изоҳсиз қолдирамиз. Босфорга манзарани тил билан таърифлаб бўлмайди!

Экмак-балиқни татиб кўриш

Бундай тиғиз саёҳатдан сўнг қоринни балиқли турк бутерброди билан тўйдириб олишнинг айни вақти.

Турк чойи ва қаҳваси

Истанбулда бу турли ширинликлар билан ўтказилувчи алоҳида маросим.

Буларнинг барчаси учун, балки, нафақат таътилга чиқиш, балки яшаш ҳам арзийди. Боиси ёрқин таассуротлар ва унутилмас лаҳзаларга тўла ҳаёт – бу бахт!

Шу сабабли саёҳат қилинг, янги шаҳар ва мамлакатлар билан танишинг, турли қитъалардан дўстлар орттиринг!

 

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

Nafosatkhan Ruziyeva

Judayam ajoyib! Haqiqatdan Istanbul juda go'zal shahar ekan. Tez orada u yerga albatta sayohatga boraman!

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

100031, Узбекистан, город Ташкент
Яккасарайский район,
улица Юсуфа Хос Ходжиба, 69.

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top